Онлайн трансляция

"НЕФТЧИ" - "БУНЁДКОР"

Олий лига, 11-тур. 21.06.2012. Фарғона. Марказий стадион. Соат 19:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Эътиборингиз учун раҳмат.
'
"Бунёдкор" Фарғонадан уч очко билан қайтмоқда.
'
Ўйин тугади.
90+2'
Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
90+2'
Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
90+1'
Анвар Бердиев ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Тўпни эгаллаб олиб, шерикларига узатди ва Исроилов дарвозани ишғол қилди. "ОФсайд"
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Фахриддин Холмуродов Майдонга тушди.
90'
Ойбек Нурбоев Майдонни тарк этди.
89'
Ёқубов тепган тўпни Эрматов дарвозага буриб юбормоқчи бўлди. Аммо унинг бу қарори ўхшамади.
88'
Бердиев тўпни жарима майдончасига етказиб бермоқчи бўлди. Бироқ Жоржевич тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
87'
Ойбек Нурбоев шифокорлар ёрдамига мухтожлик сезмоқда.
85'
Карпенко рақибдан тўпни олиб қўйди ва дарҳол олдинга ўтди. У ажойиб тарзда Солиевни тўп билан таъминлади. Анваржон эса тўпни дарвозага йўллай билмади.
84'
Бердиев чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни шерикларига узатди. Бироқ тўпни дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади.
83'
Мельзиддинов узатган пасдан сўнг Солиев қулай вазиятга чиқди ва зарба йўллади.
81'
Солиев жарима майдончасига кирар-кирмас кучли зарба йўллади. Турдалиев тўпни муштлари билан қайтариб қолди.
80'
Шерзод Ҳакимовнинг зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
79'
Энди Мельзиддинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
77'
Фарғонада ёмғир ёғмоқда.
76'
Анвар Бердиев яхши вазиятга чиқиб борди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди.
74'
Шавкат Саломов У майдонни тарк этаётган паллада жаҳл қилиб, тўпни тепиб юборди ва бу қилиғи учун огоҳлантириш олди.
74'
Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
74'
Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
73'
Карпенконинг бурчакдан оширган пасини Солиев боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
72'
Солиев аниқ паси билан Саломовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Афсуски Саломов бундай имкониятдан фойдалана олмади.
70'
Мухсин Низомиддинов Майдонга тушди.
70'
Ғайрат Жумаев Майдонни тарк этди.
69'
"Бунёдкор" аъзолари таҳминан 50га яқин пасларни тинимсиз равишда амалга оширишиб, "Нефтчи" футболчиларини росаям қийнаб қўйишди. Стадиондаги мухлислар хуштакбозлик қилиб ташлашди.
67'
Игнатий Нестеров тўп учун курашга чиқди ва Анвар Бердиевни алдаб, тўпни узоқроққа тепиб юборди.
65'
"Бунёдкор" аъзолари тўпни жуда узоқ вақт ўзларида сақлаб туришди ва якуний зарбани Шораҳмедов йўллади. Акмалнинг зарбаси Пўлатовга тегиб майдонни тарк этди.
62'
Шавкат Саломов бурчакдан "бунёдкорча" услубда тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Жавлон Иброхимов кучли зарба билан тўппа-тўғри дарвозага йўллади ва ҳисобни 1:2га оширди.
61'
Жавлон Иброхимов ГООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
57'
Иккинчи бўлимда "Нефтчи" аъзолари анчайин жонланишди.
55'
Лутфулла Тўраевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.
53'
"Бунёдкор" аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишган.
51'
Лутфулла Тўраев чап оёқда олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Фаррух Турдалиев тўпни катта қийинчилик билан эгаллаб олди.
49'
Стадион узра мухлислар ўзига хос тўлқин ташкил этишмоқда.
48'
Шерзод Ҳакимовнинг пасидан сўнг Бердиев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Нестеровнинг олис бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.
47'
Анвар Бердиев ГОЛ!
46'
"Бунёдкор" ўйинни бошлабоқ, ҳужумга ўтди. Козак-Солиев-Саломов комбинацияси анча хавфли чиқди. Бироқ Саломов ўйиндан ташқари вазиятда қолиб кетди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффусга жамоалар 0:1 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
"Бунёдкор" вакиллари 4-5 дақиқа вақт давомида тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда рақибни тўпсизлантириб туришди.
40'
Ян Козак жудаям қулай вазиятдан фойдалана олмади.

Жавоҳир Расулов ўрнига Отабек Исроилов майдонга туширилди.
35'
Шораҳмедов-Тўраев-Козак комбинациясидан сўнг Лутфулла қулай вазиятга чиқди ва дарвозани осонгина ишғол қилди.
34'
Лутфулла Тўраев ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
31'
Лутфулла Тўраевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси у қадар кучли чиқмади.
29'
Шораҳмедов-Козак-Солиев кимбинациясини Анваржон самарали якунлй олмади.
27'
Шавкат Саломов майдонни тарк этди ва кийим алмаштириш хонасига кириб кетди. "Бунёдкор" ҳозирча 10 киши бўлиб ўйнамоқда.
25'
"Нефтчи"нинг ҳужуми. Бироқ Бахтиёр Ёқубов офсайдда қолиб кетди.
22'
Бояги вазиятга яна ҳам тўлиқроқ аниқлик киритилди. Шавкат Саломов 10-рақамли футболкада ҳаракатланаётган эди. У энди 9-рақамли либосни кийиб олди. Учрашув қайдномасига у 9-рақам остида киритилган экан.
20'
Маълум бўлишича, Шавкат Саломовнинг формасида қандайдир муаммо пайдо бўлган ва у янги либос кийган ҳолда учрашувни давом эттирмоқда.
19'
Ўйин давом эттирилмоқда.
18'
Ўйин маълум вақтга тўхтаб қолди. Захира ҳаками учрашув қайдномасини кўтариб чиқиб, ниманидур кўрсатди. Бош ҳакам эса ўйинни тўхтатди.
16'
Ян Козак ва Виктор Карпенко комбинация ташкил этишди. Якуний зарбани Карпенко йўллади. Лекин ноаниқ.
14'
Шавкат Саломов бир футболчини алдаб ўтиб, чамаси 24 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Лекин жудаям ноаниқ.
13'
"Нефтчи" аъзолари бурчакка яқин жойдан жарима зарбасини амалга оширишди. Йўлланган зарбани Лутфулла Тўраев қайтариб юборди.
11'
Саҳоб Жўраев кутилмаганда тўпни рақибга бериб қўйди. Мансур Саидовнинг зарбаси эса ноаниқ чиқди.
10'
Шораҳмедов ўнг қанотда бир футболчидан қочиб кетди ва тезкорлик билан Ян Козак томон тўп узатди. Яннинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
09'
"Бунёдкор" бурчакдан тўп оширди. Солиевнинг чалқанча усулда йўлламоқчи бўлган зарбаси ўзи истаганчалик чиқмади.
08'
"Нефтчи"нинг тезкор қарши ҳужуми. Анвар Бердиев тўпни Ёқубовга оширди. Бироқ Бахтиёр тўпни ўзига бўйсундура олмади.
08'
Акмал Шораҳмедов ўз омадини олис масофадан синаб кўрди. Лекин Акмалнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
07'
Саломов узатган пасни Карпенко боши билан дарвозага йўлади. Лекин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
07'
Саломовнинг ҳатти-ҳаракатлари ажойиб чиқмоқда.
05'
Энди Шавкат Саломов ўзини кўрсатди. Шавкат икки футболчини ажойиб тарзда чалғитиб ўтиб, дарвоза томн зарба йўллади. Ноаниқ
04'
Шораҳмедов ўнг қанотда рақибдан тўпни олиб қўйиб, уни дарҳол Карпенкога узатди. Ўзи эса бўшлиқ томон очилиб борди. Афсуски Карпенко тўп оширишда аниқ ўйнай олмади.
02'
Саҳоб Жўраев ҳужумга ўтди ва қияроқдан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ!
02'
Стадион узра улкан баннер кўтарилди. "БИЗ ҒАЛАБАГА ЛЕГИОНЕРЛАРСИЗ ЭРИШАМИЗ!". Қойил!!!
01'
Дарҳол майдон эгалари ҳужумга ўтишди. Саҳоб Жўраев хавфни бартараф этди.
01'
Ўйин бошланди. Диққат!
'
Ўзларининг севимли жамоасига мухлислик қилиш учун "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳам Фарғонага етиб келишган ва уларнинг стадиондаги ҳайқириқлари асло тинмаяпти.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Нефтчи" яшил, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ либосларда.
'
Учрашувни "Пахтакор" вакиллари ҳам кузатиб боришмоқда. Кейинги турда "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви борлигини инобатга олсак, пахтакорчилар ўзларининг принцпиал рақибларини диққат билан кузатишмоқда. Сергей Ковшов ён дафтарчасига нималарнидир ёзиб ўтирибди.
'
УЧРАШУВ ҲАКАМЛАРИ:
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳром Норсафаров (Қарши), Файзулло Ҳасанов (Наманган)
Захира ҳаками: Шуҳрат Ҳакимов (Шаҳрихон)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)
'
Юрий Саркисян шогирдларига ўйинолдидан сўнгги кўрсатмалирини шундоққина майдон четида бермоқда. Оломон ичидан Саркисянни ажратиб олиш жудаям осон. Вазгенович оппоқ кийимга бурканган)))
'
"Бунёдкор" аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим-алмаштириш хонасига кириб кетишди. "Нефтчи" вакиллларининг машқлари эса давом этмоқда.
'
“НЕФТЧИ” ТАРКИБИ:
21.Фаррух Турдалиев
3.Шукур Пўлатов
4.Ойбек Нурбоев
6.Бахтиёр Ёқубов
7.Мансур Саидов (сардор)
10.Анвар Бердиев
19.Шерзод Ҳакимов
27.Ғайрат Жўраев
28.Дилёрбек Эрматов
29.Жавохир Расулов
34.Шавкат Насибуллаев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Хислат Чилматов
2.Фахриддин Холмуродов
11.Отабек Исроилов
18.Иззат Ғаниев
23.Мухсин Низомитдинов
24.Шукур Жумабоев
30.Тимур Исломов

Бош мураббий: Юрий Саркисян
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
9.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
7.Дэвид Карни
17.Камолиддин Мурзоев
19.Яннис Мандзукас
24.Баҳодир Пардаев
27.Камолиддин Тожибоев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Соат миллари 19:00га қараб кетаётган бўлса-да, об-ҳарорати 35 даража иссиқдан кам эмас.
'
Майдон холати ҳам ажойиб даражада.
'
Айни пайтда стадион мухлислар билан лиммо-лим тўла!
'
11-турнинг марказий учрашуви бўлмиш "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашуви бошланишига саноқли дақиқалар қолди.
'
Фарғонадаги Марказий стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!