Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ГУЛИСТОН"

29.03.2013. Олий лига, 4-тур. "Бунёдкор" стадиони. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
"Бунёдкор" олий лиганинг дастлабки 4 та ўйинида 4 та ғалабага эришди. Кейинги учрашувларга қадар хайрлашамиз
90+3'
Меҳмонлар жарима тўпи тепишди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди ва ҳакам ўйинни якунлаб берди.
90+2'
Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди, бу вазиятда вакилларимиз қоида бузишди
90'
Асосий вақтда 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Лутфулло Тўраев деярли майдон марказида белгиланган жарима тўпини рақиб жарима майдонига ошириб берди, Пишур тўпни дарвозага йўллай олмади
87'
Баходир Пардаев майдонга тушди
87'
Алибобо Рахматуллаев майдонни тарк этди
84'
Белгиланган жарима тўпини Лутфулла Тўраев дарвозага йўллади, ноаниқ.
82'
Илёс Хайров Лутфулла Тўраевга нисбатан қоидани бузгани учун
79'
Жавлон Иброхимов ўйиндаги илк сариқ карточкани олди
77'
Игорь Таран майдонга тушди
77'
Камолиддин Мурзоев майдонни тарк этди
76'
"Гулистон"да жарима тўпи тепиш имконияти пайдо бўлди. Бобур Акбаровнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
74'
Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Мурзоев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
70'
Жасур Ҳасановнинг зарбасидан сўнг меҳмонлар посбони тўпни қайтарди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
68'
Камолиддин Мурзоев рақиб футболчисини алдаб ўтди ва зарба берди, зарбани Акбар Саттаев қайтарди
66'
Зафаржон Қоракулов майдонга тушди
66'
Собир Усмонхўжаев майдонни тарк этди
65'
Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, дастлабки зарбани жонли девор қайтарди, қайтган тўпни Собир Усмонхўжаев дарвозага йўллади, ноаниқ
63'
Олександр Пишур майдонга тушди
63'
Фозил Мусаев майдонни тарк этди
62'
Камолиддин Мурзоев Лутфулла Тўраевнинг пасидан сўнг Мурзоев гол урди, аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.
60'
Фозил Мусаевнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
56'
Алибобо Раҳматуллаев тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига тўпни узатди, Мурзоев тўпга ета олмади. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Жасур Ҳасанов ноаниқ тарзда дарвозага йўллади
46'
Илёс Хайров майдонга тушди
46'
Элёр Жаҳонов майдонни тарк этди
53'
Артём Филипосяннинг зарбаси ноаниқ кетди
50'
Захирадан майдонга тушган Алишер Шоғуломов жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, тўп узоқ бурчак ёнидан ўтиб кетди
47'
Жасур Ҳасанов Лутфулла Тўраевнинг зарбасини Усмонов қайтарди, қайтган тўпни Жасур Ҳасанов дарвозага йўллади, аммо қанот ҳаками Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда турган деб топди
46'
Алишер Шоғуломов майдонга тушди
46'
Хуршид Йўлдошев майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Гулистон" 1:0
43'
Анвар Ғофуровнинг пасидан сўнг Лутфулла Тўраев боши билан дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ.
39'
Жасур Ҳасанов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
35'
Ўйин асосан майдон марказида бормоқда
31'
Алибобо Рахматуллаев Жасур Ҳасанов томонидан ошириб берилган тўпни дарвозага йўлла олмади
27'
Жасур Ҳасанов жарима майдони ташқарисидан ерлатиб кучли зарба берди, тўпни Дониёр Усмонов эгаллаб олди
25'
Камолиддин Мурзоев Алибобо дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эгаллаб олган Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг Камолиддин Мурзоев тўпни дарвозага йўллади - 1:0.
20'
Алибобо Раҳматуллаев жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбасини Усмонов қийинчилик билан қайтарди.
19'
Устунлик "Бунёдкор" томонида. Аммо рақиб жарима майдони ичига киришни имкони бўлаётгани йўқ. Саҳоб Жўраевнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
14'
Энди Носир Отақўзиев ҳужум вақтида Хайрулла Каримов қоида бузди
13'
Лутфулла Тўраев ҳужумда рақибга нисбатан қоидани бузди
10'
Футболчиларимиз икки марта рақиб жарима майдонига тўпни узатишди, аммо ҳар иккала вазиятда ҳам Дониёржон Усмонов тўпни эгаллаб олди.
7'
"Гулистон"нинг яна бир қарши ҳужуми. Бу сафар жарима майдонимизга узатиб берилган тўпни Хайрулла Каримов совуққонлик билан бартараф этди
5'
Меҳмонларнинг илк хавфли ҳужуми. Носир Отақўзиев жарима майдони ичида боши билан зарба берди, Нестеров тўпни ушлаб олди.
4'
Майдон марказига яқин жойда рақиблар Саҳоб Жўраевга нисбатан қўпол ўйнашди. Лутфулла Тўраев тўпни жарима майдонига ошириб берди. Жавол Иброҳимовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
3'
Жасур Ҳасанов кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди, майдон эгалари ҳимоячилари тўпни қайтаришди
2'
Меҳмонлар сафида футболчи жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди.
1'
Учрашув бошланди
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Олимбой Жумаев
Захира ҳаками: Сергей Ивлев (барчаси – Навоий)
Учрашув назоратчиси: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
'
“ГУЛИСТОН” ТАРКИБИ:
24.Дониёржон Усмонов
2.Иброхимжон Рахимов
3.Акбар Саттаев
18.Бобиржон Акбаров
23.Сарваржон Жўраев
25.Элёр Жаҳонов
7.Раббимжон Ҳасанов
15.Собир Усмонхўжаев
22.Тохиржон Шамшиддинов
9.Хуршид Йўлдошев (сардор)
11.Носирбек Отақўзиев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Илҳом Жуманов
10.Зафаржон Қоракулов
17.Алишер Шоғуломов
19.Рустам Қодиров
27.Константин Боев
28.Илёс Ҳайров
4.Жасурбек Отажонов

Мураббий: Бахтиёр Ашурматов
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
13.Лутфулла Тўраев
14.Алибобо Раҳматуллаев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Дилшод Жўраев
9.Игорь Таран
11.Олександр Пишур
24.Баҳодир Пардаев

Мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг олий лига 4-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Гулистон" учрашуви бошланади.
'
"Бунёдкор" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!