Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "БЕЙЦЗИН ГОАН"

02.04.2013. Осиё Чемпионлар лигаси. 3-тур. "Бунёдкор" стадиони. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" - "Бейцзин Гоан" 0:0. Трансляциямизни кузатиб борган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз
90'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Хайурлла Каримов 20 метрларда рақибни йиқитди, белгиланган жарима тўпини Ли Цициан дарвозага йўллади, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди
88'
Меҳмонлар 30 метрлардан жарима тўпига эга бўлди, йўлланган зарба наониқ кетди
87'
35.Ли Цициан майдонга тушди
87'
39.Пиао Ченг майдонни тарк этди
85'
Олександр Пишурнинг 16 метрдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, натижада дарвозабон тўпни ушлаб олди
82'
Жарима тўпидан сўнг Тўраев тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Алибобо дарвозага йўллади, ноаниқ
81'
Янг Юн огоҳлантирилди
78'
Рашидовнинг фаол ҳаракатлари туфайли бурчак тўпи ишлаб олинди, Тўраев тўпни жарима майдонига узатди, Пишур эса қоида бузди
76'
Рашидов чап қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдонига узатди, Мурзоевдан тўп ўтиб кетди, Пишурнинг зарбасини эса ҳимоячилар қайтаришди
75'
21.Сардор Рашидов майдонга тушди
75'
19.Жасур Ҳасанов майдонни тарк этди
71'
7.Янг Юн майдонга тушди
71'
29.Шао Жиайи майдонни тарк этди
70'
Тезкор ташкил қилинган ҳужумдан сўнг Жоффре Гуеррон Нестеров дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, ҳайриятки зарба ноаниқ кетди
68'
Майдонга тушган Алибобо уч нафар рақибни алдаб ўтиб тўпни Пишурга узатди, Пишур тўпни чап қанотдаги Ҳасановни кўрди, Жасурнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди
68'
14.Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
68'
7.Марко Блажич майдонни тарк этди
67'
Ҳасанов жарима майдонига тўп оширди, бу сафар ҳам икки футболчимиз тўпга зарба бера олишмади
66'
Занг Хизенинг 16 метрдан белгиланган жарима тўпини ўта ноаниқ тарзда амалга оширди
65'
6.Анвар Ғофуров майдонга тушди
65'
23.Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
64'
Ҳозиргина майдонга тушган Ванг Ксиалонг жарима майдони чизиғида тўхтатиб қолинди, жарима тўпи
63'
19.Ванг Ксиалонг майдонга тушди
63'
33.Мао Жиангкинг майдонни тарк этди
62'
Яна чап қанотдан Ҳасанов тўп узатди, бу сафар Пишур ва Тўраев зарба бера олишмади
61'
Ҳасанов чап қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдонига узатди, Блажич тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, зарба ноаниқ кетди
59'
Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига узатди, тўпни Янг Зи тўпни қайтарди, Блажич боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.
57'
Вакилларимизнинг ҳужумлари сўнгги лаҳзада узилиб қолмоқда, якуний зарба йўқ
54'
Хавфли вазият. Ҳаводаги тўп учун курашда Мурзоев рақиб посбонига нисбатан қоидани бузди, ҳакам ўйинни тўхтатди
51'
Ҳасанов тўпни аутдан жарима майдонига узатиб берди, Пишур ҳужумда қоида бузди
49'
Хитойликлар чап қанотдан уч марта ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
47'
Рақиблар Мурзоевга майдон марказида қўпол ўйнашди, ҳакам ўйин давом этиши лозимлигини таъкидлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Марко Блажич бу сафар зарба бериб кўрди, бу зарбага ҳам аниқлик етишмади
41'
Жавлон Иброхимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
39'
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми! Тезкор ташкил этилган ҳужумдан сўнг Нестеров жамоамизни қутқарди!
37'
Вакилларимизнинг позицион ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди, Тўраев тўпни жарима майдонига узатди, аммо дарвозага аниқ зарба бера оладиган футболчи топилмади
34'
Акмал Шораҳмедов сариқ карточка олди
33'
Жасур Ҳасанов 22 метрлардан дарвозани ишғол қилишга уринди, ноаниқ
29'
Тўраев тўпни чап қанотга узатди, бу ерда Ҳасанов тезкор ҳаракат билан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
27'
Лутфулла Тўраевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
26'
Марко Блажич ошириб берилган тўпни дарвозага йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди
23'
Жоффре Гуеррон рақибга нисбатан тирсаги билан ўйнагани учун огоҳлантирилди. Бу футболчи энди кейинги тур "Бунёдкор"га қарши ўйнай олмайди
20'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўп эса дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
19'
"Бунёдкор"нинг позицион ҳужуми, Пишур тўпни шеригига ташлаб берди, аммо ҳимоячилар ҳушёр ўйнаб хавфни бартараф этишди
18'
Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпни Дарко Матич дарвозага йўллади, зарба ноаниқ кўриниш олди
17'
Майдон марказидан ошириб берилган тўпга Мурзоев интилди, аммо барибир дарвозабон ундан олдинроқ тўпга эгалик қилди
16'
Марко Блажич тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига узатди, тўп эса меҳмонларга насиб этди
12'
Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпига Пишур ета олмади
0'
Ҳакамлар: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби, Наваф Шахин Халифа Тейяб Мусса, Муҳаммад Жаафар Муҳаммад Салмон (учаласи Баҳрайн), Фаҳад Жобир Ал Мари (Қатар)
Назоратчи: Алсенан Холид Жасим (БАА)
комиссари: Кол Гутам Кар (Хиндистон)
7'
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми. Гуеррон Нестеровни алдаб ўтиб ўткир бурчакдан зарба берди, тўп дарвозага параллел тарзда йўналиш олди ва ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
6'
Тўраевнинг пасидан сўнг Мурзоев олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
4'
Лутфулла Тўраев бурчак тўпини амалга оширди, меҳмонлар вазиятни бартараф этишди
2'
Ўйиндаги илк зарбани Акмал Шораҳмедов йўллади, ноаниқ.
1'
Учрашув бошланди
'
"БЕЙЦЗИН ГОАН": 22.Янг Зи, 4.Зоу Тинг, 18.Ланг Зенг, 20.Занг Хинхин, 2.Егор Кримец, 29.Шао Жиайи, 5.Дарко Матич, 10.Занг Хизе, 39.Пиао Ченг, 33.Мао Жиангкинг, 8.Жоффре Гуеррон.
'
"БУНЁДКОР": 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 23.Саҳоб Жўраев, 16.Артём ФилипосяН, 4.Хайрулла Каримов, 7.Марко Блажич, 19.Жасур Ҳасанов, 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Камолиддин Мурзоев, 11.Олександр Пишур.
'
Таркиблар билан танишиб олинг
'
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. "Бунёдкор" - "Бейцзин Гоан" учрашувидан он лайн трансляцияни бошлаймиз.