Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ГАМБА ОСАКА" (Япония)

Чемпионлар лигаси. Гуруҳ босқичи. 4-тур. 18.04.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун ташаккур!
'
Шу тариқа, ўйин якунланди. Ҳисоб 3:1. Ғалаба муборак, азизлар!
90+3'
Паулиньо томонидан оширилган тўпни боши билан Такею Такеи дарвозага жойлаб, ҳисобни 3:2га кўринишига олиб келди.
90+3'
Такею Такеи ГОЛ!
90+2'
Кенжисариев тўпни ўзига бўйсундура олмади. Акс ҳолда тўртинчи гол "гамба" дарвозасидан жой олиши мумкин эди.
90+1'
Руслан Мельзиддинов Майдонга тушди.
90+1'
Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
87'
Лутфулла Тўраев белидан жароҳат олиб майдонда чўзилиб ётибди.
86'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари янада жонланиб кетди.
84'
Карпенконинг "парашют" услубида оширган пасидан сўнг Солиев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва ҳисобни 3:1га оширди.
83'
Анваржон Солиев ГООООООООООООООООООООООООООЛ!
80'
Паулиньо Майдонга тушди.
80'
Шу Курата Майдонни тарк этди.
79'
Анваржон Солиев Майдонга тушди.
79'
Ян Козак Майдонни тарк этди.
78'
Фужихарога нисбатан Ғофуров ўйин қоидасини бузди.
76'
Курата кўп бора олдинга ўтиб, дарвоза томон кучли зарбалар йўллаб турибди.
74'
Ўйин суръати тушиб қолди.
71'
Шу Курата бу сафар ҳам олис масофадан кучли зарба йўллади. Ноаниқ.
69'
Ғофуров ўнг қанот бўйлаб ҳужумга ўтганида Карпенко билан бир-бирларини тушуна олишмаяпти.
67'
Карпенко ўзига ўзи қулай вазият яратди ва зарба берди. Лекин тўп йўлига рақиб аъзоси тўғаноқ бўлди.
65'
Иккинчи бўлимда японияликларнинг ҳужумлари ҳавфлироқ чиқмоқда.
63'
Абе Майдонга тушди.
63'
Футугава Майдонни тарк этди.
62'
"Бунёдкор" жуда чиройли комбинация ташкил этди. Козак, Саломов ва Тўраев қатнашган комбинацияда сўнгги зарбани Тўраев йўллади. Дарвозабон эгаллаб олди.
61'
Бу сафар ҳам Рафинья дарвозага зарба беришга муваффақ бўлди. Ҳимоячига тегиб секинлашган тўпни Нестеров эгаллаб олди.
59'
Артём Филипосян Артём Филипосян рақибга қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
58'
Анвар Ражабов Майдонга тушди.
58'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
57'
"Бунёдкор" сафида Анвар Ражабов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
56'
Рафиньянинг аниқ паси оқибатида Миожин деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Нестеров тўпни оёқлари билан қайтариб қолди. Баракалла Игнатий!
54'
Саломовнинг аниқ пасидан сўнг Мурзоев қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо дарвозабон тўпга ташланиб, уни эгаллаб олди.
53'
Саломов тўпни кутилмаганда Рафиньяга олдириб қўйди. Бироқ Хайрулла Каримов ўз вақтида ҳавфни бартараф этди.
50'
Шавкат Саломовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
49'
Меҳмонлар тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда Нестеров дарвозаси томон яқинлашиб келишмоқда.
49'
Карпенко жарима зарбасини рақиб дарвозаси олдига эмас, ўзига яқинроқ вазиятда турган Ғофуровга узатди. Анвар эса тўпни шерикларига аниқ етказиб беролмади.
48'
"Бунёдкор" аъзолари иккинчи бўлим бошларида тўпни ўз назоратлари остида ушлаб туришибди.
46'
Иккини бўлим бошланди.
46'
Рафинья Майдонга тушди.
46'
Сасаки Хаято Майдонни тарк этди.
'
"Гамба Осака" таркибида ўзгариш бўлди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45+1'
Ғофуровнинг ён чизиқдан ўйинга киритган тўпи Козак орқали Тўраевга келиб тушди. Лутфулланинг бу сафарги бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Ғофуровнинг олис масофага йўллаган пасига Мурзоев етиб келолмади.
43'
Ян Козак тўпни чап қанотдаги Кенжисариевга узатди. Эмиль эса жарима майдончаси томон тўп оширди. Бу вазиятда тўпга ноқулай зарба беришига қарамасдан Тўраев дарвозани аниқ нишонга олди.
42'
Лутфулла Тўраев ГОООООООООООООООООООООООЛ!
40'
Тўраевдан тўпни қабул қилиб олган Кенжисариев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
38'
Карпенко узатган тўпни Тўраев бир уринишдаёқ дарвозага йўллади. Бироқ Фужигава тўпни эгаллаб олди.
35'
Кенжисариев етказиб берган тўпни Мурзоев дарвозага йўллади. Бироқ мўлжалга озгина аниқлик етишмади.
33'
"Бунёдкор" рақибдан ҳар жабҳада устунлик қилиб, тўпни тўлиқ ўз назорати остида ушлаб турибди. Бироқ японияликларнинг қарши ҳужумлари хавфли чиқмоқда.
32'
Филипосян рақибга тўпни олдириб қўйди ва тезкор равишда ўз хатосини тўғрилади.
30'
Энди Карпенко узоқ нуқтадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин "Бунёдкор" сардори мўлжалда адашди.
29'
Шу Куратанинг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
27'
Кенжисариев тепган тўп дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди.
26'
Чамаси 23 метрлар узоқликдан Мурзоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Хавфли жарима зарбаси.
25'
Курата томонидан оширилган тўпни Такахиро Футугава тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Унинг зарбасини дарвоза тўсини қайтариб қолди.
23'
Мурзоев жарима майдончаси ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ Мурзоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
21'
Курата Шунинг чамаси 23 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров тўсиб қололмади. Ҳисоб тенглашди - 1:1.
20'
Шу Курата ГОЛ!
17'
Яна ҳужум. Бу сафар Тўраев Карпенкога тўпни аниқ етказиб беролмади.
15'
Виктор Карпенконинг ўнг қанотдан оширган супер пасини Мурзоев боши билан "Гамба Осака" дарвозасига жойлаб, учрашувдаги ҳисобни очди - 1:0.
14'
Камолиддин Мурзоев ГОООООООООООООООООООООООООЛ!
13'
Карпенко Козакни, Ян эса Мурзоевни супер пас билан таъминлади. Мурзоевнинг якунловчи зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
12'
Ҳозирча кичик устунлик "Бунёдкор" вакилларида.
10'
Сато симуляция ишлатиб Нестеров дарвозаси олдида йиқилиб тушди. Ал-Гамди ўйинни тўхтатгани йўқ.
09'
Карпенко биргина пас билан Саломов томон тўп оширди. Аммо тўпга биринчи бўлиб рақиб посбони етиб келди.
08'
"Бунёдкор" вакиллари чиройли комбинация ташкил этишган ҳолда "Гамба" дарвозасига хавф солишди. Аммо ҳужум бурчак зарбаси билан якун топди.
07'
Чамаси 28 метрлардан йўлланган зарима зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
06'
Гамба Осака футболчилар асосан Анвар Ғофуров қанотидан ёриб киришга уринишмоқда. Айни вақтда ҳам шундай бўлаётган паллада ҳимоячилармиз Футагавани тўхтатиб қолишди.
04'
Тўраев Гамба жарима майдончасига ёриб кираётган паллада ҳимоячилар тўпни қайтариб қолдишди. Тўп эса Козокка бориб тушди. У чамаси 24 мертлар узоқликдан берган зарбаси бироооз ноаниқ кетди.
03'
Ян Козок дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган бир палладан қанот хаками ўйиндан ташқари холани борлигини қайд этди.
02'
Меҳмонлар чап қанотдан хужумни ривожлантиришди. Якунда Сатога аниқлик етишмади.
01'
Учрашувга старт берилди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Қалдирғочлар" оқ, японияликлар эса кўк рангли либосларда.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳам ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: Ҳалил Ал-Гамди
Ёрдамчилар: Бадр Ал-Шумрани, Фаҳад Ал-Умри
Захира ҳаками: Фаҳад Ал-Мирдаси (барчаси - Саудия Арабистони)
'
1.Фужигая
2.Наказава
4.Фужихару
8.Сасаки
10.Футугава
14.Курата
15.Конно
17.Миожин (сардор)
20.Сато
21.Кажи
23.Такие

ЗАХИРАДАГИЛАР:
29.Кимура
5.Нива
9.Рафинья
11.Паулиньо
13.Терада
25.Абе
27.Учида

Бош мураббий: Масанобу Мацунами
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
11.Эмиль Кенжисариев
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
22.Виктор Карпенко (сардор)
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИДАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Дэвид Карни
9.Анвар Ражабов
20.Анваржон Солиев
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Айни пайтда учрашув комиссари жамоалар таркибини маълум қилди.
'
Ҳаво ҳарорати +28 даража иссиқ.
'
"Жар" стадиони идеал ҳолатда.
'
Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Гамба Осака" учрашуви бошланиш арафасида.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!