Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАСАФ"

Ўзбекистон кубоги-2012, финал. 30.11.2012. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. Соат 15:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Учрашув тугади. "Бунёдкор" 2012 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби!
90+1'
Шораҳмедовнинг кучли зарбасини Зухуров қайтариб юборишга муваффақ бўлди.
90'
Иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
"Насаф"да жуда имкониятлар бўлмоқда. Бироқ ...
88'
Дилшод Жўраев Гадоевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
87'
Геворкяннинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
84'
Қарши ҳужумда яна "Бунёдкор" ҳисобни оширишга яқин келди. Бироқ "Насаф" ҳимоячилари бехато ўйнашди.
82'
Геворкян узатган пасдан сўнг Нестеров қийин аҳволда қолди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
79'
Анваржон Солиев Майдонга тушди.
79'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
79'
Санжар Баратов Майдонга тушди.
79'
Иван Бошкович Майдонни тарк этди.
78'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан марказ томон ёриб кирди ва ўнг оёғида зарба йўллади. Лекин ноаниқ!
72'
Алибобо Раҳматуллаев тўрт футболчини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, тўпни дарвозага йўллади. Бироқ униннг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
71'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
71'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
70'
Қарши ҳужум. Ҳасанов Саломовни олдинга бошлади. Шавкат эса тўпни Карпенкога узатди. Викторнинг кучли зарбаси эса ҳимоячиларга тегиб қайтди.
69'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
69'
Жавлон Иброхимов Майдонни тарк этди.
64'
Кенжа Тўраевнинг кучли зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан бартараф этишга эришди.
60'
Кенжа Тўраев қулай имкониятдан фойдалана олмади. Нестеров тўпни қўлларидан чиқариб юборди. Бўш қолган дарвозага эса Кенжа аниқ зарба йўллай олмади.
58'
Фауррух Сайфиев Майдонга тушди.
58'
Мирзакамол Камолов Майдонни тарк этди.
54'
Ҳасанов жуда ажойиб пас ташлади. Иброхимов кучли зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Кейинги зарбани Шораҳмедов тепди. Бу сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
50'
Шохруҳ Гадоевнинг кучли зарбасини Нестеров қайтариб қолди.
48'
Илҳом Юнусов Лутфулла Тўраев икки футболчини алдаб ўтиб, олдинга интилди. Бироқ уни Юнусов қўполлик билан тўхтатиб қолди. Сариқ карточка.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Александр Петрович Майдонга тушди.
46'
Шавкат Раимқулов Майдонни тарк этди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 3:0
45'
Шавкат Саломовнинг ажойиб пасини Виктор Карпенко боши билан дарвозага йўллади. Тўп Зухуровнинг қўлларидан дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Такрорий зарбани ҳам Карпенконинг ўзи аниқ йўллаб, ҳисобни 3:0га оширди.
45'
Виктор Карпенко ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
39'
Яна бир бор Кенжа Тўраев дарвоза томон ерлатиб зарба йўллади. Бу сафар Нестеров аниқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
38'
Кенжа Тўраев тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
35'
Акмал Шораҳмедовнинг қойилмақом пасини Камолиддин Мурзоев боши билан "Насаф" дарвозасига жойлаб, ҳисобни 2:0га оширди.
34'
Камолиддин Мурзоев ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
31'
Тўраев узатган пас Карпенко орқали Мурзоевга етиб бораётган паллада Раимқулов боши билан кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяй деди. Зухуров тўп йўналишини аниқлаб, уни эгаллаб олди.
27'
Фоизл Мусаев чап оёқда кучли зарба йўллади. Нестеров ўз ўрнида ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
25'
Лутфулла Тўраев Кенжа Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
24'
Кенжа Тўраевнинг ўта кучли зарбасини Нестеров қайтариб қолди. Офарин Игнатий!
22'
Шораҳмедов тўпни Саломовга узатди. Шавкат эса тўпни Тўраевга қолдириб, ўзи жарима майдончаси ичида очилди. Бироқ Тўраев пас оширишда аниқ ўйнай олмади.
20'
Жарима зарбассини Карпенко ажойиб тарзда узатди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Лутфулла Тўраев тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Бироқ ноаниқ.
19'
Фозил Мусаев Жавлон Иброхимов ва Жасур Ҳасанов жуда ажойиб комбинация ташкил этишди ва олдинга ўтишди. Бироқ Фозил Мусаев Жасурни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Огоҳлантириш.
17'
Ташаббус қаршиликлар қўлига ўтмоқда.
16'
Бурчакдан насафчилар икик бор стандартни амалга оширишди. Гадоевнинг кучли зарбаси хавфли кўриниш олди.
15'
Фозил Мусаев узоқ масофадан Нестеров дарвозасига зарба йўллади. Игнатий қийинчилик билан зарбани қайтарди.
14'
Геворкяннинг жарима зарбасидани тепган тўпини Нестеров муштлари билан қайтариб қолди.
13'
Артём Филипосян Кенжа Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
11'
Учрашувни ҳар иккала жамоа аъзолари ҳужумкор руҳда бошлашганди. "Бунёдкор" ҳисобни очгач, ҳимояни мустаҳкамлашга уринмоқда.
09'
Шавкат Раимқулов ва Муроджон Зухуровнинг бир-бирларини тушунмаслиги натижасида Шавкат Саломов ҳисобни очишга эришди - 0:1.
08'
Шавкат Саломов ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
'
"Насаф":
42. Муроджон Зухуров
3. Шавкат Раимқулов
4. Мақсуд Каримов
5. Ботир Қораев
9. Иван Бошкович
10. Кенжа Тўраев
17. Артур Геворкян
18. Фозил Мусаев
22. Шоҳруҳ Гадоев
23. Мирзакамол Камолов
27. Илҳом Юнусов
'
"Бунёдкор":
1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброҳимов
10. Шавкат Саломов
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
17. Камолиддин Мурзоев
19. Жасур Ҳасанов
22. Виктор Карпенко (С)
02'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
01'
Ўзбекистон кубоги-2012 финал учрашуви бошланди.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!