Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ЗЕНИТ"

30 январь. Дубай. Ўртоқлик учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляцияни кузатиб борган барча мухлисларимизга мннатдорчилик билдирамиз. Учрашгунча
'
Жамоамизнинг Дубайдаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви 4 февраль куни Оман чемпиони - "Ал-Нахда" клубига қарши ўтади
'
"Бунёдкор" веб-сайтини кузатиб боришда давом этинг. Тез орада бугунги учрашувнинг видео ва фотолавҳаларини сайтимизда берамиз
'
Дубайда ўтган "Бунёдкор" ва "Зенит" жамоаларининг ўртоқлик учрашуви 1:0 ҳисобида питерликларнинг ғалабаси билан якунланди
90+5'
Учрашув якунланди
90'
Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Зенит" ҳисобни 2:0га ошириши мумкин эди. Кержаковнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди
88'
Зирянов Қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
84'
Стевица Ристич Македониялик ҳужумчимиз Стевица Ристич томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Учрашув ҳаками тўп Ритичнинг қўлига тегди деб топди
81'
Учрашув тенг курашлар осида ўтмоқда, аммо ҳисобда кичик устунлик питерликлар томонида
79'
"Бунёдкор"нинг жаримадан йўлланган кучли зарбаси аввалига жонли деворга тегди, қайта йўлланган зарба эса дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
73'
"Қалдирғочлар"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олаётгани учун рақиб бош мураббийи Лучано Спалетти ўрнидан турган ҳолда шогирдлариа керакли кўрсатмаларни бериб туриди
63'
Тимур Кападзе Даннини йиқитгани учун 63-дақиқада Тимур Кападзе огоҳлантирилганди
70'
Малафеев (кичиги) Майдонга тушди
70'
Малафеев Майдонни тарк этди
70'
Канунников Майдонга тушди
70'
Хусти Майдонни тарк этди
70'
Шу билан бирга, рақибнинг ўткир қарши ҳужумини ҳам ўтказиб юбормаслик лозим. Чунки питерликларнинг ҳам олдинга ўтишлари анча жиддий бўляпти
69'
"Бунёдкор" ҳисобни тенглаштиришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Ҳужумларимиз тобора хавфли тус оляпти
68'
Навбатдаги ўзгариш: Сервер Жепаровни Шавкат Саломов алмаштирди
68'
Шавкат Саломов Майдонга тушди
68'
Сервер Жепаров Майдонни тарк этди
66'
Анвар Ғофуров ўрнига майдонга Гочгули Гочгулиев туширилди
66'
Гочгули Гочгуиев Майдонга тушди
66'
Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди
65'
Аввал Ристич, кейин Денилсон яхши имкониятга эга бўлишди. Бироқ иккала ҳолатда ҳам "Зенит"ни Россия терма жамоасининг иккинчи рақамли посбони Малафеев қутқариб қолди
61'
"Зенит" посбони Вячеслав Малафеевга осон бўлаётгани йўқ
60'
Лебедев Майдонга тушди
60'
Анюков Майдонни тарк этди
60'
"Зенит" таркибида иккинчи бўлимда яна бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Ионов ва Росси япремьер лигасининг энг қиммат футболчиси Данни айни пайтда питерлилар сафида тўп суришяпти
57'
Малафеев дарвозаси томон навбатдаги хавфли зарба. Бироқ дарозабон тўпни эгаллаб олди
55'
Питерликлар қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳужумларнинг хафли тус олишига бўйдор ҳимоячиларимиз йўл қўйишмаяпти
50'
Жамоамизнинг таркиби ҳозирги ўзгаришлардан сўнг анча кучайди, десак муболаға бўлмайди
46'
Демак, биринчи бўлимда ўйнаган Анзур Исмоилов, Анвар Ғофуров, Азиз Ҳайдаров ва Сервер Жепаровлар 2-бўлимда ҳам тўп суришмоқда
46'
Улар Нестеров, Рамос, Ковалёв, Ж.Виктор, Ҳасанов, Раҳимов ва Солиевларни алмаштиришди
46'
Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" сафида 7та ўзгариш амалга оширилди. Майдонга янги тушганлар: Зуҳуров, Каримов, Жўраев, Кападзе, Карпенко, Денилсон ва Ристич
46'
Кержаков Майдонга тушди
46'
Корниленко Майдонни тарк этди
46'
Зирянов Майдонга тушди
46'
Чеминава Майдонн тарк этди
46'
Мейра Майдонга тушди
46'
Ломбертс Майдонни тарк этди
46'
Губочан Майдонга тушди
46'
Ламб Майдонни тарк этди
46'
Крижанац Денисо четлатилгач, унинг ўрнини тўлдирди.

Майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Гарчи "Зенит" аъзолари Игорь Денисовнинг четлаштирилишидан сўнг 10 киши бўлиб қолишгн бўлса-да, иккинчи бўлим 11га 11 давом этаверади
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45+2'
"Зенит"нинг қарши ҳужумини ҳимоячиларимиз қайтаришди
45'
+2 Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди
45'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи ёнгинасида Розина қўполлик билан "Бунёдкор"нинг ҳужуминини тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси эса жонли деворга тегиб қайтди
44'
Игорь Денисов Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳисобланади
43'
Денисов Денисов иккинчи марта огоҳлантирилди ва қизил карточка!
37'
Малафеев Учрашув вақтини чўзгани учун "Зенит" посбони огоҳлантирилди
34'
Розина ГОЛ!!! Учрашув ҳаками жарима майдончамизда тиқилинч ҳолатда тўп ҳимоячиларимининг бирини қўлига тегди деб топди ва пенальти белгилади. 11 метрлик зарбани Аллесандро Розина аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 1:0
28'
Анвар Раҳимов Қўполлиги учун огоҳлантирилди
28'
Денисов Тортишгани учун огоҳлантирилди
27'
18-19 метрлар чамасидан Розинанинг йўллаган кучли зарбасини Нестеров маҳорат кўрсатиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди
26'
Араб Амирликларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мухлислар "Бунёдкор"га ўз ҳайқириқлари билан далда бўлиб туришибди
23'
"Зенит" дарвозасига берилган энг хавфли зарба муаллифи ҳозирча Азиз Ҳайдаров бўлиб турибди. Олдинроқ айтиб ўтдик, унинг кучли ва аниқ зарбасини 12-дақиқада Вячеслав Малафеев қийинчилик билан ушлаб қолди
22'
Анвар Солиевнинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди
19'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми. Чиройли ва комбинацион тарзда уюштирилган ҳужумимизни "Зенит"ннг марказий ҳимоячилари қайтаришди
17'
"Бунёдкор"нинг биринчи бурчак тўпи. Жепаров ошириб берган тўп жуда хавфли кўриниш олаётганди. Аммо Шириков баланд сакраб, хавфни бартараф этди
14'
Учрашув шиддатли тус олиб бормоқда. Жамоалар бир-бирларини дарвозалари томон, кетма-кет кучли зарбалар йўллашмоқда. Дарвозабонларга анча қийин бўлмоқда
12'
"Зенит" дарвозасига илк хавфли ва аниқ зарба берилди. Бироқ, тажрибали Малафеев тўпни эгаллаб олди
11'
Ҳозирча "Зенит" аъзоларининг бироз устунлиги сезилмоқда
11'
Ярим ҳимояда эса Ж.Виктор, Ҳайдаров, Ҳасанов ва Жепаров ўйнаяптилар. Анвар Раҳимов ягона ҳужумчи Солиевнинг ортида жойлашган
10'
"Зенит" аъзолари бу сафар чап қанотдн жарима зарбаси тепишди. Ломбертсга оширилган тўпни ҳимоячиларимиз жарима майдончамиздан узоқлаштиришди
09'
Бизнинг ҳимоячиларимиз тўртлигини Рамос, Ғофуров ҳамда "Бунёдкор"нинг янги аъзолари - Исмоилов ("Пахтакор") ва Ковалёв ("Металлург") ташкил этишган
08'
"Зенит" аъзолари 20 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олган ҳимоячиларимиз тезлик билан қарши ҳужум уюштиришди. Бироқ Малафеев тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
07'
Иккала жамоа ҳам ҳозирча биттадан ҳужумчи билан ҳаракат қилишяпти. Питерликларда олдинда Сергей Корниленко, бизда эса - Анвар Солиев
06'
Дастлабки беш дақиқа давомида ҳеч қандай эсда қоларли вазият юзага келгани йўқ. Қисқа қилиб айтганда, ҳозирча жамоалар бир-бирларини "ўрганишмоқда"
05'
"Зенит"нинг бошланғич таркибидаги 11 футболчидан 4таси легионерлар: Николас Ломбертс (Бельгия), Микаэль Ламб (Дания), Алессандро Розина (Италия) ва Саболч Хусти (Венгрия). Бизда эса хорижликлардан Эдсон Рамос ва Жоао Виктор тўп суришяпти
04'
"Зенит" аъзолари 4-4-2 схемасида тўп суришмоқда. Сколари шогирдлари эса 4-5-1 тактикасида ўйнашяпти. Олдинги чизиқда биргина Солиев бўлса-да, унга Анвар Раҳимов кўмаклашиб турибди
03'
"Бунёдкор"чилар дастлабки дақиқаларда тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди
01'
Учрашув бошланди
'
Сардорлар ким ўйинни бошлашини аниқлаб олишди ва ўзаро клуб вимпеллари билан алмашишди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ўйин Тошкент вақти билан 16:30га мўлжалланган. Бироқ ўйиннинг бошланиши 3-5 дақиқага чўзилиши мумкин
'
"ЗЕНИТ" ТАРКИБИ: "Зенит" бош мураббийи Лучано Спалетти қуйидаги футболчиларни бошланғич такибга киритган:

Малафеев
Анюков
Чеминава
Ломбертс
Ламб
Широков
Денисов
Розина
Хусти
Файзулин
Корниленко
'
Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади
'
Бугунги ўйинда жамоамизнинг учта аъзоси тўп сура олмайди. Булар - Ривалдо, Шавкат Раимқулов ва Руслан Мелзиддинов. Улар айни дамда кичик жароҳатларини даволаш жараёнини олиб боришмоқда
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "Бунёдкор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлайди:
Игнатий Нестеров
Эдсон Рамос
Анвар Ғофуров
Анзур Исмоилов
Александр Ковалёв
Жоао Виктор
Азизбек Ҳайдаров
Жасур Ҳасанов
Сервер Жепаров
Анвар Раҳимов
Анвар Солиев
'
Ҳозирча бизда "Бунёдкор"нинг бошланғич таркиби бор. "Зенит"нинг таркиби эса бироздан сўнг аниқланади
'
Айни пайтда "Жебел Али" спорт мажмуаси майдонида "Бунёдкор" ва "Зенит" клуби футболчилари ўзларининг ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда