Онлайн трансляция

"ҚИЗИЛҚУМ" - "БУНЁДКОР"

17.03.2013. Олий лига, 3-тур. Зарафшон. "Прогресс" стадиони. Соат 16:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямизни кузатиб борган барча-барчага миннатдорчилик билдирамиз. Хизматингизда Баҳодир Мирзаев бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат.
'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" зарафшондан уч очко билан қайтмоқда.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Фозил Мусаев Майдонга тушди.
89'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
88'
Ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган Игорь Таран яккама-якка вазиятда совуққонлик билан Жабборов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 0:3.
88'
Игорь Таран ГООООООООООООЛЛЛ!!!
87'
Қарши ҳужумдан Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Зотеевга қулай пас оширди. Олег эса боши билан ҳисобни 0-2га оширди.
87'
Олег Зотеев ГООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!
85'
Наврўзбек Алимов Майдонга тушди.
85'
Тимур Айзатулов Майдонни тарк этди.
84'
Лутфулла Тўраев бу сафар Алибобо Раҳматуллаевни қулай вазиятга чиқарди. Алибобо ўнг қанот бўйлаб дарвозага яқинлашиб келиб, тўпни Мурзоевга узатди. Камолиддин эса Тўраевга тўпни қолдирди. Лутфулла тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
83'
Ҳимоячидан тўпни олиб қўйган Лутфулла Тўраев тезлик билан Таранни олдинга бошлади. Игорь деярли бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбасини Жабборов тўсиб қолди.
81'
Камолиддин Мурзоев Зотеев узатган пасни Мурзоев дарвозага йўллади. Бироқ ён чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб, ойфсайд қайд этди.
81'
Эркин Жабборов жуда қўпол хатоликка йўл қўйди. Ҳимоячи ортга узатган тўпни тўхтата олмади. Унинг бахтига тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
79'
Игорь Таран Майдонга тушди.
79'
Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
76'
Игорь Таран майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
74'
Учрашув якунланиб боргани сари "Қизилқум" аъзолари ҳужум қилишни бошлашди.
72'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
72'
Марко Блажич Майдонни тарк этди.
67'
Феруз Бобоқулов Майдонга тушди.
67'
Яннис Мандзукас Майдонни тарк этди.
65'
Олег Зотеев чап қанотда фаол ўйин кўрсатмоқда.
63'
Лутфулла Тўраевнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
59'
Муқимжон Тошматов Майдонга тушди.
59'
Тимур Васильев Майдонни тарк этди.
56'
Мурзоевнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
52'
Тўраев биргина паси билан Шораҳмедовни олдинга бошлади. Акмал ўз навбатида марказда турган Пишурни тўп билан таъминлади. Бироқ Олександр тўпни тўхтатишда ҳатоликка йўл қўйди.
49'
Иккинчи бўлим бошлари бироз пала-партиш ўтмоқда. Жамоалар асосан тўпни юқорига тепиш билан банд. Чунки майдон пас ўйнашга имкон бермаяпти.
47'
Олег Зотеевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
43'
Лутфулла Тўраевнинг бурчак зарбаси ўта хавфли чиқди. Жабборов зарбани аранг қайтариб қолди.
39'
Мурзоевнинг бошишга теккан тўп ҳаводан тушаётган паллада Зотеев уцни кучли зарб билан дарвозага йўллади. Жабборов зарбани қайтаришга ожи қолди - 0:1.
38'
Олег Зотеев ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
37'
Йўлланган зарбани Илья Ильин қайтариб юборди.
36'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан Влачисев қўполлик билан Тўраевни тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.
34'
Тўп Пишур томон ҳаволатиб узатилди. Бироқ Эркин Жабборов чаққонроқ ўйнаб, тўпни жарима майдончаси ташқарисида боши билан қайтариб юборди.
31'
Камолиддин Мурзоев тўпни қайчи услубида дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Бироқ унинг ортидан келган ҳимоячи тўп ўрнига Мурзоевнинг бутсисига бориб урилди.
29'
Олександр Пишур бурчакдан оширилган пасни боши билан "Қизилқум" дарвозасига йўллади. Лекин зарбага бироз аниқлик етишмади.
27'
Зотеевнинг бош билан йўллаган зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлишди.
25'
Биринчи бўлимнинг ярми ортда қолдики, майдон эгалари ўз жарима майдончаларини тарк этишни исташмаяпти. Равшан Ҳайдаров ҳимояга жиддий урғу бермоқда.
22'
Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига тўп узатди. Бу ерда тўпни қабул қилиб олган Камолиддин Мурзоев ўзидан-да қулай имкониятда турган Блажичга зарба бериш имкониятини яратди. Марко тепган тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
19'
Лутфулла Тўраевнинг пасидан сўнг Зотеев олдинга ўтди. Бироқ жарима майдончасига пас узатишда аниқ ўйнай олмади.
16'
Бу сафар Блажич ўнг қанотдан тўп оширди. Зотеев бош билан ўйнашда адашди.
16'
Ўнг қанотдан Шораҳмедов, чапдан Зотеев, марказдан эса Тўраев ва Иброхимов тўпни Пишур томон оширишмоқда. Ҳозирча Олександрнинг омади чопмаяпти.
14'
Шораҳмедов узатган тўпни Зотеев боши билан дарвозага йўллади. Жабборов тўпни эгаллаб олди.
12'
Алишер Саматов жароҳат олиб, маълум вақт майдонда шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезиб ётди. Шу боис ўйин таҳминан 2 дақиқача тўхтаб қолди.
07'
"Бунёдкор" аъзолари тўлиқ ҳужумда. Зарафшонликлар ўз жарима майдончалдарига қамал қилинганлар. Бу жараён мана ўйин бошланибдики давом этмоқда.
04'
Мурзоевда яна бир имконият. Бош билан йўлланган зарбани дарвоза тўсини қайтарди.
03'
Майдон ҳолати яхши эмаслиги боис жамоалар асосан узун-узун паслар оширишган ҳолда ўйин кўрсатишмоқда.
01'
Илк дақиқадаёқ "қалдирғочлар" ҳисобни очишга яқин келишди. Зотеев тепган тўп Мурзоевгача етиб келмади. Ҳимоячи дарвоза яқинида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
01'
Ўйин бошланди. Тўпга биринчи бўлиб "Қизилқум" аъзолари тегишди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Қизилқум" кўк рангли либосларда.
'
Ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Марат Исмоилов
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов (учаласи - Тошкент)
Захира ҳаками: Рустам Тошмуҳаммедов (Нукус)
Учрашув назоратчиси: Булат Галеев (Урганч)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
17.Камолиддин Мурзоев
23.Саҳоб Жўраев
33.Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Зухуров Муроджон
5.Дилшод Жўраев
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
16.Артём Филипосян
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"ҚИЗИЛҚУМ" ТАРКИБИ:
1.Эркин Жабборов
2.Тимур Яфаров
5.Аваз Агалиев
6.Фарруҳ Ҳайдаров
7.Андрей Власичев
9.Олим Новкаров
12.Тимур Айзатулов
17.Тимур Васильев
19.Яннис Мандзукас
20.Илья Ильин
22.Алишер Саматов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
70.Элдор Тожибоев
4.Азамат Абдуллаев
10.Феруз Бобоқулов
11.Наврўзбек Алимов
15.Муқимжон Тошматов
21.Ғуломҳайдар Ғуломов
41.Азиз Ғуломхўжаев

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Стадион майдони ҳам яхши ҳолатда эмас. Бундай майдонда чиройли ўйин кўрсатишнинг иложи йўқ!
'
Зарафшондаги об-ҳаво ҳарорати таҳминан 12-14 даража илиқ. Бироқ шамол кучли эсаётганини унутмаслик лозим.
'
Бугун Зарафшонда 3-тур доирасидаги "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади.
'
Зарафшон шаҳридаги "Прогресс" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!