Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ОЛМАЛИҚ"

Олий лига, 8-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув якунланди. Ҳисоб - 2:0. Эътиборингиз учун ташаккур.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
83'
Эмиль Кенжисариев Майдонга тушди.
83'
Хайрулла Каримов Майдонни тарк этди.
82'
Анваржон Солиев Майдонга тушди.
82'
Лутфулла Тўраев Майдонни тарк этди.
77'
Сухроб Бердиев Майдонга тушди.
77'
Зохир Пиримов Майдонни тарк этди.
69'
Лутфулла Тўраевнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси Харчикдан ўтиб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
59'
Саломов бугун жуда фаол. Ҳозирги вазиятда у тўпни Мурзоев томон узатди. Бироқ Камолиддин тўпга етиб келолмади.
57'
Исроил Эргашев Майдонга тушди.
57'
Санжар Шоаҳметов Майдонни тарк этди.
54'
Зафар Тўраев Майдонга тушди.
54'
Артём Никитенко Майдонни тарк этди.
46'
Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
46'
Ян Козак Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунига етди. Жамоалар танаффусга 2:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
Пиримов Ғофуров қаршилигидан чиқиб кетди ва тўпни қулай вазиятда турган Востриковга етказди. Александрнинг зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
44'
Олмалиқликлар ҳам анча жонланиб қолишди.
41'
Саломовга шифокорлар ёрдамига мухтожлик сезмоқда.
38'
Акмал Шораҳмедов томонидан ўнг қанотдан оширилган тўпни Шавкат Саломов боши билан дарвозабоннинг узоқ бурчагига жойлаб, ҳисобни 2:0га оширди.
37'
Шавкат Саломов ГОООООООООООООООООООЛ!
32'
Карпенко ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Бироқ Харчик тўпга чиқиб, уни эгаллаб олди.
29'
Тўраев тўпни Мурзоев томонга ҳаволатиб ташлади. Бироқ Камолиддиннинг зарбаси ўхшамади.
27'
Шораҳмедов ўнг қанотдан чиройли пас ташлади. Бироқ Юлдашев тўпни қайтариб юборди.
25'
Дарко Станоевич қўпол ҳатога йўл қўйди ва тўпни ундан Мурзоев олиб қўйиб, дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқди. Аммо Камолиддиннинг зарбаси ноаниқ чиқди.
23'
Саломовнинг стандарт вазиятдан оширган пас йўналишини Козак боши билан ўзгартирди. Бироқ озгина ноаниқ.
19'
Майдон эгалари ташаббусни ўз қўллари остига олишган.
16'
Саломов томонидан оширилган бурчак зарбаси тўппа-тўғри Ян Козакка келиб тушди. Славакиялик футболчи эса осонгина дарвозани ишғол қилди - 1:0.
15'
Ян Козак ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ!
14'
Козак-Мурзоев тандемидан сўнг тўп Саломов томон оширилди. Тўп Шавкатгача етиб келишига ҳимоячилар йўл қўйишмади.
12'
Карпенко бурчак зарбасини амалга оширди. Яқин бурчакка йўналтирилган тўпни Зотеев боши билан қайтариб юборди.
10'
Ян Козак чамаси 24 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Зарбани Харчик катта қийинчилик билан қайтариб қолди.
09'
Саломов узатган тўп Мурзоев томон йўналди. Бироқ тўпга биринчи бўлиб дарвозабон етиб келди.
08'
Гоголнинг зарбасини Каримов бартараф этди.
07'
Шавкат Саломовнинг бурчакдан йўллаган бурама зарбасига озгина аниқлик етишмади.
06'
Иброхимов ажойиб паси билан Шорахмедовни олдинга бошлади. Бироқ Исроилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
04'
Олмалиқнинг ҳужуми. Зотеев чап қанотдан олдинга ўтди. Востриков томонидан йўлланган якуний зарбани Хайрулла Каримов қайтариб қолди.
02'
Тўпни майдон эгалари қисқа-қисқа паслар билан ўзларида эгаллаб туришибди.
01'
Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" ҳар доимгидек оқ, "Олмалиқ" кўк, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ либосларда.
'
Ўзбек футболи афсонлари Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин бугун бир-бирларига рақиблик қилишади. Бу икки ёш мутахассис қарама-қаршилиги кўпчиликни қизиқтириши аниқ.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Равиль Шоаҳметов ва Олег Дачев (барчаси – Тошкент)
Захира ҳаками: Артём Калинин (Қарши)
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
'
“ОЛМАЛИҚ” ТАРКИБИ:
35.Павел Харчик (сардор)
3.Азамат Исроилов
5.Евгений Гоголь
20.Дарко Станоевич
15.Баҳром Юлдашев
13.Олег Зотеев
18.Артём Никитенко
7.Достон Абдураҳмонов
10.Санжар Шоаҳметов
11.Зохир Пиримов
2.Александр Востриков

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Тимур Ғаниев
12.Ориф Мамажонов
19.Сирож Хамроев
8.Зафар Тўраев
14.Исроил Эргашев
17.Сухроб Бердиев
9.Зафар Холмуродов

Бош мураббий: Игорь Шквирин
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
22.Виктор Карпенко (сардор)
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
9.Анвар Ражабов
11.Эмиль Кенжисариев
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишган.
'
"Бунёдкор" - "Олмалиқ" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!