Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "СЎҒДИЁНА"

Олий лига-2013, 1-тур. "Жар" стадиони. Соат 14:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" олий лигадаги 1-тур ўйинида "Сўғдиёна" устидан йирик ғалабага эришди!
90'
Хайрулла Каримов Сариқ карточка олди
84'
Камолиддин Мурзоев Олег Зотеев тўпни жарима майдонига ошириб берди, тўпни Мурзоев боши билан дарвозага йўллади - 5:0.
83'
Захирадан майдонга тушган Мурзоев гол уришга уринмоқда. Бу сафар унинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегиб майдонни тарк этди
79'
Ҳасанов ўзининг чап қанотидан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Мурзоевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
78'
Олег Зотеев жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Меленчук ерлатиб берилган зарбани қайтарди
74'
Сирож Ҳамроев майдонга тушди
74'
Ренат Байрамов майдонни тарк этди
72'
Алибобо Раҳматуллаевнинг узатган тўпни Фозил Мусаев дарвозага йўллади, ҳимоячиларга теккан тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан сўнг Мурзоев ноаниқ зарба берди
70'
Александр Пишур Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Александр Пишур тўхтатиб олди ва дарвозани ишғол қилди - 4:0. Мавсумдаги дастлабки хет-трикини Пишур расмийлаштирди
66'
Анвар Ғофуров тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичидаги Алибобога узатди, ярим ҳимоячининг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
65'
Расул Хайитов майдонга тушди
65'
Жаводилло Иброҳимов майдонни тарк этди
62'
Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
62'
Марко Блажич Майдонни тарк этди
61'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан ошириб берган тўпни Фозил Мусаев дарвозага аниқ йўллай олмади
58'
Зотеевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Мурзоев дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвозага аниқ боргани йўқ.
54'
Камолиддин Мурзоев майдонга тушди
54'
Лутфулла Тўраев майдонни тарк этди
51'
Марко Блажич Марко Блажичга сариқ карточка кўрсатилди
48'
"Сўғдиёна" жамоаси бурчак тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўп қайтарилди, қайтган тўпни Анвар Раҳимов жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади, Нестеров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Жасур Ҳасанов Майдонга тушди
46'
Саҳоб Жўраев майдонни тарк этди
45'
Дастлабки бўлимга ҳеч қандай вақт қўшилмади. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 3:0. Танаффус
43'
Саҳоб Жўраев тўпни чап қанотга узатди, Олег Зотеев тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, меҳмонлар посбони ўз жойида
40'
Анвар Ғофуровнинг ошириб берган тўпини Блажич дарвозага йўллашга уринди, Меленчук сал илдамроқ ҳаракат қилиб тўпни қайтариб юборди
38'
"Сўғдиёна" футболчилари тўп билан майдон марказига яқинлашишлари билан вакилларимиз кучли прессинг орқали тўпни олиб қўйишга интилишмоқда
36'
Лутфулла Тўраевнинг етказиб берилган тўпини Пишур дарвозага ноаниқ тарзда йўллади
31'
Лутфулла Тўраев Чап қанотдан Саҳоб Жўраев тўпни ёнидаги Зотеевга узатди, Олег жарима майдони марказида турган Лутфулла Тўраевга кўра олди. Тўраев осонлик билан ҳисобни йириклаштирди - 3:0
28'
Александр Пишур Пишур иккинчи пенальтини жуда кучли тарзда дарвоза марказига йўллади - 2:0
27'
Жўраевнинг пасидан сўнг Зотеев рақиб жарима майдони ичига кириб борди, "Сўғдиёна" ҳимоячиси футболчимизни йиқитди, учрашув бош ҳаками меҳмонлар дарвозаси томон яна пенальти белгилади
25'
Блажич рақиб дарвозабонининг хатосидан сўнг дарвозага яқинлашиб келиб зарба берди, Меленчук тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди
22'
Бурчак тўпини Тўраев жарима майдонига ошириб берди, Пишурнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
17'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига тўпни узатди, узоқ устун ёнидан Блажичнинг бош билан йўллаган зарбасини Меленчук ушлаб олди.
14'
Пишур жарима майдони чизиғидан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
11'
Александр Пишур 11 метрли жарима тўпини Александр Пишур аниқ амалга ошириб ҳисобни очди 1:0!
11'
Мусаев рақиб жарима майдонига кириб зарба берди, дарвозабон қайтарган тўпни Пишур дарвозага йўллади, "Сўғдиёна" сардори Жалил Кимсанов тўпни қўли билан қайтариб қолди. Бош ҳакам меҳмонлар сардорини четлатди ва пенальти белгилади.
10'
Жалил Кимсанов
8'
Блажич тўпни қанотдан жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Лутфулла Тўраевнинг ошириб берган тўпини Блажич дарвозага йўллади, ноаниқ.
6'
Тўраевнинг жарима майдонига узатиб берган тўпидан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди
5'
Лутфулла Тўраев жарима тўпини ҳуштакдан олдин тепиб юборгани учун сариқ карточка олди
3'
Фозил Мусаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдони марказига узатганди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи ноаниқ амалга оширилди
2'
Жамоамиз ҳужумга эътибор қаратмоқда, меҳмонлар ҳимояланишмоқда
1'
Ўйин бошланди
'
«СЎҒДИЁНА»: 1.Александр Меленчук, 2.Жаводилло Иброҳимов, 3.Илҳом Комилов, 6.Муроджон Тошматов, 8.Ботиржон Каримжонов, 9.Хуршид Йўлдошев, 10.Зафарбек Нарзиқулов, 13.Жалил Кимсанов (С), 14.Ренат Байрамов, 15.Анвар Раҳимов, 24.Элёр Орипов.
Захирадагилар: 16.Широнбой Абдуллаев, 7.Расул Ҳайитов, 17.Санжар Рашидов, 19.Мурод Ҳамроев, Акмал Абдураҳмонов, Бобур Қосимов, Дилмурод Икромов.
'
«БУНЁДКОР»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич, 8.Жавлон Иброхимов, 11.Александр Пишур, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 18.Фозил Мусаев, 23.Саҳоб Жўраев, 33. Олег Зотеев.

Захирадагилар: 25. Муротжон Зухуров, 3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 5.Дилшод Жўраев 9.Игорь Таран, 14.Алибобо Раҳматуллаев 17.Камолиддин Мурзоев 19.Жасур Ҳасанов
'
ҲАКАМЛАР: Б. Намозов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Ш. Қосимов (Тошкент).
НАЗОРАТЧИ: Ғ. Каримов (Тошкент).
'
2013 йилги Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви соат 14:00 да бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!