Онлайн трансляция

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР"

30.06.2013. Олий лига, 12-тур. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлуб этди - 2:0
90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Кейинги дақиқада Шарофетдиновнинг зарбаси ҳам ўхшамади
89'
Пишурнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
87'
Нестеров Махарадзенинг кучли зарбасини қайтарди
84'
Лутфулла Тўраев майдонга тушди
84'
Дилшод Жўраев майдонни тарк этди
82'
Ҳисобда ортда қолаётган майдон эгалари ҳужумкорликни оширишмоқда. Аммо ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
80'
Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди
80'
Санъат Шихов майдонни тарк этди
75'
Сардор Рашидовнинг жарима тўпидан узатиб берган тўпни Пишур баланд сакраб боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:2
75'
Олександр Пишур ГОООООООООООООООООООООЛ - 0:2
72'
Пишурнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди
70'
Илҳом Суюнов Майдонга тушди
70'
Темурхўжа Абдухолиқов майдонни тарк этди
67'
Майдон эгалари кейинги дақиқада иккита яхши вазиятга эга бўлишди. Шулардан бирида Шиховнинг кучли ва аниқ зарбасини Нестеров маҳорат билан қайтарди.
66'
Жасур Ҳасанов чап қанотда тўртта футболчини ортда қолдириб тўпни дарвоза қаршисига йўллади, бу ерда тўпни қайтармоқчи бўлган Боян Миладинович ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 0:1.
66'
Боян Миладинович рақиблар сардори автогол муаллифи бўлди
64'
Игорь Тараннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди
60'
Олег Зотеев огоҳлантирилди
58'
Жарима тўпини Холмуҳамедов амалга оширди, унинг оширган тўпини Миладинович ноаниқ тарзда йўллади.
58'
Игорь Таран майдонга тушди
58'
Фозил Мусаев майдонни тарк этди
54'
Жавлон Иброҳимов жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, тўпни ҳимоячи қайтарди, қайтган тўпни Анвар Ғофуров дарвозага ноаниқ тарзда йўллади
51'
Бурчакдан ошириб берилган тўпни Пишур боши билан дарвозага йўллади, тўпни дарвоза чизиғи устидан турган Александр Мерзляков тўпни қайтарди.
50'
Ҳужумларимиз давом этмоқда. Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан оширган тўпини Зотеев боши билан дарвозага йўллашга уринди, тўп дарвозабонга тегиб майдонни тарк этди
49'
Ғофуров тўпни аутдан жарима майдонига оширди, Фозил Мусаев тўпни ўзига тўғирлаб олишга уринди, аммо Лобанов чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди
48'
Вакилларимиз ҳужум ташкил қилишди. Аммо Дилшод Жўраевнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+1'
Дасталбки бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
41'
Абдуллоҳ Олимов майдонга тушди
41'
Ғулом Ўрунов майдонни тарк этди
40'
Дилшод Шарофетдиновнинг зарбасини Жавлон Иброҳимов қайтарди
38'
Даврон Ҳошимов тўп учун курашда Анвар Ғофуровни йиқитди, ҳимоячимизга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
36'
"Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди. Ўруновнинг оширган тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди. Мерзляковнинг такрорий зарбаси ҳам дарвозага қадар етиб боргани йўқ
34'
Хавфли зарба! Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни Акмал Шораҳмедов кучли зарба билан якунлади. Аммо бироз ноаниқ
30'
"Бунёдкор"нинг узоқ давом этган ҳужуми Фозил Мусаевнинг дарвозага йўллаган ноаниқ зарбаси билан тугади.
28'
Хавфли вазият! Холмуҳамедовнинг пасидан сўнг Кахи Махарадзе тўпни дарвозага йўллашга улгура олмай қолди
27'
Мезбонлар чамаси 25 метрлардан жарима тўпига эга бўлишди. Мурод Холмуҳамедовнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
24'
Майдон эгаларида яна бир вазият. Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага бир ўзи яқинлашиб борди. Ҳужумчи тўпни Нестеровнинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлганида Игнатий ўзини кўрсатди ва тўпни қайтариб қолди
19'
Дилшод Жўраевнинг йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
14'
Хавфли вазият! Даврон Ҳошимов тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичига оширди. Нестеров тўпни қайтарди, аммо тўп жарима майдони ичида турган Санъат Шиховга келиб тушди. Футболчининг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
10'
Жасур Ҳасановнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
7'
Абдухолиқовнинг зарбасини Нестеров қайтарди
4'
Иброхимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди
3'
Олег Зотеевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
1'
Ўйин бошланди
'
ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов
Тўртинчи ҳакам: Игорь Гормашов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
'
"БУНЁДКОР"
1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
5. Дилшод Жўраев
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброҳимов
11. Александр Пишур
16. Артём Филипосян
18. Фозил Мусаев
19. Жасур Ҳасанов
33. Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25. Муроджон Зухуров
7. Марко Блажич
9. Игорь Таран
13. Лутфулла Тўраев
21. Сардор Рашидов
23. Сахоб Жўраев
24. Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
"ПАХТАКОР"
12. Александр Лобанов
3. Ғулом Ўрунов
4. Боян Миладинович
5. Акбар Исматуллаев
6. Мурод Холмуҳамедов
7. Кахи Махарадзе
9. Тимурхўжа Абдуҳолиқов
18. Санъат Шихов
23. Александр Мерзляков
24. Даврон Ҳошимов
26. Дилшод Шарофутдинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1. Никита Рибкин
2. Игорь Рогованов
17. Арам Бабаян
21. Ильдар Маматказин
27. Илхом Суюнов
37. Абдуллоҳ Олимов
50. Жавоҳир Сохибов

Бош мураббий: Мурод ИСМОИЛОВ
'
Қуйида жамоалар таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.
'
Яна ярим соатдан кейин "Пахтакор" стадионида Тошкент дербиси старт олади ва унда мезбон "Пахтакор" "Бунёдкор" клубини қабул қилади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!