Онлайн трансляция

"НАВБАҲОР" - "БУНЁДКОР"

09.05.2013. Олий лига, 8-тур. Косонсой. "Косонсой" марказий стадиони. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" сафарда "Навбаҳор" устидан йирик ғалабага эришди - 3:0.
90'
Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди
89'
Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди, Пишур боши билан дарвозага йўллади, тўпни Романенко қайтарди. Аммо қайтган тўпни Лутфулла Тўраев дарвозага йўллади - 0:3
88'
Лутфулла Тўраев ГОООООООООООООООООЛ
87'
Ғайрат Жўраев жарима тўпини амалга оширди. Унинг ошириб берган тўпини Қаҳрамон Маҳамаджонов дарвозага тўғирлади, тўпни Мурод Зухуров эгаллаб олди
86'
Игорь Таран майдонга тушди
86'
Анвар Ғофуров майдонни тарк этди
86'
Вакилларимизнинг қарши ҳужуми вақтида Алибобо Раҳматуллаев зарба берди, тўпни Ботир Тўрабоев қайтарди
85'
"Бунёдкор"нинг узоқ давом этган ҳужуми. Уни Лутфулла Тўраев қайчи услубида дарвоза томон йўллади, бироз ноаниқ
81'
Анвар Ғофуров майдонни тарк этаётган тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди
80'
"Қалдирғочлар" сўнгги дақиқаларда анча хотиржам тарзда ҳаракат қилиб натижани сақлаб қолишга интилишмоқда
79'
"Навбаҳор" ҳисобни қисқартириш учун турли томонлардан ҳужумларга ўтишга уринмоқда, аммо "Бунёдкор" ҳимоячилари ишончли ўйнашмоқда
77'
Иккинчи голдан сўнг ўйин темпи анча тушди
75'
Ботир Тўрабоев майдонга тушди
75'
Абдумажид Тоиров майдонни тарк этди
73'
Дилшод Жўраев майдонга тушди
73'
Фозил Мусаев майдонни тарк этди
71'
Олександр Пишур белгиланган пенальтини Пишурнинг ўзи аниқ амалга оширди - 0:2
70'
Тимур Султонов сариқ карточка
70'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Пишур дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда уни Тимур Султонов ўз жарима майдони ичида йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади
69'
Акром Бахриддинов тўпни жарима тўпини амалга оширди. Унинг жарима майдони ичига узатган тўпи хавфли чиқди, аммо Зухуров ишончли ўйнаб тўпни қайтарди
67'
Азим Аҳмедов майдонга тушди
67'
Леонид Кошелев майдонни тарк этди
66'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди
66'
Марко Блажич майдонни тарк этди
65'
Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди, Пишур тўпни дарвозага йўллади, тўп йўлига Тоиров қайтарди
64'
"Бунёдкор" жарима майдони ичида хавфли вазият. Зухуров тўпни қайтарди, Меҳмонов зарба беришга чоғландию тўпни ўзига тўғирлай олмай йиқилиб тушди
62'
"Навбаҳор" иккинчи бўлимда анча ҳужумкор тарзда ўйнамоқда
61'
Илҳом Бойдедаев тўпни Акром Бахриддиновга оширди, Акромнинг кучлиа зарбасини Зухуров батараф этди
60'
Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди. Пишур баланд сакраб тўпни дарвозага зарба берди, тўпни яна Романенко қайтаришга эришди
58'
Соҳиб Абдуллаев майдонга тушди
58'
Собир Ҳамидов майдонни тарк этди
57'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Ҳасанов Мусаевга тўп ошириб сўнгра ўзи зарба йўллади, Жасурнинг кучли зарбасини Романенко қийинчилик билан эгаллаб олди
55'
Анвар Ғофуровнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
54'
Ғайрат Жўраевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага йўллади, Зухуров ўз ўрнида.
52'
Леонид Кошелевнинг 25 метрлардан белгиланган жарима тўпидандан йўллаган зарбаси хавфли чиқди.
48'
Фозил Мусаевнинг йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
47'
Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгаришлар йўқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
45'
Биринчи блимга 1дақиқа вақт қўшиб берилди.
38'
Жасур Ҳасанов амалга ошираётган жарима зарбалари навбаҳорчиларга катта қийинчилик туғдирмоқда.
36'
Фозил Мусаев жуда узоқ масофадан сакраб турган тўпни дарвозага кучли зарб билан тепди. Романенко катта қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.
35'
Блажич ўз паси билан Мусаевни олдинга бошлади.Фозил эса тўпни Лутфулла Тўраевга қолдирди. Бироқ ушбу ҳужумни ривожлантиришга Тўраев тайёр эмасди.
32'
Ўнг қанотдан Анвар Ғофуровнинг ерлатиб узатган пасини Олександр Пишур дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди - 0:1.
31'
Олександр Пишур ГООООООООООООООЛ!!!
28'
Ҳозирча Жасур Ҳасанов ва Денис Романенколар қаҳрамонлик кўрсатишмоқда.Жасур Ҳасанов чамаси 27 метрлар узоқликдан жарима зарбасини аниқ бажарди. Бу сафар ҳам Романенко тўпни қайтарди.
27'
"Навбаҳор" вакиллари ҳимоядан чиқиб кета олишмаяпти.
26'
Лутфулла Тўраев бир футболчини чиройли алдаб ўтди, леки тўпни шеригига оширишда унга тезлик етишмади. Шунга қарамасдан тўпга Олег Зотеев эгалик қилди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Салгина ноаниқ.
24'
Фозил Мусаев ва Денис Романенко Ҳар иккала футболчи огоҳлантирилди.
23'
Жасур Ҳасанов жарима зарбасидан тўппа-тўғри дарвозага йўллади. Романенко зарбани қайтарди. Қайтган тўпни дарзага йўллаш учун Мусаев интилди. Бироқиккала футболчи тўқнашиб кетишди. Шундан сўнг Мусаев ва Романенкоўртасида кичик "яккама-якка" тўқнашув бўлиб ўтди.
20'
Бу сафар ҳам Жасур Ҳасанов тепган бурчак зарбаси хавфли чиқди. Қизиғи,худди олти дақиқа илгари юз берган вазият такрорланди. Яна Романенко ва "Навбаҳор" ҳимоячилари қаҳрамонлик кўрсатишди.
17'
Тимур Султонов чамаси 35 метрлар узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Бунча масофадан Муроджон Зухуров тўп ўтказиб юбориши қийин-ов!
15'
Жасур Ҳасанов узатган пасни Пишур боши билан дарвозага йўллади. Бироқ тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
14'
Жасур Ҳасановнинг бурчак зарбаси шундоққина дарвозага йўлланди. Романенко катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. Такрорий зарбани Филипосян тепди. Бу сафар тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Учинчи зарба эса Иброхимов томонидан йўлланди. Бу сафар ҳам тиқилинч вазиятдаги футболчилар тўпни дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўйишмади.
12'
Пишур томон тўп оширилди. Бироқ Меҳмонов хавфни бартараф этди. Бурчак зарбаси.
11'
Игнатий Нестеров ва Акмал Шораҳмедов енгил жароҳатларибоисбугунги баҳсда иштирок эта олишмаяпти.
09'
УЧРАШУВ ҲАКАМЛАРИ:
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров ва Олимбой Жумаев (барчаси - Навоий)
Захира ҳаками: Акмал Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Алик Худойдотов (Тошкент)
07'
Лутфулла Тўраев бир футболчини алдаб ўтиб, дарвозага кучли зарба йўллади. Романенко ишончли ҳаракат қилди.
06'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
4.Хайрулла Каримов (сардор)
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
04'
Леонид Кошелевнинг чамаси 24 метрлар уоқликдан йўллаган кучли зарбаси анчайин хавфли чиқди. Муроджон Зухуров тўпни муштлари билан қайтариб юборди.
03'
"НАВБАҲОР" ТАРКИБИ:
16.Денис Романенко
4.Абдумажид Тоиров (сардор)
6.Леонид Кошелев
9.Илҳом Бойдедаев
10.Акром Бахритдинов
13.Тимур Султонов
20.ҒайратЖўраев
22.Рўзимбой Аҳмедов
26.Қаҳрамон Муҳаммаджонов
30.Собир Ҳамидов
32.Жаҳонгир Меҳмонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Виктор Мочалов
3.Ботир Тўрабоев
7.Абдуазиз Султонов
8.Азим Аҳмедов
15.Виталий Почуев
17.Сохиб Абдуллаев
21.Аъзам Алиев

Бош мурабби1: Мустафо Байрамов
01'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
01'
Диққат ўйин бошланди!
'
8-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашув бошланиш арафасида.
'
Косонсойдаги марказий стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!