Онлайн трансляция

"МЕТАЛЛУРГ" - "БУНЁДКОР"

17.08.2013. Олий лига, 16-тур. Бекобод. Марказий "Бекобод" стадиони. Соат 17:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
"Бунёдкор" Бекободда "Металлург" устидан 3:2 ҳисобида жуда қийин ғалабага эришди.
'
Ўйин тугади.
90+1'
Алибобо Раҳматуллаев жуда енгил тарзда рақибни ортда қолдирди ва Пишурга тўп узатди. Лекин Ҳикмат Ҳошимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба берди. Аммо ноаниқ.
87'
"Қалдирғочлар" тўпни кўпроқ ўзларида сақлашган ҳолда рақибни тўпсизлантиришяпти.
86'
Одил Исабоев Майдонга тушди.
86'
Александр Ковалёв Майдонни тарк этди.
85'
Алибобо Раҳматуллаев чиройли паси билан тўпни Пишурнинг шундоққина бошига қўндирди. Бироқ Сашанинг зарбасини Икромов ушлаб олди.
81'
Пишур биргина паси билан Жасур Ҳасановни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Жасур тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
80'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
80'
Сардор Рашидов Майдонни тарк этди.
75'
Лутфулла Тўраев ГОООООООООООЛ! ГОЛ! ГОЛ! Дилшод Жўраевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Лутфулла Тўраев боши билан дарвозага йўллади. Ҳисоб 2:3га ошди.
72'
Бекободликлар яна қарши ҳужумда. "Металлург"нинг тўрт футболчисига қарши Хайрулла Каримова Артём Филипосян пешвоз чиқди. Артём подкат усулида тўпни қайтарди.
71'
Муроджон Зухуров Майдонга тушди.
71'
Игнатий Нестеров Майдонни тарк этди.
71'
Нестеровнинг жароҳати безовта қилаётган кўринади.
70'
"Металлург"нинг қарши ҳужуми. Сардор Расулов тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
69'
Сардор Рашидов ва Марко Блажич жуда чиройли ҳужум ташкил этишди. Бироқ Рашидовнинг якуний зарбасини Икромов қайтариб қолди.
68'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ташкил этаётган рейдлари ва тўп оширишлари ҳавфли тус олмоқда.
65'
Саидкамол Акбаровнинг жарима зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан қайтариб юборди.
65'
Лутфулла Тўраев Жарима зарбасини жонли деворда туриб, қўли билан қайтаргани учун огоҳлантирилди.
63'
Руслан Вагапов сакраб турган тўпга кучли зарба йўллади. Лекин ноаниқ
62'
Жасур Ҳасановнинг олис масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
61'
Дилмурод Каримов Лутфулла Тўраевни олдинга ўтказиб юбориб, кейинчалик уни либосидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди.
58'
Лутфулла Тўраев жуда-жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Жасур Ҳасанов томонидан оширилган пасни дарвозабон нуқтаси чизиғи олдида Пишур тўхтатиб берди. Лутфулла эса бу масофадан дарвозага ноаниқ зарба берди.
55'
Олександр Пишур ГОООООООООООООЛ! ГОЛ! ГОЛ! Жасур Ҳасанов узатган тўпни Олександр Пишур боши билан рақиб дарвозасига йўллади. Ҳисоб тенглашди - 2:2
53'
Сардор Рашидовнинг зарбаси жуда ҳавфли чиқди. Икромов тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.
51'
Шуҳрат Юлдашев Майдонга тушди.
51'
Дониёр Одилов Майдонни тарк этди.
49'
Дониёр Одилов жароҳат олганда ўхшайди. Уни шифокорлар олиб чиқиб кетишди.
47'
Зотеев биргина уриниши билан Тўраевни олдинга бошлади. Бироқ Лутфулла тепган тўп жуда ноаниқ чиқди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча бекободликлар 2:1 ҳисобида олдинда боришмоқда.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Кутилмаганда Филипосян узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Унинг зарбасини Икромов қайтариб қолишга муваффақ бўлди.
41'
"Металлург"нинг қарши ҳужуми. Шаҳзодбек Нурматовнинг зарба йўллашига Шораҳмедов йўл қўймади.
39'
Яна бир бор Ҳасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширди. Бу сафар ҳам Икромов ўз жойида аниқ ўйнади.
37'
Саҳоб Жўраевнинг қўпол ҳатосидан сўнг Миржалол Қосимов уни алмаштирди.
36'
Сардор Рашидов Майдонга тушди.
36'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
34'
Руслан Вагапов Саҳоб Жўраев ва Игнатий Нестеровнинг бир-бирларини тушунмаслиги оқибатида Руслан Вагапов ҳисобни 2:1га оширди.
31'
Зотеев бошлаб берган ҳужумни Пишур ёки Ҳасанов якунлаши керак эди. Бироқ Ковалёв тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси, адашмасам "Бунёдкор" 10-бурчак зарбасини амалга оширмоқда!
30'
Жасур Ҳасанов жарима зарбасини дарвозага йўллади. Тўпни Маъмур Икромов осонлик билан илиб олди.
27'
Мезбонлар таркибидаги ягона ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматовнинг ҳаракатлари алоҳида ажралиб турибди.
24'
Мухлислар ҳар иккала жамоа аъзоларидан чиройли ўйин гувоҳи бўлишмоқда. Ҳозирги вазиятда Шораҳмедов-Ҳасанов Пишур уюштирган комбинацияни Олександар дарвозага зарба билан якунлади. Ноаниқ
22'
Бурчак зарбасини Ҳасанов тепди. Ҳаволатиб узатилган тўпни Икромов муштлари билан уриб юборди. Иккинчи уринишда Шораҳмедов боши билан тўпни дарвозага йўналтирди. Бу сафар ҳам Икромов тўпни тўсиб қолишга эришди.
21'
Шораҳмедовнинг супер паси ва Пишурнинг ажойиб зарбаси. Бироқ Маъмур Икромов ҳам жуда чиройли тўпга ташланиши билан ҳавфни бартараф этди.
19'
Саҳоб Жўраев ва Жасур Ҳасанов чап қанотда чиройли тарзда ҳужум ташкил этишди. Бироқ чизиқ ҳаками Олим АБдувасилов байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайд этди.
16'
Зотеев олдинга ўтди ва тўпни Пишурга узатди. Бироқ Даврон Каримқулов тўпнеи майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
14'
Блажич ажойиб паси билан Ҳасановни олдинга бошлади. Жасур эса тўпни Тўраевга узатиб, ўзи янада қулай вазият яратди. Бироқ Лутфулла тўпни Дилмурод Каримовга олдириб қўйди.
12'
Учрашув жуда шиддаткор руҳда бошланди.
11'
Олександр Пишур биргина паси билан Лутфулла Тўраевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Бироқ Лутфулла тепган тўпни Икромов қайтариб қолишга эришди.
10'
Дилмурод Каримов чамаси 27 метрлардан Нестеров дарвозасига зарба йўллади. Тўпни Нестеров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
08'
Шаҳзодбек Нурматов Ҳисоб тенглашди. Александр Ковалёв томонидан узатилган пасни Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвозага аниқ йўллади.
06'
Дониёр Одилов узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
04'
Лутфулла Тўраев Олег Зотеев ўнг қанотдан ажойиб тарзда Лутфулла Тўраевни тўп билан таъминлади. Лутфулла эса боши билан Икромов қўриқлаётган дарвозанинг чап пастки бурчагига жойлади.
03'
"Бунёдкор" ҳам ҳужум билан жавоб қайтарди. Шораҳмедов томонидан узатилган пас ҳимоячилардан ўтиб, Жасур Ҳасановга келиб тушди. Аммо Жасурнинг зарбаси қовушмади.
02'
Дилмурод Каримов томонидан йўлланган зарбани жонли девор қайтариб қолди.
02'
"Металлург" учрашувдаги илк ҳужумни ташкил этди. Хайрулла Каримов жарима майдончаси чизиғи ёнгинасида Дониёр Одиловни кўполлик билан тўхтатиб қолди.
01'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Металлург" кўк рангли либосларда.
'
Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 17:30да бошланади.
'
Иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)
Қанот ҳакамлари: Баҳром Норсафаров (Қарши), Олим Абдувасилов (Тошкент)
Захира ҳаками: Дилшод Каримов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Булат Галеев (Урганч)
'
"МЕТАЛЛУРГ" ТАРКИБИ:
1.Маъмур Икромов
3.Саидкамол Акбаров
4.Ҳикмат Ҳошимов (сардор)
6.Дилмурод Каримов
7.Дониёр Одилов
9.Шаҳзодбек Нурматов
13.Александр Ковалёв
14.Давронбек Каримқулов
19.Руслан Вагапов
20.Мирғиёс Сулаймонов
21.Сардор Расулов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35.Раҳимжон Раҳмонбердиев
2.Одил Исабоев
10.Шохназар Норбеков
11.Шуҳрат Юлдашев
17.Нозимжон Эсонов
23.Миртўра Акбаров
24.Жасур Бобоев

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
5.Дилшод Жўраев
7.Марко Блажич
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
21.Сардор Рашидов
26.Жавлон Мирабдуллаев
27.Сардор Собирхўжаев
29.Анвар Бердиев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Бугун Бекобод шаҳридаги марказий "Бекобод" стадионида олий лига 16-тури доирасидаги "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади.
'
Бекобод шаҳридан ўз репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!