Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"

10.08.2013. Олий лига, 15-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Биз ҳам он-лайн транслацияга якун ясаймиз. Хайр, саломат бўлинг!
'
Учрашув ўз якунига етди: "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2
90'
Анвар Ғофуров
90'
Анвар Солиев
'
Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан узатган пасини Лутфулла Тўраев боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
89'
Лутфулла Тўраев
88'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Лобанов дарвоза чизиғи яқинидан тўпни ушлаб олди.
87'
Жора Оганесян
87'
Игорь Сергеев
'
Жамшид Искандаров Сахоб Жўраевни алдаб ўтиб, Тимурхўжа Абдухолиқовни пас билан таъминлади. Ҳужумчининг 17-18 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бориб тушди.
82'
Тимурхўжа Абдухолиқов
81'
Лутфулла Тўраев
81'
Дилшод Жўраев
'
"Бунёдкор" сафида Лутфулла Тўраев майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
79'
Тимурхўжа Абдухолиқов
79'
Шерзод Каримов
73'
Ҳасанов-Пишур комбинацияси хавфли бўлди. Бу сафар ҳам Пишурнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф қилди.
69'
"Пахтакор" футболчиларидан Шерзод Каримов Нестеров дарвозасини ишғол этишга уриниб кўрди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ бўлди.
66'
Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, Пишурга зарба бериш имкониятини яратиб берди. Ҳужумчининг зарбаси хавфли бўлди ва дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.
63'
Анвар Бердиев
63'
Игорь Таран
60'
Жамшид Искандаров дарвозага кучсиз зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олишда қийинчиликка дуч келгани йўқ.
58'
Анвар Солиев
58'
Ойбек Қиличев
'
Ойбек Қиличев ва Жасур Ҳасанов ўзаро келиша олмай қолишди.
56'
Ойбек Қиличев
54'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги тезкор қарши ҳужуми хавфли кўриниш олди. Ҳужум бошлашда фаол иштирок этган Жавлон Иброҳимов Пишурнинг ўнг қанотдан етказиб берган пасини боши билан голга айлантиришга уриниб кўрди. Бироқ Лобанов тўпни эгаллаб олди.
'
Сардор Рашидов Олег Зотеев ҳаракат қиладиган ўнг қанотда тўр суради.
51'
Сардор Рашидов
51'
Олег Зотеев
49'
Ўйиндаги энг хавфли вазият "Бунёдкор" футболчилари томонидан содир этилди. Ҳасанов чап қанотдан туриб тўпни жарима майдончаси ичига кўтарди. Пишурнинг боши билан берган зарбасини Лобанов қийинчилик билан қайтариб қолишга эришди.
47'
"Пахтакор" қарши ҳужумга ўтиши натижасида, Ойбек Қиличев дарвозага кучсиз зарба йўллади. Нестеров тўпни ушлаб олди.
46'
Акмал Шораҳмедов олис масофадан чап оёқда зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ етиб борган бўлсада, дарвозабонга мутлақо қийинчилик туғдирмади.
'
Иккинчи таймга старт берилди.
'
Биринчи бўлим ўз якунига етди.
'
Биринчи бўлимдаги тўхталишлар вақтини қоплаш учун 1 дақиқа қўшиб берилди.
44'
Жавлон Иброҳимов
43'
Шерзод Каримов узоқ масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ.
42'
Жасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширди. Унинг зарбасини Лобанов аранг бартараф эта олди.
41'
Владимир Козак Таранга нисбатан ўйин қоидасини бузди. "Бунёдкор" футболчилари жарима майдончаси яқинида жариба зарбасига эга бўлишди.
37'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми Лобанов тўпни эгаллаб олгач узилиб қолди.
35'
Самвел Бабаян ўйинни чўзиш ёки бошқа мақсадда тўпни узоқроққа тепиб юборишни маъқул кўрди.
33'
"Бунёдкор" футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятга эга бўлишди. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Бу ерда ҳимоячилар қуршовидан четда қолган Игорь Таран дарвозага зарба йўллади. Аммо тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб, майдонни тарк этди.
32'
"Бунёдкор" футболчилари навбатдаги самарасиз ҳужумни амалга оширишди. Жарима майдончасига яқинлашиб келган Игорь Таран 17-18 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Жуда ноаниқ зарба бўлди бу.
31'
Жасур Ҳасанов ўнг қанотда фаол ҳаракат қилиб, дарвозага зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
30'
Ҳасанов амалга оширган бурчак зарбасини Лобанов муштумлари билан уриб қайтариб юборди.
29'
Энди "қалдирғочлар" бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлишди.
28'
Жасур Ҳасанов чап қанотда фаол ҳаракат қилиб, ҳимоячилардан бирини адлаб ўтди ва дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.
27'
Меҳмонлар навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширишади.
24'
Марат Исмоилов бу сафар Олег Зотеевни оғзаки огоҳлантирди.
21'
Дилшод Жўраев рақиби Акбар Исматаллуаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
20'
Шерзод Каримов жарима зарбасини Ойбек Қиличевга пас билан амалга оширди. Қиличевнинг зарбаси кучли, аммо анча ноаниқ бўлди.
19'
Акмал Шораҳмедов Александр Мерзляковга нисбатан ўйин қоидасини бузди. "Пахтакорчилар" чап қанотдан жарима зарбаси тепишади.
17'
"Пахтакорчилар" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Рақибнинг кескин ҳужумини Сахоб Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, бартараф қилди.
13'
Акмал Шораҳмедовнинг зарбасини Лобанов қийинчилик билан қайтариб юборди. Ўнг қанотда Зотеев-Таран-Шораҳмедов комбинациясидан кейин Акмал қулай позицияга чиқиб бориб, дарвозага кучли зарба йўллаганди.
11'
"Пахтакор" футболчиларидан Ойбек Қиличевга шифокорлар ёрдам кўрсатишди.
9'
"Бунёдкор" футболчилари чап қанотдан ҳужумга ўтишганди. Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдончасига етказиб берган бир пайтда Александр Пишур ўйиндан ташқари холатда қолиб кетганди.
6'
Шерзод Каримов ўнг қанотда тўпни эгаллаб, ўзи дарвозага зарба беришга қарор қилди. Аммо зарба анча кучсиз ва ноаниқ бўлди.
'
Ҳимоячиларнинг позицион хатосидан унумли фойдаланган Кахи Махарадзе жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни Нестеровнинг устидан ошириб, дарвозага аниқ йўллади - 0:1.
3'
Кахи Махарадзе
'
Учрашувни меҳмонлар нисбатан фаол бошлаганликларини эътироф этиш керак.
1'
Ҳакам ҳуштаги чалинди ва учрашувга старт берилди.
'
Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишди. Қайд этиш керак, жамоаларнинг биринчи давра доирасида "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ўйинларида "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
'
ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ:
Бош ҳакам: Марат ИСМОИЛОВ
Қанот ҳакамлари: Андрей СНЕТКОВ ва Равил ШОЯҲМЕТОВ
Тўртинчи ҳакам: Вадим АГИШЕВ
Назоратчи: Рашид АЙТЕКОВ
'
"БУНЁДКОР"
1. Игнатий НЕСТЕРОВ (с)
2. Акмал ШОРАҲМЕДОВ
4. Хайрулла КАРИМОВ
5. Дилшод ЖЎРАЕВ
6. Анвар ҒОФУРОВ
8. Жавлон ИБРОҲИМОВ
9. Игорь ТАРАН
11. Александр ПИШУР
19. Жасур ҲАСАНОВ
23. Сахоб ЖЎРАЕВ
33. Олег ЗОТЕЕВ

ЗАХИРАДАГИЛАР
25. Мурод ЗУХУРОВ
7. Марко БЛАЖИЧ
13. Лутфулла ТЎРАЕВ
14. Алибобо РАҲМАТУЛЛАЕВ
21. Сардор РАШИДОВ
27. Сардор СОБИРХЎЖАЕВ
29. Анвар БЕРДИЕВ

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
"ПАХТАКОР"
12. Александр ЛОБАНОВ
4. Боян МИЛАДИНОВИЧ
5. Акбар ИСМАТУЛЛАЕВ
7. Кахи МАХАРАДЗЕ (с)
14. Шерзод КАРИМОВ
15. Жамшид ИСКАНДАРОВ
19. Игорь СЕРГЕЕВ
23. Александр МЕРЗЛЯКОВ
24. Даврон ҲОШИМОВ
29. Владимир КОЗАК
34. Ойбек ҚИЛИЧЕВ

ЗАХИРАДАГИЛАР:
42. Асилбек ОМОНОВ
6. Мурод ХОЛМУҲАМЕДОВ
9. Темурхўжа АБДУҲОЛИҚОВ
10. Жора ОГАНЕСЯН
20. Анвар СОЛИЕВ
26. Дилшод ШАРОФУТДИНОВ
38. Аббос МАХСИТАЛИЕВ

Бош мураббий: Мурод ИСМОИЛОВ
'
Олий лига 15-туридан жой олган ўйинни жамоалар қуйидаги таркибда бошлашади. Демак, клублар таркиби билан танишинг.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" клублари иштирокидаги Тошкент дербиси старт олади.