Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ШЎРТАН"

Олий лига, 3-тур. 09.04.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Бунёдкор ўз майдонида Шўртан устида 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
93'
Учрашув ўз ниҳоячига етди.
92'
Шўртан футболчилари ҳеч бўлмаганди битта бўлса ҳам тўп киртишга ҳаракат қилишмоқда.
90'
Бош ҳакам Олим Толибжонов иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
87'
Бунёдкор футболчилари голдан руҳланиб рақиб жарима майдони атрофида босмни кучайтирмоқда. Саломов дарвоза томон кучли зарбани амалга оширди. Афсус унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди
87'
Анвар Солиев Тушганига 5 дақиқа бўлмаган футболчи Шўртан дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Дастлаб? Камолиддин Мурзоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Вазиятга яқин турган Солиев бундай имкониятни кўка совирмади!
85'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!!!!!
83'
Анвар Солиев
83'
Ян Козак
82'
Мурзоев чап қанотдан Шўртан жарима майдончасига ёриб кирди. Лекин якунда тўпни жамоадошларига аниқ етказиб бера олмади.
80'
Виталий Рушницкий Футболчи Тўраевга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди!
79'
Меҳмонлар иккинчи тўпни ўтказиб юборганликларидан сўнг, асосий эътиборларини хужумга қаратишмоқда. Бироқ вазиятландан фойдаланишда уларга аниқлик етишмаяпти!
77'
Вадим Афонин
73'
Руслан Мельзиддинов
75'
Шавкат Саломов жарима зарбасидан Шўртан дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди! Зарбага ҳам қойил! Саломовга ҳам!
75'
Шавкат Саломов! ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
73'
Виктор Карпенко
73'
Ҳамза Каримов
63'
Патрик Агбо
71'
Агбо юқоридан тўпни Бунёдкор жарима майдончаси етказиб берди. Соро эса вазиятни кўка совирди. Бундан ташқари энг қизиғи оддий вазият учун Тайни Соро ҳакамдан пенальти ҳам "умид" қилди!
68'
Қосимов шогирдлари ўнг бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Кенжисариев тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Лекин меҳмонлар осонлик билан ҳавфни бартараф этишди.
66'
Шўртан футболчилари Бунёдкор жарима майдончаси атрофида босмни кучайтиришмоқда.
64'
Патрик Агбо
63'
Бунёдкор футболчилари жарима зарбасини амалга оширишди. Ажойиб комбинацидан сўнг тўп Карпенкога бориб тушди. Лекин мезбонлар вазиятдан фойдалана олишмади.
60'
Жавлон Иброҳимов
60'
Баҳодир Пардаев
58'
Хайрулла Каримов чамаси 40 мертлар узоқликда рақибни қўполлик билан тўхтариб қолди. Ҳакам эса жарима зарбасини белгилади. Узооооқ давом этган хужумдан сўнг Мамазулунов дарвоза томон аниқ зарбани амалга оширди. Бироқ Нестеров ўз ўрнида!!
58'
Сўнги дақиқаларда Игорь Круишенко шогирдлари анча жонланиб қолишди.
57'
Меҳмонлар ўнг қанотдан хужумни ривожлантиришди. Якунда эса Қодирқуловга аниқлик етишмади.
55'
Шўртан мураббийлар шатаби ҳакамларнинг қарорларидан норози бўлишмоқда.
53'
Аббос Амонов
53'
Обид Жўрабоев
53'
Шўртан футболчилари ўнг қанотдан ўз хужумларини ривожлантиришди бироқ уларга аниқлик етишмади.
51'
Мезбонлар чап қанотдан хужумни ривожлантиришди. Юқоридан Карпенко тўпни Мурзоевга етказиб берди. Бироқ Камолиддин тўпга етиб бора олмади.
48'
Обид Жўрабоев
47'
Афонин жарима зарбасидан тўпни Бунёдкор жарима майдончасига етказиб берди. Лекин Рушницкий вазиятдан фойдалана олмади.
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди!
46'
Виталий Рушницкий
46'
Игорь Таран
'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
45'
Биринчи бўлим якунланди.
44'
Қосимов шогирдлари кетма-кет учинчи марта бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Лекин уччала вазиятдан ҳам фойдалана олишмади.
43'
Кенжисариев бурчакдан тўпни тўғридан тўғри давозага йўналтирди. Дарвозабон тўпни қайтариб қолди.
41'
Вячеслав Пономарёв
39'
Шўртан футболчилари сўнги дақиқаларда анча фаоллашиб қолишди. Лекин меҳмонларга аниқлик етишмаяпти.
35'
Пардаев Шўртан жарима майдончасига ериб кириб дарвоза томон зарба берди. Бироқ Шўртан дарвозабони вазиятни бартараф этди.
33'
Пономарёв ўнг қанотдан тўпни Бунёдкор жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташақарисига чиқариб юборишди. Тезкорлик билан бурчакдан тўпни ўйинга киритган меҳмонлар вазиятдан фойдалана олишмади.
32'
Бунёдкор футболчилари чамаси 30 метрлар узоқликдан жарима зарбасини амалга оширишди. Якунда Карпенкога аниқлик етишмади.
30'
Шўртан футболчилари Бунёдкор ҳимоя "қўрғонини" ёриб ўта олишмаяпти. Таранга ҳам хужумларни якунлашда аниқлик етишмаяпти.
28'
Чап қанотдан Карпенко юқоридан тўпни Шўртан жарима майдончасига етказиб берди. Ажойиб имкониятдан эса Филипосян фойдалана олмади.
27'
Шўртан футболчилари марказдан мезбонлар жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилишди. Бироқ ҳимоячилар уларга имконият қилдиришмади.
19'
Чап қанотдан Бунёдкор футболчилари жарима майдончасига ёриб киришди. Саломов-Тўраев комбинациясидан сўнг тўп Пардаевга бориб тушди. У эса Корнейчук қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 1:0!
19'
Баҳодир Пардаев ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!
18'
Карпенко чап бурчакка яқин бўлган нуқтадан жарима зарбасини амалга оширди. Юқоридан етказиб берилган тўп эса анча ноаниқ кетди.
15'
Учрашув асосан майдон марказида кечмоқда. Иккала жамоа вакиллари ҳам кетма-кет хатоликларга йўл қўйишмоқда.
11'
Шўртан футболчилар тезкорлик билан қарши ҳужумни амалга оширишди. Чап канотдан ёриб киришга уринган меҳмонлар якундан вазиятдан фодалана олишмади.
10'
Лутфилло Тўраев ўнг қанотдан юқорилатиб тўпни Шўртан жарима майдон етказиб берди. Лекин ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди. Қайтган тўп Карпенкога бориб тушди. Унинг чамаси 30 мертлар узоқликдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
8'
Таран ўнг қанотдан Бунёдкор жарима майдончасига ёриб киришга ҳаркат қилди. Лекин ҳимоячилар унга имконият қолдирмади.
6'
Хайрулла Каримов
4'
Ҳавфли вазият! Ўнг қанотдан Пардаев тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Мурзоев бош билан Шўртан дарвозасига зарба берди. Кетма-кет хатоликлардан кейин ҳимоячи хавфни бартараф этди.
2'
Мурзоев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.
'
Бош ҳакамнинг ишораси билан учрашувга старт берилди!
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.
'
Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ҳам майдонда чиқиб келишган ва ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Файзулла Ҳасанов (Наманган), Евгений Закутилин (Навоий)
Захира ҳаками: Темур Тўхтасинов (Андижон)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
'
“ШЎРТАН” ТАРКИБИ:
30.Александр Корнейчук
2.Обид Жўрабоев
3.Патрик Агбо
5.Асрор Алиқулов (сардор)
8.Тайна Соро
9.Игорь Таран
10.Мўйдинжон Мамазулунов
15.Вадим Афонин
17.Вячеслав Пономарёв
19.Александр Мерзляков
24.Ботир Қодирқулов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Михаил Наумов
6.Аббос Амонов
14.Лазиз Убайдуллаев
16.Виктор Клишин
18.Виталий Рушницкий
20.Ҳамза Каримов
21.Раҳматулло Бердимуродов

Бош мураббий: Игорь Круишенко
'
“БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
10.Шавкат Саломов
11.Эмиль Кенжисариев
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
22.Виктор Карпенко (сардор)
24.Баҳодир Пардаев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Дэвид Карни
8.Жавлон Иброхимов
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
"Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан он-лайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!