Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАСАФ"

03.08.2013. Олий лига. 2-тур. "Жар" стадиони. Соат 17:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0. Навбатдаги ўйинларда ҳам "қалдирғочлар"га ғалаба ёр бўлишини тилаймиз.
90'
Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди
87'
Алибобо Раҳматуллаев Жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берган Алибобо Раҳматуллаев ҳисобни йириклаштирди - 3:0. Тўп дарвозанинг тўққизлигига кириб кетди.
83'
Гадоев чап қанотдан тўпни шерикларига оширмоқчи бўлди, аммо Шораҳмедов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, бурчак тўпидан сўнг Шомуродов жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди. Бу вазиятда Нестеров тўпни қайтарди, қўшимчасига ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан
80'
Камолиддин Мурзоев майдонга тушди
80'
Олександр Пишур майдонни тарк этди
79'
"Бунёдкор"нинг ҳужумини Алибобо Раҳматуллаев ноаниқ паси билан узиб қўйди
74'
Алишер Юсуповнинг жарима майдонимизга узатиб берган тўпини Филипосян майдон ташқарисига чиқариб юборди, бурчак тўпини ҳам ҳимоячиларимиз баратарф этишди
70'
Жасур Ҳасанов узатиб берган тўпини Алибобо Раҳматуллаев дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
67'
Алишер Юсуповнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
66'
Артём Филипосян Илҳом Шомуродовга нисбатан қўпол ўйнагани учун
64'
Анвар Ғофуров майдонга тушди
64'
Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
63'
Азамат Алланиёзов майдонга тушди
63'
Зоҳид Абдуллаев майдонни тарк этди
61'
Хайрулла Каримов тўп учун курашда Геворкянга нисбатан қўпол ўйнади. Белгиланган жарима тўпини Артурнинг ўзи жарима майдонига узатди, тўпни Саҳоб Жўраев қайтариб юборди
59'
Хавфли вазият! Жавлон Иброҳимов тўпни чапга Жасур Ҳасановга узатди, Жасур эса тўпни жарима майдонига оширди. Алибобо Раҳматуллаев қарама-қарши қанотдан жарима майдонига кириб келиб тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!
58'
Фозил Мусаев рақибга жарима тўпини амалга оширишга ҳалал бергани учун огоҳлантирилди
54'
Алибобо Раҳматуллаев шериклари томонидан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди, аммо Наумов ўз дарвозасини ташлаб тўпни тепиб юборди
52'
Хавфли вазият! Артур Геворкяннинг ўнг қанотдан жарима майдонига узатиб берган тўпини Зоҳид Абдуллаев ҳам, Илҳом Шомуродов ҳам дарвозага тўғирлаб қўя олишмади.
50'
Лутфулла Тўраев ва Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдонига узатишди, тўпни рақиб ҳимоячилари қайтаришди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Алибобо Рахматуллаев майдонга тушди
46'
Марко Блажич майдонни тарк этди
45+1'
Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Насаф" 2:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
40'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
39'
Тўраевнинг пасидан сўнг Пишур рақиб жарима майдони ичида тўп учун курашда қоидани бузди, ҳакам қаршиликлар жарима тўпини амалга оширишларини қайд этди
38'
Ҳамза Каримов Пишурга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди
33'
Меҳмонларнинг бурчак тўпи наф келтиргани йўқ. Гадоев ва Геворкян бир-бирларини тушунмасликлари ҳужумни узилишига сабаб бўлди
29'
Фозил Мусаев Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячиларнинг қайтариб юборган тўпини Жавлон Иброхимов ёнида турган Мусаевга қулай тарзда тўғирлаб берди, Фозил эса 25 метрлардан кучли зарба билан Наумовни доғда қолдирди - 2:0!
26'
Гадоевнинг 22 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров қайтариб қолди
25'
Гадоев чап қанотдан олдинга ўтди, Блажич уни ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди. Жарима тўпидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Мақсуд Каримов яқин масифадан йўллаган кучли зарбасини Игнатий Нестеров дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди!
23'
"Насаф" футболчилари жарима тўпини амалга оширишди, аммо тўп узатишдаги хато вазиятнинг йўққа чиқишига сабаб бўлди
20'
Геворкян ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Зоҳид Абдуллаевнинг зарбаси йўлига икки нафар ҳимоячимиз тўғаноқ бўлишди
18'
"Насаф"нинг позицион ҳужуми анча давом этди, аммо жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтариб юборишди
16'
Энди 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Лутфулла Тўраев жарима майдонига узатди, яна Пишур боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ
14'
Олександр Пишур Лутфулла Тўраев томонидан ҳаволатиб оширилган тўпни Олександр Пишур боши билан "Насаф" дарвозасига йўллади - 1:0.
13'
Эркин Бойдуллаев бурчакка яқин жойда Ҳасановни йиқитди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон жарима зарбасини белгилади
12'
Меҳмонлар вакили Алишер Юсупов ўнг қанотдан олдинга ўтди. Ҳужум вақтида Юсупов ва Саҳоб Жўраев тўқнашиб кетишди. Саҳобга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
10'
Жасур Ҳасанов кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди, ҳар иккала вазиятда Наумов тўпни қайтарди
8'
Тўраевнинг пасидан сўнг Ҳасанов дарвозага зарба берди, аммо ерлатиб узоқ бурчакка йўлланган зарбага аниқлик етишмади
7'
Шоҳруҳ Гадоев олдинга интилди, аммо тўп унинг қўлига теккани боис ҳакам ўйинни тўхтатди
6'
Блажичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини ҳеч ким дарвозага йўллай олмади
5'
Яна чап қанотдан ташкил этилган ҳужум. Саҳоб Жўраевнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, Ҳасановнинг зарбаси эса ноаниқ кетди
3'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига ҳаволатиб узатди, тўпни Наумов қайтаришда хатога йўл қўйди. Аммо буни вакилларимиз кутишмаганди ва вазият йўққа чиқди
1'
Учрашув бошланди
'
Жамоамиз бугун кўк рангли формада ҳаракат қилса, "Насаф" футболчилари оқ-қора йўл-йўл формада ўйнашади
'
“БУНЁДКОР”:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
7.Марко Блажич
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Муроджон Зухуров
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
33.Олег Зотеев


Бош Мураббий: Миржалол Қосимов
'
“НАСАФ”:
1.Михаил Наумов
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
9.Илҳом Шомуродов
15.Зохид Абдуллаев
16.Алишер Юсупов
17.Артур Геворкян (сардор)
20.Эркин Бойдуллаев
22.Шохруҳ Гадоев
27.Илҳом Юнусов
32.Хамза Каримов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
21.Ғайратжон Ҳасанов
8.Мирзакамол Камолов
14.Лазиз Убайдуллаев
19.Элдор Бойматов
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
41.Азамат Алланиёзов
77.Суҳроб Неъматов

Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев
'
Ҳакамлар: В.Цейтлин, Н.Рўзимов, О.Абдувасилов, А.Эргашев.
Назоратчи: Г.Имомов.
'
Олий лиганинг 2-турида "Бунёдкор" жамоаси "Жар" стадионида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Учрашув соат 17:00 да бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!