Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ШЎРТАН"

26.05.2013. Олий лига, 9-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Шўртан" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди
90+1'
Бобур Тўраев огоҳлантирилди
90'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Павел Соломин майдонга тушди
89'
Аббос Омонов майдонни тарк этди
88'
Жавлон Иброҳимов Қанотдан Сардор Рашидовнинг узатиб берган тўпини Жавлон Иброҳимов боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0
87'
Футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда. Жавлон Иброҳимовнинг боши билан йўллаган зарбасини Корнейчук қайтарди
85'
Лутфулла Тўраев 22 метрлардан белгиланган жарима тўпини айлантириб дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди
80'
Жамол Отақулов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, Абибуллаев тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади
77'
Меҳмонларнинг қарши ҳужуми. Абибуллаев тўпни жарима майдони ичидаги Олимжон Каримовга оширди, ёш футболчи тўпни ўзига буйсундиришда хатога йўл қўйди
77'
Артём Филипосян огоҳлантирилди
75'
Камолиддин Мурзоев майдонга тушди
75'
Олександр Пишур майдонни тарк этди
73'
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми. Ҳумоюн Муртазоев жарима майдонига кириб бориб кучли зарба берди, тўпни Нестеров қайтариб юборди
71'
Иброҳим Отахонов майдонга тушди
71'
Александр Востриков майдонни тарк этди
68'
Баҳодир Пардаевнинг жарима майдони ичидан туриб йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, Корнейчук тўпни қайтарди
63'
Баҳодир Пардаев майдонга тушди
63'
Фозил Мусаев майдонни тарк этди
60'
Саҳоб Жўраевнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Корнейчук қайтариб юборди
59'
Жамол Отақулов сариқ карточка
58'
Бобур Тўраев майдонга тушди
58'
Хумоюн Муртозоев майдонни тарк этди
55'
Марко Блажичнинг йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозга бор, аммо Корнейчук бу вазиятда тўпни ушлаб қола олди
54'
Олександр Пишурда гол уриш имконияти пайдо бўлди, аммо украиналик ҳужумчи жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
51'
Аббос Омонов икки нафар ҳимоячини ортда қолдириб зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
50'
Акмал Шораҳмедовнинг жарима майдонига узатган тўпи дарвоза томон йўналди, Корнейчук ўзини йўқотиб қўймади ва тўпни қайтариб юборди
49'
Тўраевнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб йўналишини ўзгартирди, Блажичнинг такрорий зарбаси ноаниқ чиқди
48'
Меҳмонларнинг тезкор ташкил қилган ҳужумлари ноаниқ пас туфайли охирига етмади, Ҳумоюн Муртазоев фаоллик кўрсатганди
47'
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Дастлабки бўлим ўз якунига етди
45+2'
Хавфли вазият!!! Марко Блажич тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширди, бу ерда якка ўзи турган Лутфулла Тўраев яқин масофадан тўпни дарвозага тўғирлай олмади, омад келмаса қийин экан.
45+1'
Чап қанотдан Рашидовнинг узатиб берилган тўпни Лутфулла Тўраев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
44'
Меҳмонлар вакили Ярослав Крушельницкийга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
39'
Меҳмонлар вакили Лутфулла Тўраевга нисбатан қўпол ўйнади, чамаси 30 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Пишурнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
38'
Сардор Рашидов амалга оширган бурчак тўпи ноаниқ чиқди
37'
Сардор Рашидов майдонга тушди
37'
Жасур Ҳасанов майдонни тарк этди
36'
Жасур Ҳасановнинг ажойиб пасидан сўнг Мусаев яқин масофадан ноаниқ зарба берди, бу вазиятда ҳакамлар Фозил ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган деб топишди
35'
Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан жарима майдони ичига узатган тўпи дарвозага йўналди, Корнейчук ўз ўрнида
34'
Жасур Ҳасанов огоҳлантирилди
33'
Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди, унинг йўллаган тўпи дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб майдонни тарк этди
31'
Олимжон Каримов сариқ карточка олди
31'
Лутфулла Тўраев рақиб жарима майдони ичида қулай вазиятга чиқиб борди, аммо шерикларини тўп билан таъминлай олмади
30'
Аббос Омоновнинг пасидан сўнг Абибуллаев чап оёғида 25 метрлардан кучли ва аниқ зарба берди, аммо Нестеров ўз ўрнида.
29'
Хавфли вазият! Рақиб жарима майдони ичидаги саросимадан вакилларимиз фойдалана олишмади. Тўраевнинг зарбасини Корнейчук қайтарди, Пишур дарвозабон ва Алиқуловнинг тушунмовчилигидан унумли фойдалана олмади
27'
Хайрулла рақиб футболчиси Ҳумоюн Муртазоевни йиқитгани учун сариқ карточка олди. Белгиланган жарима тўпини Абибуллаев амалга оширди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
26'
Хайрулла Каримов огоҳлантирилди
24'
Меҳмонлар дарвоза томон 30 метрлардан жарима тўпи белгиланди, Тўраев тўпни Ҳасановга тўғрилаб берди, Жасурнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди
21'
Қарши ҳужум вақтида "Шўртан" посбони Александр Корнейчук жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариб юборди, бўш дарвозага зарба берадиган футболчи топилмади.
21'
Жасур Ҳасаов Зоҳид Рауповга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпини Дилявер Абибуллаев амалга оширди, ноаниқ.
20'
Ортда қолган 20 дақиқа ичида меҳмонлар биронта ҳам хавфли вазият ташкил эта олишмади
17'
Жасур Ҳасанов ўнг қанотда пайдо бўлиб чап оёғида дарвозага зарба берди, тўп анча юқоридан ўтиб кетди
13'
Тўраев 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, ҳаводан ошириб берилган тўпни дарвозага Ҳасанов боши билан кучсиз тарзда йўллади
11'
Ҳасановнинг оширган тўпига Марко Блажич ета олмади, ҳужум ўз якунига етмади
8'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда, хавфли вазиятлар содир етилмади
5'
Жасур Ҳасанов бу сафар тўпни жарима майдони ичига оширди, ҳаводаги курашда Лутфулла Тўраев дарвозага зарба бера олмади
3'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
1'
Учрашув бошланди
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент) ФИФА рефериси
Қанот ҳакамлари: Андрей Букатин (Тошкент) I-тоифали, Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа) олий тоифали
Тўртинчи ҳакам: Рустам Толибжонов (Қўқон) I-тоифали
Учрашув назоратчиси: Игорь Мустафин (Тошкент)
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Игорь Таран
17.Камолиддин Мурзоев
21.Сардор Рашидов
24.Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
“ШЎРТАН” ТАРКИБИ:
30.Александр Корнейчук
2.Ярослав Крушельницкий
4.Жамол Отақулов
5.Асрор Алиқулов (сардор)
6.Аббос Амонов
15.Обид Жўрабоев
18.Дилявер Абибуллаев
20.Александр Востриков
21.Зохид Раупов
22.Олимжон Каримов
29.Хумоюн Муртозоев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Леус
10.Павел Соломин
16.Элёр Интизомов
17.Вячеслав Пономарёв
19.Иброхим Отахонов
23.Шаҳзодбек Хурсанов
26.Бобур Тўраев

Бош мураббий: Зоир ТЎРАҚУЛОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
9-турнинг "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан матнли он-лайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!