Онлайн трансляция

"ҚИЗИЛҚУМ" - "БУНЁДКОР"

2009 йил 5 ноябрь. 29-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
"Бунёдкор"нинг барча ишқибозларини бугунги ғалаба билан қутлаймиз! Онлайн-трансляция давомида биз билан бирга бўлганлигингиз учун миннатдорчилик изҳор қиламиз! Кейинги учрашувгача хайр!
90+2'
Учрашув бош ҳакамининг ўйин якунланганлиги ҳақидаги ҳуштаги янгради.
90+2'
Леонид Кошелев Леонид Кошелев ниҳоят мақсадига эришди. У 20-25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва ҳисоб қисқарди - 1:2.
90'
Учрашув рефериси иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.
90'
Леонид Кошелевнинг 17 метрлардан зарбаси. Тўпни Нестеров эгаллаб олди.
89'
Тимур Кападзе мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси Акмал Рустамовга нисбатан майдон марказида ўйин қоидасини бузди.
87'
"Қизилқум" ҳисобни ҳеч бўлмаса қисқартириш учун уринмоқда.
85'
Анвар Ғофуров кучли ҳимоячи эканлигини исботламоқда. У қатор вазиятларда жамоасини қутқариб турибди.
84'
Шавкат Саломов
84'
Анвар Солиев Бугунги юбиляр ҳамда учрашув қаҳрамони майдонни тарк этди.
82'
Сервер Жепаров чап қанотдаги жарима зарбасидан ошириб берган тўпни Анвар Солиев боши билан тўрга йўллади - 0:2.
82'
Анвар Солиев ГОООООООООООООЛ!!!
80'
Ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда.
78'
Зарафшонликлар "Бунёдкор"нинг кучли ҳимоясини ёриб киришга эриша олмаётганлари сабабли, фақат узоқ масофадан зарбаларга "мурожаат қилишмоқда".
75'
"Бунёдкор" футболчилари тўпни эркин назорат қилишмоқда ва ўйинни бемалол олиб боришяпти.
73'
"Қизилқум"нинг ҳужумида Акмал Рустамов Нестеров дарвозаси томон зарба берди. Ноаниқ.
70'
Карпенко мезбонлар дарвозасига хавфли таҳдид солди. Аммо самарасиз.
67'
Суннатилла Мамадалиев
67'
Азиз Абдуллаев "Қизилқум" ҳам иккинчи ўзгаришни амалга оширди.
65'
Бу олий лига баҳсларида юбилей - 300-учрашувини ўтказаётган Анварнинг бу йилги чемпионатдаги 15-голи.
64'
Майдон марказида мезбонлар тўпни йўқотиб қўйишди ва Азиз Ҳайдаров ҳужум бошлади. У тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. Уни эса Анвар Солиев ўнг оёғи билан дарвозанинг чап бурчагига йўллади.
64'
Анвар Солиев ГОООООООООЛ!!!
62'
Виктор Карпенко
62'
Руслан Мелзиддинов Сколари томонидан навбатдаги алмаштирув.
62'
Жоао Виктор зарба берди. Аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
60'
Элдор Бойматов
60'
Андрей Власичев "Қизилқум"да футболчи алмаштирилди.
58'
Кошелевнинг узоқ масофадан яна бир зарбаси. Нестеров тўпни муаммосиз эгаллаб олди.
57'
Бурчак зарбаси "Бунёдкор"га ҳеч нарса бермади.
56'
Жепаров ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Узатилган тўпни Руслан Мелзиддинов дарвозага йўллади. Аммо тўп Шерали Жўраевдан майдон ташқарисига чиқиб кетди ва энди бурчак зарбаси.
54'
"Қизилқум" секин-аста ҳужумга ўтмоқда.
52'
Эдсон Рамос ҳаволатиб узатган тўпни Вильянуэва дарвозага йўллади. Тўп дарвозадан бир неча сантиметрлар баланддан ўтиб кетди.
50'
"Бунёдкор" жарима тўпи тепмоқда. Жепаровнинг зарбаси "жонли девордан" майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.
46'
Луиз Фелипе Сколари майдонга иккинчи ҳужумчини туширди.
46'
Хосе-Луис Вильянуэва
46'
Жасур Ҳасанов
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Биринчи бўлимга Рустам Ҳамидов бир дақиқа ҳам қўшмади. Ҳисоб 0:0. Футболчилар танаффусга чиқиб кетишди.
43'
Кошелев-Власичев комбинацияси. Андрейнинг зарбаси озгина ноаниқ.
42'
Анвар Ғофуровнинг олис масофадан зарбасидан сўнг тўп Сиротюк дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди.
39'
Нестеров дарвозасига жарима тўпи. Кошелев 40 метрлардан кучли зарба берди. Нестеров тўпни қайтарди. "Қизилқум" футболчилари Игнатий Нестеровнинг хушёрлигини узоқ масофадан беришаётган зарбалар билан "текширишмоқда".
37'
Жасур Ҳасановнинг 30 метрлардан кучли зарбаси. Аммо Андрей Сиротюк ўз ўрнида.
37'
Жепаров кетма-кет иккита бурчак зарбасини амалга оширди.
36'
Ғофуров узоқ масофадан жаримадан кучли зарба берди. Лекин тўп "Қизилқум" футболчиларидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
34'
Анвар Ғофуров ўзининг ишончли ўйини билан зарафшонликларнинг қаторасига иккита ҳужумини тўхтатиб қолди.
32'
Кошелевнинг кучли зарбаси. Нестеров тўпни ушлади.
30'
Энди ўйин қарама-қарши ҳужумлар билан давом этмоқда. Бироқ "Бунёдкор"нинг ҳужумлари ҳам, мезбонлар ҳаракати ҳам охирига етмай қолмоқда.
28'
"Қизилқум" ҳам анча жонланиб қолди.
25'
Азиз Ҳайдаровнинг кучли зарбаси - Сиротюк яна ўз ўрнида. У тўпни муаммосиз эгаллаб олди.
23'
Ваҳобов тўпни Андрей Власичевга зарба бериш учун қулай тарзда ташлаб берди. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
21'
Кошелев 40 метрлардан дарвозамиз томон зарба берди. Ноаниқ.
20'
Зарафшонликлар ўн киши бўлиб ҳимояга ётиб олишган. Улардан олдинда, у ҳам бўлса майдон марказида, биргина Ваҳобов ҳаракат қилмоқда. Шу сабабдан "Бунёдкор" ҳужум қилишда катта қийинчиликларга дуч келяпти.
18'
"Қизилқум"нинг ҳужуми. Бироқ Анвар Ғофуров ҳужум ривожланишига йўл қўймади.
17'
Хайрулла Каримов билан Баҳриддин Ваҳобов майдон марказида тўқнашиб кетишди. Уларга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
14'
Лекин навбатдаги ҳужумда "Бунёдкор" мезбонлар дарвозасига илк зарбани берди. Анвар Солиев тепган тўпни посбон Андрей Сиротюк ушлаб олди.
14'
Сервер Жепаров тўпни ўйинга киритди. Аммо "Қизилқум" ҳимоячилари тўпни қайтаришга эришдилар.
13'
"Бунёдкор" биринчи бурчак тўпини тепмоқда.
12'
"Бунёдкор" ўйинда ташаббусни ўзига оғдира олди. Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
10'
Бурчак зарбасини Кошелев амалга оширди. Яна Мелзиддинов фаол. У тўпни қайтарди.
9'
"Қизилқум"нинг хавфли ҳужуми. Ҳужумни Руслан Мелзиддинов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориш билан тўхтатди.
7'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Жасур Ҳасанов тўпни Солиевга узатди. Аммо Анвар офсайдда.
5'
Ярим ҳимоячимиз Азизбек Ҳайдаров анча фаол. У тўпга кўп бор эгалик қилмоқда.
4'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
2'
"Қизилқум" ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов Нестеров дарвозасига зарба берди. Тўп баланддан ўтиб кетди.
1'
Учрашув бошланди.
-1'
Бу учрашув ҳужумчимиз Анвар Солиев учун юбилей ўйин. У бугун олий лигада ўзининг 300-баҳсида майдонга тушмоқда.
-2'
Меҳмонларда жамоа сардори Ривалдо жароҳати туфайли Зарафшон шаҳрига ташриф буюрмаган.
-3'
Ҳакамлар бригадаси билан танишинг. Бош ҳакам – Рустам Ҳамидов (Андижон). Қанот ҳакамлари – Ҳусниддин Шодмонов ва Бобур Қодиров (иккаласи – Бухоро). Захирадаги ҳакам – Николай Мешков (Самарқанд). Назоратчи – Вячеслав Валицкий (Тошкент).
Ҳамидов жорий мавсумда жамоамизнинг учта ўйинида рефери сифатида хизмат қилган. Бу учала учрашув ҳам чемпионат доирасида ўтказилган: 1-турда “Динамо” – “Бунёдкор” (0:1), 13-турда “Бунёдкор” – “Навбаҳор” (6:0) ҳамда 19-турда “Бунёдкор” – “Насаф” (2:1).
-5'
Бош мураббийлар. "Қизилқум"да - Рустам Зоирович Забиров, "Бунёдкор"да - Луиз Фелипе Сколари.
Рустам Забиров жамоаси захирасида бугун фақат 6 футболчи бор, холос.
-10'
"Бунёдкор":
1. Игнатий Нестеров
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Азизбек Ҳайдаров
8. Эдсон Рамос
18. Тимур Кападзе
19. Жасур Ҳасанов
20. Анвар Солиев
28. Руслан Мелзиддинов
29. Жоао Виктор
30. Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12. Мурод Зуҳуров
9. Шавкат Саломов
17. Хосе-Луис Вильянуэва
22. Виктор Карпенко
35. Санжар Тўрақулов
11. Камолиддин Мурзоев
34. Шавкат Раимқулов
-15'
Таркиблар билан таништирамиз.
"Қизилқум":
12. Андрей Сиротюк
2. Егор Гладков
4. Шавкат Насибуллаев
5. Зоҳид Раупов
7. Шерали Жўраев
8. Акмал Рустамов
9. Азиз Абдуллаев
10. Баҳриддин Ваҳобов
6. Леонид Кошелев
14. Вадим Любинский
15. Андрей Власичев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1. Сергей Захарецкий
3. Сарвар Отабоев
11. Суннатилла Мамадалиев
13. Воҳид Шодиев
17. Элдор Бойматов
18. Фарруҳ Йўлдошев
-20'
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада жамоаларнинг учрашуви “Бунёдкор”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.
-30'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун мамлакатимизнинг саккизта шаҳрида Ўзбекистон чемпионати олий лигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Барча ўйинлар бир вақтда - соат 14:30да бошланади. Зарафшон шаҳридаги "Прогресс" стадионида "Бунёдкор" маҳаллий "Қизилқум"нинг меҳмони бўлади. Айни дақиқаларда учрашув расмийлари ўйин қайдномасига жамоалар таркибларини киритишмоқда.