Онлайн трансляция

"ШЎРТАН" - "БУНЁДКОР"

Ўзбекистон кубоги-2012, 1/8 финал, жавоб учрашуви. Ғузор. "Ғузор" марказий стадиони. 05.07.2012. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+1'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаймиз! Эътиборингиз учун раҳмат!
90'
Иккинчи таймга 1 дақиқа қўшилди.
90'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги бурчак зарбаси.
85'
Дэвид Карни
85'
Жавлон Иброхимов
83'
Руслан Мельзиддинов Карпенко бурчакдан тўпни амалга оширди. Филипосян бош билан узатган пасни Мельзиддинов дарвозага йўллади. 0:1 - "Бунёдкор" олдинга чиқиб олди.
81'
Шораҳмедов узатган тўпни Карпенко боши билан дарвозага йўллашга уринди. Лекин самарасиз.
75'
Вячеслав Пономарёв
75'
Асрор Алиқулов
74'
Виталий Рушницкий
74'
Виктор Клишин
74'
Саҳоб Жўраев Карпенкога чиройли тўп узатди. Виктор посбон Наумов билан яккама-якка ҳолатга чиқди. Наумов қўпол ҳатога йўл қўйиб, тўпни ушлаб қола олмади. Карпенко бўш қолган дарвозага ўзи зарба берса ҳам бўларди. Аммо у тўпни Солиевга узатди. Сўнги сонияда тўпни Алиқулов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
70'
Ёш Лазиз Убайдуллаев Нестеровнинг хушёрлигини текширишни давом эттирмоқда. Игнатий тўпни яна майдон ташқарисига уриб юборди.
67'
Виктор Клишиннинг навбатдаги ноаниқ зарбаси.
62'
Лутфулла Тўраев
62'
Баҳодир Пардаев
60'
Саҳоб Жўраев
60'
Анвар Ғофуров
59'
Афонин 23 метрлардан жаримадан йўллаган зарбани Нестеров осонлик билан эгаллаб олди.
58'
Артём Филипосян Тўпни қўли билан ўйнагани учун.
57'
Афонин жаримадан тўпни ҳаволатиб илди. Бироқ Крушельницкийнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.
55'
Анвар Ғофуров Рақибни қўполлик билан йиқитгани учун.
50'
Обид Жўрабоевнинг кучли зарбаси. Нестеров ўз ўрнида.
'
"Шўртан" бўлим бошида бир футболчисини алмаштирди.
46'
Патрик Агбо
46'
Ботир Қодирқулов
46'
Иккинчи тайм бошланди.
45+1'
Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44'
Убайдуллаев яна аввалгидай алламбало зарба берди. Яна Игнатий тўпни майдон ташқарисига қийинчилик эвазига уриб юборди. Ёш Лазиз Убайдуллаев қойил қолдирмоқда.
41'
Лазиз Убайдуллаев жудаям кучли зарба берди. Тажрибали Нестеров тўпни зўрға майдон ташқарисига чиқариб юборди.
39'
Ғофуров Карпенко билан ажойиб комбинация уюштиришди. Натижада Анвар тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. Аммо Пардаевнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
37'
Саломов бажарган бурчак зарбаси ҳам самара келтирмади.
36'
Яккама-якка ҳолатда Михаил Наумов "Шўртан"ни қутқарди. Учрашувдаги энг хавфли вазият. Анвар Солиев берган зарбадан сўнг тўп Наумовнинг қўлларидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
30'
Ярим ҳимоячи Аббос Амоновнинг зарбасини Нестеров муаммосиз эгаллаб олди.
27'
Акмал Шораҳмедовнинг қулай паси Шавкат Саломовга етиб борди. Лекин Саломов яқин масофадан аниқ зарба бера олмади.
25'
Тошкентдаги илк учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учунми, "Бунёдкор" ҳужумга унчалик ташланмаяпти. Аксинча, меҳмонлар "Шўртан" аъзолари ҳатосини кутиб тўп суришяпти.
20'
Тўпга кўпроқ "Шўртан" футболчилари эгалик қилишяпти. Бироқ "Бунёдкор" ҳимояси рақибга бемалол ҳужум уюштиришга йўл қўймаяпти.
15'
Қодирқулов Клишинни зарба бериш нуқтасига чиқарди. Лекин Викторнинг зарбасига аниқлик етишмади.
12'
Аммо жаримадан Карпенко берган зарба дарвозадан баланд кетди.
11'
Крушельницкий ўз жарима майдончаси яқинида Баҳодир Пардаевни чалиб йиқитди. Эрматов жарима белгилади.
10'
Ўйин энди асосан майдон марказида кечмоқда.
6'
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми. Бироқ Виктор Карпенко ўнг қанотдан оширган тўп унинг жамоадошларига етиб бормади.
3'
Эслатиб ўтамиз, бугун "Шўртан" бир қатор асосий футболчисисиз ҳаракат қилмоқда. Улар Игорь Таран, Отабек Валижонов, Александр Мерзляков, Раҳматулло Бердимуродов ва Ильнур Хазигалиев.
3'
Навбатдаги ҳужумда Ботир Қодирқуловнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
2'
"Шўртан" ҳужумга ўтди. Аммо хавфли вазиятни мезбонлар самарали якунлай олишмади.
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга майдон эгалари киритишди.
'
Ҳакамлар бригадаси:
Рефери - Равшан Эрматов
Ёрдамчи ҳакамлар - Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (учаласи - Тошкент)
Захирадаги ҳакам - Шерзод Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи - Дмитрий Роман (Тошкент)
'
"Бунёдкор":
1. И.Нестеров
2. А.Шораҳмедов
4. Х.Каримов
6. А.Ғофуров
8. Ж.Иброҳимов
10. Ш.Саломов
16. А.Филипосян
20. А.Солиев
22. В.Карпенко (с)
24. Б.Пардаев
28. Р.Мельзиддинов

Захирадагилар:
35. В.Мочалов
7. Д.Карни
13. Л.Тўраев
17. К.Мурзоев
18. С.Жоржевич
23. С.Жўраев
33. Я.Козак

Бош мураббий: М.Қосимов
'
Жамоалар таркиблари:
"Шўртан"
1. М.Наумов
2. О.Жўрабоев
4. Я.Крушельницкий
5. А.Алиқулов (с)
6. А.Амонов
8. А.Соро
12. Б.Қодирқулов
14. Л.Убайдуллаев
15. В.Афонин
16. В.Клишин
20. Ҳамза Каримов

Захирадагилар:
30. А.Корнейчук
3. П.Агбо
10. М.Мамазулумов
11. Ш.Ҳурсанов
17. В.Пономарёв
18. В.Рушницкий
19. Ғ.Раҳмонов

Бош мураббий: Э.Гесс
'
Мазкур ўйин олдидан "Шўртан" жамоасида бош мураббий ўзгарган. Жамоани тарк этган белоруссиялик мутахассис Игорь Криушенко ўрнини "оқ бўрилар"нинг собиқ устози Эдгар Яковлевич Гесс эгаллаган.
'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Сизлар билан Ғузордаги "Ғузор" марказий стадионининг медиа-трибунасидан алоқадамиз. Хизматингизда Улуғбек Мирзаев.
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги "Шўртан" - "Бунёдкор" баҳси бошланади. Биз эътиборингизга ушбу ўйиндан матнли он-лайн трансляция олиб борамиз. Рақибларнинг биринчи учрашуви "қалдирғочлар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган эди.