Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "БУХОРО"

24.09.2012. Олий лига, 20-тур. "Жар" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
"Бунёдкор" ўз ҳисобига 3 очко қўшиб қўйиб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 1:0
90+2'
Қўшимча дақиқалар ўтиб бораётган паллада "Бухоро" олдинга ўтди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Жасур Ҳасанов узатган пасни Алибобо Раҳматуллаев дарвозага йўллашга яқин келди. Аммо у шошиб қолди ва қулай вазиятни йўққа чиқарди.
87'
Евгений Кочнев Майдонга тушди.
87'
Георгий Квесиешвили Майдонни тарк этди.
87'
Энди тўпни назорат қилиб туриш "қалдирғочлар" фойдасига ишламоқда.
84'
Бухороликларнинг ҳужумлари якунланмай қоляпти.
81'
Ян Козак Майдонга тушди.
81'
Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
80'
Бурчакдан оширилган тўпни Филипосян Солиевга узатди. Анваржоннинг зарбасини Қобулжонов қайтариб қолди.
79'
Ҳасанов оширган пасни Шодиев дарвозага йўллаб қўйишига бир баҳя қолди.
78'
Шораҳмедов фаол ўйнаб, Шибамурани олдинга ўтишига имкон бермади.
76'
Вохид Шодиев зарба беришга имкон топди. Бироқ у "офсайд"га тушиб қолди.
74'
Азизбек Муродов Майдонга тушди.
74'
Отабек Нарзуллаев Майдонни тарк этди.
72'
Ва ниҳоят, "Бунёдкор" гол урди! Энди "Бухоро" ҳимоядан олдинга ўтар...
71'
Бурчакдан оширилган пасдан сўнг "Бухоро" жарима майдончасида тқилинч вазият юзага келди. Чаққонроқ ўйнаган Шораҳмедов дарвозага томон зарба беришга имкон топди ва ҳисобни очди - 1:0.
70'
Акмал Шораҳмедов ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
69'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
69'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
68'
Лутфулла Тўраевнинг қайси услубида тепган тўпи ноаниқ чиқди.
65'
Саломов орқароққа узтган пасни Шораҳмедов дарвозага зарб билан йўллади. Лекин ноаниқ.
63'
Вохид Шодиев Майдонга тушди.
63'
Бахритдин Ваҳобов Майдонни тарк этди.
62'
Алибобонинг зарбаси ноаниқ чиқди.
59'
У ёқ, бу ёққа пас ошираверишдан чарчаган Саҳоб Жўраев дарвоза томон олис масофадан зарба йўллади. Бироқ ноаниқ!
57'
Жудаям қулай вазият. Қандайдир омад туфайли бухороликлар муқаррар голдан қутилиб қолишди.
56'
"Бухоро" ҳам пайт бўлди дегунча қарши ҳужумга ўтишга интилмоқда.
53'
Вахобовнинг зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
52'
Анваржон Солиевнинг чамаси 28 метрлардан йўллаган кучли зарбаси рикошет бўлиб тўғри Қобулжоновнинг қўлларига бориб тушди.
51'
Дэвид Ония Шавкат Саломовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
49'
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчисининг сценарийси остида ўтмоқда.
48'
Саломов ва Ҳасанов бир-Бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашди ва Жасур қулай вазиятга чиқди. Бироқ ён чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
46'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
'
Иккинчи бўлим бошланиши арафасида "Бунёдкор" сафида ўзгариш юз бермоқда.
'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ - 0:0
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
Ҳасанов оширган пасни Солиев боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади.
37'
Жасур Ҳасановнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Қобулжонов қайтариб юборишга эришди.
35'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари анча хавфли тус олмоқда.
35'
Солиевнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
34'
Саломовнинг бурчак зарбаси хавфли тус олди. Бироқ Мухиддинов қайтариб қолди.
33'
Шораҳмедовнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
27'
"Бухоро" жудаям эҳтиёткорлик билан ҳужумга ўтяпти.
23'
Шибамуранинг кутилмаган зарбасини Нестеров қийинчилик билан қайтариб қолди. Бурчак зарбаси.
20'
Бурчакдан оширилган тўпни Холмуродов қайтарди. Қайтган тўпни Шораҳмедов дарвоза томон тепди. Рикошет бўлган тўп Тўраевга келиб тушди. Лутфулланинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.
19'
Шораҳмедов бу сафар ҳам ўнг қанотда фаол ўйнади. Бироқ унинг пасини Квесиешвили майдон ташқарисига чиқариб юборди.
18'
Карпенкога зарба беришга имкон беришмади. Кейинги зарбани Саломов йўллади. Бироқ ноаниқ.
17'
"Бухоро" қарши ҳужумдан фойдаланиб қолиши мумкин эди. Вахобов тепган тўп ноаниқ чиқди.
15'
Тўраевнинг пасидан сўнг Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Саломовни чиройли пас билан таъминлади. Шавкатнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси эса ноаниқ чиқди.
14'
Бир жамоа ҳужумда, иккинчиси ҳимояда ўйнаётганлиги учун ҳам ўйин суръатини юқори деб бўлмайди.
13'
Карпенко пас бераётган паллада майдонга қоқилиб тушди.
11'
Нестеровдан ташқари қолган ҳамма ўйинчилар майдоннинг иккинчи қисмида.
09'
Шораҳмедов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди. Бироқ унинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
07'
Ўйин тўлиқ "Бухоро" жарима майдончаси яқинида ўтмоқда.
05'
Каримовнинг ўткир пасидан сўнг Карпенко олдинга ўтди. Бироқ Қобулжонов чаққонроқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
04'
"Қалдирғочлар" тўпни ўз назоратларида сақлаб туришибди ва олдинга ўтишга пайт пойлашяпти.
03'
"Бухоро" ҳужумга ўтди. Иккала Жасур Ҳасанов дуэли, каттаси ютиб чиқди.
02'
Кутилганидек, "Бухоро" илк дақиқаларданоқ бутун жамоа бўлиб ҳимояда ўйнамоқда.
01'
Илк ҳужум ўта хавфли кўриниш олиши мумкин эди. Жасур Ҳасанов қулай вазиятга чиқди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолатга ишора қилди.
01'
Диққат!!! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" кўк, "Бухоро" оқ рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ кийимда.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйин олдидинан сўнгги машқларини бажаришмоқда.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Владлен Лушин (Гулистон)
Захира ҳаками: Шерзод Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
'
“БУХОРО” ТАРКИБИ
20. Сардор Қобулжонов
2. Наоя Шибамура
4. Дэвид Ония
5. Георги Квесиешвили
7. Алексей Николаев
8. Жасур Ҳасанов (сардор)
9. Шаҳзод Сулаймонов
11. Акмал Холмуродов
17. Отабек Нарзуллаев
21. Бахриддин Вахобов
24. Асқар Мухиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35. Анатолий Пилипенко
6. Евгений Кочнев
10. Азизбек Муротов
14. Вохид Шодиев
15. Олег Дражжук
22. Нодиржон Жўраев
23. Илёс Хайров

Бош мураббий: Тачмурод Агамуродов
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
8. Жавлон Иброхимов
10. Шавкат Саломов
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
19. Жасур Ҳасанов
20. Анваржон Солиев
22. Виктор Карпенко (сардор)
23. Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45. Акбар Тўраев
6. Анвар Ғофуров
9. Илҳом Шомуродов
14. Алибобо Раҳматуллаев
17. Камолиддин Мурзоев
24. Баҳодир Пардаев
33. Ян Козак

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг 20-турни якунлаб берувчи "Бунёдкор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади.
'
"Жар" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!