Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАСАФ"

Олий лига, 10-тур. "Жар" стадиони. Соат 19:00. 16.06.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув якунига етди!
91'
Ҳакам иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берди
88'
Иван Бошкович
87'
Баҳодир Пардаев
87'
Камолиддин Мурзаев
86'
Шавкат Саломов
85'
Сўнги дақиқаларда иккала жамоа вакилларда ҳам кераксиз хатолар кўпайиб бормроқда.
82'
Руслан Мельзиддинов
82'
Лутфилло Тўраев
82'
Мақсуд Каримовнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Мурзоаевнинг зарбасига аниқлик етшмади!
81'
Илҳом Юнусов
81'
Шухрат Мирхолдиршаев
81'
Лутфилло Тўраев
78'
Иван Бошковичда яхши имконият юзага келган эди. Бироқ қанот ҳаками Рафаэл Ильясов футболчини ўйиндан ташқари холатда эканлигин эътироф этди.
75'
Анвар Солиев
75'
Ян Козок
71'
Шавкат Саломов чап қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг зарбасини Зухуров осонлик билан эгаллаб олишди.
70'
МУРОД ЗУХУРРООООВВ! ўз дарвозасини ташлиб чиқиб хавфни бартараф этди. "Насаф" ҳимоячилари сўнги дақиқаларда бироз "ухлаб" қолишмоқда.
68'
"Бунёдкор" футболчилари сўнги дақиқаларда анча жонланиб қолишди. Сўнги дақиқаларда мезбонларла иккита яхши имконият бўлган эди. Бироққ...
67'
Мурзоаеееевв!! Унинг зарбасини Мурод Зухуров аранг қайтариб қолди!
61'
Виктор Карпенко тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. Лекин ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди. Кейинги вазият эса Мурод Зухуров тўпни узоқлаштирган бўлса, якунда яна Карпенкога аниқлик етишмади.
59'
Меҳмонларнинг ҳимоя чизиғидаги футболчилари анча аниқ ҳаракат қилишмоқда.
54'
Сўнги дақиқаларда ўйинда бироз "жонланиб" қолди. Лекин иккала жамоада ҳам вазиятлардан фойдаланишда аниқлик етишмаяпти
52'
Хайрулла Каримов
52'
"Насаф" футболчилар чиройли комбинация амалага оширишганди. Якунда Бошкович тўпни жамоадошларига аниқ етказиб бера олмади ва вазиятни кўкка совурди.
47'
Иккинчи бўлимни иккала жамоа вакиллари ҳам анча хужумкор тарзда бошлашди. "Бунёдкор" вакилларида бир марта "Насаф" вакилларида ҳам бир мартадан яхши имконият юзага келганди...
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди!
'
Иккинчи бўлимга старт берилиши арафиасидамиз. Иккала жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишди
45'
Коваленко биринчи бўлимга ҳеч қандай вақт қўшиб бермади. Биринчи бўлим якунига етди. Ҳисоб 0:0!
44'
Мезбонлан чап бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Якунда эса Коваленко Зухуровга нисбатан жарима майдончаси ичида қоида бузулганлигин эътироф этди.
41'
Переплёткинс чап қанотдан тўпни Мирхолдиршаевга ошириб берганди. Бироқ Шухратнинг зарбасига аниқлик етишмади.
39'
Меҳмонлар Геворкиян орқали хужумни ривожлантиришди. Лекин Бошкович тўпга етиб бора олмади...
36'
Мехмонлар учрашувдаги биринчи марта бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Бироқ улар ҳам вазиятлардан фойдалана олишмаяпти...
34'
Виктор Карпенко юқоридан тўпни Мурзоевга етказиб берди. Камолиддин тўпни бироз ўзига бўйсундира олмади. Акс холда...
33'
Алишер Юсуповнинг чамаси 30 мертлар узоқликдан берган зарбасини Нестеров осонлик билан эггаллаб олди.
31'
Шухрат Мирхолдиршаев
27'
Учрашув асосан майдон марказида кечмоқда....
26'
Геворкян тўпни марказдан туриб Переплёткинсга ошириб берганди. Бироқ Адрейс бундан фойдалана олмади...
24'
Камолиддин Мурзоевда яхши имконият бўлганди. Бироқ футболчи вазиятдан фойдалан олмади.
19'
Меҳмонлар ўнг қанотдан ўз хужумларини ривожлантиришмоқчи эди. Бироқ Переплёткинс жамоадошларига тўпни аниқ етказиб бера олмади.
17'
Карпенко томонидан бурчакдан тўп ўйинга киритиб берлди. Филипосяннинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
Мезбонлар кетма-кет бурчакдан уч марта тўпни ўйинга киритиб беришди. Лекин уларнинг бирортасидан ҳам фойдалана олишмади...
16'
Лутфулло Тўраевнинг чамаси 18 метрлардан узоқлар берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Тўп бурчакдан ўйинга киритиб берилади...
15'
Сўнги дақиқаларда мезбонлан майдон марказида устунликни ўз қўлларига олишмоқда. Лекин хужум уйиштиришда "Насаф" футболчилари мезбонларга имконият қолдиришмаяпти...
10'
Виктор Карпенко чамаси 14 мертлар узоқликдан Зухуров дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ
08'
Шухрат Мирхолдиршоев жарима зарбасидан тўпни "Бунёдкор" жарима майдончаси ичига етказиб берди. Артём Филипосян дарвоза томон зарба йўллади. Нестеров яхши харакат қилмаганида меҳмонлар олдинга чиқиб олишлари мумкин эди!
06'
Артём Филипосян
05'
Ўнг қанотдан яна Карпенко тўпни юқоридан жарима майдончаси ичига етказиб берди. Лекин Шавкат Саломов етиб бора олмади.
04'
Виктор Карпенко тўпни Ян Козокга ошириб берганди. Агар Козок тўпга етиб борганида деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди...
02'
Дастлабки дақиқалардан "қалдирғочлар" рақиб жарима майдончаси атрофида босмни кучайтиришмоқда.
01'
Валентин Коваленконинг ишораси билан ўйинга старт берилди!
'
Диққат қилинг, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Учрашув бошланиш арафасида.
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини давом эттиришмоқда.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Маъмур Саидқосимов
Захира ҳаками: Вилоят Нажафалиев
Назоратчи: Александр Попов (барчаси – Тошкент)
'
“НАСАФ” ТАРКИБИ
42. Мурод Зухуров
4. Мақсуд Каримов
5. Ботир Қораев
8. Андрейс Переплёткинс
16. Алишер Юсупов
17. Артур Геворкян
18. Фозил Мусаев
19. Иван Бошкович
20. Эркин Бойдуллаев
33. Шуҳратбек Мирхолдиршаев
34. Боян Малисич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12. Азамат Аҳмедов
3. Шавкат Раимқулов
9. Илҳом Шомуродов
10. Кенжа Тўраев
21. Суҳроб Неъматов
23. Мирзакамол Камолов
27. Илҳом Юнусов

Бош мураббий: Усмон Тошев
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброхимов
10. Шавкат Саломов
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
17. Камолиддин Мурзоев
22. Виктор Карпенко (сардор)
33. Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45. Акбар Тўраев
9. Анвар Ражабов
18. Славолюб Жоржевич
20. Анваржон Солиев
23. Саҳоб Жўраев
24. Баҳодир Пардаев
28. Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан матнли он-лайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!