Онлайн трансляция

"САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА" - "БУНЁДКОР"

Осиё Чемпионлар лигаси-2013. 1-тур. Япония, Хиросима

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" ОЧЛ-2013ни ғалаба билан бошламоқда. Балли, йигитлар!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87'
Фозил Мусаев тўп учун курашда фаол иштирок этди ва рақибидан олиб қўйди. Тезкорлиги эвазига дарвоза яқинига етиб келди. Фозилнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини рақиб посбони тўсиб қололмади - 0:2
86'
Фозил Мусаев ГОООООООООООООООООООООООЛ!!!
84'
"Санфречче Хиросима" футболчилари бутун жамоа бўлиб олдинга ўтиб кетишди.
80'
Накжима Майдонга тушди.
80'
Окамото Майдонни тарк этди.
76'
Сатору Ямагиши Майдонни тарк этди.
72'
Рақиб аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишди. "Қалдирғочлар" тартибли ҳимояланишмоқда.
68'
Кожи Морисаки Майдонга тушди.
68'
Йоиро Такахаги Майдонни тарк этди.
66'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
66'
Александр Пишур Майдонни тарк этди.
56'
Мусаев иккинчи қаватдаги курашда рақибидан устун келиб ҳужум бошлади. Афсуски бу ҳужумни самарали якунлаш насиб этмади.
52'
"Санфречче Хиросима" аъзоси Мизумото бурчакдан оширилган пасни дарвозага боши билан йўллади. Бахтимизга зарба ноаниқ чиқди.
48'
"Бунёдкор" ҳисобни 0:2га оширишга жуда яқин келди. Блажич қулай вазиятга чиқди ва дарвозага зарба йўллади. Дарвозабондан қайтган тўпни Жасур Ҳасанов яқин масофадан аниқ йўллай олмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
'
Биринчи бўлим тугади.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Анвар Ғофуровнинг ажойиб пасини бўйдор ҳужумчи Александр Пишур боши билан дарвозага аниқ йўллади. Илк расмий ўйин ва илк гол!
45'
Александр Пишур ГОООООООООООООООООООООООООЛ!!!
42'
Фозил Мусаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси анчайин хавфли чиқди.
41'
Жасур Ҳасанов ўз қанотида рақибини шошириб қўйди ва тўп оширди. Лекин тўпни дарвозага тўғрилайдиган футболчи етишмади.
37'
Лутфулла Тўраев тезлик билан Жасур Ҳасановни олдинга бошлади. Бироқ Жасур рақиб ўйинчисини алдаб ўтиб кетолмади.
33'
Артём Филипосян Аслида рақиб футболчисига қарши Фозил Мусаев ўйин қоидасини бузганди. Бироқ ҳакам сариқ карточкани Артём Филипосянга кўрсатди.
32'
Меҳмонлар кескин ҳужумга ўтишди. Ҳайриятки, рақибнинг ҳужуми офсайд билан якунланди.
21'
"Бунёдкор" учрашувдаги энг хавфли вазиятни содир этди. Жасур Ҳасанов оширган пас Пишурдан ўтиб, Блажичга келиб тушди. Бироқ Марконинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
06'
Ҳозирча ҳеч бир жамоа яққол устунликка эга бўлаётгани йўқ. Иккала жамоа ҳам имкон қадар ёпиқроқ ўйин кўрсатишмоқда.
04'
Чамаси 34 метрлардан йўлланган жарима зарбасини Пишур амалга оширди. Бироқ тўп жонли деворга тегиб қайтди.
03'
Тўпни кўпроқ майдон эгалари ўз назоратлари остида ушлаб туришибди.
02'
Илк ҳужумга мезбонлар ўтишди. Бироқ Сатонинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
01'
Диққат, ўйин бошланди!
'
Учрашувни "қалдирғочлар" бошлаб беришади.
'
Стадионда мухлисларнинг Миржалол, Миржалол деган ҳайқириқлари эшитилмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда.
'
"САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА":
1. Нишикава Шусаку
4.Хироки Мизумото
5.Казухико Чиба
6. Аояма Тошихиро
9.Наоки Ишихара
10. Йоиро Такахаги
11.Хисато Сато
15. Томотака Окамото
16. Сатору Ямагиши
20.Хиронори Ишикава
33.Цукаса Шиотани

Захирадагилар:
7.Кожи Морисаки
8.Казуюки Морисаки
13.Такуя Масуда
17.Хьюн Жин Парк
24.Гакуто Ноцуда
27. Кохеи Шимицу
35.Кожи Накажима
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Марка Блажич
8.Жовлон Иброхимов
11.Александр Пищур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
18.Фозил Мусаев
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев

Захирадагилар:
3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
5.Дилшод Жўраев
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
21.Сардор Рашидов
25. Муротжон Зухуров (дарвозабон)
33. Олег Зотеев
'
Айни пайтда жамоалар таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.
'
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун меҳмонда Япония чемпиони - "Санфречче Хиросима" клуби билан баҳс олиб боради.
'
2013 йилдаги илк расмий учрашувимизни бошлаш арафасидамиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!