Онлайн трансляция

"БЕЙЦЗИН ГОАН" - "БУНЁДКОР"

10.04.2013. Осиё Чемпионлар лигаси, 4-тур. Пекин. Соат 16:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" сафарда муҳим ғалабага эришди!
90+2'
Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди, Пишурнинг зарбасини жонли девор қайтарди
90'
Асосий вақтда 4 дақиқа қўшиб берилди
87'
5.Дилшод Жўраев майдонга тушди
87'
13.Лутфулла Тўраев майдонни тарк этди
84'
Лутфулла Тўраевнинг рақиб билан тўп учун курашда боши ёрилди
83'
21.Сардор Рашидов майдонга тушди
83'
33.Олег Зотеев майдонни тарк этди
81'
Тўп майдон марказида, ҳеч бир томон ҳужумни якунлай олмаяпти
78'
9.Тан Тианченг майдонга тушди
78'
5.Дарко Матич майдонни тарк этди
77'
Чжоу Тинг томонидан йўлланган зарба аниқ бўлмади
76'
Чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Кануте баланд сакраб дарвозага зарба берди, ноаниқ
74'
Анвар Ғофуров тўпни қанотдан жарима майдонига узатди, Лутфулла Тўраев боши билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
72'
14.Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
72'
7.Марко Блажич майдонни тарк этди
71'
13.Ци Юнлонг майдонга тушди
71'
39.Пиао Ченг майдонни тарк этди
70'
Акмал Шораҳмедов кутилмаганда йиқилиб тушди, натижада рақиблар ҳужум ташкил қилишди. Ванг Циаолингнинг зарбаси ноаниқ кетди
67'
Тўпни майдон эгалари назорат қилишмоқда, аммо ҳужум йўқ
65'
Чап қанотдан ошириб берилган тўпни Кануте дарвозага йўллади, ноаниқ
64'
Пиао Ченг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
62'
Жанг Цичже томонидан йўллаган зарба жонли деворга тегиб майдонни тарк этди
61'
Хайрулла Каримов жарима майдони чизиғи устидан рақибни тўхтатиб қолди. Бош ҳакам жарима зарбасини Нестеров дарвозаси томон белгилади
60'
Майдон эгалари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, аммо Хайрулла Каримов бошчилигидаги ҳимоямиз ишончли ўйнамоқда
57'
Кануте жарима майдонимиз ичида тўпни қабул қилиб шеригига оширди, Жанг Цичже тўпни олдириб қўйди
55'
Хавфли вазият! Дарвозабон тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, натижада Олег Зотеев дарвозага зарба берди, аммо Янг Чжи ўз хатосини тўғирлаб тўпни қайтарди
54'
Вакилларимиз бурчак тўпига эга бўлишди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимояга қайтган Кануте баратарф этди
52'
Кримец майдон марказида Тўраевга нисбатан қўпол ўйнади
48'
Фозил Мусаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
47'
Меҳмонлар иккинчи бўлимга ҳужумкор тарзда бошлашди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
35.Ли Тицианг майдонга тушди
46'
33.Мао Жиангкинг майдонни тарк этди
0'
Бу орада гуруҳнинг иккинчи ўйини якунланди. "Поханг Стилерс" ўз уйида "Санфречче Хиросима" билан дуранг ўйнади - 1:1.
0'
Дастлабки бўлим якунланди, танаффус
45+2'
Хавфли вазият! Тўраевнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Фозил Мусаев боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Лутфулла Тўраев тўпни жарима майдонига оширди, аммо тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди
43'
Кримец ўз жарима майдони ёнида Тўраевни йиқитди. Ҳакам жарима зарбасини белгилади
39'
Майдон эгаларининг ҳужуми. Хайрулла Каримов ҳужумни қайтарди. Чап қанотда олдинга ўтган Мао Жиангкинг йўлига Шораҳмедов тўғаноқ бўлди, бурчак тўпидан сўнг Филипосян ўзини кўрсатди
35'
Хайрулла Каримов Юқоридаги вазиятда футболчилар ўртасида кичик жанжал чиқди. Ҳакам фақат Хайрулла Каримовни огоҳлантирди
34'
Рақиб футболчиси Лутфулла Тўраевнинг оёғига атайин тепди, ҳакамга бунга эътибор қаратмади
33'
Олег Зотеев рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
32'
Олег Зотеев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб тўпни дарвоза ёнига узатди. Лутфулла Тўраев тўпни дарвозага йўллай олмади, аммо Мусаев тўпни дарвозага жойлаб қўя олди - 0:1
31'
Фозил Мусаев ГООООООООООООООООЛ. ФОЗИЛ МУСАЕВ 0:1
29'
Майдон эгалари бурчак тўпига эга бўлишди. Жарима майдонига узатилган тўпга Кануте яхши зарба бера олмади
25'
Жанг Цинцин жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
23'
Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Тўраев тўпни жарима майдонига ҳаволатиб оширди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
20'
Хавфли вазият. Зотеев тўпни чап қанотдан жарима майдонига оширди. Пишур чап оёғи билан дарвозага йўллади, тўп йўлига Кримец тўғаноқ бўлди
19'
Рақибнинг ҳужумини Жавлон Иброхимов тўхтатди. "Бунёдкор" олдинга боради
18'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Рақиб жарима майдонида Фозил Мусаев икки футболчидан тўпни олиб қўйди. Шораҳмедовнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Зотеев дарвозага йўллай олмади
16'
Жанг Цинцин ҳужумда Блажичга нисбатан қўполлик қилди.
15'
Тўп асосан майдон марказида ушланиб турибди.
12'
"Бейцзин Гоан"нинг ҳужуми. Ноаниқ тўп узатилиш сабабли тугади
10'
Блажич ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Баланд бўйли Пишур баланд сакраб боши билан дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди
9'
Майдон эгаларининг ҳужуми. Ҳаволатиб ошириб берилган зарбани Кануте дарвозага йўллашга уринди. Аммо Филипосян ўзини кўрсатди ва хавфни бартараф этди
8'
Хавфли вазият! Жавлон Иброхимов жарима майдони ташқарисидан тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!
7'
Дастлаб ўнг қанотдан Блажич, сўнгра чап қанотдан Зотеев тўпни жарима майдонига узатди, зарба йўқ
6'
Фредерик Кануте 18 метрлардан зарба берди, ерлаб берилган зарбани Нестеров ушлаб олди
5'
Акмал Шораҳмедов ўз қанотидан олдинга ўтди. Унинг пасига Пишур ета олмади. Кейинги ҳужумда энди Зотеев марказий ҳужумчи ролида пайдо бўлди, афсус Олег зарба бера олмади
4'
Майдон эгаларининг ҳужуми. Кануте ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо тўп узатишини ноаниқ кетди
2'
Зотеев марказдан икки марта олдинга ўтди, аммо шериклари уни тушунишмади
1'
Майдон эгаларининг илк ҳужумини ҳимоячиларимиз қайтаришди ва қарши ҳужумга ўтишди.
0'
Учрашув бошланди
0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди
'
"БЕЙЦЗИН ГОАН" ТАРКИБИ:
22. Янг Чжи
4.Чжоу Тинг
18.Лианг Женг
20.Жанг Цинцин
2.Егорь КРимец
5.Дарко Матич
19.Ванг Циаолинг
10.Жанг Цичже
39.Пиао Ченг
11.Фредерик Кануте
33.Мао Жиангкинг

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Хоу Сен
3.Ю Янг
9.Тан Тианченг
13.Ци Юнлонг
26.Ванг Хао
29. Шао Жиайи
35.Ли Тицианг

Бош мураббий: Александр Станоевич
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
18.Фозил Мусаев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
5.Дилшод Жўраев
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
19.Жасур Ҳасанов
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев

Бош мураббий Миржалол Қосимов:
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
"Бейцзин Гоан" - "Бунёдкор" учрашувидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!