Онлайн трансляция

"ОЛМАЛИҚ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 19-тур. Олмалиқ. "Металлург" стадиони. Соат 16:30. 13.09.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
"Олмалиқ" ўз тарихида биринчи маротаба "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди.
'
Ўйин тугади, ҳисоб 2:1
90+3'
Эҳ Мурзоев, озгина чаққонроқ ўйнаб, ҳисобни тенглаштиришинг мумкин эди-я!
90+3'
Лутфулла Тўраевнинг бош билан йўллаган зарбасини Абдулов эгаллаб олди.
90+1'
Ўйин вақтини чўзганлиги учун Роман Абдулов огоҳлантирилди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Александр Востриков Майдонга тушди.
89'
Исроил Эргашев Майдонни тарк этди.
86'
Жасур Ҳасановнинг кучли зарбасини Абдулов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
84'
Маъруф Муродов Майдонга тушди.
84'
Зохир Пиримов Майдонни тарк этди.
83'
Вақт ўтиб бормоқда. "Бунёдкор" уч очко йўқотиши мумкин!
81'
Бурчакдан оширилган пасни Исроил Эргашев дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ!
77'
Ўйин анчайин жонланиб кетди. "Олмалиқ" ҳисобни ушлаб қолишга, "қалдирғочлар" эса вазиятни ўз томонларига оғдиришга интилишмоқда.
74'
Жасур Ҳасанов Достон Абдураҳмоновнинг формасидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди.
72'
Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
72'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
72'
Жасур Ҳасанов Майдонга тушди.
72'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
72'
Жарима зарбасидан оширилган тўпни Ғофуров қабул қилиб олди ва тезлик билан Иброхимовга тўғрилаб берди. Жавлоннинг зарбасига аниқлик етишмади.
71'
Евгений Гоголь Мурзоевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
70'
Бурчакдан оширилган тўпдан сўнг "Бунёдкор" дарвозаси олдида тиқилинч вазият юзага келди. Фарххуҳ Нурлибоевнинг кучли зарбаси озгина ноаниқ чиқди.
67'
"Бунёдкор вакилларининг ҳар бир ҳужуми "Олмалиқ" аъзоларининг зич ҳимоясидан ўта олмаяпти.
65'
Ғофуров узатган пасни Нурлибов боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
64'
Исроил Эргашев ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаси йўлига Жоржевич ғов бўлди.
63'
Хайрулла Каримов Ҳакам қарорига аралашгани учун огоҳлантирилди.
62'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан бурача зарба билан тўпни Мурзоевга узатди. Бироқ Камолиддин тўпни дарвозага тўғрилай олмади.
61'
Зохир Пиримовнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
60'
Шавкат Саломов Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
59'
Ян Козак Лутфулла Тўраевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Лутфулла тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
57'
Саломов узатган пасни Карпенко дарвозага йўллади. Лекин Виктор тепган тўп уқадар кучли чиқмади.
55'
Зафар Тўраев Майдонга тушди.
55'
Азамат Исроилов Майдонни тарк этди.
54'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
53'
Ян Козакнинг ажойиб пасидан сўнг Саломов қулай вазиятга чиқди. Бироқ у тўпни ўзидан-да яхшироқ вазиятда турган Лутфулла Тўраевга берди. Лутфулланинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди - 2:1.
52'
Лутфулла Тўраев ГООООООООООООООООООООООООООЛ!
49'
Мезбонларнинг қарши ҳужумлари иш бермоқда.
48'
Исроил Эргашевнинг чап қанотдан узатган пасини Зафар Полвонов боши билан Нестеровнинг олис бурчагига жойлаб қўйди. Ҳисоб 2:0!
48'
Зафар Полвонов ГОЛ!
47'
"Олмалиқ" аъзолари ҳужумга ўтишди. Бироқ Хайрулла Каримов хавфни қайтарди.
46'
Ян Козак Майдонга тушди.
46'
Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
'
Иккинчи тайм бошланиш арафасида. Бу пайтда "Бунёдкор" сафида ўзгариш бўлмоқда.
'
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Олмалиқ" фойдасига!
45+1'
Достон Абдураҳмоновнинг чамаси 15 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
43'
"Олмалиқ" вакиллари зич ҳимоя ташкил этишган. УНи ёриб ўтишни ҳозирча иложи топилмаяпти.
41'
Майдон марказида Тимур Айзатулов тўпни қўйди ва тезкор ҳужумга ўтди. Лекин ҳимояда Жоржевич аниқ ўйнади.
39'
Карпенко бир футболчини алдаб, тўпни Саломовга оширди. Шавкатнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
37'
Мурзоев тиқилинч вазиятда туриб зарба бериш имконини топди. Аммо унинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
35'
Исроил Эргашевнинг кучли зарб билан тўп оширишидан сўнг Жавлон Иброхимов автогол муаллифи бўлиши мумкин эди. Бироқ Жоржевич Жавлоннинг оёғига тегиб дарвозага йўл олаётган зарбани қайтариб юборди.
32'
Ён чизиқдан ўйинга киритилган тўпни эгаллаб олган Достон Абдураҳмонов ҳужумни жойлантирди ва жарима майдончаси ичида қулай вазиятда турган Зафар Полвоновга тўпни узатди. Зафарнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров тўсиб қололмади.
31'
Зафар Полвонов ГОЛ!
28'
"Олмалиқ" вакилларининг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
26'
Ўйин суръати ёмон эмас, ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.
24'
Карпенко уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба йўллади. Лекин тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
22'
Виктор Карпенконинг чамаси 28 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Роман Абдулов эгаллаб олди.
18'
Саҳоб Жўраев томонидан узатилган пас Мурзоев томон етиб келаётганди. Бироқ Роман Абдулов баланд сакраб тўпни эгаллаб олди.
15'
"Олмалиқ" қарши ҳужумга ўтди. Ортга қайтишга улгурган Саҳоб Жўраев Пиримовнинг зарбаси йўлига ғов бўлиб қолди.
12'
"Бунёдкор" аъзолари хафли ҳужум содир этишди. Бироқ якуний зарбаларни беришга "Олмалиқ" ҳимоячилари йўл қўйишмади.
10'
Пиримов тўпни Абдураҳмоновга жуда қулай тарзда тўхтатиб берди. Достон дарвозага зарба бериши мумкин бўлган нуқтадан бошқа шеригига апс оширишни афзал кўрди. Натижада ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.
07'
Пиримов узатган хавфли пасни Жоржевич қайтариб юборди.
06'
Ғофуров ўнг қанотдан жарима майдончасига тўп оширди. Бироқ Анвар тепган тўп кутилмаганда дарвоза томон йўналди. Абдуловнинг бахтига тўпга озгина аниқлик етишмади.
04'
Анвар Ғофуров аутдан тўпни анча олис жойга, Мурзоевга аниқ етказиб берди. Аммо Камолиддин тўпни тўхтата олмади.
03'
"Бунёдкор"нинг ҳужумини Фаррух Нурлибоев бузиб қўйди!
2'
"Олмалиқ" вакиллари илк хавфли вазиятни яратишга уринишди. Бироқ ҳимоячиларга ёрдамга келган Шавкат Саломов тўпни олиб қўйди.
01'
Диққат!!! Ўйин бошланди, тўпни "қалдирғочлар" ўйинга киритишди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Олмалиқ" вакиллари кўк рангли либосда. Ҳакамлар гуруҳи эса яшил рангли формаларда.
'
Учрашув олдидан ҳар иккала жамоа аъзолари ўзларининг сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
'
ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов ва Бобир Қодиров (барчаси - Бухоро)
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Булат Галеев (Урганч)
'
"ОЛМАЛИҚ" ТАРКИБИ:
50.Роман Абдулов
5.Евгений Гоголь
20.Дарко Станоевич
6.Азамат Исроилов
4.Фарруҳ Нурлибоев
3.Тимур Айзатулов
13.Олег Зотеев
11.Зохир Пиримов
14.Исроил Эргашев
7.Достон Абдураҳмонов
18.Зафар Полвонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Тимур Ғаниев
2.Александр Востриков
9.Носир Отақўзиев
8.Зафар Тўраев
19.Маъруф Муродов
12.Александр Лупашко
15.Баҳром Юлдашев

Бош мураббий: Игорь Шквирин
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
24.Баҳодир Пардаев
27.Алибобо Раҳматуллаев
28.Руслан Мельзиддинов
33.Ян Козак

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу стадионда 19-тур доирасидаги "Олмалиқ" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади.
'
Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!