Онлайн трансляция

"ЛОКОМОТИВ" - "БУНЁДКОР"

05.08.2013. Олий лига, 14-тур. Тошкент. "Локомотив" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн транслациямизга якун ясаймиз. Хайр, саломат бўлинг!
'
Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
92'
Алибобо Раҳматуллаев Лутфулла Тўраевни бирга бир вазиятга олиб чиқди. Лутфулланинг дастлабки зарбасини Бугало қайтарди. Йиқилиб туриб бошда берилган иккинчи зарбани эса Бугало дарвоза чизиғи устида ушлаб олди.
'
Ўйиндаги тўхталишлар вақтини қоплаш учун унга 3 дақиқа қўшиб берилди.
'
Иброҳимов Дилшод Жабборовни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
90'
Жавлон Иброҳимов
'
Ҳимоячи дастлаб рақиб ҳужумни қайтарди. Кейин эса тўп йўқ жойда рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
88'
Артём Филипосян
86'
"Темирйўлчилар"нинг икки нафар футболчиси жарима майдончасида йиқилиб ётибди.
85'
"Локомотив" футболчилари чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширишади. Холматовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
84'
Чап қанотда рақибини чалғита олган Акмал Холматов дарвозага зарба йўллади. Нестеров эса яқин бурчакка учиб келаётган тўпни ушлаб қола билди.
79'
Алибобо Раҳматуллаев
79'
Александр Пишур
'
Учрашувда ҳисоб тенглашди. Акмал Холматов чап қанотдан туриб тўпни жарима майдончасига етказди. Жабборов эса дарвозани боши билан ишғол қилди.
78'
Дилшод Жаббаров
75'
Иван Нагаев Нестеров дарвозаси томон хавфли зарба йўллади. Ноаниқ. Ундан аввалроқ эса Виктор Карпенконинг зарбасини ҳимоячилар бартараф қилишганди.
'
Мезбонлар футболчи алмаштириш лимитидан тўлиқ фойдаланиб бўлишди. Миржалол Қосимов ихтиёрида эса яна битта имконият бор.
'
Ҳисобда ортда бораётган "Локомотив" бош мураббийи Ҳаким Фузаилов майдонга иккинчи ҳужумчини туширишга қарор қилди.
70'
Александр Шадрин
70'
Садриддин Абдуллаев
69'
Виктор Карпенко
69'
Жасур Ҳасанов (Локомотив)
'
Ўтган учрашувлардан фарқли ўлароқ Игорь Таран бугунги ўйинни анча фаол ўтказди.
67'
Лутфулла Тўраев
67'
Игорь Таран
'
"Қалдирғочлар" сафида Лутфулла Тўраев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
66'
Сардор Рашидов кетма-кет 3та футболчини алдаб ўтиб, шерикларини пас билан таъминлади. Кейин унинг ўзи дарвозани олис масофадан ишғол қилишга уриниб кўрди. Аммо зарбасига аниқлик етишмади.
'
Валентин Коваленко Шариповни бир неча бор оғзаки огоҳлантирганди. Бу сафар эса у Олег Зотеевни сариқ карточкага арзирли тарзда тўхтатиб қолди.
64'
Шерзод Шарипов
'
Тан олиш керак, Жасур Ҳасанов бугунги учрашувнинг сўзсиз энг фаол футболчиларидан бири бўлди. Ўйиндаги ҳозирча ягона голга ҳам айнан у ассисетнлик қилди.
62'
Сардор Рашидов
62'
Жасур Ҳасанов
'
"Бунёдкор" сафида Сардор Рашидов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
60'
Зарбани Дилшод Жабборов амалга оширди. Унга аниқлик етишмади ва тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.
60'
"Локомотив" футболчилари 25 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
'
Иккинчи бўлимда кичик устунлик "Локомотив" футболчилари томонида.
'
Нагаев шифокорлар ёрдамисиз ўзига келди ва учрашувни давом эттиришга қарор қилди.
51'
Иван Нагаев шифокорлар ёрдамига мухтож холда майдонда ётибди.
48'
Меҳмон ҳимоячилар Садриддин Абдуллаевга нисбатан қўпол ўйин намойиш этишди. Жарима зарбаси эса наф келтирмади.
46'
Ҳасанов иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади. Ярим ҳимоячи тўпни жарима майдончаси ичидаги Таранга узатганди. Игорнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ ва кучсиз бўлди.
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
'
Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш учун Коваленко 1 дақиқа қўшишга қарор қилди.
45'
Анвар Ғофуров биринчи бўлим сўнггида узоқ масофадан кучли зарба йўллашга қарор қилди. Аммо зарба жуда ноаниқ кўриниш олди.
'
Жасур Ҳасанов чап қанотда фаол ҳаракат қилиб, ҳозиргина майдонга тушган Иброҳим Раҳимовни алдаб ўта олди ва Пишурни ажойиб пас билан таъминлади. Украиналик ҳужумчининг зарбасини Бугало қайтариши ҳам мумкин эди. Аммо тўпга кеч ташлангани учун тўпни ушлаб қола билмади.
41'
Александр Пишур
'
"Локомотив" ўнг қанот ҳимоясида бир қатор хатоликларга йўл қўйган Сардор Раҳмонов ўз ўрнини Иброҳим Раҳимовга бўшатиб берди.
37'
Иброҳим Раҳимов
37'
Сардор Раҳмонов
35'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Пишурнинг боши билан йўллаган зарбасига эса озгина аниқлик етишмади. Бугало бу зарбани қайтариб қолишга ожиз эди.
34'
Олег Зотеев Дилшод Жабборовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбасини Садриддин Абдуллаев амалга оширди. Муваффақиятсиз.
33'
Олег Зотеев майдонда йиқилиб ётганини кўрган Шерзод Шарипов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
32'
Ислом Тўхтахўжаев дарвозага кучли зарба йўллаганди. Бироқ тўп "Локомотив" футболчисига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва майдонни тарк этди.
30'
Жасур Ҳасанов Иван Нагаевни яккама-якка вазиятга чиқарди. Ваня ҳимоячилардан қочиб кетишга муваффақ бўлганди. Фақатгина сўнгги сонияда Дилшод Жўраев жамоаси жонига оро кирди.
23'
Игорь Таран Олег Зотеев билан девор услубида комбинация ташкил қилиб, Бугало билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Ҳужумчи зарба беришга улгурганди. Бугало эса зарбани оёқлари билан бартараф қилишга эришди.
20'
Дилшод Жўраев жарима зарбасини амалга оширди. Пишур боши билан дарвозага кучсиз бўлсада зарба бера олди, аммо ноаниқ. Вахоланки Бугало ўз жойини ташлаб чиқишда хатоликка йўл қўйганди.
19'
Холматов тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Дилшод Жабборовнинг боши билан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди.
19'
"Темирйўлчилар"да навбатдаги жарима зарбаси. Акмал Холматов уни амалга оширади.
18'
Александр Пишур Шерзод Шариповга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Мезбонлар жарима зарбасини муваффақиятсиз амалга оширишди.
15'
Жавлон Иброҳимов дарвоза томон зарба йўллашга уриниб кўрганди. Аммо унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
11'
Жасур Ҳасанов яна ҳимоячилардан илгарилаб кетганди. Ўз вақтида жойини ташлаб чиққан Бугало ҳужумни бартараф қилди. Ўйин бошидан бери устунлик тўла "Бунёдкор" тарафида эканини айтиш ўринли.
'
"Қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов учрашувни тик турган холда кузатиб бормоқда.
10'
Жасур Ҳасанов ҳимоячилардан илгарилаб кетишга муваффақ бўлди. Унинг пасини эса "Локомотив" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юбориб, кескин вазиятни юмшатишди.
9'
Майдон марказида Ислом Тўхтахўжаев Игорь Таранни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Коваленко жарима зарбаси тайин қилди, аммо айбланувчини огоҳлантирмади.
7'
Акмал Холматов жарима зарбасини амалга оширди. 30 метрлар узоқликдан йўлланган зарба кучсиз ва ноаниқ бўлди.
6'
Зотеевнинг кучли зарбаси рикошет холатдан дарвозага бориб тушиши мумкин эди. Бугалонинг махоратигина "темирйўлчилар"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.
6'
"Бунёдкор" футболчилари учрашувдаги илк бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
4'
Александр Пишурнинг 28-30 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб майдонни тарк этди.
3'
Шерзод Шарипов жарима майдончаси яқинида Олег Зотеевни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
2'
Жасур Ҳасанов (Локомотив) Адаши Жасур Ҳасановга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.
1'
Учрашувга старт берилди. Ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
'
"БУНЁДКОР":
1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
5. Дилшод Жўраев
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброҳимов
9. Игорь Таран
11. Александр Пишур
16. Артём Филипосян
19. Жасур Ҳасанов
33. Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25. Муроджон Зухуров
7. Марко Блажич
13. Лутфулла Тўраев
14. Алибобо Раҳматуллаев
21. Сардор Рашидов
23. Сахоб Жўраев
29. Анвар Бердиев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"ЛОКОМОТИВ":
1. Павел Бугало
2. Сардор Раҳмонов
3. Евгений Гоголь
7. Садриддин Абдуллаев
8. Акмал Холматов
16. Жасур Ҳасанов
20. Ислом Тўхтахўжаев
22. Шерзод Шарипов
23. Иван Нагаев
30. Дилшод Жабборов
99. Александр Оника

ЗАХИРАДАГИЛАР:
21. Артур Парванов
6. Дилшод Раҳматуллаев
11. Александр Шадрин
17. Салим Мустафоев
24. Иброҳим Раҳимов
29. Виктор Карпенко
55. Илхом Суюнов

Бош мураббий: Ҳаким Фузаилов
'
Бугунги учрашувни мезбон "Локомотив" футболчилари қизил, "Бунёдкор" эса оқ либосда ўтказади. Қуйида жамоалар таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Яна ярим соатдан сўнг ЎзПФЛ 14-туридан жой олган Тошкент дербиси старт олади.