Онлайн трансляция

"ШЎРТАН" - "БУНЁДКОР"

14.09.2013. Олий лига, 18-тур. Ғузор. "Ғузор" марказий стадиони. Соат 17:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
Учрашув ниҳоясига етди. Ҳисоб очилмади ва "Бунёдкор" яна пешқадамликни бой берди.
90+1'
Александр Корнейчук
'
Аббос Омонов Майдондан чиқаётганда ўйинни чўзгани учун.
90'
Юсуф Бўриев
'
Аббос Омонов
88'
Ҳакамнинг қарорлари ғам тушунарсиз бўлмоқда. Рашидовни очиқчасига йиқитишганда жарима зарбаси белгиланмади. Мезбон ҳужумчиси йиқилганда эса - белгилади.
85'
Пишурнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
82'
"Бунёдкор" босимни кучайтирмоқда. Лекин хал қилувчи зарба етишмаяпти.
80'
Мезбонлар пешқадам билан ўйинда дурангга ҳам рози эканликлари сезилмоқда.
75'
Биринчи даврада ҳам "Бунёдкор" ғузорликларни катта қийинчилик билан мағлуб этганди. "Қалдирғочлар" бугун ҳам ҳужумни ниҳоясига етказишда муаммоларга дуч келмоқдалар.
70'
Кеча ёшлар ўйинида Миржамол Қосимов бурчак зарбаси билан тўпни тўғри дарвоза ичига йўллаганди. Бугун Рашидовнинг бурчак зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!
65'
Сардор Рашидов кечаги ёшлар учрашувида заҳирадан тушиб ўйинникучайтирганди. Мураббийлар бугун ҳам шунга умид қилишмоқда.
'
Сардор Рашидов
'
Жасур Ҳасанов
'
Олимжон Каримов
61'
Ярослав Крушельницкий
60'
Жасур Ҳасанов Ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
57'
Энди Блажич яна марказга қайтди. Раҳматуллаев эса бутун ўнг томонни қўриқламоқда.
'
Алибобо Раҳматуллаев
55'
Артём Филипосян
54'
Хасанов Тўраевни жуда қулай вазиятга чиқарган эди. Лекин Лутфулланинг зарбаси кучсиз чиқди.
51'
Пишурнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
50'
Меҳмонлар ўз жарима майдонларида Таранга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Пенальти!
46'
Иккинчи тайм бошланди.
'
Пахта мавсуми туфайли стадионда ишқибозлар анча кам. Лекин кунлик режани бажариб бўлганлар келиши давом этмоқда ))
'
Дилшод Жўраев жароҳат олгани туфайли алмаштирилгани маълум бўлди. Рақиб ўйинчи бутсисининг тишлари Дилшоднинг тўпиғи тагини кесиб юборибди...
'
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
43'
Лутфулла Тўраев Азиз Ғуломхўжаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун Тўраев огоҳлантирилди.
40'
"Бунёдкор" босимни кучайтирди. Лекин мезбонларнинг қарши ҳужумлари ҳам хавфли бўлмоқда.
38'
Тараннинг тушиши меҳмонлар ўйинида схемани ўзгартирди. Иккита таянч ярим ҳимоячи билан харакат қилаётган "қалдирғочлар" энди ҳужум ортида 2 та футболчи билан ўйинни давом эттирадилар.
'
Игорь Таран
36'
Дилшод Жўраев
35'
"Бунёдкор"да Игорь Таран майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
30'
"Шўртан" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Вазиятдан фойдаланган қолган футболчилар ўз чанқоқларини қондиришмоқда.
27'
Мезбонлар ўз жарима майдонлари яқинида яна ўйин қоидасини бузишди. Хасановнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
25'
Чап қанотдан оширилган тўп тўғри Тўраевга келганди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
20'
"Бунёдкор" 3 мартта бурчак тўпини амалга оширди. Лекин улардан самарали фойдаланилмади.
17'
Иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этмоқда.
12'
Пишур жароҳат олди, лекин шифокорлар кўмагидан сўнг яна майдонга қайтди.
10'
Бурчакдан йўналтирилган тўп тўғри Филипосян бошига келганди.Лекин кўзига қуёш нури тушган Артём зарба йўллай олмади.
6'
Мезбонлар ўз жарима майдонлари яқинида ўйин қоидасини бузишди.Ҳакам Ғуломхўжаевни оғзаки равишда огоҳлантирди.
4'
Дастлабки хавфли ҳужумни мезбонлар уюштиришди. Востриковнинг кучли зарбасини Зухоров қийинчилик билан қайтарди.
2'
Шраҳмедовнинг позициясида Ғафуров ўйнамоқда. Блажич ҳам ўнг қанотга қайтган.
'
ПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишди.
'
Ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Азиз Осимов (Тошкент)
Қанотлардаги ҳакамлар: Бобур Қодиров, Абдураҳмон Қўлдошев
Заҳира ҳаками: Элёр Турсунов(барчаси Бухоро)
Назоратчи ҳакам: Рахим Мўминов (Тошкент)
'
Заҳирадаги ўйинчилар:
70.Элдор Тожибоев
12.Юсуф Бўриев
21.Зоҳид Раупов
22.Олимжон Каримов
34.Абдували Мўминов
37.Андрей Власичев
39.Санжар Тўрақулов
'
"ШЎРТАН":
30.Александр Корнейчук
2.Ярослав Крушельницкий
4.Жамол Отақулов
5.Асрор Алиқулов
6.Аббос Омонов
19.Иброҳим Отахонов
20.Александр Востриков
24.Ботир Қодирқулов
27.Умарбек Эшмуродов
38.Азиз Алижонов
48.Азиз Ғуломхўжаев

Бош мураббий Зоир Тўрақулов
'
Заҳирадаги футболчилар:
45.Акбар Тўраев
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
29.Анвар Бердиев
33.Олег Зотеев
'
Энди эса жамоалар таркиби ва учрашув расмийлари билан таништириб ўтамиз.
"БУНЁДКОР":
25.Муроджон Зухуров
4.Хайрулла Каримов
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғафуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброҳимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Хасанов
23.Сахоб Жўраев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Ҳозир жамоалар чигалёзди машқларини ўтказиш учун майдонга чиқиб келишди. Иккала жамоа таркибида ҳам биттадан йўқотиш бор. Мезбонлардан Павел Соломин сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис бугунги ўйинни ўтказиб юборса, меҳмонлар ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов Иорданияга қарши ўйинда жарохат олгани сабабли ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бугунги онлайн трансляциямизни Ғузор шаҳридаги марказий стадионидан ташкил этамиз. Яна бир неча дақиқадан кейин Ўзбекистон Олий лигаси 18-туридан жой олган "Шўртан" ҳамда "Бунёдкор" клублари иштирокидаги ўйин старт олади.