Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"

Олий лига, 6-тур. 26.04.2012. "Жар" стадиони. Соат 18:00

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" ғалаба қозонди - 3:1.
90+3'
Шуҳрат Юлдашевнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпни Саҳоб Жўраевга тегиб қайтди.
90+2'
Дарвоза олдидаги пала-партиш вазиятдан фойдаланган Нурматов ҳисобни қисқартирди.
90+1'
Шаҳзодбек Нурматов ГООООООООООООООООООООООЛ!
90'
Иброхимов узатган тўпни қабул қилиб олган Анваржон Солиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани аниқ нишонга олди - 3:0.
89'
Анваржон Солиев ГООООООООООООООООЛ!
88'
Карни тепган тўпга озгина аниқлик етишмади.
86'
Славолюб Жоржевич Майдонга тушди.
86'
Хайрулла Каримов Майдонни тарк этди.
85'
Боян Калевич Майдонга тушди.
85'
Даврон Одилов Майдонни тарк этди.
83'
Солиев тўпга етиб келолмади. Акс ҳолда ҳисоб йириклашарди.
82'
Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
82'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
79'
Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
79'
Лутфулла Тўраев Майдонни тарк этди.
78'
Файзулло Аҳмедов Ян Козакка нисбатан очиқчасига қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
77'
Қарши ҳужумда Анваржон Солиев тўпни Карнига узатди. Дэвид эса жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани аниқ нишонга олди - 2:0.
76'
Дэвид Карни ГОООООООООООООООООООООООЛ!
75'
Карни оширган тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Такрорий зарбани Козак йўллади. Лекин ноаниқ.
74'
Бу сафар Ян Козак терган тўп ноаниқ чиқди.
74'
Карпенко икки футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
69'
Шаҳзодбек Нурматов тепган тўп Жўраев тегиб майдонни тарк этди.
66'
Анвар Ғофуров Ҳакам қарорига аралашгани учун огоҳлантирилди.
61'
Карпенкодан тўпни қабул қилиб олган Иброхимов дарвозага йўллашда аниқ ҳаракат қилолмади.
59'
Солиев оширган пасни Дэвид Карни боши билан дарвозага йўллади. Тўпга озгина аниқлик етишмай қолди.
57'
Ўйин тўлиқ майдон эгаларининг устунлиги остида ўтаётган бўлса-да, ҳисобда бу кичик фарқ билан акс этмоқда.
54'
Карпенкодан тўпни қабул қилиб олган Анваржон Солиев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
52'
Ян Козак Тўраев томон ҳаволатиб тўп узатди. Аммо Лутфуллага ҳимоячи имкон бермади.
48'
Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни тенглаштириш учун жудаям яхши имкониятга эга бўлди. Бироқ Нестеров эгаллаб олди.
46'
Шаҳзодбек Нурматов ва Сардор Расулов Майдонга тушишди.
46'
Одил Исабоев ва Зохид Абдуллаев Майдонни тарк этишди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0.
44'
Жўраев тепган тўпни Солиев боши билан Козакка қолдирди. Яннинг тепган тўпи ноаниқ чиқди.
42'
Карни тепган тўп ҳимоячилардан ўтиб тўппа-тўғри Анваржон Солиевга бориб тушди. Анваржоннинг зарбаси эса аниқ чиқди ва ҳисоб очилди - 1:0.
41'
Анваржон Солиев ГООООООООООООООООООООЛ!
35'
Зохид Абдуллаев қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо у Хайрулла Каримов таъқибидан ўтиб кетолмади.
32'
Мезбонлар "Металлург" ҳимоясини ёриб ўтишни уддалай олишмаяпти.
26'
Солиев дарвоза томон чамаси 24 метрлардан зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
25'
Одил исабоев тепган тўпни Саҳоб Жўраевга теккан ҳолда Нестеровга келиб тушди. Игнатий тўпни қўлига ушламасдан тепиб юборди.
24'
"Металлург" бурчак зарбаси тепди. Ҳавфли бўлди.
22'
Шораҳмедов икки бор ўнг қанотдан тўп оширди. Ҳар иккаласида ҳам ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди.
21'
Даврон Каримқулов ҳужумга ўтди ва Нестеров дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ
19'
Бу сафар Карни ва Козак чиройли ўйнашди. Лекин бу сафар ҳам зарбани Икромов тўсиб қолди.
18'
Тўраев бошлаган комбинацияни Карпенко якунлади. Викторнинг кучли зарбасини Икромов эгаллаб олди.
16'
Карни ва Карпенко жуда ажойиб комбинация ташкил этишди. Сўнгги зарбада Виктор йўллади. Лекин тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
15'
Карпенконинг ўнг қанотдан узатган пасини Тўраев дарвозага тўғрилай олмади.
12'
Яна бир бор Тўраев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бу сафар Икромов тўпни эгаллаб олди.
11'
Жавлон Иброхимовдан тўпни қабул қилиб олган Лутфулла Тўраев ббир ҳимоячини чалғитиб, дарвоза томон зарба йўллади. Лекин зарбага озгина анииқлик етишмади.
07'
Солиев томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди.
06'
Кутилмаганда Шуҳрат Йўлдошев тўпни ортда қайтаришда янглишди. Бундан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олган Солиев олдинга борди. Бироқ ҳимоячилар Анваржонни тўхтатиб қолди.
05'
Илк дақиқалардан бошлаб жамоалар ҳужумкор футбол кўрсата бошлашди.
04'
Маъмур Икромов қайтарган тўпни Карпенко узоқ масофадан дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ.
03'
Жўраев пас оширган жойга Карни етиб келолмади.
02'
Ҳикмат Хошимовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
01'
Ўйин бошланди!
'
Таъкидлаш жоизки, бугунги учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов бугун олий лигадаги дебют учрашувини ўтказмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Металлург" кўк рангли либосда, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ рангли формаларда тушиб келишмоқда.
'
Майдон идеал ҳолатда. Ҳаво ҳарорати ҳам жуда яхши.
'
Учрашув бошланиш арафасида.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Чизиқ ҳакамлари: Аъзам Ражаббоев, Рахим Гопуров (иккаласи - Наманган)
Захира ҳаками: Олим Туйчибоев (Фарғона)
Учрашув назоратси: Фарход Абдуллаев (Тошкент)
'
“МЕТАЛЛУРГ” ТАРКИБИ:
1.Маъмур Икромов
2.Одил Исабоев
3.Саидкамол Акбаров
4.Ҳикмат Ҳошимов (сардор)
6.Дилмурод Каримов
7.Дониёр Одилов
11.Шуҳрат Юлдошев
12.Файзулло Аҳмедов
14.Даврон Каримқулов
15.Зохид Абдуллаев
19.Руслан Вагапов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Андрей Сиротюк
5.Ғулом Ҳалимтоев
9.Шаҳзодбек Нурматов
17.Боян Калевич
18.Жаводилло Иброхимов
20.Илёс Қурбонов
21.Сардор Расулов

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Дэвид Карни
8.Жавлон Иброхимов
13.Лутфулла Тўраев
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
10.Шавкат Саломов
11.Эмиль Кенжисариев
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳам майдонга чиқиб келишган ва ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
"Бунёдкор" - "Металлург" учрашувидан он-лайн трансляцияни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!