Онлайн трансляция

"АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД" - "БУНЁДКОР"

Чемпионлар лигаси, "Е" гуруҳи, 5-тур. Аделаида. "Хиндмарш" стадиони. Соат 15:00 (Тошкент вақти билан). 02.05.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Трансляциямиз давомида биз билан бирга бўлганлигингиз учун ташаккур! Кейинги учрашувимизгача сиз билан хайрлашамиз, қадрли мухлислар. Соғ ва омон бўлинг!
90+3'
Ўйин тугади. Ҳисоб - 0:0.
90+2'
"Бунёдкор" ҳужумда.
'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Анваржон Солиев
89'
Камолиддин Мурзоев
89'
Саломовнинг зарбаси ноаниқ.
88'
"Бунёдкор" чекинмаяпти. Аксинча, ҳужумда ҳаракат қилишяпти футболчиларимиз.
86'
Ёш Алибобо Раҳматуллаев учрашув қаҳрамонига айланишига озгина қолди - унинг зарбаси бироз ноаниқ.
85'
Шавкат Саломов
85'
Дэвид Карни
83'
Алибобо Раҳматуллаев
83'
Ян Козак
83'
Тибой Камара
83'
Дарио Видосич
78'
Дарвозамиз томон бурчак зарбаси.
76'
Нестеров рақибнинг кетма-кет иккита зарбасини қайтарди.
76'
Тўраевнинг ноаниқ зарбаси.
73'
Эван Костопулос
73'
Зенон Каравелла
72'
Барбиеронинг хавфли зарбаси - тўп Нестеров дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.
71'
Акмал Шораҳмедов Кассиони йиқитгани учун.
70'
Карпенконинг ҳам зарбаси кучли чиқмади.
68'
Ўткир қаршиҳужумда Мурзоев Галекович билан деярли яккама-якка чиқди. Бироқ зарба беришни эплолмади.
67'
Стадионга бугун 7794 нафар мухлис келгани эълон қилинди.
66'
Захирадан чиққан Иан Файфнинг бош билан зарбасини Нестеров осонлик билан ушлаб олди.
66'
"Аделаида Юнайтед" сўнги дақиқаларда ўйин назоратини ўз қўлига олди.
64'
Камолиддин Мурзоев Галекович тўпга чиққанда оёғини баланд кўтариб посбонга жароҳат бергани учун.
61'
Бурчак зарбаси амалга оширилганидан сўнг Галековичдан қайтган тўпга Жовлон Иброҳимов яхши зарба бера олмай қолди.
61'
Карни қанотдан аъло даражада ўтиб борди - якунда яна бизнинг фойдамизга бурчак зарбаси.
60'
Шораҳмедов бурчак зарбаси ишлади.
59'
Энди Козак кучли зарба берди. Яхши позиция танлаётган тажрибали Евген Галекович тўпни яна эгаллаб олди.
56'
Қаршиҳужумда Лутфулла Тўраев зарба бериш учун қулай имкониятга чиқди. Аммо Галекович тўпни ушлаб олди.
56'
Кассионинг жаримадан зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
55'
Бизнинг дарвозамиз яқинида жарима.
54'
Иан Файф
54'
Осама Малик
53'
Карпенко кучли зарба берди - Галекович ўз ўрнида.
51'
Карнининг зарбаси дарвозадан анча баланд ва ноаниқ.
51'
Майдонда тез ўйин кетяпти.
50'
Рақиблар яна Мурзоевни қулатишди.
48'
Кассионинг пасидан сўнг Брюс Житайнинг бош билан зарбаси баланд кетди.
47'
"Бунёдкор"нинг тезкор қаршиҳужуми яхши чиқмай қолди: Иброҳимовнинг паси ўз эгасини топмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб очилмагани жамоаларнинг биринчи бўлимдаги ўйинларига яраша бўлди. Энди танаффус.
45+1'
Карпенко бурчак зарбаси амалга оширди. Аммо наф бўлмади.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45'
Мезбонлар чап қанотда яна Мурзоевни йиқитишди. Жарима.
43'
Ўйин иккала жамоанинг тенг ҳаракатлари остида кечмоқда.
39'
Карпенко ўнг қанотдан тўпни илди. Афсуски, тўп Мурзоевнинг бошига қулай тўғри келмади.
38'
Тўраевнинг қулай пасидан сўнг Мурзоев яхши зарба бера олмади - Галекович тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
36'
Мурзоев офсайдга тушиб қолди.
35'
Жамоалар бир-бирларининг ҳатоларини кутиб ҳаракат қилишаётгандай.
32'
Ҳужумда кўпроқ "Бунёдкор" ўйнаяпти. "Юнайтед" яна қаршиҳужум тактикасини хуш кўриб тўп суряпти.
29'
Карни чап қанотдан Мурзоевга тўп узатди. Лекин ҳужумчимиз тўпга ета олмади.
28'
Карпенконинг зарбаси - Галекович тўпни ушлаб олди.
27'
Карни Мурзоевни олдинга ташлади. Аммо мезбонлар Камолиддинни йиқитиб қолишди - жарима.
25'
Дэвид Карни яхши ўйин кўрсатяпти: жамоадошларига кўп ёрдам беряпти.
22'
Дарвозамиз ишғол қилинишига жудаям озгина қолди. Яхшиямки, ҳимоячиларимиз тўп йўлига ғов бўлишди.
21'
Хавф бартараф этилди.
20'
Мезбонлар бурчак зарбаси ишлашди.
17'
Видосичнинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни ишонч билан ушлаб олди.
16'
Жаримадан Карни йўллаган тўп ноаниқ кетди.
15'
Кассио Мурзоевнинг рейдини қўполлик билан тўхтатгани учун, Кассио сариқ карточка олди.
13'
Иан Рамсэй Нестеров билан деярли якка қолганди. Лекин Шораҳмедов вақтида ёрдамга келди. Натижада, Рамсэйнинг зарбаси баланд кетди.
11'
Тўраевнинг паси, афсуски, Мурзоевгача етиб бормади. Акс ҳолда "Бунёдкор" жудаям қулай вазиятга эга бўларди.
8'
Карни чиройли дриблинг билан чап қанотдан олдинга интилганди. Аммо рақиб ҳимоячилари уни тўхтатишга эришишди.
5'
Лутфулла Тўраев футболчиларимиздан биринчи бўлиб рақиб дарвозаси томон зарба берди. Аммо - ноаниқ.
4'
"Бунёдкор" тўпни ўзида бемалол ушлаб турибди. Лекин ҳужумларгача ҳали бормаяпти.
2'
Ян Козакнинг яхши пасини Мурзоев кўнгилдагидай қабул қила олмади.
'
Тўпни кўпроқ "Аделаида" назорат қилмоқда.
'
Ҳакам ҳуштаги янгради ва учрашув бошланди.
'
Ўйинни мезбонлар бошлашади.
'
Футболчилар ва ҳакамлар майдонга кириб келишди.
'
Стадионда тахминан 4 мингга яқин томошабин бор. Лекин ишқибозларнинг келиши тўхтамаяпти. Жанубий трибунадаги, бурчакдаги байроққа энг яқин секторда "Бунёдкор" мухлислари жойлашишган.
'
Машғулотларни якунлаб, рақиблар ечиниш хоналарига кириб кетишди.
'
Ҳакамлар бригадаси:
Рефери – Лиу Квок Ман (Гонконг)
Рефери ассистенти 1: Чунь Минь Сань (Гонконг)
Рефери ассистенти 2: Лам Чи Хо (Гонконг)
Захирадаги ҳакам: Тонг Куи Сум (Гонконг)
Ҳакамлар эксперти: Ли Ги Юнг (Корея Республикаси)
Комиссар: Лай Бун Тек (Сингапур)
'
"Аделаида Юнайтед" сардори - дарвозабон Евген Галекович.
'
"Бунёдкор":
1. Игнатий Нестеров
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Дэвид Карни
8. Жовлон Иброҳимов
11. Эмиль Кенжисариев
13. Лутфулла Тўраев
17. Камолиддин Мурзоев
22. Виктор Карпенко (с)
33. Ян Козак

Захирадагилар:
10. Шавкат Саломов
14. Алибобо Раҳматуллаев
18. Славолюб Жоржевич
20. Анваржон Солиев
24. Баҳодир Пардаев
28. Руслан Мельзиддинов
45. Акбар Тўраев (GK)

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Жамоалар таркиблари билан танишинг.
"Аделаида Юнайтед":
1. Евген Галекович
2. Осама Малик
3. Нигель Богард
4. Жонатан Маккейн
5. Даниэль Муллен
6. Кассио
7. Зенон Каравелла
10. Дарио Видосич
11. Брюс Житай
17. Иан Рамсэй
18. Фабиен Барбиеро

Захирадагилар:
6. Сержиньо ван Дайк
12. Энтони Голек
20. Марк Биригитти (GK)
21. Франсиско Усукар
22. Иан Файф
23. Эван Костопулос
24. Тибой Камара

Бош мураббий: Лучано Трэни
'
Кеча Аделаидада ёмғир ёққанди. Бугун ёмғир йўқ. Аммо осмонни қоп-қора булутлар қоплаган. Ҳаво бироз совуқ. Озгина шамол бор. Лекин кечаги ёмғирдан кейин айни дамда майдон сирпанчиқ эмас.
'
Ҳозир иккала жамоа ҳам майдонда ўйинолди машғулотини ўтказишяпти.
'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Сиз билан Аделаидадаги "Хиндмарш" стадиони медиа-трибунасида туриб алоқадамиз. Сизларга бугунги ўйиндан матнли он-лайн трансляцияни камина - "Бунёдкор" ФК медиа-офицери Улуғбек Мирзаев олиб боради.