Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ДИНАМО"

2009 йил 9 ноябрь. 30-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча-барчага миннатдорчилик билдириб ўтамиз. Учрашгунча
90+3'
Учрашув ниҳоясига етди. "Жар" стадионида ўтказилган мавсумнинг сўнгги учрашувида "Бунёдкор" "Динамо" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди
90'
+3 Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди
89'
Қарши ҳужумда тезкор ўйнаган Жепаров дубль муаллифи бўлган Солиевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Анварнинг зарбасини Артур Парванов қайтариб қолди
88'
"Динамо" футболчилари чамаси 20 метрлар узоқликдан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Мозговой томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайдди
82'
Салим МУСТАФОЕВ Майдонга тушди
86'
Ривалдонинг зарбаси йўлига Учқун Қобилов тўғаноқ бўлди
82'
Салим МУСТАФОЕВ Майдонга тушди
82'
Акмал БОЗОРОВ Майдонни тарк этди
76'
Дарвозабонбилан деярли бирга-бир вазиятда қолган Баҳодир Насимов тўпни Нестеров дарвозасига йўллай оламади
74'
Олег МОЗГОВОЙ Майдонг тушди
74'
Элёр ЖАҲОНОВ Майдонн тарк этди
67'
Cанжар ТЎРАҚУЛОВ Майдонга тушди
67'
АзибекҲАЙДАРОВ Майдонни тарк этди
73'
Жепаровнинг узоқ мсфадан йўллаган забаси ноаниқ
69'
Қарши ҳужумда рақибларидан илгарилаб кетган Элёр Жаҳоновнинг зарбаси ноаниқ кетди
67'
Анвар СОЛИЕВ ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! карпенконинг чап оёқда оширган пасини Учқун Қобилов боши билан қайтаришга муваффақ бўлди, аммо қайдган тўпни Анвар Солиев қайчи услубида "Динамо" дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қилди - 2:0
64'
Солиев ва Вильянуэва жуда қулай вазиятга чиқишганди, аммо чизиқ ҳаками Маъмур Саидқосимов байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайд этди
63'
Руслан МЕЛЬЗИДДИНОВ Майдонга тушди
63'
Эдсон РАМОС Майдонни тарк этди
61'
Мураббийлар жамоаларнинг ўйинларига тактик ўзгартиришлар киритишмоқда
59'
Жепаровнинг ажойиб пасини Ривалдо тўхтатиб қололмади. Акс ҳолда ҳисоб 2:0га ошиши мумкин эди
56'
Марат АХМЕРОВ Майдонга тушди
56'
Сирожиддин САЙФИЕВ Майдонни тарк этди
55'
Хосе-Луис ВИЛЬЯНУЭВА Майдонни тарк этди
55'
Жасур ҲАСАНОВ Майдонни тарк этди
54'
Ҳасановнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини на Солиев ва на Жепаров дарвозага тўғрилай олишди
52'
Қарши ҳужумда фаолт ўйнаган "Бунёдкор" аъзолари Анвар Солиевни яккмама-якка вазиятга чиқаришди. Аммо Солиев Парванов дарвозасини аниқ нишонга ола билмади
50'
Акопянцнинг рейдини Хайрулла Каримов бартараф этди
48'
Иккинчи бўлим анча тезкор тарзда ўтмоқда. Тўп гоҳ "Бунёдкор", гоҳ "Динамо" дарвозаси олдида ҳаракатланмоқда
46'
Азизбек Ҳайдаров ҳисобни 2:0га ошириши мумкин эди. Аммо у зарба беришда бироз адашди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Бунёдкор" олдинда
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди
43'
"Динамо" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари чқинида қўполл хатоликка йўл қўйишди. Бироқ воқеалар ривожи бундай бўлишини кутмаган Солиев хатодан унумли фойдаланишга улгурмай қолди
41'
Ривалдонинг пасини Хвостунов ўз дарвозабонига етказиб беормоқчи бўлди. Парвонов қийинчилик билан бўлса-да, Хвостуновдан келаётган тўпни эгаллаб олди
39'
Акопянцнинг бурчакдан ошириб берган пасини Ония боши билан Нестеров дарвозасига йўлламоқчи бўлди, аммо ноаниқ
37'
Умид Абдураҳмоновнинг чамаси 17 метрлардан йўллаган кучли зарбаси салгина ноаниқ кетди
35'
Жепаров-Ривалдо-Солиев комбинациясининг муваффақиятли якунланишига "Динамо" ҳимоячилари йўл қўйишмади
34'
"Динамо" футболчилари чамаси 27 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепиди. Бойдуллаевнинг зарбаси ноаниқ
32'
Бўлим ўрталарига келиб Азамат Абдураимов шогирдлари ҳам жонланиб қолишди
28'
Анвар СОЛИЕВ ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ривалдонинг пасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Солиев осонлик билан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0
25'
Ҳимоячилардан қайдган тўпни Жасур Ҳасанов жудаям кучли зарба билан Парванов дарвозасига йўллади. Аммо Артур жуда қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди
23'
Сайфиев томонидан у қадар кучли бўлмаган зарбани Нестеров деярли дарвоза чизиғи устидан ушлаб олди
22'
Акопянцнинг бош билан берган зарбас бирозига ноаниқ кетди
20'
Сайфиев-Акопянц-Насимов комбинациясидан сўнг Баҳодирнинг зарбаси анча ноаниқ кетди
17'
"Бунёдкор" ҳужумларини Девид Ония яхши ҳаракат қилиб тўхтатиб қолмоқда
15'
Жепаровнинг пасига Карпенко етиб келолмади
12'
Андрей Акопянцнинг зарбаси ноаниқ кетди
09'
Жепаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси у қадаркучли чиқмади. натижада тўпни Парванов осонлик билан эгаллаб олди
08'
Карпенконинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
07'
Шу вақтгача тўп деярли "Бунёдкор" аъзоларида
05'
Таъкидлаш лозимки бугун "Динамо" таркибида хуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишли бўлган уч футболчи тўп сурмоқда. Булар Эркин Бойдуллаев, Элёр Жаҳонов ва Александр Хвостунов
04'
Сервер Жепаровнинг пасини Солиев дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди. Аммо Парваноқ ишончли ўйнаб тўпни эгаллаб олди
03'
Баҳодир Насимов Нестеров дарвозаси томон хавф солиши мумкин эди, бироқ Хайрулла Каримов ундан тўпни олиб қўйди
03'
Рамоснинг қанотдан ошириб берган тўпини Артур Парванов эгаллаб олди
02'
Тўпни "Бунёдкор" аъзолари назорат қилиб туришибди
01'
Учрашув бошланди
14:29'
Учрашувни "Динамо" футболчилари бошлаб беришмоқда
14:28'
"Бунёдкор" кўк, "Динамо" оқ, ҳакамлар эса қизил рангли футболкаларда майдонга тушиб келишди
14:28'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
14:08'
Айни пайтда жамоалар майдонда чигал-ёзди машғулотларини олиб боришмоқда
14:06'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Бош ҳакам: Рустам БОБОМУРОДОВ (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло РАСУЛОВ ва Маъмур САИДҚОСИМОВ (иккаласи - Тошкент)
Заҳира ҳаками: Альберт БЕКЧИНТАЕВ (Наманган)
Учрашув назоратчиси: Владимир ШТЕРН
14:05'
“ДИНАМО”:
30.Артур ПАРВАНОВ
3.Девид ОНИЯ
4.Эркин БОЙДУЛЛАЕВ
6.Акмал БОЗОРОВ
8.Умид Абдураҳмонов
11.Баҳодир НАСИМОВ
13.Элёр ЖАҲОНОВ
17.Учқун ҚОБИЛОВ
18.Сирожиддин САЙФИЕВ
19.Александр ХВОСТУНОВ
21.Андрей АКОПЯНЦ


ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Роман АБДУЛОВ
2.Марат АХМЕРОВ
5.Санжар АКРАМОВ
7.Салим МУСТАФОЕВ
9.Олег МОЗГОВОЙ
10.Жаводилло ИБРАГИМОВ
14.Ҳамдам РАҲМОНОВ
14:00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР”:
1.Игнатий НЕСТЕРОВ
4.Хайрулла КАРИМОВ
6.Анвар ҒОФУРОВ
7.Азизбек ҲАЙДАРОВ
8.Эдсон РАМОС
10.РИВАЛДО
19.Жасур ҲАСАНОВ
20.Анвар СОЛИЕВ
22.Виктор КАРПЕНКО
29.Жоао ВИКТОР
30.Сервер ЖЕПАРОВ

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Павел БУГАЛО
3.Гочгули ГОЧГУЛИЕВ
9.Шавкат САЛОМОВ
17.Хосе-Луис ВИЛЬЯНУЕВА
28.Руслан МЕЛЬЗИДДИНОВ
31.Абдуқаҳҳор ХОЖИАКБАРОВ
35.Санжар ТЎРАҚУЛОВ