Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - МТТУ (ТУРКМАНИСТОН)

Ҳамдўстлик давлартлари чемпионлари кубоги-2010. Чорак финал

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Лотореялар баҳси деб аталувчи пенальтилар сериясида омад туркманистонликларга кулиб боқди
'
Шундай қилиб, "Бунёдкор" аъзолари мусобақани чорак финалда якунлайдиган бўлишди
'
Берди Шомуродов 11 метрлик нуқтани аниқ амалга оширди ва пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида устун келган МТТУ жамоаси ярим финалга йўлланма олди
'
Тўп олдида Берди Шомуродов
'
Яннис Мандзукаснинг зарбаси. Афсуски Раҳмонберди Алихоновни тўпни қайтарди
'
Даврон Алланазаровнинг зарбаси ва ҳисоб 3:2
'
Александр Хвостуновнинг зарбаси гол, 2:2
'
Озод Гараджаев ва ҳисоб 2:1
'
Юнусовнинг зарбаси ва ҳисоб 1:1
'
Давлат Байрамов гол 1:0, МТТУ олдинда
'
Давлат Байрамов нуқтага яқинлашмоқда
'
Бойдуллаевнинг зарбаси ва Раҳмонберди Алихонов тўпни қайтарди
'
11 метрлик нуқта олдида Эркин Бойдуллаев
'
Зарбани биринчи бўлим "Бунёдкор" аъзолари амалга оширишади
'
Қисқа танаффусдан сўнг футболчилар майдон марказига чиқиб келишмоқда
'
Пенальтилар серияси бошланмоқда
'
Турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Бунёдкор"га пенальтилар сериясида Яратгандан ғалабани сўраймиз
'
Энди пенальтилар сериясини кутиб қоламиз
90+1'
Учрашувнинг асосий вақти якунланди - 1:1
90'
Учрашувга бир дақиқа қўшиб берилди
89'
Мандзукас қулай вазиятда турган Насимовни тўп билан таъминлай олмади
88'
Рақиб жарима майдончасига кириб борган Эркин Бойдуллаевга нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатилди. Аммо Гвардис бунга эътибор қаратмади
87'
Агарда учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланса, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади
86'
Ҳозирги вазиятда Баҳодир тўпни Кузинга етказса ҳам бўларди
86'
Жарима майдончасига ёриб кираётган Насимов рақибини туртиб юборди
84'
Берди Шомуродовнинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
83'
Гвардис йўқ жойдан жарима тўпи ўйлаб топди. Дарвозамиздан чамаси 16 метрлар узоқликдан
82'
Мандзукас ҳужум уюштираётганида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди
81'
Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
80'
Эркин Бойдуллаев Майдонга тушди
80'
Анвар Раҳимов Майдонни тарк этди
80'
Ҳозирги вазиятда Раҳимов ва Кузин бир-бирларини яхши тушунишмади. Акс ҳолда Кузин қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди
78'
Анвар Раҳимов Рақиб футболчиси тўпни ўйинга киритаётганида ҳалал бергани учун огоҳлантирилди
76'
Ўйлаймизки, киритилган ушбу гол "қалдирғчолар"га қўшимча куч беради ва Ҳикмат Эргашев шогирдлари ярим финал масаласини учрашувнинг асосий вақтидаёқ ҳал қиладилар
73'
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Дмитрий Кузин боши билан дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб, учрашувдаги ҳисобни тенглаштирди - 1:1
73'
Дмитрий Кузин ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
72'
Мандзукас ҳимоячилар ҳаркатидан олдинга ўтиб кетиб офсайд қайд этди. Акс ҳолда Яннис дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди
71'
Бегли Анагелдиев Ўйин вақтини чўзгани учун огоҳлантирилди
69'
Мандзукаснинг бош билан йўллаган хавфли зарбасини дарвозабон маҳорат билан қайтаришга муваффақ бўлди
68'
Жаҳонов ошириб берган тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишди
67'
МТТУ аъзолари ҳужумга ўтишаётгани бизнинг жарима майдончамизда биргина Берди Шомуродов ўйнамоқда. Қолган футболчилар эса ҳимояда қолишяпти
65'
Даврон Алланазаров Майдонга тушди
65'
Михаил Мухамедов Майдонни тарк этди
64'
Қарши ҳужумда туркманистонликлар яна бир гол киритишлари мумкин эди. Антон Кучеренковнинг йўллаган зарбасини Раимқулов майдон ташқарисига чиқариб юборди
63'
Олдинга борса бўладиган вазиятда Насимов дарвоза томон 30 метрлар узоқликдан зарба йўллади. Аммо ноаниқ
62'
Насимовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Кузин дарвозага аниқ йўллай олмади
60'
Насимовга тўп оширилиши биланоқ уни уч футболчи қуршовга олмоқда
58'
Насимов-Юнусов комбинациясидан сўнг Мандзукаснинг кучли зарбасини жуда қийин вазиятда Раҳмонберди Алихонов эгаллаб олди
56'
Антон Кучеренков Майдонга тушди
56'
Хемро Аманмамедов Майдонни тарк этди
55'
Илҳом Юнусовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
54'
МТТУ аъзолари бутун жамоа бўйлаб ҳимояга ётиб олишган. Уларни тўсиғидан ўтиб бўлмаяпти
52'
Учрашувда "қалдирғочлар" тўлиқ устунлик қилишмоқда. Аммо голдан ҳозирча дарак йўқ
51'
Юнусов тўпни Насимовга етказиб берди. Аммо Баҳодир рақиб футболчилари тўсиғидан ўтиб кета олмади
50'
Илҳом Юнусов бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Аммо МТТУ аъзолари тўпни эгаллаб олишди
49'
Бурчак тўпи
48'
Яфаров оширган тўп Кузингача етиб бормади
46'
Демак, Ҳикмат Эргашев ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушириб, олдинги чизиғимизни кучайтирди
46'
Дмитрий Кузин Майдонга тушди
46'
Азиз Ғуломхўжаев Майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Чап қанот ҳимоячимиз Азиз Ғуломхўжаев кўринмаяпти
'
Таркибда ўзгариш бор
'
"Бунёдкор" аъзолари майдонга чиқиб келишмоқда
'
Танаффусдан сўнг онлайн трансляциямизни давом эттирамиз
45'
Биринчи бўлим якунланди. МТТУ 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда
45'
Таъкидлаш лозимки, туркманистонлик ушбу мусобақадаги тўртинчи пенальтисини тепишди. Гол муаллифига айланган Берди Шомуродовнинг голлари сони 5тага етди
45'
Берди Шомуродов ГОЛ! Шомуродов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ йўллаб, учрашувдаги ҳтисобни очди
45'
Берди Шомуродов Азиз Ғуломхўжаев жарима майдончамизга кириб борган Берди Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатди дет топилди
44'
Шуҳрат Суюнов Майдонга тушди
44'
Бегли Нурмуродов Майдонни тарк этди
43'
Насимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди. Аммо бош ҳакам сал олдинроқ қоида бузилганлигини кўрсатди
42'
Илҳом Юнусовнинг жарима зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди. Бурчак тўпи
40'
Максим Белих Бош ҳакам Гравдис охирги нажодни қўллаган Максим Белихга қизил карточка кўрсатди
40'
Дарвозабон билан Баҳодир Насимов бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган паллади уни шундоққина жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан чалиб йиқитишди
39'
Бу сафар Тимур Яфаров бош билан зарба йўллади. Унинг зарбаси кучсиз чиқди ва уни дарвозабон эгаллаб олди
38'
Яна бир бурчак тўпи
38'
Бурчакдан оширилган тўпни Насимов дарвозага йўллади. Кучли зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди
37'
Қарши ҳужумда чап қанот бўйлаб олдинга борган Жаҳонов тўпни марказдан кириб борган Раҳимовга узатди. Аммо Анварга ҳимоячилар имконият беришмади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
36'
Ҳимоячиларимиз суъний равишда МТТУ сардори Берди Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолдиришди
35'
Бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бераётган Насимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳозир унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда
34'
Жаҳоновнинг чап қанот бўйлаб уюштирган навбатдаги рейди бурчак тўпи билан якунланди
30'
Қарши ҳужумда Насимов ўнг қанот бўйлаб олдинга борди. Бироқ уни қўллаб-қувватлайдиган футболчи топилмади. Натижада тўп йўқотилди
29'
Насимовга нисбатан қўпол ўйналди. Умуман олганда туркманистонликлар футболчиларимизга нисбатан кўп бора қоида бузишмоқда
27'
Жарима майдончамизга ёриб кирган Хемро Аманмамедовнинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Туркманистонликларнинг илк хавфли ҳужуми
25'
Элёр Жаҳоновнинг чап қанотдан тўп ошириши ноаниқ кетди
23'
МТТУнинг қарши ҳужуми. Бугало дарвозасига зарба бермоқчи бўлган Берди Шомуродовга Тимур Яфаров ҳеч қандай имконият қолдирмади
22'
Ўйиндаги устунлик тўлиқ "қалдирғочлар" қўлига ўтди
22'
Мандзукаснинг олдинга боришига ҳимоячилар йўл қўйишмади
20'
Раҳимов ошириб берган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. қайтган тўпни Насимов дарвозага кучли тарзда йўналтирди. МТТУ ҳимоячилари бу сафар ҳам тўп йўлига тўғаноқ бўлишди
19'
Давид Саркисов Олдинга бораётган Насимовни ортидан келиб чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди
16'
Ҳозирги вазиятда Жаҳонов ошириб берган тўп Мандзукасгача етиб келмади. Аниқроғи ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлишди
16'
"Бунёдкор"нинг чап қаноти бугун жуда чиройли ва хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда
15'
Жаҳонов чап қанотдан оширган тўпни Юнусов дарвозага йўллади. Бироқ тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди
14'
Акс ҳолда ҳужум хавфли тус олиши мумкин эди
14'
Ҳозирги вазиятда Насимов ва Ғуломхўжаев бир-бирларини яхши тушунишмади
12'
Озод Гараджаев Пономарёвга нисбатан ишлатилган қўполлиги учун огоҳлантирилди
11'
Юнусов яхши таассурот қолдиряпти. Бугун Илҳом майдон марказида плеймекерлик вазифасини бажармоқда
10'
Элёр Жаҳоновнинг пасидан сўнг Баҳодир Насимов дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
09'
Азиз Ғуломхўжаев чап қанотдан тўпни Мандузкасга оширди. Бироқ дарвозабон ўз вақтида тўпга чиқиб, уни эгаллаб олди
07'
Туркманистонлик футболчилар прессинг қўллашмоқда
05'
Илҳом Юнусов чамаси 27 метрлардан Раҳмонберди Алихонов қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ
03'
"Қалдирғочлар" тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда ҳужум уюштириш учун қулай вазият қидиришмоқда
02'
Бурчакдан оширилган тўпни Яфаров дарвозага йўналтирмоқчи бўлди. Аммо Тимурга аниқлик етишмади
01'
Илк ҳужумни Насимов уюштирди. Икки ҳимоячи қуршовидан қочиб кетган Баҳодирнинг зарбаси бошқа ҳис ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
01'
Учрашув бошланди
'
Учрашувни туркманистонликлар бошлаб беришадиган бўлишди
'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
'
"Олимпийский" манежининг марказий секторида "Бунёдкор" фан-клуб аъзолари ва Москвадаги ўзбеклар жам бўлишган. Улар кизил рангли футболкаларга бурканишган ҳолда карнай-сурнай ва барабанларни чалишган, Ватанимиз ва клубимиз байроқларини кўтаришган. Ҳали ўйин бошланмасиданоқ улар қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишди
'
"Бунёдкор" аъзолари оқ, МТТУ эса қизил рангли футболкаларда тўп суришади
'
Айни пайтда жамоалар "Олимпийский" манежида ўзларининг ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда
'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Александр Гвардис (ФИФА рефериси)
Чизиқ ҳакамлари: Дмитрий Масякин, Владимир Волков
Заҳира ҳакам: Алмир Каюмов
Назоратчи: Гарефий Жаферов
'
МТТУ ТРАКИБИ: 36.Раҳмонберди Алихонов
30.Максим Белих
23.Давид Саркисов
4.Бегли Анагелдиев
5.Микан Датдов
27.Давлат Байрамов
25.Михаил Мухамедов
14.Бегли Нурмуродов
22.Озод Гараджаев
7.Берди Шомуродов (жамоа сардори)
26.Хемро Аманмамедов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
40.Аликпер Керимов
3.Якуб Экезов
6.Даврон Алланазаров
9.Дилмурод Газаков
11.Дидарқилич Уразов
19.Антон Кучеренков
28.Шуҳрат Суюнов

Бош мураббий: Язгули Ходжагелдиев
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: 45.Павел Бугало
2.Тимур Яфаров
5.Шавкат Раимқулов
7.Анвар Раҳимов
8.Азиз Ғуломхўжаев
11.Вячеслав Пономарёв
13.Алексан Хвостунов (жамоа сардори)
16.Илҳом Юнусов
18.Яннис Мандзукас
20.Баҳодир Насимов
22.Элёр Жаҳонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35.Акбар Тўраев
6.Дониёр Усмонов
4.Эркин Бойдуллаев
9.Дмитрий Кузин
14.Камолиддин Тожибоев
15.Миразиз Жалолов
19.Дониёр Ҳасанов

Бош мураббий: Ҳикмат Эргашев
'
"Бунёдкор" - МТТУ жуфтлиги ғолиби ярим финалда "Актобе" ҳамда "Днепр" баҳсида ғолиб чиққан клубга рўбарў келади
'
ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ:
1.Баҳодир Насимов (Бунёдкор, Тошкент) - 5та
2.Игорь Бугаев (Дачия, Кишинёв) - 4та
3.Андрей Лясюк (Днепр, Могилев) - 4та
3.Берди Шмуродов (МТТУ, Ашхабод) - 3та
'
Эътиборлиси, Баҳодир Насимов гуруҳ босқичидан сўнг тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда
'
Мусобақанинг матбуот марказидан турли ҳил статистик маълумотларни олдик
'
Журналистлар турнир форматига ўзгартириш киритиш лозимлигини кўп бора таъкидлашди. Эътиборлиси, турнирни Тошкентда ташкиллаштириш варианти ҳам муҳокама қилинди
'
Матбуот анжуманининг асосий мавзуси - Ҳамдўстлик давлатлари чемпионлари кубоги турнирининг нуфузини оширишга қаратилди
'
Айни пайтда клубимиз матбуот хизмати ходимлари Россия Футбол Иттифоқи Президенти вазифасини бажарувчи Никита Симонян билан журналистлар ўртасида ўтган матбуот анжуманида иштирок этиб чиқишди
'
"Бунёдкор" футбол клуби аъзолари "Олимпийский" манежига етиб келдилар