Онлайн трансляция

"ДАЧИЯ" (Молдова) - "БУНЁДКОР"

Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги-2010. 1-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борганингиз учун барчангизга ташаккур изҳор этамиз. Учрашгунча
'
"Пюник" билан бўладиган баҳс ҳам маҳаллий вақт билан 17:00да (Тошкент вақти билан эса 19:00да ) бошланади. Ушбу ўйин ҳам веб-сайтимизда онлайн трансляция қилинади
'
Барчангизни ушбу ғалаба билан муборакбод этамиз. Эртага "қалдирғочлар" Арманистоннинг "Пюник" жамоасига қарши майдонга тушишади
'
Заҳира ҳакамнинг маълум қилишича учрашувларга ҳеч қандай қўшимча вақт қўшиб берилмас экан
90'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" футболчилари Ҳамдўстлик давлатлари чемпионлари кубоги турнирини ғалаба билан бошлашди.
89'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми. Жаҳонов томонидан ошириб берилган тўпни "Дачия" ҳимоячилари қийинчилик билан тўхтатиб қолишди
87'
Александр Хвостунов Рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
86'
Насимовнинг ушбу голи мусобақанинг энг чиройли голларидан бири бўлса ажаб эмас
85'
Александр Хвостунов томонидан ошириб берилган тўпни Баҳодир Насимов қайчи услубида жуда чиройли тарзда Матючик дарвозасига жойлаб қўйди
85'
Баҳодир Насимов ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!
76'
Темурхўжа Абдухолиқов Майдонга тушди
76'
Анвар Раҳимов
76'
Вячеслав Пономарёв бу сафар Жаҳоновдан тўпни қабул қилиб олиб, чамаси 23 метрлардан зарба берди. Аммо ноаниқ
75'
"Дачия"нинг қарши ҳужумини Тимур Яфаров бартараф этди
74'
Арабаджи Нон Майдонга тушди
74'
Артём Блуднов Майдонни тарк этди
73'
Игорь Бугаев Эркин Бойдуллаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
71'
Насимов-Мандзукас комбинациясидан сўнг Янниснинг йўллаган зарбасини шундоққина дарвоза чизиғи устидан Матючик қайтариб қолди
69'
Мандзукаснинг ўнг қанотдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
66'
Элёр Жаҳоновнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ
64'
Даниэль Николаев Майдонга тушди
64'
Юрий Грошев Майдонни тарк этди
63'
Насимовни жарима майдончаси ташқарисида чалиб йиқитишди
62'
Анвар Раҳимовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди
61'
Насимов-Мандзукас-Насимов комбинациясидан сўнг Жаҳонов томонидан йўлланган зарбани Матючик эгаллаб олди
60'
Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра жамоалар 7тадан футболчи алмаштиришлари мумкин
60'
Денис Илиеску Майдонга тушди
60'
Игорь Нечреску Майдонни тарк этди
59'
Дарвозабон ўз постига тез орада қайтди, ҳимоячи эса майдон ташқарисида олган тиббий ёрдамдан сўнг ўйинни давом эттирмоқда
58'
Хвостунов ажойиб пас билан Насимовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Насимовни йўлига ғов бўлишган Матючик ва ҳимоячи Игорь Нечреску ўзаро тўқнашиб кетишди. Ҳозир "Дачия"нинг иккала аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
56'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда. Айниқса Насимов ва Мандзукас бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда
53'
Азиз Ғуломхўжаев ошириб берган тўпни Анвар Раҳимов боши билан дарвозага тўғрилади. Бироқ Матючик қийинчилик билан бўлса-да уни эгаллаб олди
50'
Хабиб Гок тўпни ўз дарвозабонига оёғи билан етказиб берди. Аммо дарвозабон тўхни тўхтата олмади. Тўп дарвоза устунига тегиб ўйинга қайтди ва дарвозабон яна уни эгаллаб олди. Бош ҳакам Гвардис негадур дарвозадан 2 метр чамаси узоқликдан жарима зарбаси белгиламади. Чунки дарвозабон ўз жамоадошидан тўпни қабул қилиб олганди
48'
Икки футболчи тўсиғидан чаққонлик билан қочиб кетган Анвар Раҳимовнинг навбатдаги кучли зарбасини Матючик маҳорат билан эгаллаб олди
47'
Жамоалар таркибида ҳеч қандай ўзгаришлар рўй бергани йўқ
46'
"Дачия" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди
'
2-тайм бошланмоқда. Жамоалар майдонга тушиб келишди, ҳакамлар ҳам
'
Жамоалар энди 15 дақиқалик танаффусга чиқишди. Онлайн трансляциямизни танаффусдан сўнг давом эттирамиз
45'
Учрашувнинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида якунланди. Бош ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қандай қўшимча вақт кўрсатгани йўқ
42'
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Александр Хвостунов вақтида бартараф этди. Акс ҳолда унинг ортидан келаётган футболчи Бугало дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди
40'
Анвар Раҳимовнинг бурама тарзда йўллаган зарбасини Матючик жуда қийинчилик билан эгаллаб олди
38'
Александр Гвардис ҳозирча учрашувни яхши бошқармоқда. Эсингизда бўлса, Россия чемпионатида анча можарога сабаб бўлган "Локомотив" - "Зенит" учрашувини айнан бугунги ҳакам бошқарган
эди
37'
Анвар Раҳимовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
36'
Элёр Жаҳонов ҳаракат қилаётган чап қанотда "Дачия" ҳимоячилари яхши ўйнашмоқда. Улар ҳозирча Элёрга имконият беришаётгани йўқ
33'
"Динамо" манежига йиғилган мухлисларнинг аксарияти ўзбекларни ташкил этади, ундан ташқари бошқа миллат вакиллари ҳам "Бунёдкор"га ишқибозлик қилишиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришибди
31'
Чамаси 23 метрлардан Раимқуловнинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
30'
Мандзукасни рақиб футболчилари қўполлик билангина тўхтатиб қолишмоқда холос
28'
Бугало дарвозаси томон йўлланган зарба жуда хавфли тус олди
27'
Юрий Грошевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси жуда кучли бўлди. Аммо зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
25'
Мандзукас ўнг қанотдан ҳужумга отланаётган чоғида уни Вадимс Лачинс қўполлик билан тўхтатиб қолди
23'
"Дачия" дарвозаси томон Насимов хавф солиб кўрди
22'
Жуда ажойиб тарзда, деярли барча футболчилар томонидан ташкил этилган ҳужум самарасиз якунланди
19'
Эркин Бойдуллаев Тўп учун курашда рақибига нисбатан хавфли ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди
18'
"Дачия"нинг асосий ҳужумлари чап қанотдан уюштирилмоқда. Бу қанотда тажрибали Хвостунов фаоллик кўрсатиб, рақиб ҳужумларини бартараф этяпти
17'
Бу сафар Пономарёв Матючикнинг хушёрлиги чамаси 24 метрлардан синаб кўрди. Яна бурчак тўпи
16'
Раҳимовнинг навбатдаги зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқиариб юборишга эришди
16'
Насимов бирга-бир вазиятга чиқиб борди, тўпни "Дачия" ҳимоячиси қўли билан тўхтатиб қолди. Бунга ҳакам эътибор қаратгани йўқ
15'
Анвар Раҳимовнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Матючик эгаллаб олди
13'
Секин-аста "қалдирғочлар"нинг ўйини қовушиб бормоқда. Ўнг қанотдан Мандзукас, марказдан Анвар Раҳимов ҳужум ташкил этишда фаоллик кўрсатишяпти
12'
Бу сафарги жарима зарбасини Хвостунов оширди. Раҳимов тўпни дарвозага тўғрилади. Бироқ ҳимоячилар хушёрроқ ўйнашди
11'
Юрий Грошов Анвар Раҳимовни чалиб йиқитгани учун
10'
Чамаси 32 метрлардан Эркин Бойдуллаев томонидан йўлланган зарба бирозгина ноаниқ кетди
09'
Анвар Раҳимов 2 ҳимоячини алдаб, олдинга бораётганида уни чалиб йиқитишди
08'
"Дачия" аъзолари чамаси 2-3 метрлардан бўш қолган дарвозани нишонга олишолмади
07'
"Дачия" аъзоларининг бурчакдан ошираётган зарбалари ҳавфли тус олмоқда. Навбатдаги зарбани Хвостунов боши билан бартараф этди
05'
"Дачия" дарвозабони тўпга чиқишда хатоликка йўқ қўйди. Аммо Эркин Бойдуллаев тўпни унинг устидан ошириб қўя олмади. Бойдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди
04'
Анвар Раҳимов бошлаган ҳужумни ўнг қанотдан Мандзукас давом эттирди. Аммо унинг тўп ошириши Насимовгача етиб бормади
03'
Илк ҳавфли вазиятни молдоваликлар содир этишди. Бурчакдан оширилган тўпни Геннадий Орбу дарвозага тўғрилади. Аммо Бугало ўз вақтида тўпни эгаллаб олди
02'
Қарши ҳужумда эса Баҳодир Насимовдан "Дачия" дарвозабони илдамроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди
01'
Илк ҳужумни "Дачия" футболчилари ўнг қанотдан ташкил этишди
01'
Ўйинни рақибларимиз, "Дачия" футболчилари бошлаб беришди
'
"Бунёдкор" оқ, "Дачия" футболчилари эса кўк формаларда тўп суришади
'
Учрашув бошланмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Энди майдонда, Сиз интизорлик билан кутаётган "Дачия" (Молдова) ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Ҳозир иккала жамоа аъўзолари майдонда ўйинолди машғулотини ўтказишмоқда
'
"Левадия" ҳамда МТТУ жамоалари ўртасидаги учрашув 3:1 ҳисобида туркманларнинг ғалабаси билан якунланди
'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Александр Гвардис (ФИФА рефериси)
Чизиқ ҳакамлари: Андрей Глот, Алексей Воронов
Заҳира ҳаками: Ильдар Бичлов
Назоратчи: Александр Сафонов
'
"Дачия" ҳамда "Бунёдкор" аъзолари эса дарвозалар орқасидаги кичик йўлакчада чигалёзди машқларини бажаришмоқда
'
Ҳамон "Левадия" ҳамда МТТУ жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда. Ҳисоб 3:1, олдинда Туркманистоннинг МТТУ жамоаси
'
"ДАЧИЯ" 25.Евгений Матючик
16.Игорь Нечреску
3.Хабиб Гок
20.Штефан Караулан
28.Вадимс Лачинс
14.Юрий Шайму
8.Артём Блуднов
10.Евгений Горчак
9.Геннадий Орбу
7.Игорь Бугаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Геннадий Мошняга
15.Арабаджи Нон
11.Абдулҳамид Ахильгов
19.Петру Леука
17.Даниэль Николаев
23.Денис Илиеску
6.Андрей Ковалевс

Бош мураббий: В.А.Семёнов
'
45.Павел Бугало
2.Тимур Яфаров
4.Эркин Бойдуллаев
5.Шавкат Раимқулов
7.Анвар Раҳимов
8.Азиз Ғуломхўжаев
11.Вячеслав Пономарёв
13.Александр Хвостунов
18.Яннис Мандзукас
20.Баҳодир Насимов
22.Элёр Жаҳонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Виктор Мочалов
6.Дониёр Усмонов
10.Орифжон Мамажонов
14.Камолиддин Тожибоев
15.Миразиз Жалолов
19.Дониёр Ҳасанов
21.Темурхўжа Абдухолиқов

Бош мураббий: Ҳикмат Эргашев
'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ:
'
"Левадия" - МТТУ учрашувида ҳисоб қисқарди - 2:1
'
Туркманлар пенальтидан Эстониянинг "Левадия" клуби дарвозасини ишғол қилишиб ҳисобни 2:0га етказишди
'
"Динамо" манежида бундан аввал Тожикистоннинг "Вахш" ҳамда Озорбайжоннинг "Боку" клублари куч синашишди ва бу ўйинозорларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди
'
Барчангиз интизорлик билан кутаётган Молдованинг "Дачия" ҳамда мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс режа бўйича маҳаллий вақт билан 17:00да бошланади. Ўзбекистондаги соат билан солиштирганда эса бу вақт 19:00га тўғри келади
'
Айни пайтда манежда "Левадия" ҳамда МТТУ жамоалари куч синашишмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг Туркманистоннинг МТТУ клуби 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда
'
"Бунёдкор" ФК делегацияси "Динамо" манежига етиб келди.