Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

04.07.2013. Олий лига, 13-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунлади. Биз ҳам он-лайн транслациямизга якун ясаймиз, саломат бўлинг!
90'
Равшан Эрматов "Локомотив" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин эди. Ҳимоячи ҳужумни қўллари билан бартараф қилганди. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
90'
Хайрулла Каримов
'
Учрашувдаги тўхталишлар вақтини қоплаш учун 3 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Ислом Иномов Сардор Рашидовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
87'
Жавлон Иброҳимовнинг чап оёқда берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб майдонни тарк этди.
86'
Садриддин Абдуллаев Олег Зотеевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
'
Тожиевларнинг кичиги пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
83'
Фарход Тожиев ГОЛ!
82'
Акмал Шораҳмедов Иван Нагаевни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
81'
"Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди.
80'
Фозил Мусаев
80'
Дилшод Жўраев
77'
Иван Нагаев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Нестеров ўз вақтида жойини ташлаб чиқиб, ҳужумни бартараф қилди.
'
Сардор Рашидов мезбонлар ўйинини анча жонлантирганини айтиш ўринли.
74'
Садриддин Абдуллаев
74'
Акмал Холматов
'
Учрашувни 4152та томошабин бевосита стадиондан туриб кузатиб бормоқда.
72'
Ислом Иномов Сардор Рашидовга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
71'
Сардор Рашидов илк тўпга тегишдаёқ хавфли ҳужум ташкил қила олди. Чап қанотдан қочиб борган футболчи тўпни Таранга етказиб берганди. Бироқ ҳужумчи деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
71'
Сардор Рашидов
71'
Жасур Ҳасанов
70'
Жасур Ҳасановнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
68'
Игорь Таранга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
66'
Фарход Тожиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Ҳужумчи кутилмаганда зарба йўллади. У кучли бўлмасада, Нестеров кутмагани учун ҳужум кескин кўриниш олди.
65'
"Бунёдкор" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. У кескин кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ тўп Иброҳимовдан узоқлашиб кетди.
63'
Игорь Таран
63'
Лутфулла Тўраев
'
Ўйин темпи юқори. Натижада ҳар икки клуб футболчилари асабийлашишмоқда.
59'
Иван Нагаев
59'
Жасур Ҳасанов
58'
Дилшод Раҳматуллаев дарвозага зарба йўллашга уриниб кўрди. Тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлгач, зарба Нестеровгача ўз кучида етиб келмади.
56'
"Бунёдкор"нинг навбатдагти ҳужуми хавфли кўриниш олди. Тўраев Ҳасановни тўп билан таъминлади. У Пишурни қулай позицияга олиб чиқмоқчи бўлганида ҳимоячига теккан тўп сал қолса Бугало қўриқлаётган дарвозадан жой олиши мумкин эди.
55'
Дилшод Раҳматуллаев Чап қанотдан қочиб бораётган Ҳасановни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
'
Иккинчи бўлимни ҳисобда ортда бораётган "темирйўлчилар" устунлик билан бошлашгани эътиборга молик.
51'
Хайрулла Каримовнинг қўпол хатоси қимматга тушиши мумкин эди. У тўпни Нестеровга етказаётганда рақиб футболчиси уни олиб қўяй деди.
49'
Виктор Корпенко Лутфулла Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
47'
Анвар Ғофуров Ислом Иномовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
46'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни Пишурга етказиб берди. Ҳужумчининг боши билан берган зарбаси дарвозага аранг етиб борди.
45'
Акмал Холматов дарвоза томон зарба йўллади. Тўп Игнатий Нестеровнинг қўлига келиб тушди.
'
Эрматовнинг ҳуштаги чалинди ва иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
45+1'
Дилшод Раҳматуллаев
45+1'
Салим Мустафоев
'
Белгиланган пенальтини Пишур аниқ амалга оширди. Унинг кучли зарбасини қайтариш Бугало учун жуда мушкул иш эди - 1:0.
45'
Александр Пишур ГОЛ!
44'
Фарход Тожиев Тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.
44'
Жарима зарбаси амалга оширилди. Равшан Эрматов эса "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилади.
43'
Ислом Иномов майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни қўли билан ўйнади. Жарима зарбаси.
41'
Салим Мустафоевга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Олег Зотеев билан тўқнашувда футболчи жароҳат олган кўринади.
37'
Лутфулла Тўраев тўпни ўзида кўп ушлаб қолгани сабабли, мезбонларнинг қарши ҳужуми ўхшамай қолди. Натижада Миржалол Қосимовдан танбеҳ эшитишга мажбур бўлди.
36'
Хайрулла Каримов Жасур Ҳасановга қарши қўпол ўйин кўрсатди.
34'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Пишурга бораётган тўпни Бугало эгаллаб олишга улгурди.
32'
Дилшод Жўраев Жасур Ҳасановни бирга бир вазиятга олиб чиқди. Ҳасанов ҳимоячини ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади. Устунга тегиб қайтган тўпга иккинчи зарбани Пишур берди. Бу сафар Салим Мустафоев зарбани қайтариб қолди. Учаршувдаги энг хавфли вазият!
30'
"Бунёдкор" чап қанотдан бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Пишурга етказиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди.
27'
Дилшод Жўраев рақибдан тўпни олиб, уни Зотеевга аниқ етказиб берди. Олегнинг зарбасини Бугало бартараф қилди. Бурчак зарбаси.
'
Учрашув темпи тенглашди. Жамоалар навбатма-навбат олдинга ўтишмоқда.
22'
Жарима зарбасини Холматов амалга оширди ва тўп жонли деворга тегди. Шарипов уни жарима майдончаси ичига етказганди, Корпенконинг жуда хавфли зарбаси сал қолса гол билан якун топиши мумкин эди.
21'
Мезбонлар Акмал Холматовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Қосимов нуқтасидан белгиланган жарима зарбаси "Локомотив" учун яхши имкониятдир.
'
Сўнгги 10 дақиқадан буён "Бунёдкор" устунликни ўз қўлида ушлаб турибди.
20'
Лутфулла Тўраев жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ Артём Филипосян озгина баландроқдан келаётган тўпга аниқ зарба бера олмади.
19'
Бурчакка яқин жойда Жасур Ҳасанов адашига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Мезбонлар учун яхши стандарт вазият бу.
18'
Учрашувда биринчи голга тортадиган вазият "Бунёдкор" футболчилари томонидан ташкил этиилди. Ғофуров тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Тўраевнинг боши билан берган зарбасига эса озгина аниқлик етишмади ва тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
17'
Шерзод Шарипов қаторасига иккинчи бор Ҳасановни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
'
Икки ҳимоячини алдаб ўтаётган Жасур Ҳасановни Шерзод Шарипов тўхтатиб қолди. Равшан Эрматов жарима зарбаси белгилади.
15'
Ислом Тўхтахўжаев ва Александр Пишур тўпга бир вақтда сакрашди ва Пишур жарохат олиб, майдонга йиқилди.
14'
Олег Зотеев Акмал Холматовни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
12'
Акмал Холматов чап қанотдан қочиб бориб, тўпни ўнг қанотда бўш турган Турсуновга етказиб берди. Санжарнинг зарбаси Нестеровга катта қийинчилик туғдирмади.
10'
Салим Мустафоев ва Олег Зотеевларнинг тўп учун курашида тўп Олегнинг юзига тегди. Меҳмонлар эса шифокорларни чақириш учун тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
9'
Акмал Холматов учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Мезбон ҳимоячилар эса стандарт вазиятни бартараф қила олишди.
7'
Жасур Ҳасанов Шерзод Шариповга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Умуман Ҳасанов "Бунёдкор"нинг чап қанотида анча фаол ҳаракат қилмоқда.
5'
"Бунёдкор" футболчилари чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Тўп Александр Пишурга келиб тушди. У тўпни гавдаси билан тўхтатиб олиб, кейинги уринишда дарвозага зарба йўллади. Жуда кучсиз ва шунчалик ноаниқ.
4'
Дилшод Жўраев бу сафар рақиб футболчиларидан Жасур Ҳасановга нисбатан қўпол ўйин намойиш қилди. Равшан Эрматов уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
3'
Мезбонлардан Жасур Ҳасанов бир неча рақибини ортда қолдириб жарима майдончасига яқинлашиб келди. Зарба беришга шайланганда эса тўпни йўқотди.
2'
Дилшод Жўраев Санжар Турсуновга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Акмал Холматовнинг зарбасини эса Нестеров қўлидан чиқариб юборди. Аммо ҳимоячилар ҳужумни бартараф қилишди.
'
Учрашувни меҳмонлар анча фаол бошлашди ва улар дарвозага хавф солиш учун ҳаракат қилишмоқда.
1'
Равшан Эрматов ҳуштаги чалинди ва учрашувга старт берилди.
'
"Бунёдкор" ва "Локомотив" футболчилари майдонга чиқиб келишди.
'
Учрашув ҳакамлари:

Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидов
Тўртинчи ҳакам: Наим Қосимов
Назоратчи: Каримров Ф.К.
'
"БУНЁДКОР"

1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
5. Дилшод Жўраев
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброҳимов
11. Александр Пишур
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
19. Жасур Ҳасанов
33. Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:

25. Муроджон Зухуров
7. Марко Блажич
9. Игорь Таран
18. Фозил Мусаев
21. Сардор Рашидов
23. Сахоб Жўраев
24. Баҳодир Пардаев
'
"ЛОКОМОТИВ"

1. Павел Бугало
8. Акмал Холматов
10. Фарход Тожиев
16. Жасур Ҳасанов
17. Салим Мустафоев
19. Ислом Иномов
20. Ислом Тўхтахўжаев
22. Шерзод Шарипов
29. Виктор Корпенко
30. Дилшод Жабборов
77. Санжар Турсунов

ЗАХИРАДАГИЛАР:

12. Тимур Ғаниев
6. Дилшод Раҳматуллаев
7. Садриддин Абдуллаев
9. Зайниддин Тожиев
18. Павел Смоляченко
23. Иван Нагаев
41. Қувондиқ Рўзиев

Бош мураббий: Ҳаким ФУЗАЙЛОВ
'
Айни вақтда жамоаларнинг бугунги учрашув учун таркиблари аниқ бўлди. Қуйида улар билан танишиб олишингиз мумкин.
'
Биринчи давранинг сўнгги тури олдидан "қалдирғочлар" 33 очко билан лига пешқадами бўлиб туришибди. Иккинчи ўринни банд этган "темирйўлчилар" ҳисобида эса 31 очко бор.
'
Яна ярим соатдан сўнг "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" клублари иштирокидаги Тошкент дербиси старт олади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!