Онлайн трансляция

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 15-тур. "Пахтакор" марказий стадиони. Соат 20:00. 09.08.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат.
'
Бу дербидаги саккизинчи дуранг бўлди.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 1:1
90+1'
Саҳоб Жўраев қанотдан дарвоза томон пас оширди. Ушбу пас анча хавли чиқди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87'
Ўйин охирлаб бормоқда. Иккала жамоа ҳам дурангга розидек...
85'
Бордию бугун дуранг натижа қайд этилса бу ҳисоб кўпроқ "Насаф" жамоаси фойдасига ишлайди!
83'
Карпенко тепган тўп рақиб аъзосига тегиб Жасур Ҳасанов томон йўналди. Аммо Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда турганди.
81'
Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
81'
Жавлон Иброҳимов Майдонни тарк этди.
79'
Нестеров яна муқаррар голдан сақлаб қолди. Жуда яқин масофадан АБдухолиқовнинг зарбасини эгаллаб олди.
78'
10 киши бўлиб қолган "Бунёдкор" аъзолари ҳужумларга ўтишмоқда.
76'
Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Лобанов дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.
75'
Жасур Ҳасанов Майдонга тушди.
75'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
73'
Владимир Козак Майдонга тушди.
73'
Аббосбек Махситалиев Майдонни тарк этди.
73'
Ўйин анча жонланиб кетди.
72'
Анвар Ғофуров Майдонга тушди.
72'
Ян Козак Майдонни тарк этди.
71'
Андреев ўз дублини нишонлашга яқин келди. Аммо унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
70'
Станислав Андреев Андреев пенальти аниқ амалга оширди. Ҳисоб 1:1
69'
"Пахтакор" пенальти тепмоқда.
69'
Хайрулла Каримов Тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун иккинчи бор огоҳлантирилди ва "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти.
68'
Абдухолиқовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
67'
Хайрулла Каримов Жарима зарбасини йўллаётган паллада рақибга ҳалал бергани учун огоҳлантирилди.
65'
Кахи Махарадзе Хайрулла Каримовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
64'
Тезкор қарши ҳужумни Карпенко кучли зарба билан якунлади. Аммо тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади.
63'
Дилшод Шарофетдинов Майдонга тушди.
63'
Шахбоз Эркинов Майдонни тарк этди.
61'
Мурзоев бир ўзи уч ҳимоячига қарши чиқиб борди. Лекин тўқнашувда йиқилиб тушди.
60'
Филипосяннинг ўнг қанотдан узатган пасини Козак боши билан дарвозага йўллади. Аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
58'
Қиличевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
57'
Эркинов-Абдухолиқов комбинациясидан сўнг Темурхўжа чап оёғида дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ
55'
Нестеров ўз жойида ҳар доимгидек аниқ ўйнамоқда. Ҳозирги вазиятда Эркинов қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Тўпни узоқлаштиришга эришди.
52'
Лутфулла Тўраевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
51'
Темурхўжа Абдухолиқов Майдонга тушди.
51'
Шерзод Каримов Майдонни тарк этди.
48'
Иккинчи бўлимни мезбонлар ҳужумкор бошлашди.
47'
Андреевнинг зарбасини Нестеров икки уринишда эгаллаб олди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
45+1'
Саломов яна ўзини кщрсатди. Унинг бурчакдан йўллаган заргарона зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
45+1'
Саломовнинг жаримадан йўллаган бурама зарбасини сўнгги лаҳзада Кримец қайтариб қолди.
44'
Шавкат Саломов Ўйин вақтини чўзганликда айбланган Саломов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
42'
Чамаси 27 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Суюнов бажарди. Илҳомнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
40'
"Пахтакор" ҳужумга ўтди. Эркинов деярли бирга-бир вазиятга чиқаётган паллада Шораҳмедов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
39'
Майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйган Иброхимов катта тезликда рақиб дарвозаси томон яқинлашиб борди. Аммо икки ҳимоячилан ўтган футболчи учинчисига келганда тўпни олдириб қўйди.
36'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан узатган паси жудаям чиройли ва аниқ чиқди. Бироқ Ян Козак тўпни боши билан йўллашда аниқ ўйнай олмади.
34'
Шахбоз Эркинов чап қанотдан олдинга ўтди. Бироқ у ёлғизланиб қолди. Натижада тўпни олдириб қўйди.
31'
Ўйин сураъти бироз тушди.
27'
"Пахтакор" вакиллари майдон марказида ёмон ўйнашаётгани йўқ. Бироқ ҳужумни самарали якунлаш уларга етишмаяпти.
25'
Эркинов чап қанотдан хавфли тўп оширди. Нестеров чўзилган ҳолда тўп йўналишини ўзгартириб юборди.
22'
"Қалдирғочлар" анча хотиржам ўйнашмоқда.
20'
Андреевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
19'
Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан йўллаган бурама зарбаси дарвоза тўридан жой олишига салгина қолди. Лобанов катта қийинчилик билан тўпни уриб юборди.
17'
"Бунёдкор" ўйиндаги ташаббусни ўз қўлига олди.
16'
"Пахтакор"нинг қарши ҳужуми. Андреев узатган тўпни Эркинов дарвозага тўғрилади. Нестеров ишончли ўйнаб, тўпни ушлаб олди.
15'
Карпенкодан пасни қабул қилиб олган Шавкат Саломов чап қанотдан олдинга ўтиб борди. Қаршисида Акбар Исматуллаев бўлишига қарамасдан дарвозага аниқ зарба йўллаб, учрашувдаги ҳисобни очди - 0:1.
14'
Шавкат Саломов ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
12'
Мурзоев тўхтатиб берган тўпни Козак кучли зарб билан йўллади. Аммо тўп дарвозага анча ноаниқ кетди.
11'
Пахтакорчилар жарима зарбасини чиройли тарзда ўйинга киритишди. Бироқ бу ҳужум самара бергани йўқ.
09'
Козак ва Шораҳмедов ўнг қанотдан чиройли комбинация ташкил этишди. Шораҳмедов жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни шерикларига узатди. Иброхимовнинг чамаси 14 метрлардан йўллаган зарбасини Лобанов эгаллаб олди.
06'
Саҳоб Жўраев тўпни қайтариш чоғида жарима майдончамиз яқинида Махарадзега нисбатан хавфли ўйин кўрсатди. Жарима зарбаси
04'
Виктор Карпенко биргина пас билан Мурзоевни қулай вазиятга чиқариши мумкин эди. Аммо пахтакорчилар бунга имкон беришмади.
02'
Ҳозирча тўп майдон марказида бўлиб турибди.
01'
Диққат!!! Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" кўк, "Бунёдкор" оқ рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил кийимларда.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Маъмур Саидқосимов
Захира ҳаками: Вилоят Нажафалиев
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (барчаси - Тошкент)
'
"ПАХТАКОР" ТАРКИБИ:
12.Александр Лобанов
27.Илҳом Суюнов (сардор)
2.Егорь Кримец
13.Александр Клецков
5.Акбар Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе
34.Ойбек Қиличев
14.Шерзод Каримов
28.Станислав Андреев
38.Аббос Махсталиев
22.Шахбоз Эркинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Никита Рибкин
6.Мурод Холмуҳаммедов
9.Темурхўжа Абдухолиқов
19.Игорь Сергеев
23.Алишер Азизов
26.Дилшод Шарофетдинов
29.Владимир Козак

Бош мураббий в/б: Мурод Исмоилов
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
23.Саҳоб Жўраев
16.Артём Филипосян
4.Хайрулла Каримов
2.Акмал Шораҳмедов
8.Жавлон Иброхимов
13.Лутфулла Тўраев
33.Ян Козак
10.Шавкат Саломов
22.Виктор Карпенко (сардор)
17.Камолиддин Мурзоев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Илҳом Шомуродов
18.Славолюб Жоржевич
19.Жасур Ҳасанов
20.Анваржон Солиев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувидан матнли он-лайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!