Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "АНДИЖОН"

Олий лига, 14-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 04.08.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Чемпион ўз майдонида очко йўқотди.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 0:0
90+4'
Қатор ҳужумлар бесамар кетди.
90+2'
Карпенко узатган пасни Мурзоев боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Акмал Шораҳмедов узатган пасни Солиев боши билан дарвозага йўллади. Юрий Цой маҳорат кўрсатган ҳолда тўпни эгаллаб олди.
89'
Хайрулла Каримов Номақбул ҳаракатлари учун огоҳлантирилди.
86'
Леван Мдивнишвили Майдонга тушди.
86'
Лочин Солиев Майдонни тарк этди.
85'
Ислом Аҳмедов Майдонга тушди.
85'
Рустам Аъзамов Майдонни тарк этди.
85'
Дэвид Карни Майдонга тушди.
85'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
84'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари асло тинмаяпти. Аммо андижонликлар яхши ҳимояланишмоқда.
82'
Карпенконинг олис масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
80'
Шораҳмедов икки футболчини алдаб ўтиб, Мурзоевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Камолиддин негадир дарвоза томон зарба йўлламади.
79'
Кетма-кет икки бор "қалдирғочлар" ҳисобни очишлари мумкин эди. Ҳар иккала вазиятда ҳам Цой аниқрок ўйнади.
76'
Андижонликларнинг яна бир қарши ҳужуми. Валижонов чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни Ғозиевга узатди. Бекзоднинг жарима майдончасига кирар-кирмас йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
75'
Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди. Солиев тўпни боши билан шерикларига узатди. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
73'
Отабек Валижонов қарши ҳужумга ўтди ва Нестеров дарвозаси томон зарба йўллади. Нестеров тўпга ташланган ҳолда уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
71'
Лутфулла Тўраев Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
70'
Игнатий Нестеров сал қолса Лочин СОлиевга тўпни бериб қўйиши ва ўз дарвозаси олдида хавфли вазият яратиши мумкин эди. Нестеровнинг бахтига тўпни Солиев тўхтата олмади.
'
Шавкат Саломов Шавкат Саломов тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
65'
Саҳоб Жўраевнинг чап оёқда йўллаган ўта кучли зарбасини Юрий Цой кузатиб қолди. Унинг бахтига тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
64'
Камолиддин Мурзоев ва Анваржон Солиев Майдонга тушишди.
64'
Ян Козак ва Илҳом Шомуродов Майдонни тарк этишди.
61'
"Андижон"нинг қарши ҳужуми. Азиз Ғуломхўжаев фаол ўйнади. Бироқ якуний зарба беришда Лочин Солиев бироз илгарилаб кетди.
59'
Энди Саломов яқин масофадан қулай вазиятга чиқди. Бироқ унинг зарба йўллашига дарвозабон йўл қўймади.
56'
Лутфулла Тўраев жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Аниқроғи унинг зарбасини Маматказин ётган ҳолда қайтариб қолди.
52'
Бехзод Ғозиев Майдонга тушди.
52'
Баҳром Абдурахимов Майдонни тарк этди.
49'
Энди Саломов ўзини кўрсатди. Бироқ "қалдирғочлар"га негадир омад етишмади.
48'
Узоқ давом этган тўп оширишлардан сўнг Карпенко дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ зарба ноаниқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Расул Раҳмоновнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров қийналиб қайтарди.
44'
Шораҳмедов бу сафар ҳам Шомуродовга тўп узатди. Илҳом тўпни боши билан Цойнинг устидан тушириб қўйишга уринди. Бироқ унга аниқлик етишмади.
42'
Валижонов чап қанотда тўпни эгаллаб олиб, марказга қараб сурилди ва тўпни Аъзамовга оширди. Рустамнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
39'
Яна Шораҳмедов-Шомуродов комбинацияси. Илҳомнинг якуний зарбаси қовушмади.
38'
Саҳоб Жўраевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
36'
Асли "Бунёдкор"га тегишли бўлган бироқ ижара асосида "Андижон" сафида ўйнаётган Азиз Ғуломхўжаевнинг гол уришга иштиёқи кучли. Унинг навбатдаги зарбасига озгина аниқлик етишмади.
35'
Расул Раҳмонов чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига кириб борди ва сўнгги лаҳзада шерикларини аниқ пас билан таъминлай ололомади.
32'
Ўнг қанотда фаол ўйнаётган Шораҳмедовнинг бу сафарги пасини ҳам Шомуродов кўкка совурди.
29'
Шораҳмедов томонидан узатилган хавфли пасни Маматказин майдон ташқарисига чиқариб юборди.
27'
Азиз Ғуломхўжаевнинг бу сафарги жарима зарбасини Нестеровни қийин аҳволга солиб қўйди. Игнатий тўпни катта қийинчилик билан қайтарди.
25'
Шавкат Саломов бурчакка яқин жойдан бурама тарзда жарима зарбасини амалга оширди. Тўпни Цой муштлари билан уриб юборди.
22'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан Козак томон пас оширди. Яннинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
20'
Баҳром Абдурахимов "Бунёдкор" жарима майдончаси яқинида симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.
19'
Илҳом Шомуродов ўнг қанотдан туриб Козак томон чиройли пас оширди. Яннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
18'
Қарши ҳужум. "Бунёдкор"нинг беш нафар аъзоси тўрт нафар "Андижон" вакилига қарши чиқиб боришди. Бироқ Карпенконинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.
17'
Виктор Карпенконинг бурама зарбасини Цой эгаллаб олди.
15'
Азиз Ғуломхўжаев чамаси 24 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп тўппа-тўғри Нестеровнинг қўлларига келиб тушди.
13'
"Қалдирғочлар" ажойиб комбинация ташкил этишди. 5-6 насаф футболчи иштирок этган ҳужумнинг якуний зарбаси Ян Козак томонидан ижро этилди. Бироқ Яннинг зарбасини ноаниқ чиқди.
11'
Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан йўлланган кучли зарбасини Маматказин қайтариб қолди. Акс ҳолда...
08'
"Андижон" ҳужумга ўтди. Солиев тўпни ўнг қанотда бўш турган Аъзамовга оширди. Рустам эса Абдурахимовга тўпни узатди. Баҳромнинг зарбаси Шораҳмедовга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
06'
Саҳоб Жўраев чап қанотдан ҳужумга қўшилди. Унинг пасини Шомуродов дарвозага тўғрилади. Бироқ тўп ҳимоячига теккан ҳолда майдонни тарк этди.
04'
Хавфли бурчак зарбаси! Саломов оширган пасни Козак боши билан дарвозага тўғрилади. Сўнгги лаҳзада андижонлик ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
03'
Виктор Карпенко ўнг қанотда икки ҳимоячи қуршовида туриб тўпни жарима майдончасига оширди. Бу вазиятда Шомуродов боши билан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.
02'
Илк дақиқалардан андижонликлар тўпни бир-бирларига етказиб бериб туришди. Бироқ Саҳоб Жўраев тўпни олиб қўйди.
01'
Диққат!!! Учрашув бошланди.
'
"Бунёдкор" кўк, "Андижон" оқ рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ рангда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Шарипов, Абдурахмон Қўлдошев (иккаласи – Бухоро)
Захира ҳаками: Тимур Галеев (Урганч)
Учрашув назоратчиси: Игорь Нехочин (Наманган)
'
“АНДИЖОН” ТАРКИБИ:
35.Юрий Цой
4.Азиз Ғуломхўжаев
5.Мақсуд Хаитов
8.Баҳром Абдурахимов
9.Лочин Солиев
11.Отабек Валижонов
15.Азиз Жўраев
18.Рустам Аъзамов
20.Икром Ибрагимов
21.Ильдар Маматказин
28.Расулжон Раҳмонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Дилмурод Мамаюсупов
2.Жасур Урунов
10.Леван Мдивнишвили
14.Дониёр Усмонов
19.Ислом Аҳмедов
23.Бекзод Ғозиев


Бош мураббий: Александр Аверьянов
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
8.Жавлон Иброхимов
9.Илҳом Шомуродов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Дэвид Карни
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Жар" стадионида 14-тур доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!