Онлайн трансляция

"АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД" - "БУНЁДКОР"

ОФК Чемпионлар лигаси. Чорак финал. Биринчи учрашув. Аделаида (Австралия). "Хиндмарш" стадиони. Соат 19:30 (Тошкент вақти билан 15:00)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун катта раҳмат!
'
Чорак финалнинг жавоб учрашуви олдидан "қалдирғочлар" жуда яхши имконият ҳосил қилишди.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 2:2
90+2'
Яна Ҳасанов-Шомуродов ҳужуми. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлиб қолди.
90+1'
Ҳасанов узатган пасни Шомуродов қулай вазиятда туришига қарамасдан дарвозага йўллай олмади. Эҳ, Илҳом!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Жасур Ҳасановнинг кучли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
87'
Тўраевнинг зарбасини Галекович қайтариб қолди. Кетма-кет зарбалар, рақиб дарвозаси тўрига бориб тушишни истамади.
86'
2:2 ҳисоби меҳмонда ёмон натижа эмас, бироқ рақибнинг 10 киши бўлиб ўйнаётганлиги боис ғалаба қозониб қайтсак, жавоб ўйини олдидан жуда яхши имкониятга эга бўлардик.
84'
Ньюманнинг кучли зарбасини Нестеров қайтариб қолди. Кейинги уринишда йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
83'
Илҳом Шомуродов Майдонга тушди.
83'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
83'
Жасур Ҳасанов чап қанотда бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза томон зарба йўллади. Аммо тўп ноаниқ кетди.
82'
Хайрулла Каримов хатосидан сўнг ван Дийк дарвозамиз томон зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
81'
Ньюман Майдонга тушди.
81'
Иан Рамси Майдонни тарк этди.
80'
Йигитлар, яна битта гол керак!!!
79'
Қарши ҳужум. Ҳасанов оширган пасни Солиев боши билан дарвозага йўллади. Лекин Галекович бу зарбани ҳам эгаллаб олди.
78'
Карпенконинг ўнг қанотдан тепган тўпини Галекович эгаллаб олди.
76'
Анваржон Солиев Майдонга тушди.
76'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
76'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
76'
Ғофуров узатган пас икки футболчидан ўтиб, Саломовга тегиб дарвоза тўридан жой олди - 2:2.
75'
Шавкат Саломов ГООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
73'
Сержио ван Дийк Майдонга тушди.
73'
Брюсь Джайт Майдонни тарк этди.
72'
Камолиддин Мурзоев Бу қўполлиги учун Мурзоев огоҳлантирилди.
72'
Мурзоев тўп учун курашда Галековичнинг оёғига зарба берди. Ушбу ҳолатдан сўнг ҳар иккала футболчи жароҳат олиб майдонда ётиб олишди.
70'
Рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишнинг имкони бўлмаяпти.
68'
"Бунёдкор" вакиллари тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда рақибни тўпсизлантиришмоқда.
67'
Шавкатнинг тезлиги учрашувнинг қолган қисмида ўз таъсирини кўрсатади деган умиддамиз.
65'
Шавкат Саломов Майдонга тушди.
65'
Ян Козак Майдонни тарк этди.
63'
"Қалдирғочлар" жудаям чиройли комбинациялар ташкил этишмоқда. Гол, керак, гол!!!
62'
Рақиб аъзолари бир киши кам бўлиб ўйнаётганидан унумли фойдаланиб қолишимиз керак.
59'
"Аделаида Юнайтед" вакиллари бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олишган.
57'
Костопулос Ғофуровга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
58'
Яна бир қулай имконият кўкка совурилди. Лутфулла Тўраевнинг чамаси 6-7 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
57'
"Бунёдкор"нинг яна бир ҳужуми. Тўраев бирга бир вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбасини Галекович қайтариб юборди.
56'
Карпенконинг пасидан сўнг Жасур Ҳасанов қулай вазиятга чиқиб борди.Аммо Жасур тўпни ўзига бўйсундира олмади.
54'
"Қалдирғочлар" чиройли комбинация ташкил этишмоқда.
53'
Антони Голек Майдонга тушди.
53'
Дарио Видошич Майдонни тарк этди.
52'
Карпенко Мурзоевни олдинга бошлади. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайт этди.
51'
Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" рақибдан анча устун ўйин кўрсатмоқда.
50'
Ҳасанов узатган пасни Тўраев дарвозага йўллади. Бироқ Галекович тўпни қайтариб юборишга эришди.
48'
Ян Файф Мурзоевнинг бошига очиқчасига урганлиги учун огоҳлантирилди.
47'
Хайрулла Каримов Джайтга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Хайрулла Каримов огоҳлантирилди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:1
45+2'
Ғофуров узатган пасни Мурзоев қабул қилиб олди ва тезлик билан дарвозага йўллади. Аммо тўп жудаям ноаниқ чиқди.
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Сафардаги муҳим гол рақиб дарвозасига киритилди.
45'
Белгиланган жарима зарбасини Жасур Ҳасанов қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни қисқартирди - 2:1
44'
Жасур Ҳасанов ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
43'
Чамаси 17 метрлардан "Бунёдкор" жарима зарбаси йўлламоқда.
43'
Найжел Бугард Мурзоевга нисбатан сўнгги умид чорасини қўллаган Бугард қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
42'
Ҳасанов узатган пасни Филипосян оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади. Ноаниқ
41'
Жасур Ҳасанов узатган пасни кутилмаганда Кассио ўз дарвозасига киритиб қўйишига бир баҳя қолди.
38'
Тўраев ва Мурзоев қулай вазиятга чиқиб боришди. Лекин ҳар иккала футболчи ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолишди.
37'
Шораҳмедов ўнг қанотда фаол ўйнаб, Карпенкога тўпни оширди. Бироқ Викторнинг кучли зарбаси анча ноаниқ чиқди.
36'
Бугард тепган тўпни Нестеров ушлаб олди.
35'
Шораҳмедов оширган пас Мурзоев орқали Карпенкога етиб келди. Викторнинг зарбасини Галекович эгаллаб олди.
33'
"Аделаида" вакиллари жудаям қулай имкониятдан унумли фойдалана олишолмади.
32'
"Аделаида Юнайтед" вакиллари стандарт вазиятларидан жудаям яхши фойдаланишмоқда.
31'
Бурчакдан оширилган пасни Джайт дарвозага йўллади. Унинг зарбасини дарвоза тўсини қайтариб қолди.
30'
Анвар Ғофуров "подкат" услубида ўйнаб Костопулосни бирга-бир вазиятга чиқишига йўл қўймади.
28'
Офарин Нестеров, тасанно Нестеров!!! Кучли зарбасини Игнатий Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
27'
Тўраев тўп учун курашда Барбиерога қўполлик ишлатди. Чамаси 24 метрлардан "Аделаида" вакиллари хавфли зарба йўллашмоқда.
26'
Барбиеронинг кучли зарбаси аниқ чиқмади.
25'
Чиройли комбинация. Шораҳмедо-Ҳасанов-Тўраев-Карпенко комбинациясини "Бунёдкор" сардори кучли зарб билан якунлади. Викторнинг зарбасини Галекович қийинчилик билан эгаллаб олди.
22'
Футболчиларимиз бир-бирларини у қадар яхши тушунишмаяпти.
20'
"Аделаида Юнайтед" ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Буни ҳисоб кўринишидан ҳам билиб олса бўлади.
19'
Бурчакдан оширилган пасни Нестеров қайтарди. Такрорий зарбани Костопулас дарвозага тепди. Шундоққина дарвоза чизиғи устидан тўпни Карпенко қайтарди. Кейинги уринишда эса Костопуалос тепган тўп тўрга бориб тушди.
18'
Иан Костопулос ГОЛ!
18'
Барбиеронинг ўта аниқ зарбасини Игнатий Нестеров ташланган ҳолда уриб юборди ва тўп дарвоза устунига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.
17'
Игнатий Нестеров рақибнинг кучли зарбасини қайтариб қолди.
16'
Жасур Ҳасановнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
15'
Шораҳмедов бир ҳимоячидан чиройлитарзда ўтиб кетиб, олдинга интилди. Бироқ сўнгги лаҳзада аниқ пас ошира олмади.
13'
Ўйин суръати жудаям юқори.
12'
Карпенконинг олис масофадан йўллаган пасини дарвозабон эгаллаб олди.
09'
Рамси жамоасини олдинга олиб чиқди. Видошичнинг пасига шундоққина оёғини қўйиб қўйган Рамси ҳисобни очди - 1:0
08'
Карпенконинг икки бор йўллаган хавфли зарбалари йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Кейин эса ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
06'
Джайт ташкил этган ҳужумни Хайрулла Каримов бартараф этди.
05'
Козак узатган пасни Мурзоев боши билан дарвозага йўллади. Бироқ Камолиддин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
04'
Тўраев аниқ паси билан Ҳасановни олдинга бошлади. Лекин Жасур оширган пасни ҳимоячилар қайтаришди.
03'
Жасур Ҳасанов тўпни қайтариб юборди.
02'
Майдон эгалари ҳужумга ўтишмоқда.
01'
Майдон эгалари тўпни ўйинга киритишди.
'
Жамоа сардорлари бош ҳакам ҳузурида учрашувни қайси жамоа бошлашга келишиб олишди.
'
"Осиё футболи очарчиликка қарши" лойиҳаси учун ўйинолдидан ҳар иккала жамоа аъзолари эсдалик учун суратга тушишмоқда.
'
"Хиндмарш"даги мухлислар қаторида ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳам бор!
'
Стадионда мухлислар сони у қадар кўп эмас.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
УЧРАШУВ ҲАКАМЛАРИ:
Бош ҳакам: Муҳаммад Ал-Ҳилолий
Қанот ҳакамлари: Ҳамид Ал-Маяҳи, Саиф Талиб Ал-Ғофури
Захира ҳаками: Иброхим Ал-Хосни (барчаси - Оман)
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ўйинолдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
'
"АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД" ТАРКИБИ:
1.Южин Галекович
3.Найжел Бугард
6.Кассио
10.Дарио Видошич
11.Брюсь Джайт
14.Камерон Ватсон
16.Даниэль Бовлез
17.Иаин Ремси
18.Фабиен Барбиеро
22.Иаин Фифе
23.Иван Костопоулас

ЗАХИРАДАГИЛАР:
2.Осама Малик
9.Сержио ванн Дийк
12.Антони Голек
19.Жейк Баркер-Дейш
27.Жордан Элси
30.Пауль Иззо
Жеронимо Ньюман

Бош мураббий: Жон Космина
'
"Бунёдкор" билан Аделаидага йўл олган таркибдан биргина сербиялик легионер Славолюб Жоржевич бугунги ўйин қайдномасига кира олмади.
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
19.Жасур Ҳасанов
22.Виктор Карпенко
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
9.Илҳом Шомуродов
10.Шавкат Саломов
20.Анваржон Солиев
23.Саҳоб Жўраев
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳакат таркиблар билан танишиб олинг.
'
Жамоалар таркиби маълум!
'
Австралиянинг Аделаида шаҳридан репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!