Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ЭКРАНАС" (ЛИТВА)

Ҳамдўстлик давлатлари чемпионлари кубоги-2010. 3-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эртага бўладиган "Бунёдкор" - МТТУ жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам веб-сайтимиз орқали матн шаклида онлайн трансляция қилинади. Учрашгунча
'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барчангизга миннатдорчилик билдирамиз
'
"Бунёдкор" - МТТУ жамоалари ўртасидаги чорак финал баҳси эртага, 20 январь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00да бошланади. Бу вақтда Тошкентда 15:00 бўлади
'
Чорак финалдаги рақибимиз Туркманистоннинг МТТУ жамоаси бўлади
'
Шундай қилиб, "Бунёдкор" "D" гуруҳида биринчи ўринни, "Экранас" эса иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда чорак финалга йўлланма олди
90'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 2:2
90'
Зарба анча ноаниқ тепилди
90'
19 метрлар узоқликдан "Экранас" аъзолари жарима зарбасини амалга оширишмоқда
89'
Литваликлар 2:2 ҳисобига рози. Чунки дуранг уларни гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашларини таъминлайди
89'
"Экранас" аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олишган
88'
Сергей Погребан Майдонга тушди
88'
Домас Галкяничюс Майдонни тарк этди
87'
Яннис Мандзукас жуда қулай вазиятда тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади
87'
Бурчакдан оширилган тўпни дарвозабон Витаутас Черняускас қийинчилик билан эгаллаб олди
86'
Зарба амалга оширилди. Энди бурчак тўпи
86'
Ўнг қанот бўйлаб олдинга бораётган Камолиддин Тожибоевни "Экранас" ҳимоячилари чалиб йиқитишди. Жарима зарбаси
85'
Ушбу ҳисоб сақланиб қолинса, чорак финалга "Бунёдкор" биринчи, "Экранас" эса иккинчи поғона билан йўл олади
84'
Тўпни "қалдирғочлар" ўз назоратига олишган
83'
Таулюс Янушаускас Майдонга тушди
83'
Стиван Адеполу Майдонни тарк этди
82'
Ҳикмат Эргашев ҳам таркибга ўзгартириш киритишга қарор қилди
81'
Дониёр Ҳасанов Майдонга тушди
81'
Эркин Бойдуллаев Майдонни тарк этди
80'
Дмитрий Кузин Майдонга тушди
80'
Темурхўжа Абдухолиқов Майдонни тарк этди
78'
Бойдуллаевнинг чамаси 40 метрлардан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон Витаутас Черняускас эгаллаб олди
76'
"Экранас" аъзоларини кейинги босқичга чиқишлари учун дуранг натижа ҳам қониқтиради. Шу боисдан ҳам ҳозиргина гол урган Андрюс Арлаускас ўрнига ҳимоячини майдонга туширишди. Ваҳоланки, Андрюс Арлаускас иккинчи бўлимда майдонга тушган эди
75'
Андрюс Арлаускас Майдонга тушди
75'
Витас Римкус Майдонни тарк этди
72'
Витас Римкус ГОЛ! "Экранас" аъзолари бу сафар ҳам жарима майдончамиз ичида яхши ўйнашди ва яқин масофадан Бугало дарвозасини ишғол этишди
72'
Бурчакдан узатилган тўпни Раимқулов боши билан "Экранас" дарвозасига жойлаши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси кучсиз чиқди
71'
Мандзукаснинг кучли зарбаси рақиб футболчисига тегиб, Витаутас Черняускас қўриқлаётган дарвозанинг тўрига ташқи томондан тегди
70'
Чап қанот ҳимоя чизиғимизда тўп сураётган Азиз Ғуломхўжаев бехато ўйнамоқда. "Экранас" аъзолари асосий ҳужумларини Стиван Адеполу орқали бизнинг чап қанотимиздан ташкил этишяпти. Ҳозирча Азиз ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлаяпти
67'
Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо унга тезлик етишмади ва "Экранас" ҳимоячилари хавфни бартараф этишга улгуришди
66'
Домас Галкяничюснинг кучли зарбаси аввалига ўзининг жамоадоши Стиван Адеполуга тегиб қайтди. Кейинги зарбада эса унга аниқлик етишмади
65'
Павел Бугало қанотдан оширилган тўпни мушатлари билан уриб юборди. Тўп "Экранас" аъзосиг акелиб тушди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди
63'
Тадас Маркявичюс Майдонга тушди
63'
Марюс Скиндерис Майдонни тарк этди
63'
Элёр Жаҳоновни Пономарёв жуда қулай имкониятга чиқарганди. Афсуски ўйиндан ташқари ҳолат
61'
Ўйин тезлиги ва суърати бироз тушди. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда
59'
Банис Жилвинас Майдонга тушди
59'
Рамунас Радавичюс Майдонни тарк этди
56'
Трибуналарда "Бунёдкор" фан-клуби билан биргалашиб "қалдирғочлар"ни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ажойиб куйлар ва клубни мадҳ этувчи шиорлар билан футболчиларга далда бўлиб туришибди
54'
Гиедрюс Томкявичюс Майдонга тушиши биланоқ, Яннис Мандзукасга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди
53'
Гиедрюс Томкявичюс Майдонга тушди
53'
Нериюс Саснаускас Майдонни тарк этди
53'
Вячеслав Пономарёв Рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди
52'
Элёр Жаҳоновнинг кучли зарбасини дарвозабон муштлари билан уриб юборди
51'
Бизнинг гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа чорак финалда Туркманистоннинг МТТУ клубига рўбарў келади. Иккинчи ўринни олган клуб эса Киевнинг "Динамо"си билан беллашади
50'
Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
49'
Бордию, "D" гуруҳидаги иккала ўйинлар шу ҳисобда якун топса, "Бунёдкор" гуруҳда биринчи, "Дачия" эса иккинчи ўрин билан чорак финалга йўлланма олади
48'
Биз билан параллел равишда ўтаётган "Дачия" ҳамда "Пюник" жамоалари ўртасидаги баҳсда молдоваликлар 3:0 ҳисобида олдинда боришмоқда
47'
"Экранас" аъзолари иккинчи бўлимни жуда тезкор бошлашди
46'
Анвар Раҳимов Майдонга тушди
46'
Миразиз Жалолов Майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш борга ўхшайди. Миразиз Жалолов майдонда кўринмаяпти
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бир неча сониялардан сўнг иккинчи бўлим бошланади
45'
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Биринчи 45 дақиқаликдан сўнг "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида Литва чемпиони устидан ғалаба қозонмоқда
44'
Домас Галкяничюс ГОЛ! Жарима майдончамизда юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланган Домас Галкяничюс Бугало дарвозасини яқин масофадан аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартирди - 2:1
42'
Баҳодир Насимов кечаги учрашувда огоҳлантириш олганди. Уни бугунги баҳсда иккинчи огоҳлантириш олиб, чорак финалда майдонга тушишдан маҳрум бўлиб қолмаслиги учун мураббийларимиз уни алмаштиришга қарор қилишди
41'
Темурхўжа Абдухолиқов Майдонга тушди
41'
Баҳодир Насимов Майдонни тарк этди
40'
Деимантас Бичканинг бу сафарги кучли зарбаси Эркин Бойдуллаевга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди
38'
Деимантас Бичканинг зарбаси Стиван Адеполуга теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди. тажрибали посбонимиз Бугало қийинчилик билан бўлсада бу зарбани дарвозамиз тўрига бориб тушишига йўл қўймади
37'
Баҳодир Насимов МДҲ давлатлари чемпионлари кубоги турнирининг ҳақиқий кайфиётларидан бири бўлиб улгурди, десак муболаға бўлмайди
35'
Миразиз Жалолов билан девор услубида ўйнаб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Баҳодир Насимов Витаутас Черняускаснинг чап пастки бурчагини аниқ нишонга олди ва ҳисобни 2:0га оширди
34'
Баҳодир Насимов ГООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
31'
Эслатиб ўтамиз, ушбу гол Баҳодир Насимовнинг мусобақадаги тўртинчи голидир
30'
Эркин Бойдуллаев ошириб берган тўпни Баҳодир Насимов ҳаммадан баланд сакраган ҳолда дарвозабон Витаутас Черняускас устидан ошириб қўйди. 1:0 "Бунёдкор" олдинда
29'
Баҳодир Насимов ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
28'
Бош билан йўлланган зарба Бугалога ҳеч қандай ташвиш туғдиргани йўқ
25'
Азиз Ғуломхўжаев Қўпол ўйнаганлиги учун огоаҳлантирилди
24'
Пономарёв томонидан оширилган бурчак тўпини дарвозабон Витаутас Черняускас эгаллаб олди
22'
"Экранас" аъзолари бу сафар Баҳодир Насимовга нисбатан жуда қўпол ўйнашди
22'
Душан Матович Элёр Жаҳоновни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди
21'
Бойдуллаевнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди
20'
Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси ҳақида гапирадиган бўлсак, салгина устунлик "қалдирғочлар" томонида
18'
Энди худди шундай ҳолат "Экранас" аъзоларида бўлди. 17 метрлар чамасидан тепилган жарима зарбасини Бугало эгаллаб олди
17'
Жарима зарбасини Раимқулов амалга оширди. Аммо тўп жонли деворга бориб тегди
17'
Даинюс Глевеикас Насимовни чалиб йиқитгани учун
16'
Қарши ҳужумда чаққонроқ ҳаракат қилган Насимовни шундоққина жарима майдони чизиғи ёнгинасидан ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатиб қолишди
15'
"Экранас" аъзолари ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Аммо зарба беришда уларга аниқлик етишмади
14'
Бойдуллаев ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамасдан тўпни Жалоловга оширди. Жалоловнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
12'
Мандзукас бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвозага йўллаш учун қулай вазиятда турган Насимовга оширди. Баҳодирнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олиши учун бир неча сантиметрлар етмади холос. Жуда хавфли зарба
10'
Деимантас Бичканинг ўнг қанотдан дарвозамиз томон йўллаган кучли зарбаси Бугало қўриқлаётган дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
09'
Бойдуллаев-Гуломхўжаев комбинациясидан сўнг тўп Насимовгача етиб бормади. Акс ҳолда Баҳодир ҳисобни очишга жуда қулай вазиятда турганди
07'
Миразиз Жалолов ўнг қанотдан олдинга бораётган Жаҳоновга тўпни оширди. Бироқ "Экранас" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришдилар
05'
Стиван Адеполу яна бир бор Бугало қўриқлаётган дарвозага хавф солди. Ҳимоячимиз Шавкат Раимқулов ўз вақтида тўпни тепиб юборди
04'
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми. Ғуломхўжаевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди
03'
Бойдуллаевнинг тўп оширишдаги хатосидан сўнг "Экранас" аъзоси Стиван Адеполунинг зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. Зарбани Бугало қийинчилик билан эгаллаб олди
01'
"Экранас" аъзолари майдон марказидан ўйинни бошлашди ва Бугало дарвозаси томон узоқ масофадан зарба беришди. Ноаниқ
01'
Учрашув бошланди
'
Ўйинни латвияликлар бошлаб берадиган бўлишди
'
Иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди. "Бунёдкор" ўзининг анъанавий оқ, "Экранас" эса қизил рангли футболкаларда саф тортишган
'
Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Жамоалар майдондаги сўнгги машғулотларини якунлашиб, ечиниш хонасига кириб кетишди
'
Меҳмонларимиз таркибида эса ҳеч қандай қўотиш йўқ. Шундоққина мен билан ёнма-ён ўтирган "Экранас" клуби матбуот котибининг сўзларига қараганда, бугун литваликлар оптимал таркибда майдонга тушишади
'
Ушбу икки футболчи ўрнини ёш истеъдодли ўйинчилар тўлдиришган. Миразиз Жалолов марказда Раҳимов ўрнида тўп сурса, ўнг қанот ҳимоя чизиғида Камолиддин Тожибоев жамоамиз сардори Хвостуновнинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилади
'
Анвар Раҳимовнинг эса елкасидаги жароҳати борлиги туфайли мураббийларимиз заҳира футболчиларига киритишган. Керак пайтда у майдонга тушиши мумкин
'
Александр Хвостуновнинг сариқ карточкалари иккиталиги боис у бугунги баҳсни ўтказиб юборади
'
Жамоалар майдонга ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда
'
"ЭКРАНАС" ТАРКИБИ: 1.Витаутас Черняускас
2.Марюс Скиндерис
3.Даинюс Глевеикас
15.Нериюс Саснаускас
58.Душан Матович
18.Ауримас Кучис
22.Деимантас Бичка
88.Домас Галкяничюс
7.Стиван Адеполу
8.Рамунас Радавичюс

ЗАХИРАДАГИЛАР:
29.Витас Римкус
12.Тадас Каунеикас
37.Сергей Погребан
77.Гиедрюс Томкявичюс
10.Банис Жилвинас
17.Андрюс Арлаускас
28.Тадас Маркявичюс
16.Таулюс Янушаускас
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: 45.Павел Бугало (жамоа сардори)
2.Тимур Яфаров
4.Эркин Бойдуллаев
5.Шавкат Раимқулов
8.Азиз Ғуломхўжаев
11.Вячеслав Пономарёв
14.Камолиддин Тожибоев
15.Миразиз Жалолов
18.Яннис Мандзукас
20.Баҳодир Насимов
22.Элёр Жаҳонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35.Акбар Тўраев
6.Дониёр Усмонов
7.Анвар Раҳимов
9.Дмитрий Кузин
17.Сардор Рашидов
19.Дониёр Ҳасанов
21.Темурхўжа Абдухолиқов

Бош мураббий: Ҳикмат Эргашев
'
Бугунги учрашувда "қалдирғочлар"нинг асосий таркибида ўзгаришлар бор. Бу ҳақда сал кейинроқ
'
"Бунёдкор" ФК делегацияси ҳозиргина "Динамо" манежига етиб келди. "Экранас" билан кечадиган "Динамо" манежига йўлдаги тиқилинч туфайли режадан анча кечроқ етиб келдик