Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

14.04.2013. Олий лига, 5-тур. Олмалиқ. "Металлург" стадиони. Соат 16:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
Ўйин тугади. "Олмалиқ" - "Бунёдкор" 3:1.
90+3'
Нестеров анча вақтдан буён бир ўйинда 3та тўп олиб чиқмаганди.
90+2'
"Бунёдкор" чемпионатдаги илк мағлубиятини "Олмалиқ"да қабул қилиб олмоқда.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Ўйин якунланиб бормоқда. "Олмалиқ" ҳимоячини бунёдкорчилар ёриб ўта олишмаяпти.
83'
Акмал Шораҳмедов Зафар Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
83'
Сўнгги дақиқаларда олмалиқликлар яхши ҳимояланишмоқда.
77'
Хайрулла Каримов Шерали Жўраевга нисбатан яхши муносабатда бўлмаганлиги учун огоҳлантирилди.
76'
Шерали Жўраев Майдонга тушди.
76'
Зохир Пиримов Майдонни тарк этди.
74'
Зафар Тўраев Майдонга тушди.
74'
Зафар Полвонов Майдонни тарк этди.
74'
Пишурнинг бош билан йўллаган зарбасини ҳам Шомуродов қайтаришга эришди. "Олмалиқ" посбони жуда кўп вазиятларда жамоаси жонига оро кирмоқда.
73'
Алибобо Раҳматуллаевнинг ўнг қанотдан йўллаган кучли зарбасини Шомуродов катта қийинчилик билан қайтариб қолди.
70'
Азамат Исроилов Майдонга тушди.
70'
Диёржон Туропов Майдонни тарк этди.
71'
Чамаси 35 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Евгений Гоголь кучли зарба билан Нестеров қўриқлаётган дарвозага жойлаб, ҳисобни 3:1га оширди.
70'
Евгений Гоголь ГОЛ!
68'
Лутфулла Тўраевнинг жарима зарбасидан оширган паси дарвоза томон йўналди. Бироқ Шомуродов муштлари билан зарбани қайтарди.
67'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
67'
Марко Блажич Майдонни тарк этди.
66'
"Бунёдкор" аъзолари тўлиқ ҳужумга ўтишган. Мезбонлар эса қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Ўйин жуда қизиқарли кечмоқда.
61'
Пишур ва Тўраев Майдонга тушишди.
62'
Таран ва Ғофуров Икки футболчи майдонни тарк этишди.
60'
Достон Абдураҳмоновнинг бурчакдан оширган пасини Евгений Гоголь тзхтатмасдан оёқлари билан дарвозага жойлади - 2:1
60'
Достон Абдураҳмоновнинг бурчакдан оширган пасини Евгений Гоголь тзхтатмасдан оёқлари билан дарвозага жойлади - 2Ж1
59'
Евгений Гоголь ГОЛ!
54'
Таран ўнг қанотда Блажични олдинга бошлади. Марко бир зарбадаёқ тўпни жарима майдончасига узатди. Бироқ Мусаев тўпга ҳар қанча уринмасин етмай қолди.
51'
Рафаэль Ильсоя офсайд қайд этишда бироз шошди. Тўп Мурзоев томон оширилди ва Камол ўйиндан ташқари ҳолатда эди. У тўпга тегмади. Унинг ортидан чопиб келган Таран тўпни эгаллаб олиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Ильсоя офсайд қайд этди.
47'
Пиримовнинг ўнг қанотдан узатган паси анча хавфли чиқди. Хайрулла Каримов қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
Зотеевнинг чап қанотдан узатган пасини Мусаев қабул қилиб олди ва ўзидан-да қулай вазиятда турган Блажичга оширди. Бироқ Марко зарба беришда адашди.
41'
Тўп учун курашда Хайрулла Каримов жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
38'
Достон Абдураҳмоновнинг жарима зарбасини Нестеров эгаллаб олди ва тезлик билан шерикларини қарши ҳужумга бошлади. Мусаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
34'
Зафар Полвонов ўз дублини нишонлаши мумкин эди. Диёржон Туропов узатган пас Нестеровни ёнидан ўтиб Полвонов томон борди. Бироқ Зафар тўпга ҳар қанча ташланмасин уни дарвозага тўғрилай олмади.
29'
Пиримов ва Полвонов жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Сўнгги зарбани Повонов йўллади. Яқин масофадан тепилган тўпни Нестеров кучли реакцияси туфайли тўсиб қолди. Баракалла, Игнатий!
27'
"Бунёдкор" аъзолари жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Сўнгги тўп ошириш Акмал Шораҳмедов томонидан бажарилди. Бироқ Шомуродов баланд сакраб тўпни эгаллаб олди.
25'
Анвар Ғофуров Зохир Пиримовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Анвар Ғофуров огоҳлантирилди.
20'
Марко Блажичнинг ўнг қанотдан оширган паси жуда чиройли чиқди. Мурзоев тўпни боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлган вазиятда, бўйдор дарвозабон Шомуродов муштлари билан уриб юблорди.
17'
"Қалдирғочлар" узоқ вақт тўпни бир-бирларига ошириб туришди. Бироқ ФИлипосян Шораҳмедовга тўпни узатишда аниқ ўйнай олмади.
15'
Кетма-кет икки гол ўйин сураътини кескин ошириб юборди.
13'
Пенальтини Мурзоев бехато бажариб, ҳисобни тенглаштирди.
12'
Камолиддин Мурзоев ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!!
12'
Игорь Таран Игорь Таран рақиб жарима майдончаси ичида Дарко Станоевич томонидан йиқитилди. Бош ҳакам Валентин КОваленко пенальти белгилади.
12'
Таъкидлаш жоизки, ушбу гол "Бунёдкор" дарвозасига жорий чемпионатда киритилган илк гол.
11'
Зафар Полвонов "Олмалиқ" ўнг қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилди. Зохир Пиримовнинг пасини Зафар Полвонов боши билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.
09'
Бурчак зарбаси. Евгений Гоголнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
08'
Олег Зотеев биргина паси билан Мурзоевни олдинга бошлади. Камолиддиннинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
07'
Дастлабки дақиқаларда кураш асосан майдон марказида бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Дарвозалар яқинида яққол голга тортадиган вазиятлар ҳозирча содир этилгани йўқ.
04'
"Бунёдкор" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Бироқ Олег Зотеев ҳужумни якунлай олмади.
03'
Дастлабки дақиқаларда "Олмалиқ" аъзолари бор эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда.
02'
Илк ҳужумни ўнг қанотда Пиримов-Шоаҳметов тандеми ташкил этди. Бироқ Фозил Мусаев рақиб ҳужумини тўхтатди.
01'
Ўйин бошланди!
'
Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришади.
'
Жамоа сардорлари - Нестеров ва Станоевич учрашувни ким бошлашига бош ҳакам билан аниқлик киритиб олишди.
'
Жамоалар ўйинни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Олмалиқ" аъзолари сариқ-қора рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса ҳаворанг кийимлар кийишган.
'
Учрашувда севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Бунёдкор" мухлислар клуби аъзолари ҳам ташриф буюришган.
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Маъмур Саидқосимов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Равшан Кападзе (Фарғона)
Учрашув назоратчиси: Рифкат Ишмурзиш (Тошкент)
'
"ОЛМАЛИҚ" ТАРКИБИ:
1.Мақсатмурод Шомуродов
2.Тимур Кагиров
5.Евгений Гоголь
6.Акмал Рустамов
7.Достон Абдураҳмонов
9.Зафар Полвонов
11.Зохир Пиримов
13.Игорь Петкович
20.Дарко Станоевич (сардор)
22.Санжар Шоаҳметов
24.Диёржон Туропов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Умиджон Хонимқулов
3.Азамат Исроилов
8.Зафар Тўраев
14.Исроилжон Эргашев
18.Самандар Шодмонов
21.Шахбоз Эркинов
23.Шерали Жўраев

Бош мураббий: Игорь Шквирин
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
9.Игорь Таран
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
18.Фозил Мусаев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Дилшод Жўраев
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
14.Алибобо Раҳматуллаев
23.Саҳоб Жўраев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолдидан енгил машғулот ўтказиш учун майдонга чиқиб келишган.
'
Олмалиқдаги об-ҳаво ҳарорати таҳминан 23-25 даража иссиқ. Майдон ям-яшил кўринса-да, ааъло баҳога лойиқ эмас.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Олмалиқдаги "Металлург" стадионида олий лига 5-тури доирасидаги "Олмалиқ" - "Бунёдкор" учрашуви старт олади.
'
Олмалиқ шаҳридан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!