Онлайн трансляция

"МАШЪАЛ" - "БУНЁДКОР"

2009 йил 12 ноябрь. 26-тур учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Шундай қилиб, Муборак шаҳридан олиб борган онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Хайр!
'
'
Ҳозир Муборакдаги Баҳром Вафоев стадионида 18-миллий чемпионатнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
'
Учрашув "Бунёдкор"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
90+2'
Эдсон Рамос Рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун Эдсон Рамос огоҳлантирилди.
90+1'
Миразиз Жалолов Майдонга тушди
90+1'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди
90'
Саломов чап қанотда фаол ўйнаб, икки ҳимоячини доғда қолдирган ҳолда, "Машъал" жарима майдончасига ёриб кирди. Аммо Саломов тўпни шерикларига ошириб беришда хатоликка йўл қўйди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
86'
Рамос ошириб берган тўпни Мурзоев дарвозага тўғрилаб қўйиши мумкин эди. Аммо "Машъал" ҳимоячилари хавфни ўз вақтида бартараф этишди.
84'
Карим Израиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
83'
Мурзоевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
79'
Нодир Давлатов Майдонга тушди
79'
Шуҳрат Муҳаммадиев Майдонни тарк этди
76'
Хосе-Луис Вильянуэва Тўп учун курашда рақибни туртиб юборгани учун огоҳлантирилди.
74'
Шифокорлардан тиббий ёрдам олган Мелзиддинов майдонга қайтди.
73'
Саломат Қуттибоевнинг кучли зарбаси жонли деворда турган Руслан Мелзиддиновга тегди ва Руслан майдонга "қулади".
72'
"Машъал" аъзолари шундоққина жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан жарима зарбаси тепишмоқда.
70'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди
70'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди
66'
Гребенюкнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ.
62'
"Машъал" футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун роса тер тўкишяпти. Аммо "Бунёдкор" ҳимоячилари ва дарвозабони ҳозирча бехато ўйнашмоқда.
57'
Рамос ўнг қанотда кўрсатаётган ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан мухлислар олқишларига сазовор бўлмоқда.
53'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган навбатдаги зарбасини Элдор Исабоев эгаллаб олди.
52'
Шадриннинг тезкорлиги эвазига "Машъал" футболчилари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бироқ уларга сўнгги зарбани беришда аниқлик етишмади.
50'
Рақиб ҳужумини бартараф этиш чоғида Мелзиддинов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйишига бир баҳя қолди. Русланнинг хатосини Мурод Зуҳуров тўғрилаб қолишга улгурди.
48'
Иккинчи бўлим бошларида "қалдирғочлар" тўпни кўпроқ ўзларида назорат қилиб туришибди.
46'
Иккинчи бўлимни "Машъал" аъзолари бошлаб беришди.
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
'
Танаффус пайтида "Машъал" футбол академияси тарбияланувчилари ўзига хос парад уюштиришди ва уларнинг жорий мавсумда эришган ютуқлари тилга олиниб ўтилди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:0, олдинда "қалдирғочлар".
45+1'
Виктор Карпенко Жарима зарбасини Ривалдо дарвозага эмас, ўнг қанотдаги Рамосга оширди. Рамос тўпни жарима майдончасига ҳаволатиб етказиб берди. Бу ерда эса Виктор Карпенко тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 0:1.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
39'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
37'
Шуҳрат Муҳаммадиев Майдонга тушди
37'
Ботир Қодирқулов Майдонни тарк этди
36'
Жоао Виктор жароҳат олганлиги боис, Сколари мажбурий ўзгартиришни амалга оширди.
35'
Санжар Тўрақулов Майдонга тушди
35'
Жоао Виктор Майдонни тарк этди
32'
Александр Шадрин яхши таассурот қолдирмоқда.
29'
"Машъал" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан Виктор Карпенко унумли фойдаланиши мумкин эди. Бироқ Викторга тезлик етишмади.
27'
Карпенконинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
25'
Бурчакдан оширилган тўпни Вильянуэва оёғининг товон қисми билан дарвозага тўғриламоқчи бўлди, аммо ноаниқ.
21'
Ўнг қанотдан оширилган тўп хавфли кўриниш олаётганди, аммо Хайрулла Каримов тўпни боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
20'
Саломовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Зарбани Карпенко амалга оширди. Бироқ ҳаволатиб тепилган тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишди.
18'
Ўйин суръати бироз тушиб кетди. Тўп асосан майдон марказида.
14'
Шадриннинг кутилмаганда чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олиши мумкин эди. Яхшиямки, Зуҳуров вазиятни кузатиб турганди.
13'
"Машъал" футболчилари учрашувни анча тезкор ва мазмунли ўтказишмоқда.
10'
Ўнг қанотдан Сапаргалиев томонидан оширилган тўпни Гребенюк боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
09'
Гребенюкнинг бош билан йўллаган зарбасини Зуҳуров аранг қайтариб қолди.
08'
Карим Израиловнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
06'
Жарима зарбасини Мурод Зуҳуров қийинчилик билан қайтариб қолди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Абдуқаҳҳор Хожиакбаров хавфни бартараф этди.
05'
Вильянуэва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо тўпга биринчи бўлиб "Машъал" посбони етиб келди.
04'
Александр Шадрин уч ҳимоячини алдаб ўтиб, олдинга борди. Аммо ҳужумни якунлашга унга имконият беришмади.
02'
"Бунёдкор" аъзолари жарима зарбаси тепишди. Аммо Вильянуэвага аниқлик етишмади.
01'
Учрашув бошланди.
15:41'
Ўз навбатида, Сколари ҳам Серостановни бағрига босиб, чин дилдан табриклади.
15:40'
Фурсатдан фойдаланиб, "Машъал" ФК раҳбарлари Луиз Фелипе Сколарига зарбоп тўн кийдирдилар.
15:35'
"Бунёдкор" раҳбарияти номидан эса юбиляр Б.С.Серостановни клубимиз бош директори Александр Шапран сўзга чиқиб, муборакбод этди.
15:30'
"Насаф" футбол клуби вице-президенти Баҳром Давлатов ҳамда Қашқадарё вилояти футбол федерацияси масъул котиби Анатолий Курасов табрик сўзлари билан чиқиш қилишди.
15:29'
Ҳозиргина таниқли собиқ пахтакорчи, бугунда “Машъал” футбол академиясида катта мураббий лавозимида ишлаётган Борис Степанович Серостанов яқинда нишонлаган 60 йиллик юбилей юзасидан унга тантанали тарзда совға-саломлар топширилди.
15:27'
"Бунёдкор" аъзолари ҳар доимгидек оқ, "Машъал" футболчилари эса ўзларининг анъанавий кўк рангли либосларида майдонга чиқиб келишди.
15:25'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ Бош ҳакам: В.Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Р.Самандаров (Навоий), М.Шарипов (Бухоро)
Заҳирадаги ҳакам: Н.Мешков (Самарқанд)
Назоратчи: В.Валицкий (Тошкент)
15:20'
“МАШЪАЛ”
12.Элдор Исабоев
2.Андрей Ерохин
5.Андрей Писний
6.Гапит Сапаргалиев
9.Карим Израилов
14.Александр Гребенюк
16.Саломат Қуттибоев
18.Аббос Шодмонов
20.Сирож Ҳамроев
23.Александр Шадрин
24.Ботир Қодирқулов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Равшан Абдужабборов
3.Азим Тожиев
4.Абдували Мўминов
8.Шуҳрат Муҳаммадиев
10.Тўлқин Мирзаев
21.Даурен Ешбоев
26.Нодир Давлатов
15:10'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР”
12.Мурод Зуҳуров
3.Гочгули Гочгулиев
4.Хайрулла Каримов
8.Эдсон Рамос
9.Шавкат Саломов
10.Ривалдо
17.Хосе-Луис Вильянуэва
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мелзиддинов
29.Жоао Виктор
31.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Павел Бугало
11.Камолиддин Мурзоев
15.Миразиз Жалолов
33.Темурхўжа Абдухолиқов
34.Шавкат Раимқулов
35.Санжар Тўрақулов
14:50'
"Машъал" футбол академияси тарбияланувчилари мухлислар учун ажойиб мастер-класс машқларини амалда кўрсатишди ва томошабинлар уларни олқишлар билан қарши олишди.
14:30'
18-миллий чемпионатнинг сўнгги учрашувини томоша қилиш учун Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришган. Шунингдек, пойтахтдан Муборакка "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳам етиб келганлар.
14:00'
Соат 14:00. Ўзбекистон 18-миллий чемпионатини ёпиб берувчи "Машъал" - "Бунёдкор" учрашуви бошланишига ҳали яна бир ярим соат вақт бор. Ўйин соат 15:30га белгиланган. Унгача эса ҳозирги дақиқаларда Баҳром Вафоев номли стадионда томошабинларга концерт дастури намойиш этилмоқда. Бугунги футбол байрамини, шунингдек, ўзининг беш йиллигини нишонлаётган "Машъал" футбол академияси тарбияланувчиларининг яшил майдондаги кўргазмали чиқишлари ҳам безаб турибди.