Онлайн трансляция

"АНДИЖОН" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 13-тур. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 01.07.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин якунланди. Ҳисоб 0:2.
90+2'
Солиев икки футболчи қуршовида бўлишига қарамасдан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Мамаюсупов тўпни эгаллаб олди.
90+1'
Мурзоев томон оширилган пасга Камолиддин етиб келолмади.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Ильдар Маматказин бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
88'
Алишер Тўхтасинов чап қанотдан чиройли пас оширди. Бироқ Лочин Солиев тўпни дарвозага тўғрилай олмади.
85'
Сўнгги дақиқаларда ўйин сураъит анчайин тушиб кетди. Тўп назорати асосан меҳмонларда.
82'
Анваржон Солиев Майдонга тушди.
82'
Ян Козак Майдонни тарк этди.
79'
"Қалдирғочлар" бироз хотиржамликка берилишди.
76'
Анвар Ғофуров Майдонга тушди.
76'
Саҳоб Жўраев Майдонни тарк этди.
74'
Саҳоб Жўраев рақиб билан тўқнашувда жиддий жароҳат олган кўринади.
73'
Баҳром Абдураҳимов Қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.
67'
Акмал Жўрабоев Майдонга тушди.
67'
Рустам Аъзамов Майдонни тарк этди.
65'
Дилмурод Мамаюсупов тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Натижада Ян Козак олис масофадан дарвозага юқоридан тўпни тепди. Ильдар Маматказин боши билан тўпни қайтариб юборди.
63'
Анвар Раҳимовнинг чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
61'
Беҳзод Ғозиев Майдонга тушди.
61'
Азиз Жўраев Майдонни тарк этди.
59'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тинмаяпти.
55'
Виктор Карпенко бурчак зарбасини анча олисда турган шериги Филипосянга етказиб берди. Артём боши билан тўпни Козак томонга етказиб берди. Ян эса оддий вазиятдан совуққонлик билан фойдаланиб, ҳисобни 0:2га оширди.
54'
Ян Козак ГООООООООООООООООООЛ!
51'
Ғуломхўжаев ўйинида яхшигина ўзгариш борлигини шундоққина сезиш мумкин.
49'
Азиз Ғуломхўжаев чап қанотдан жарима майдончага кириб борди ва Филипосянни алдаб ўтиб, дарвозага кучли зарба йўллади. Нестеров икки уринишда тўпни эгалллаб олди.
47'
Рустам Аъзамовнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
47'
Андижонликларнинг иккинчи бўлимдаги илк ҳужумидан сўнг ҳисоб тенглашиши мумкин эди.
46'
Анвар Раҳимов Майдонга тушди.
46'
Расулжон Раҳмонов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.
45'
Бўлим сўнггида тўпни "қалдирғочлар" ўз назоратларида сақлаб туришибди.
42'
Чамаси 32 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди. Шавкат Саломовнинг қойилмақом зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда тўрга бориб тушди - 0:1.
41'
Шавкат Саломов ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
40'
Қарши ҳужумда Ян Козак чап қанотдан олдинга борди ва дарвоза томон зарба йўллади. Мамаюсупов тўпни эгаллаб олди.
38'
Ҳаво ҳарорати иссиқлиги учун тўхталишлар чўзилиб кетмоқда. Ҳамма сув ичишга шошяпти.
37'
Азиз Жўраев Мельзиддиновга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
36'
Солиевнинг узоқо масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
35'
Саломовнинг бурчак зарбаси хавфли чиқди. Тўпни дарвозабон қийинчилик билан уриб юборди.
34'
Шораҳмедов ўнг қанотда тезлик билан жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Тўпни Мақсуд Ҳаитов қайтариб юборди.
33'
Карпенко тўпни Саломовга берди. Шавкат эса "парашют" усулида Мурзоевга тўпни узатди. Бироқ Камолиддин бу тўп оширишини тушунмади.
31'
"Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Иброхимов ажойиб пас билан Саломовга тўп оширди. Шавкат эса Мурзоевга тўпни етказди. Бироқ Камолиддин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
29'
Ильдар Маматказин кутилмаганда тўпни Камолиддин Мурзоевга бериб қўйди. Камолиддин дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
27'
Козак Карпенкога, Виктор эса Иброхимовга тўпни оширди. Бироқ Жавлон дарвозага зарба беришга кечикди.
25'
Карпенко ва Мурзоев девор услубида ўйнашди ва "Бунёдкор" сардори дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.
24'
Азиз Ғуломхўжаев ҳуқуқий жиҳатдан асли "Бунёдкор"га тегишли. Бироқ у ўз жамоасини аямаяпти.
23'
Бурчакдан оширилган тўпни Аъзамов боши билан тўхтатиб берди. Ҳаитовнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
22'
Чамаси 30 метрлар узоқликдан Азиз Ғуломхўжаев ажойиб зарба йўллади. Нестеров катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
21'
Виктор Карпенко жарима зарбасини ноаниқ тарзда бажарди.
19'
Руслан Мелзиддинов Расул Раҳмоновга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
18'
Баҳром Абдурахимов олдинга ўтаётганди. Мельзиддинов уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
17'
Бурчакдан Карпенко узатган пас анча хавфли чиқди. Мамаюсупов тўпни қайтариб юборди.
16'
"Андижон"нинг ҳужуми. Шорамедов узатган пасни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
14'
Алишер Тўхтасиновнинг чамаси 22 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Нестеров муштлари билан уриб юборди.
13'
Шавкат Саломов Мельизиддинов томон чиройли пас оширди. Аммо Руслан тўпга етиб келолмади.
12'
Стандарт вазиятини Ғуломхўжаев амалга оширди. Тўп Саломовга тегиб қайтди.
11'
Хайрулла Каримов Қарши ҳужумга ўтган Рустам Аъзамовни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Каримов огоҳлантирилди.
10'
Артём Филипосяндан қайтган тўпни Баҳром Абдураҳимов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Ўтаям хавфли зарба.
09'
Раҳмонов ошириб берган пасни Солиев боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
07'
Учрашувни иккала жамоа аъзолари ҳам эхтиёткорроқ бошлашди.
05'
Андижонликлар яна Ғуломхўжаев орқали ҳужум ташкил этишди. Бу сафар Нестеров тўпни эгаллаб олди.
04'
Ғуломхўжаев жарима зарбасини хавфли тарзда оширди. Аммо тўпни ҳеч ким майдонда тўхтатиб қололмади.
03'
Илк дақиқаларда андижонликлар рақибни олдинга ўтишига имкон беришмаяпти.
01'
Учрашув бошланди.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР:
Бош ҳакам: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
Қанот ҳакамлари: Файзулло Ҳасанов ва Аъзам Ражаббоев (иккаласи - Наманган)
Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Владимир Штерн (Тошкент)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
28.Руслан Мельзиддинов
33.Ян КОзак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35.Виктор Мочалов
6.Анвар Ғофуров
7.Дэвид Карни
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
24.Баҳодир Пардаев
27.Алибобо Раҳматуллаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"АНДИЖОН" ТАРКИБИ:
30.Дилмурод Мамаюсупов
4.Азиз Ғуломхўжаев
5.Мақсуд Ҳаитов
7.Алишер Тўхтасинов
8.Баҳром Абдурахимов
9.Лочин Солиев (сардор)
15.Азиз Жўраев
18.Рустам Аъзамов
20.Икром Ибрагимов
21.Ильдар Маматказин
28.Расул Раҳмонов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Александр Петухов
2.Азамат Исаев
3.Тадас Гражюнас
11.Анвар Раҳимов
14.Акмал Жўрабоев
19.Ислом Аҳмедов
23.Беҳзод Ғозиев

Бош мураббий: Александр Аверянов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг 13-тур доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" учрашуви бошланади.
'
Андижондаги "Соғлом авлод" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!