Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД"

Осиё Чемпионлар лигаси. Чорак финал. Жавоб учрашуви. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Йигитларимиз йиғлашмоқда, стадион мухлислари тинмай олқишлашмоқда, трансляциямизни кузатиб борган барча-барчага миннатдорчилик билдирамиз
120+2'
ҒАЛАБА!!! "Бунёдкор" ярим финалда!!! ўта қийин ўтган ўйинда 3:2 ҳисобида зафар қучган "қалдирғочлар" иккинчи марта ярим финалга чиқишди
120+1'
"Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов захира ўриндиғидан четлатилди
120'
Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди
119'
Иан Файф иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди
117'
Мурзоев шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди
116'
"Аделаида" энди ҳужумга ташланди, сабаби оддий уларни бу ҳисоб асло қониқтирмайди
115'
Жарима майдонига ошириб берилган тўпни захирадан майдонга тушган ёш футболчи боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди - 3:2
115'
Алибобо Раҳматуллаев ГООООООООООООООООООООООООООООЛ - 3:2
114'
Жеронимо Ньюман сариқ карточка олди
113'
11. Брюсь Джайт майдонга тушди
113'
17. Иан Ремси майдонни тарк этди
112'
"Бунёдкор" позицион ҳужумда, аммо ҳимояга ёрдамга келган Видошич ҳужумни тўхтатди
111'
Жасур Ҳасанов ҳамон катта тезликда ўз қанотидан олдинга ўтаёнини кўриш ёқимли
110'
Саломовнинг жарима майдонига оширган паси зарбага айланиб кетди, аммо ноаниқ
109'
Энди "Аделаида" ҳам тезкор қарши ҳужумга ўтмоқда, аммо Хайрулла Кармов яхши ўйнади
108'
Лутфулла Тўраев қарама-қарши қанотга тўпни оширди, Раҳматуллаев тўпни қайтариб жарима майдонига узатди, аммо бу ерда ҳеч ким тўпга улгармади
108'
Жасур Ҳасанов юқори тезликда олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлаб олди
107'
Шавкат Саломовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
106'
Қўшимча иккинчи бўлим старт олди
105+1'
Раҳматуллаевнинг жарима майдонига оширган тўпига ҳеч ким ета олмади, қўшимча биринчи бўлим якунланди
105'
Қўшимча биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
103'
Тўп асосан майдон марказида ушланиб турибди, Саломов рақибни йиқитди
102'
Лутфулла Тўраев чап қанот ҳимоячиси ўрнида ҳаракат қилади
100'
Анвар Ғофуров иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олиб майдонни тарк этди
99'
Шавкат Саломов жарима майдонига ёриб кирди ва йиқилиб тушди, ҳакамлар жим
98'
Майдон марказига яқин жойда Ньюман Саломовга нисбатан қўпол ўйнади, "Бунёдкор" ҳужумда
97'
Анваржон Солиев тўғри шифохонага олиб кетилмоқда
96'
"Бунёдкор" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди, аммо Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Галекович тўпни ушлаб олди
95'
10. Шавкат Саломов майдонга тушди
95'
20. Анваржон Солиев майдонни тарк этди
93'
Лутфулла Тўраев кутилмаганда хато қилди, яхшиям қарши ҳужум самарасиз тугади
92'
Анвар Солиев майдонда ётибди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
92'
Эслатиб ўтамиз, "Аделаида" 10 киши бўлиб ўйнамоқда
91'
Қўшимча вақтларнинг дастлабкиси бошланди
90+2'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди - 2:2. Яна 30 дақиқа давомида ўйинни томоша қиламиз
90+1'
2. Осама Малик майдонга тушди
90+1'
9.Сержио ван Дийк майдонни тарк этди
90'
Жасур Ҳасанов жарима зарбаси ноаниқ кетди, иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Барбиеро Алибобо Раҳматуллаевни йиқитгани учун иккинчи сариқ картчокасини олди
89'
Фабиан Барбиеро майдонни тарк этди
88'
"Бунёдкор" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда
87'
Анвар Ғофуров сариқ карточка олди
85'
Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
85'
Иан Файф сариқ картчока олди
84'
Иан Файф жарима майдони чизиғида Мурзоевни йиқитди, жарима зарбасини амалга оширамиз
82'
Алибобо Раҳматуллаев анча фаол, у қарши ҳужумга ўтаётганда йиқитилди
80'
Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг Анвар Солиев жарима майдони ичида йиқитилди, аммо ҳакамлар жим
78'
Алибобо Раҳматуллаевнинг пасидан сўнг Мурзоев акробатик тарзда дарвозага зарба берди, тўп эса дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!!!
76'
Камолиддин Мурзоевнинг зарбаси шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб кетди!
76'
"Аделаида" жарима тўпидан унумли фойдалана олмади
75'
Жавлон Иброҳимов огоҳлантириш олди
73'
Майдонга тушган Раҳматуллаев тўпни жарима майдонига узатди, Анвар Солиев боши билан тўпни шеригига оширди, ҳужумчиларга ёрдамга келган Акмал Шораҳмедов рақиб дарвозасини ишғол қилди
72'
Акмал Шораҳмедов ГООООООООООООООООООООЛ. Акмал Шораҳмедов - 2:2
71'
14.Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушди
71'
22. Виктор Карпенко майдонни тарк этди
69'
Фабиан Барбиеро сариқ карточка олди
66'
20. Анваржон Солиев майдонга тушди
66'
33. Ян Козак майдонни тарк этди
65'
Дарио Видошич яна бир сариқ карточка эгаси
65'
Жасур Ҳасанов "Бунёдкор" таркибидаги илк футболчи сариқ карточкасини олди
63'
Артём Филипосян жарима майдони яқинида рақибга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
62'
Жеронимо Ньюман ГОЛ. 1-2. Ҳозиргина майдонга тушган футболчи меҳмонларни олдинга олиб чиқди
61'
21. Жеронимо Ньюман майдонга тушди
61'
23. Эван Костопоулос майдонни тарк этди
61'
Карпенконинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, Ғофуровнинг зарбаси ноаниқ кетди
60'
Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Мурзоев зарба берди, ноаниқ, кетма-кет ҳужумлар!
59'
Хавфли вазият! Жон Маккейн тўпни дарвозабонига қайтарди, Галекович сал қолса Мурзоевга тўпни олдириб қўйя деди
58'
Артём Филипосян ажойиб ҳаракат билан рақиб ҳужумини тўхтатди ва қарши ҳужумни бошлади, Тўраевнинг пасидан сўнг Жасур Ҳасанов катта тезликда олдинга борди, аммо икки ҳимоячи унга қаршилик кўрсата олишди
57'
Мурзоев яна бир бора ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
55'
Даниэль Бовлес ўйиндаги иккинчи сариқ карточкани олди
55'
Карпенко-Тўраев-Мурзоев комбинациясидан сўнг Камолиддин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
53'
"Аделаида" биринчи бўлимда бўлгани каби тўпни узоқ ўзида ушлаб турибди, аммо бу сафарги ҳужум ноаниқ пас билан тугади
51'
Ажйоиб вазият! Мурзоев тўпни Карпенкога ошириб ўзи жарима майдонига кетди, Виктор тўпни ҳужумчига қайтариб берди. Камолиддин тўпни жарима майдони ичида кўкраги билан тўхтатиб айланиб зарба берди, Галекович яна ўз ўрнида
49'
"Аделаида"нинг ҳужумчи. Ўнг қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Сержио ван Дийк боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди
48'
Жасур Ҳасанов яна бир бора ўз қанотидан олдинга ташланди ва тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди. Карпекнко ижросидаги бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар ҳимоячилари яхши ўйнашди
47'
Футболчиларимиз илк дақиқадан чап қанотдан олдинга ўтишди, аммо берилган зарба ноаниқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Дастлабки бўлимдан сўнг 1:1, ушбу ҳисоб "Бунёдкор"ни ярим финалга олиб чиқади
45+1'
Рақиб ҳужумчисининг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди, биринчи бўлим якунланди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Виктор Карпенко томонидан амалга оширилган бурчак тўпи ноаниқ кўриниш олди
41'
Лутфулла Тўраев майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди ва тўғри дарвозага йўллади, ноаниқ
40'
"Аделида" футболчилари тўпни эгаллаб олган бир-бирларига анча вақт ошириб туриб олдинга ўтишмоқда, аммо буни вакилларимиз олдини олишди
39'
Жасур Ҳасановнинг ажойиб пасидан сўнг Мурзоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Галекович тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Козак дарвозага йўллади, аммо ўта ноаниқ
38'
Акмал Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Камолиддин Мурзоев дарвозага зарба бера олмади
36'
Хайрулла Каримов рақибнинг тезкор ҳужумини ажойиб тарзда тўхтатди, "Аделаида"нинг ҳужуми давом этмоқда
35'
Дарио Видошич Жасур Ҳасановни қўли билан ушлаб тўхтатиб қолди, жарима тўпидан сўнг Карпенко рақибни йиқитди
33'
"Бунёдкор"нинг узоқ давом этган ҳужуми Карпенконинг жарима майдонига тўп узатилиши ва Галековичнинг тўпни ушлаб олиши билан якунланди
32'
Виктор Карпенконинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Галекович қайтарди
31'
Эван Костопоулос Учрашувдаги илк сариқ карточкани олди
29'
"Аделаида" ҳужум ташкил қилишга уринди, аммо Даниел Бовлес тўпга ета олмади
27'
"Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми якунига етмади, бу вазиятда Карпенко тўпга ета олмади
26'
"Аделаида" футболчилари "Бунёдкор"нинг кетма-кет ҳужумлардан сўнг бироз ўйин суратини тушришмоқда
25'
Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Галекович ушлаб олди
24'
Жасур Ҳасанов чап қанотда рақиб ҳимоячисини довдиратиб жарима майдонига тўпни ҳаволатиб етазди, Мурзоевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди
22'
Яна бир вазият! Мурзоев Иброҳимовнинг пасидан сўнг рақиб дарвозабони билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди,унинг зарбасини Галекович қайтарди
20'
Виктор Карпенко Барбиерони йиқитди, "Аделаида" жарима зарбасини амалга оширди, жарима майдонига ошириб берилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди
19'
Виктор Карпенконинг ўнг қанотдан жарима майдонига ошириб берган тўпини Тўраев боши билан рақиб дарвозага жойлаб қўйди - 1:1
18'
Лутфулла Тўраев ГОООООООООООООООЛ. Лутфулла Тўраев - 1:1!!!
16'
Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган аниқ зарбасини Галекович қайтарди
14'
"Бунёдкор"нинг кетма-кет ҳужумларидан рақиб ҳимоячилар шошиб қолишмоқда
12'
Карпенконинг кучли зарбасини Галекович қайтарди, қайтган тўпни Мурзоев яқин масофадан дарвозага йўллади, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
11'
Яна бир ҳужум, Ҳасановнинг пасидан сўнг Мурзоев тўпни тепа олмади, Шавкат Саломов эса ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди
10'
Хавфли вазият! Мурзоев боши билан яқин масофадан дарвозлага йўллади, Галекович тўпни қайтарди
8'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми Лутфулла Тўраевнинг ноаниқ паси туфайли тўхтаб қолди
6'
Бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди, Анвар Ғофуровнинг пасидан сўнг Мурзоев боши билан зарба берди, ноаниқ
5'
Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди, Мурзоевнинг боши билан йўллаган зарбасини Кассио майдон ташқарисига чиқариб юборди, бурчак тўпи
4'
Иан Ремси Видошичнинг пасидан сўнг чап қанотда Иан Ремси жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан ҳисобни очди
3'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтди ва ошириб берилган тўпни жарима майдонига етказишга уринди, аммо ноаниқ
2'
Илк дақиқаларда меҳмонлар тўпни ўзларида сақлаб туришибди, аммо ҳужумга ўта олишмади, сабаби Видошич тўпни қўли билан ўйнади
1'
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" оқ либосда, "Аделаида" қизил либосда майдонда ҳаракат қилади
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар эсдалик учун суратга тушишди
'
Ҳар иккала жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишди
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Иброҳим Абдулнаби
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Салмон ва Саид Жалол Алавий
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Жамил Жума (барчаси – Баҳрайн)
Назоратчи: Хусайн Асқарий (Эрон)
Комиссар: Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони)
'
“АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” ТАРКИБИ:
1. Южин Галекович (сардор)
4. Жон Маккейн
6. Кассио
9. Сержио ван Дийк
10. Дарио Видошич
14. Камерон Ватсон
16. Даниэль Бовлес
17. Иан Ремси
18. Фабин Барбиеро
22. Иан Файф
23. Эван Костопоулос


ЗАХИРАДАГИЛАР:
30. Пауло Иззо
2. Осама Малик
11. Брюсь Джайт
12. Энтони Голек
19. Жейк Баркер-Дейш
21. Жеронимо Ньюман


Бош мураббий: Майкл ВАЛКАНИС
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброхимов
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
17. Камолиддин Мурзоев
19. Жасур Ҳасанов
22. Виктор Карпенко (сардор)
33. Ян Козак


ЗАХИРАДАГИЛАР:
45. Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
10. Шавкат Саломов
14.Алибобо Раҳматуллаев
20. Анваржон Солиев
23. Саҳоб Жўраев
24. Баҳодир Пардаев


Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
"Жар" стадионидан репортажимизни бошлаймиз
'
Осиё чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги "Бунёдкор" - "Аделиада Юнайтед" учрашуви соат 19:00 да "Жар" стадионида бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!