Онлайн трансляция

"ШЎРТАН" - "БУНЁДКОР"

06.11.2012. Олий лига. 24-тур. Ғузор. "Марказий" стадион. Соат 15:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Бизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 0:1
90+2'
Мурзоев ўта қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Бироқ Крушельницкий унга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
90+1'
Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
90+1'
Баҳодир Пардаев Майдонни тарк этди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Энди "Шўртан" хавфли ҳужум ташкил этди. Тараннинг кучли зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
87'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Карпенко-Тўраев комбинациясидан сўнг Мурзоев қулай вазиятга чиқди. Бироқ Камолиддин Ҳасановга тўпни узатишни афзал топди. Жасурнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
85'
Афониннинг чамаси 22 метрлардан жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
83'
Аббос Омонов Майдонга тушди.
83'
Вячеслав Пономарёв Майдонни тарк этди.
82'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
82'
Илҳом Шомуродов Майдонни тарк этди.
81'
Лутфулла Тўраев Ильнур Хазигалиевга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
80'
Жаримадан оширилган тўпни Крушельницкий боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.
79'
Жасур Ҳасановнинг ажойиб паси бўйдор бўлган Крушельницкийдан ўтмай қолди. Акс ҳолда Шомуродов боши билан тўпни дарвозага йўллашга яқин турганди.
77'
Жасур Ҳасанов Майдонга тушди.
77'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
77'
Ильнур Хазигалиев Майдонга тушди.
77'
Ботир Қодирқулов Майдонни тарк этди.
75'
Фарҳод Тожиев яна бир бор қулай имконият ҳосил қилди. Бироқ унинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
70'
Фарҳод Тожиев Акмал Шораҳмедовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
60'
Фарҳод Тожиев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Нестеров қайтариб қолди.
51'
"Шўртан" ҳужумга ўтди. Таран тўпни ўнг қанотда бўш турган Қодирқуловга узатди. Ботирнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
46'
Фарҳод Тожиев Майдонга тушди.
46'
Патрик Агбо Майдонни тарк этди.
01'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
45'
Шавкат Саломовнинг бурчакдан йўллаган зарбаси тўппа-тўғри дарвозага йўналтирилди. Лекин Қодирқулов боши билан тўпни чизиқ устидан қайтариб қолди.
44'
"Шўртан" футболчилари жуда ажойиб комбинация ташкил этишди ва Нестеров дарвозасига яқинлашиб келишди. Якунда Пономарёв тўпни Мерзляков томонга узатди. Бироқ Мерзляковнинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.
41'
Бўлим сўнггига келиб Эдгар Гесс шогирдлари бироз жонланиб қолишди.
38'
Жавлон Иброхимов Таина Адама Соро билан тортишгани учун Иброхимов огоҳлантирилди.
34'
Дастлабки 30 дақиқадаги тезкор ўйин суръати бироз йўқолди.
31'
Саломов бир футболчини алдаб ўтиб, олис масофадан кучли зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
27'
Виктор Карпенко жарима зарбасини бурама тарзда бажарди. Хамза Каримовнинг бошига теккан тўп ўз йўналишини ўзгартирди. Бироқ Корнейчук тўпни дарвоза тўридан жой эгаллашига йўл қўймади.
25'
Карпенко ўнг қанотдан жарима майдончасига хавфли тўп узатди. Бироқ Крушельницкий боши билан қайтариб қолди.
23'
Пардаевнинг чап оёқда йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
20'
Шомуродов ҳужумни жонлантира олмади. Акс ҳолда Карпенко ҳисобни 0:2га ошириши мумкин эди.
17'
“Шўртан” вакиллари ҳужумга ўтишди. Лекин “Бунёдкор” ҳимоячилари рақибша имкон беришмаяпти.
11'
Патрик Агбо Патрик Агбо огоҳлантирилди. У Шораҳмедовга нисбатан очиқчасига қўпол ўйнади.
11'
Саломов узатиб берган пасни Шомуродов боши билан дарвозага тўғрилади. Бироқ Корнейчук аниқ ўйнади.
08'
Саломовнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
05'
Баҳодир Пардаев 11 метрлик нуқтага Баҳодир Пардаев яқинлашди. Унинг айёрона зарбасини Корнейчук тўсиб қололмади – 0:1.
04'
Пенальти. Жавлон Иброхимовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг Валентин Коваленко “Шўртан” дарвозасига пенальти белгилади.
03'
Илк дақиқалардан бошлаб “қалдирғочлар” ҳужумда.
01'
Ўйин бошланди.
'
Ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов ва Маъмур Саидқосимов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Нодир Болтаев (Навоий)
Учрашув назоратчиси: Рашид Айтеков (Тошкент)
'
"ШЎРТАН" ТАРКИБИ:
30.Александр Корнейчук
3.Патрик Агбо
4.Ярослав Крушельницкий
7.Ботир Қодирқулов
8.Таина Адама Соро
9.Игорь Таран
14.Лазиз Убайдуллаев
15.Вадим Афонин
17.Вячеслав Пономарёв
19.Александр Мерзляков
20.Хамза Каримов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Михаил Наумов
2.Обид Жўрабоев
6.Аббос Омонов
10.Фарҳод Тожиев
11.Ильнур Хазигалиев
18.Элёр Интизомов
21.Толиб Очилов

Бош мураббий: Эдгар Гесс
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
8.Жавлон Иброхимов
9.Илҳом Шомуродов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
22.Виктор Карпенко (сардор)
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
14.Алибобо Раҳматуллаев
17.Камолиддин Мурзоев
19.Жасур Ҳасанов
33.Ян Козак

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Майдон ҳолати жудаям яхши. Ҳаво ҳарорати ҳам қулай - таҳминан 24 даража илиқ.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Соат 15:30да 24-турни якунлаб берувчи "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашуви старт олади.
'
Ғузор шаҳридаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!!!