Онлайн трансляция

"СОНГНАМ ИЛХВА ЧОНМА" - "БУНЁДКОР"

Чемпионлар лигаси. 1/8 финал. Соннам. 29.05.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямиз давомида биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур, азизлар! Кейинги учрашувларимизгача соғ ва омон бўлинг!
90+4'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олди!!! 1:0. Ғалаба билан барчани муборакбод этамиз!!!
90+2'
Анвар Ражабов
90+2'
Дэвид Карни
90+1'
Юн Сун
90+1'
Сан Вун
90'
4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Тўраевнинг кучли зарбаси.
87'
Руслан Мельзиддинов
87'
Руслан Мельзиддинов
87'
Ян Козак
82'
Нестеров жамоани яна бир бор қутқарди. Яна Юн Бит Гарамнинг яқин масофадан зарбаси - яна Нестеров ўз ўрнида.
81'
Шифокорларимиз Камолиддин Мурзоевга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
79'
Стадионга 3808 томошабин келгани эълон қилинди.
77'
Ли Хюн Хо
77'
Хон Чул
74'
Юн Бит Гарамнинг олис бурчакка зарбасини Нестеров қойилмақом тарзда қайтарди.
73'
Жарима майдончамиз чизиғида жарима зарбаси. Хавфли.
67'
"Сонгнам" ҳужум қилаётган дақиқаларда Нестеров яхши ўйнаяпти. У бир неча марта рақибнинг кучли зарбаларини ва тўп оширишларини бартараф этди.
63'
Ким До Кил
63'
Хевертиньо
63'
Алибобо Раҳматуллаев
63'
Шавкат Саломов
62'
"Сонгнам" босимни кучайтирди. Корейслар ҳужумга зўр беришяпти. Биз эса ҳимоядамиз.
56'
Юн Бит Гарам 10 метрлардан зарба берди. Нестеров ўз ўрнида.
53'
Хайрулла Каримов Гоооол!!! Каримов пенальтидан ҳисобни очди.
51'
Лим Чжон Ён Мурзоевни йиқитгани учун.
51'
Пенальти. Рақиблар Мурзоевни йиқитишди.
47'
Бизникилар жудаям чиройли комбинация уюштиришди. Аммо унинг сўнгида Лутфулла Тўраев аниқ зарба бера олмади. Жудаям аъло вазият эди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Ўйинни энди "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Ўйинни энди "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди.
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Энди танаффус.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
44'
Ким Сун Чжун қулай вазиятга эга бўлди. Бироқ унинг зарбаси ҳам ноаниқ.
41'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига тўпни ҳаволатиб илишга кўп имкониятларга эга бўлмоқда. Лекин бугун Акмалнинг омади юришмаяпти. Унинг паслари манзилга етиб бормаяпти.
41'
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига тўпни ҳаволатиб илишга кўп имкониятларга эга бўлмоқда. Лекин бугун Акмалнинг омади юришмаяпти. Унинг паслари манзилга етиб бормаяпти.
39'
Анвар Ғофуров Рақибни орқадан тепгани учун.
36'
Мезбонлар ора-орада ўткир ҳужумлар ташкил этишяпти. Ҳимоячиларимиз эҳтиёт бўлишлари керак.
36'
Мезбонлар ора-орада ўткир ҳужумлар ташкил этишяпти. Ҳимоячиларимиз эҳтиёт бўлишлари керак.
31'
Хевертиньо зарба бериш учун қулай вазиятга чиққанди, аммо унга аниқлик етишмади.
28'
Дэвид Карнининг кучли зарбаси "Сонгнам" дарвозаси устунига тегиб қайтди.
26'
Кореядаги ватандошларимиз жамоамизни стадионда қўллаб туришибди. Уларнинг сони 50га яқин.
24'
Учрашувдаги энг хавфли вазият. Жамоамиз голдан қутилиб қолди. "Сонгнам" футболчиси тахминан 5 метрлардан тўпни ноаниқ тепиб юборди. Нестеров ҳимоячиларга тўғри эътироз билдирмоқда.
23'
Ғофуровнинг ҳаводан тўп оширишига Мурзоев етиб кела олмади.
20'
Ким Сун Чжуннинг кучли зарбаси дарвозамиз тепасидан ўтиб кетди.
19'
"Сонгнам" бурчак зарбаси амалга оширди. Бу стандарт ҳолат корейсларга ҳеч нарса келтирмади.
14'
Ўйин темпи баланд эмас. Иккала жамоа ҳам бир-бирининг ҳато қилишини кутаётгандек, гўё.
14'
Ўйин темпи баланд эмас. Иккала жамоа ҳам бир-бирининг ҳато қилишини кутаётгандек, гўё.
10'
Мезбонлар бурчак зарбаси амалга оширишди. Натижада, Юн Бит Гарам кучли зарба берди. Ҳайриятки, уни Нестеров қайтарди.
8'
Рақибнинг хавфли ҳужумини Дэвид Карни бартараф этиб қолди.
6'
Яна бурчак зарбаси тепамиз. Бироқ мезбонлар посбони бу гал тўпни ушлаб олди.
'
Биринчи бурчак зарбаси ишлади жамоамиз.
5'
Ўйин ҳозирча майдон марказида кечяпти.
2'
"Бунёдкор" баҳсни дадил бошлади. Жамоамиз ҳужумга ўтмоқда.
1'
Учрашув бошланди. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.
'
"Сонгнам" ва "Бунёдкор" футболчилари ўзаро саломлашишмоқда.
'
Чемпионлар лигаси мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишяпти. Ўзбекистонлик барча ишқибозлар номидан "Бунёдкор"га омад тилаймиз! Олға, "қалдирғочлар"!!!
'
Маҳаллий журналистлар, менинг атрофимдаги 3-4 киши, тажрибали Виктор Карпенконинг йўқлиги бугун "Бунёдкор"га катта минус эканлигини бот-бот такрорлашяпти.
'
Стадионда томошабинлар жудаям оз. Буни ёнимда ўтирган кореялик журналистлар бугун иш куни эканлиги билан тушунтиришмоқда.
'
Жамоалар чигалёзди машқларини якунлаб, майдондан ечиниш хоналарига кириб кетишган. Стадионда эса жамоалар таркиблари таништирилмоқда.
'
Ҳакамлар бригадаси:
Рефери – Мохсен Торки (Эрон)
Рефери ассистенти 1 – Муҳаммадризо Аболфазли (Эрон)
Рефери ассистенти 2 – Расул Форуги (Эрон)
Захирадаги ҳакам – Лиу Квок Ман (Гонконг)
Ҳакамлар эксперти – Вишванатан Кришнан (Сингапур)
Учрашув комиссари – Гутам Кар (Ҳиндистон)
'
"Бунёдкор":
1. Игнатий Нестеров (с)
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Дэвид Карни
8. Жовлон Иброҳимов
10. Шавкат Саломов
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
17. Камолиддин Мурзоев
33. Ян Козак

Захирадаги футболчилар:
9. Анвар Ражабов
11. Эмиль Кенжисариев
14. Алибобо Раҳматуллаев
18. Славолюб Жоржевич
24. Баҳодир Пардаев
28. Руслан Мельзиддинов
45. Акбар Тўраев (GK)

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Аввало, жамоалар таркиблари билан таништириб ўтсак.
"Сонгнам Илхва Чонма":
1. Ха Кан Чжин
4. Саша Огненовски (с)
6. Парк Чжин По
8. Ким Сун Чжун
11. Сан Вун
12. Хон Чул
14. Юн Бит Гарам
16. Ким Сун Хван
19. Нам Кун Вун
20. Хевертиньо
35. Лим Чжон Ён

Захирадагилар:
3. Юн Сун
5. Ли Чжа Кван
13. Ли Хюн Хо
15. Ким Пюн Рэ
21. Чжон Сан (GK)
30. Ким До Кил
33. Ким Хён Ву

Бош мураббий: Шин Тэ Йонг
'
Ассалому алайкум, азиз мухлислар! Сиз билан Жанубий Кореянинг Сонгнам шаҳридаги "Танчон" спорт комплексидан алоқадамиз. Бир неча дақиқалардан сўнг эътиборингизга Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Сонгнам Илхва Чонма" - "Бунёдкор" учрашувидан матнли он-лайн трансляциямизни ҳавола қилишни бошлаймиз. Хизматингизда - "Бунёдкор" ФК медиа-офицери Улуғбек Мирзаев.