Онлайн трансляция

"ПЮНИК" (Арманистон) - "БУНЁДКОР"

Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги-2010. 2-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Яна бир бор ғалаба муборак юртдошлар. Веб-сайтимиздаги қизиқарли хабарларни кузатиб боринг. Учрашгунча
'
Айнан шу ўйин кейинги босқичга "D" гуруҳидан қайси жамоа биринчи ўрин билан йўл олишига ойдинлик киритиб беради
'
Гуруҳдаги учинчи учрашувимиз 19 январь куни Литванинг "Экранас" клубига қарши ўтказади
'
Барчангизга ғалаба муборак азиз юртдошлар
'
Фақат "Бунёдкор" кейинги босқичга нечинчи ўрин билан ячиқиши гуруҳнинг сўнгги турида аниқлашади
90'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" Арманистон чемпиони "Пюник" клуби устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди
90'
Чамаси 7-8 метрлардан Родрик Кабве томонидан йўлланган зарбани Бугало қайтариб қолди. Ҳисоб тенглашишига бирбаҳя қолди
89'
Мамажоновнинг кучли зарбаси ноаниқ
88'
"Пюник" аъзоларининг ҳужуми. Бош билан йўлланган зарба ноаниқ кетди
88'
Дониёр Ҳасанов Майдонга тушди
88'
Баҳодир Насимов Майдонни тарк этди
87'
Баҳодир Насимов ушбу турнирдаги энг яхши ҳужумчилардан бўлса ажаб эмас. Чунки у ўз ишини аъло даражада бажармоқда
86'
Аллан Ванга Майдонга тушди
86'
Азеведо Жерсон Майдонни тарк этди
85'
Мандзукас билан девор услубида ўйнаган Насимов Сейиц билан яккама-якка вазиятдан тўпни "Пюник" дарвозасига жойлаб қўйди -3:2, "Бунёдкор" олдинга чиқиб олди
84'
Баҳодир Насимов ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
82'
Аммо "қалдирғочлар" ушбу стандарт вазиятдан унумли фойдалан олишмади
80'
Насимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси
79'
Чиройли тарзда ташкил этилган ҳужумни Яннис Мандзукас якунлай олмади. Аниқроғи у тўпни рақибига олдириб қўйди
77'
Сўнгги дақиқаларда иккала жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол намойиш этишмоқда. Ҳужум кетидан ҳужумлар
76'
Дам Диоп Майдонни тарк этаётган чоғида Дам Диоп огоҳлантирилди
76'
Родрик Кабве Майдонга тушди
76'
Дам Диоп Майдонни тарк этди
75'
Айк Казарян Бойдуллаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
73'
"Бунёдкор" футболчилари икки дақиқа ичида икки бор голли вазиятлар содир этишди, аммо якуний зарбалар беришда аниқлик етишмаяпти
72'
Жаҳоновнинг ажойиб тўп оширишини аввалига Мандзукас дарвозага йўллади, ҳимоячига тегиб қайтган тўпни Мамажонов тепди. Бу сафар ҳам тўп йўлига "Пюник" ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди
69'
Рақиб ҳужумини бартараф этишди Азиз Ғуломхўжаев яхши ҳаракат қилди
68'
Азеведо Жерсон Пономарёвни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди
67'
Эркин Бойдуллаевнинг 35 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олишига бир неча сантиметрлар етишмади
64'
Мурадяннинг кучли зарбасини Бугало эгаллаб олди
63'
"Пюник" мураббийларининг қатор ўзгаришлари ўз самарасини берди. Уларнинг ўйини анча ўзгарди
61'
Денис Шуикин Хозиргина майдонга тушган Денис Шуикин ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Жарима майдончамиз ичида жуда чиройли ўйнашган Шуикин яқин масофадан Бугалонинг чап пастки бурчагини нишонга олди
60'
Айк Казарян Майдонга тушди
60'
Сесар Валенсуэла Майдонни тарк этди
59'
Баҳодир Насимов Ҳимоячи қуршовидан қочиб кетган Насимов тўпни дарвоза тўрига жойлади. Бироқ зарба берилаётганда дарвозабонни туртиб юборди деб топилди
58'
Денис Шуикин Майдонга тушди
58'
Стэнли Ншимби Майдонни тарк этди
57'
Дам Диопнинг чамаси 16 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Бугало қийинчилик билан ушлаб қолди
53'
Орифжон Мамажонов Майдонга тушди
53'
Темурхўжа Абдухолиқов Майдонни тарк этди
52'
Абдухолиқов ажойиб тарзда Элёр Жаҳоновга пас берди. Бироқ Жаҳонов ҳужумни якунлай олмади
51'
Бойдуллаевнинг 24 метрлардан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди
50'
Мандзукас дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо тўпни "Пюник" ҳимоячиси олиб қўйди
48'
Пономарёвнинг зарбасини Сейец эгаллаб олди
46'
Манук Мурадян Майдонга тушди
46'
Кирилл Панценко Майдонни тарк этди
46'
Пюник таркибида ўзгариш
46'
Иккинчи тайм бошланди
'
Биринчи бўлим якунланди. Онлайн трансляциямиз танаффусдан сўнг давом эттирилади
45'
Биринчи бўлим якунланди. Бўлим сўнггида "қалдирғочлар" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Насимовга бош билан зарба бериши учун дарвозабон йўл қўймади
44'
"Пюник" футболчилари жуда қўпол ўйнашмоқда. Улар энди Темурхўжа Абдухолиқовга жароҳат етказишди
42'
Қарши ҳужумда Насимов жуда тез ўйнаб, тўпни Абдухолиқовга оширди. Темурхўжанинг зарбаси эса кўнгилдагидек чиқмади
40'
"Пюник" футболчиларининг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Тимур Яфаров боши билан қайтариб қолди
38'
Насимов икки футболчи қуршовидан қочиб кетиб дарвоза томон зарба йўллади. Ерлатиб йўлланган кучли зарба ноаниқ кетди
36'
"Пюник"нинг номинал ҳужумчиси Панченко бош билан жуда яхши ўйнамоқда
35'
Ҳисобда ортда боришаётган арманистонликлар мураббийлари шогирдларини олдинга чорлаб кўрсатмалар беришмоқда
34'
Эркин Бойдуллаев уч футболчини чиройли тарзда алдаб ўтиб, чамаси 22 метрлардан Сейец дарвозасига зарба йўллади. Салгина ноаниқ
33'
Ўнг қанотдан Мандзукас томонидан оширилган тўпни Шавкат Раимқулов боши билан "Пюник" дарвозасига жойлаб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2:1, "Бунёдкор" олдинда
33'
Шавкат Раимқулов ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
31'
Темурхўжа Абдухолиқов майдонга тушиб, жамоамиз ўйинини анча жонлантирди
30'
Аввалига Азиз Ғуломхўжаевнинг, кейин эса Эркин Бойдуллаевнинг зарбаларини "Пюник" посбони Боян Сейиц маҳорат билан қайтариб қолди
28'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни бир-бирларига қисқа зарбалар билан узатишиб, комбинациялар ташкил этишаётган бўлишса, "Пюник" футболчилари узун-узун зарбалар билан ҳужум ташкил этишмоқда
27'
Қанотдан оширилган тўпни Баҳодир Насимовнинг қайчи услубида дарвозага тўғриламоқчи бўлди. Аммо унга аниқлик етишмади
26'
Темурхўжа Абдухолиқов майдонга тушиши биланоқ хавфли вазият содир этди. Аммо уни ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатиб қолишди
25'
Темурхўжа Абдухолиқов Майдонга тушди
25'
Анвар Раҳимов Майдонни тарк этди
23'
Анвар Раҳимовнинг қўлидан олган жароҳати унга учрашувни давом эттиришга имкон бермаётган кўринади. У мураббийлардан алмаштирилишини сўраяпти
22'
"Пюник" футболчилари қарши ҳужумда жуда тезкор ўйнашмоқда. Ҳозирги вазиятда тезлик билан олдинга борган Панценкодан Тимур Яфаров тўпни олиб қўйди
21'
Анвар яна майдонга қайтди
19'
Майдонда фаол ҳаракат қилаётган Анвар Раҳимовга нисбатан "Пюник" аъзолари қўпол ўйнашди. Ҳозир Раҳимовга шифокорларимиз тиббий ёрдам кўрсатишмоқда
18'
Вячеслав Пономарёв, Анвар Раҳимов ва Эркин Бойдуллаев "триоси" майдон марказидаги устунликни ўз қўлларига олишди. "Қалдирғочлар"нинг асосий ҳужумлари айнан шу футболчилар орқали ташкил этилмоқда
16'
Учрашувнинг илк дақиқалари жуда қизиқарли ўтмоқда. Бунга албатта, "Динамо" манежида тинимсиз янграётган хайқириқлар ҳам сабаб бўлмоқда
15'
Ҳисоб тенглашди - 1:1. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Насимов бу имкониятни кўкка совурмади ва ҳисобни тенглаштирди
14'
Баҳодир Насимов ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
13'
Арманистонликлар чамаси 24 метрлар узоқликдан жарима зарбасини амалга оширишди. Аммо ноаниқ
11'
Мандзукас ўнг қанотдан "Пюник" жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
09'
"Пюник" аъзолари киритилган голдан сўнг анча жонланиб қолишди. Ҳозиргина Бугало дарвозасини боши билан нишонга олган Панценко бу сафар узоқ масофадан дарвозамиз томон зарба йўллади. Бироқ ноаниқ
08'
Ўйлаймизки, Ҳикмат Эргашев шогирдлари вазиятни ўз қўлларига олишади ва жамоамиз учун керакли бўлган натижани тақдим этишади
06'
Кирилл Панценко "Пюник"нинг қарши ҳужуми хавфли тус олди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этиш чоғида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчакдан оширилган тўпни Кирилл Панценко боши билан Бугало дарвозасига жойлаб, ўйиндаги ҳисобни очди
05'
Ҳозирча тўп асосан майдоннинг ўнг қисмида, арманистонлик футболчилар жой олган қисмида бўлиб турибди
04'
Бойдуллаев-Пономарёв-Мандзукас комбинациясидан сўнг Эркин Бойдуллаевнинг чамаси 16 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
02'
Майдонда футболчилар бир-бирлари билан баҳслашишаётган бўлсалар, трибуналарда арманистонлик ва ўзбекистонлик мухлисларнинг қизғин қўллаб-қувватлашлари авж олиб кетди
01'
Илк ҳужумни жамоамиз аъзолари ташкил этишди. Элёр Жаҳоновнинг зарбаси ноаниқ кетди
01'
Ўйин бошланди
'
Ўйинни арманистонликлар бошлаб беришадиган бўлишди
'
"Бунёдкор" аъзолари оқ, "Пюник" футболчилари эса тўқ кўк рангли формаларда майдонга саф тортишган
'
Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Ҳакамлар майдонга чиқиб келишоқда. Жамоалар эса машғулотларни якунлашиб, мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни олишмоқда
'
"Динамо" манежининг мухлислар ўриндиғи бугун анча гавжум. Айниқса, қизил либослар кийиб олишган "Бунёдкор" ишқибозлари карнай-сурнайлар чалишган ҳолда футболчиларимизга далда бўлиб туришибди
'
Жамоалар майдонда ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда
'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Владислав Безбородов (ФИФА рефериси)
Чизиқ ҳакамлари: Николай Голубов (ФИФА рефери ассистенти), Вячеслав Семенов (ФИФА рефери ассистенти)
Заҳира ҳаками: Сергей Карасёв (ФИФА рефериси)
Назоратчи: Александр Савкин
'
Арманистонликлар таркибида эса қора танли футболчилар кўпчиликна ташкил этишмоқда
'
"ПЮНИК" ТАРКИБИ: 30.Боян Сейиц
6.Нортей Теттэ
24.Михаил Сорокин
10.Дам Диоп
16.Азеведо Жерсон
15.Майкл Эгбета (жамоа сардори)
3.Сильва Патака
17.Стэнли Ншимби
2.Ламин Саматэ
20.Кирилл Панценко
26. Сесар Валенсуэла

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Денис Копочкин
22.Аллан Ванга
7.Манук Мурадян
19.Родрик Кабве
25.Денис Шаукин
14.Сиди Ндиайе
8.Айк Казарян

Бош мураббий: Рафаэль Назарян
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ: "Бунёдкор" таркибига эътибор қаратар эканмиз, мураббийлар кеча "Дачия" устидан ғалаба қозонган таркибга ҳеч қандай ўзгартириш киритишгани йўқ. Заҳира футболчилари ичида ҳам дарвозабон Акбар Тўраевни ҳисобга олмаганда ўзгариш йўқ. Кеча заҳира дарвозабони сифатида ўйин қайдномасига Виктор Мочалов киритилганди
'
45.Павел Бугало
2.Тимур Яфаров
4.Эркин Бойдуллаев
5.Шавкат Раимқулов
7.Анвар Раҳимов
8.Азиз Ғуломхўжаев
11.Вячеслав Пономарёв
13.Александр Хвостунов (жамоа сардори)
18.Яннис Мандзукас
20.Баҳодир Насимов
22.Элёр Жаҳонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35.Акбар Тўраев
6.Дониёр Усмонов
10.Орифжон Мамажонов
14.Камолиддин Тожибоев
15.Миразиз Жалолов
19.Дониёр Ҳасанов
21.Темурхўжа Абдухолиқов

Бош мураббий: Ҳикмат Эргашев
'
Эътиборингизга "Пюник" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари таркибларини ҳавола қилиб ўтамиз
'
Ушбу учрашувдан кейин майдонга тушадиган Арманистоннинг "Пюник" ҳамда "Бунёдкор" жамоаси футболчилари дарвозалар ортида машқ қилишмоқда
'
Таблода 3:1 ҳисоби порлаб турибди. Олдинда Россия клублар терма жамоаси
'
Айни пайтда "Динамо" манежида Туркманистоннинг МТТУ ҳамда Россия клублар терма жамоаси ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда
'
"Бунёдкор" футбол клуби аъзолари Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги турнирининг 2-турини ўтказиш учун "Динамо" манежига етиб келишди