Онлайн трансляция

"УЛЬСАН ХЁНДЭ" - "БУНЁДКОР"

31.10.2012. ОФК Чемпионлар лигаси. Ярим финал. Жавоб учрашуви. Ульсан. "Мунсу Кап" стадиони. 15:30

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Учрашув якунланди. Афсуски "Бунёдкор" иккинчи марта ОЧЛ ярим финалида ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз
90+2'
Дилшод Жўраев огоҳлантирилди
90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Баҳодир Пардаевнинг акробатик зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди
87'
Рафинья жарима майдонимизга кириб бориб зарба берди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
85'
Учрашув темпи анча паст...
81'
Дилшод Жўраев майдонга тушди
81'
Хайрулла Каримов майдонни тарк этди
79'
Лутфулла Тўраев огоҳлантириш олди
77'
Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
77'
Виктор Карпенко майдонни тарк этди
75'
Ли Кун Хо Гол. Рафинья боши билан тўпни Ли Кун Хога ташлаб берди Кун Хо жарима майдонига кириб бориб Нестеровнинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 2:0
73'
Ко Чанг Хюн майдонга тушди
73'
Ким Шин Вук майдонни тарк этди
71'
Бурчак тўпини Карпенко амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди майдон марказида Филипосян тўпни орқага оширди Рафинья тезлик билан тўпга интилди, яхшиям Нестеров жарима майдонини ташлаб чиқиб келган экан тўпни тепиб юборди
70'
Майдон эгалари жарима тўпини амалга оширишди, Ким Сеунг Ёнг томонидан жарима майдонига узатилган тўпни Нестеров ушлаб олди
68'
Лутфулла Тўраев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
66'
Қанотдан ошириб берилган тўпга Нестеров ета олмади, аммо яхшики Ким Шин Вук ҳам дарвозага зарба бера олмади
65'
Майдонга тушган Пардаев тўпни шерикларига оширишда хато қилди ва ҳужум узилиб қолди
64'
Баҳодир Пардаев майдонга тушди
64'
Жасур Ҳасанов майдонни тарк этди
62'
Акмал Шораҳмедов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширди, Карпенко тўпни на дарвозага йўллади ва на шерикларига узатди
60'
Ко Сеулки майдонга тушди
60'
Ли Хо майдонни тарк этди
56'
Энди Ҳасанов тўпни Иброҳимовга узатди, Жавлоннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ
55'
Хавфли вазият! Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди, Канг Мин Су тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
53'
Ким Шин Вук Рафинья тўпни жарима майдонига узатди, Хайрулла Каримов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, Ким Шин Вук 2 метдан дарвозани ишғол қилди - 1:0
52'
Ким Шин Вук жарима майдони чизиғидан тўпни дарвозага йўллади, яхшиям зарбага аниқлик етишмади
49'
Хавфли вазият! Карпенко тўпни марказда очилиб борган Иброҳимовга оширди, Жавлон жарима майдонига кириб бориб кучсиз зарба берди ва дарвозабон тўпни ушлаб олди
48'
"Ульсан" вакиллари қанотдан жарима тўпини амалга оширишди, зарбадан сўнг Нестеров тўпни қайтариб юборди
47'
Рафинья чап қанотдан тезкорлик билан жарима майдонимизга кириб борди, аммо Акмал Шораҳмедов тўпни ундан олиб қўйди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади 0-0
45'
Дастлабки бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
"Ульсан" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб туришибди
42'
Ўта хавфли вазият! Рафинья тўпни боши билан Велезга оширди, Велез жарима майдонига кириб борди ва чап оёғида яқин масофадан кучли зарба берди, Нестеров ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтарди
39'
Каримов майдон марказида Рафиньяга қарши қўпол ўйнади, майдон эгалари тўпни ўйинга киритиб беришди, жарима майдонига узатилган тўпни Каримовнинг ўзи қайтариб юборди
37'
Рафинья учта футболчимизни алдаб ўтди, аммо Шораҳмедов бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, бурчак тўпидан сўнг Квак Таэ Хви дарвозага боши билан ноаниқ зарба берди
36'
Дастлаб Ли Кун Хо, сўнгра Ли Ёнг ноаниқ пасларни ижро этишди
34'
Шораҳмедов ўз қанотидан жарима майдонига узатиб берди, Ҳасанов ҳимоячидан тўпни олиб қўя олмади
34'
Мелзиддинов Ли Кун Хони йиқитди, майдон эгалари жарима тўпини амалга оширишди, ҳайриятки ҳимоячиларимиз бу сафар ҳам ишончли ўйнашди
32'
"Ульсан"нинг кетма-кет хавфли зарбаларини ҳимоячиларимиз қайтаришаг эришишди, икки дақиқа ичиқда майдон эгалари катта куч билан ҳужум қилишди
31'
Жарима майдонимизга узатилган тўпни Филипосян майдон ташқарисига чиқариб юборишга қарор қилди, бурчак тўпидан сўнг дарвозага берилган зарбани Лутфулла Тўраев боши билан қайтариб қолди
29'
Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Карпенко акробатик тарзда дарвозага йўллади, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
28'
Қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Ли Кун Хо боши билан дарвозага йўллади, кучсиз бўлган зарбани Нестеров эгаллаб олди
26'
Тўраев майдон марказига яқин жойда Ким Шин Вукни йиқитди, рақибларимиз жарима тўпини амалга оширишди, тўпни Карпенко бошии билан қайтарди
25'
Шавкат Саломов рақиб жарима майдонига икки рақибни доғдир қолдириб кириб борди, аммо 4 метрлардан дарвозага берган зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни қайтарди
24'
Энди "Ульсан"нинг ҳужуми. Аутдан сўнг Ли Хо жарима майдонимизга кириб келиб дарвозага зарба берди, яхшиям зарба ноаниқ бўлди
22'
Хавфли вазият! Карпенко рақибни ортда қолдирди ва жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилардан ўтиб кетган тўпни Ҳасанов ерлатиб дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб қайтди, Жасурнинг жарима майдонига қайтармоқчи бўлган тўпи майдонни тарк этди
20'
Карпенко тўпни жарима майдонига узатишга уринди, аммо пас жуда кучли чиқди ва тўп майдонни тарк этди
19'
Бурчак тўпини вакилларимиз амалга оширишди, Юнг Кванг яна ўзини кўрсатди ва тўпни уриб юборди
18'
Жуда хавфли! Карпенко ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Мурзоевдан тўп Саломовга келиб тушди, Шавкат 3 метрлардан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтара олди
16'
Тўраевнинг пасидан сўнг Карпенко 25 метрлардан чап оёғида дарвозага ноаниқ зарба берди
15'
Карпенко тўпни рақиб жарима майдонига оширди, аммо Тўраев тўпни ўзига буйсундиришда сусткашликка йўл қўйди
14'
Ли Кун Хонинг пасидан сўнг Ким Шин Вук дарвозамизга зарба берди, бу зарба ноаниқ чиқди
13'
Энди вакилларимиз хавфли вазият содир этишди, Саломов чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига оширди, Мурзоев дарвозабон билан курашда мағлуб бўлди
11'
"Ульсан"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, бу ерда Ли Кун Хо йиқилиб тушди, ҳакам пенальтига асос йўқ деб ҳисоблади
8'
Жасур Ҳасановнинг жарима майдони ташқарисидан чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
7'
Мана дастлабки хавфли вазият! Шораҳмедов тўпни жарима майдонига оширди, Мурзоев тўпни орқароқда турган Саломовга ташлаб берди, Шавкатнинг кучли ва аниқ зарбасини майдон эгалари посбони қайтара олди!
5'
Тўп асосан "Бунёдкор" вакилларида, аммо ҳали ўта хафли вазият содир этилмади
4'
Вакилларимизнинг ҳужуми, Тўраевнинг жарима майдонига узатган тўпига Мурзоев ета олмади
2'
Майдон эгаларининг илк ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди, аммо жарима майдонига узатилган тўпни Нестеров ушлаб олди
1'
Илк дақиқадан "Бунёдкор" ҳужумга ўтди, Лутфулла Тўраев тўпни ўнг қанотга Шораҳмедовга ошири, Акмалнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячига тегиб дарвозабонга келиб тушди
1'
Учрашувга старт берилди
'
Жамоалар майдонга тушиб келишди
'
БУНЁДКОР ТАРКИБИ: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 8.Жавлон Иброҳимов, 10.Шавкат Саломов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 17.Камолиддин Мурзоев, 19.Жасур Ҳасанов, 22.Виктор Карпенко (С), 28.Руслан Мелзиддинов.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 9.Илҳом Шомуродов, 14.Алибоб Раҳматуллаев, 24.Баҳодир Пардаев, 29.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 33.Ян Козак.
'
УЛЬСАН ХЁНДЭ ТАРКИБИ: 1.Юнг Кванг, 2.Ли Юнг, 4.Канг Мин Су, 5.Квак Таэ Хви (С), 8.Ли Хо, 9.Ким Шин Вук, 11.Ли Кун Хо, 13.Ким Сеунг Ёнг, 14.Ким Ёнг Сам, 19.Рафинья, 20.Эстивен Велез.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 18.Ким Сеунг Гю, 3.Ли Жаэ Сунг, 7.Ко Чанг Хюн, 15.Ким Донг Сук, 17.Ко Сеулки, 21.Ли Сеунг Еул, 22.Чои Бо Кюнг.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР: Абдулраҳмон Абду, Толиб Ал Марри, Салим Ал Наими, Ҳамис Ал Марри (барчаси Қатар). Учрашув комиссари: Камаруддин Бин Сахари (Малайзия)
'
Осиё чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги "Ульсан Хёндэ" - "Бунёдкор" учрашуви соат 15:30 да бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!