Онлайн трансляция

"ГАМБА ОСАКА" - "БУНЁДКОР"

Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур, Е гуруҳи. Осака. 03.04.2012

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямиз давомида бирга бўлганлигингиз учун миннатдормиз. Янаги учрашувгача хайр, азизлар!
'
Жудаям кучли бўлмаган рақибдан енгилдик. Ҳимоядаги қўпол ҳатолар мағлубият сабаби бўлди.
90+4'
Таиландлик ҳакамнинг финал ҳуштаги. Ўйин 3:1 ҳисобида "Гамба Осака" фойдасига якунланди.
90+2'
Японлар жаримасидан сўнг тўпни Нестеров эгаллаб олди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Анвар Солиев Қанотдан оширилган тўпни Солиев боши билан дарвозага йўллади - 3:1.
88'
Хаято Сасакининг кучли зарбасини Игнатий уриб юборди.
86'
Даики Нива
86'
Акира Кажи
84'
Бу ёғига, гол киритиб, ҳеч бўлмаса, йирик мағлубиятнинг олдини олиш керак.
83'
Ян Козак Ҳуштакдан сўнг тўпни тепиб юборгани учун.
82'
Анваржон Солиев
82'
Саҳоб Жўраев
80'
Баҳодир Пардаев
80'
Камолиддин Мурзоев
80'
Артём Филипосян Рақибни қўполлик билан йиқитгани учун.
79'
Томоказу Миожин
79'
Ноне Сато
77'
Рафиньянинг бу галги зарбаси аниқ. Ҳисоб - 3:0.
77'
С.Жўраев рақибни йиқитди ва пенальти. Рафиньянинг зарбасини Нестеров қайтарди. Бироқ ҳакам бошқатдан 11 метрли зарбани тептиряпти - ҳимоячиларимиз зарбадан олдин жарима майдончасига кириб кетишган деб.
77'
75'
"Бунёдкор" янада фаоллашди. Мурзоев ҳавфли вазиятларга чиқяпти. Лекин икки ҳимоячи уни доим ўз қуршовларида ушлашяпти.
74'
Бугунги ўйинга 6100 томошабин келгани эълон қилинди.
73'
"Бунёдкор" олдинга ўтяпти. Аммо марказда битта Тўраевнинг ҳаракатлари камлик қиляпти. Унинг фаоллигини қўллайдиган футболчи керак.
71'
Бизнинг ҳавфли ҳужумимиз. Козакнинг зарбаси ноаниқ.
70'
Рафиньянинг навбатдаги зарбаси - тўп Нестеров дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.
69'
Эмиль Кенжисариев
69'
Дэвид Карни
68'
Хаято Сасаки
68'
Шу Карата
66'
Карпенко жаримадан оширган тўпни Хайрулла Каримов боши билан дарвоза томон йўллади - озгина баланд.
65'
Саломов яхши зарба берди. Бироз баланд.
64'
Аммо 2-3та ўткир қарши ҳужумлар ўтказиб юбордик. Эҳтиёт бўлиш лозим.
63'
Гол "Бунёдкор"ни янада жонлантирди. Жамоамиз олдинга катта куч билан ўтишга ҳаракат қиляпти.
62'
Вазиятни ўнглаш керак. Кеч бўлмасидан туриб.
61'
Яна бўлимнинг 14-дақиқасида гол ўтказиб юбордик.
60'
Ясухито Эндо Тўпни қўл билан ўйнагани учун
59'
Рафинья Рафинья пенальтини аниқ бажарди - 2:0.
58'
Ҳимоячиларимиз қўл билан ўйнади деб, ҳакам пенальти белгилади.
55'
Карпенко бурчак зарбаси бажарди. Ҳавфли вазият юзага келди. Аммо футболчиларимиз тўпни олдириб қўйишди.
54'
Рақиблар тўпни қўли билан ўйнагани учун бизнинг фойдамизга жарима.
52'
Саломов Мурзоевга қулай пас оширди. Аммо Камолиддиннинг зарбаси анча ноаниқ.
51'
Мурзоев яна офсайдга тушиб қолди.
51'
Карни олдинга ўтиб борди. Аммо тўпни йўқотди.
49'
Мурзоевга нисбатан қўполлик.
49'
Шу Куратанинг зарбасини Нестеров ушлаб олди.
47'
Саломовни йиқитишди. Жарима.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлимга хулоса қиладиган бўлсак, тўпни бизнинг футболчиларимиз кўпроқ эгаллаб юришди. Гол киритиш учун етарли имкониятлар содир этишди. Аммо уларни реализация қилишда маҳорат етишмаяпти. Умуман олиб қараганда, "Бунёдкор"нинг ўйини мезбонларникидан кам эмас. Ҳатто устунроқ ҳам. Иккинчи бўлимда хушёр бўлиб, яратилажак ҳавфли вазиятларни голга айлантириш керак. "Гамба"дан бемалол очко олса бўладиган ўйин бўляпти.
45+2'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 1:0. "Гамба Осака" олдинда. Танаффус.
45+2'
Мурзоев офсайдда.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43'
Бразилиялик ҳужумчи Рафиньянинг кучли зарбаси тўсинга тегиб қайтди.
42'
Бу ўзбек мухлислари эканлиги аниқ.
42'
Дарвозамиз ортидаги трибунадан мухлисларнинг "Игнатий, Игнатий" деган ҳайқириқлари эшитиляпти.
40'
Ян Козак ерлатиб берган зарба дарвоза устунидан озгина ноаниқ кетди.
40'
Саҳоб Жўраев Рақиб бошлаётган ҳужумни қўполлик билан тўхтатгани учун.
39'
Саломовни йиқитгани учун.
39'
Ноне Сато
38'
"Гамба" узоқ вақтдан бери энди ҳужумга ўтди.
36'
Яна бир ҳужум. Саломовнинг зарбасини посбон Йосуке Фужигая ушлаб олди.
36'
Яна бир самарали ҳужумимиз. Японлар тўпни тепиб юборишди.
34'
Футболчиларимиз босим ўтказишяпти. Навбатдаги ҳужумда Саҳоб Жўраевнинг зарбаси баланд кетди.
34'
Тўраев берган зарба "стенкага" тегди.
33'
Дарвозага 18 метрча бор.
33'
Саломовни йиқитишди. Жарима.
32'
Карни-Саломов комбинацияси. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
30'
С.Жўраев жаримадан тўпни узатди. Карпенко яқин масофадан боши билан ноаниқ зарба берди.
28'
Рақиблар ўз жарима майдончаларида хатога йўл қўйишди. Йўқ жойдан тўпни йўқотишди. Аммо Карпенко кўнгилдагидай зарба бера олмади.
27'
Саломов бурчак зарбаси амалга оширди. Футболчиларимиз тўпни яхши эгаллай олишмади.
25'
Учрашувдаги энг ҳавфли вазият бўлди бу.
25'
Саломов Карнини рақиб посбони билан яккама-якка ҳолатга олиб чиқди. Аммо яқин масофадан Карни берган зарбани посбон майдон ташқарисига уриб юборди.
24'
Виктор Карпенко кучли зарба берди - яна ноаниқ.
23'
"Бунёдкор", ҳисобни тенглаштириш илинжида, олдинга ўтмоқда.
21'
Узоқ комбинациядан сўнг Саломовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
18'
Тўпни олиб қўйиб, Карпенко олдинга ташланди. Аммо тўп узатишда адашди.
17'
Бу жарима бурчак зарбасига айланди - тўп Филипосяннинг бошидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
16'
Дарвозамиз томон жарима зарбаси.
14'
Рафинья билан "стенка" ўйнаб, Эндо кучли зарба билан Нестеров қўриқлаётган дарвозанинг пастки олис бурчагини нишонга олди. 1:0 - "Гамба" олдинда.
14'
Ясухито Эндо
12'
Хайрулла Каримовнинг олдинга берган паси ноаниқ. Тўп аутга чиқиб кетди.
10'
"Гамба" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракатни бошлади.
9'
Дарвозамиз олдида ҳавфли вазият. Ҳимоячиларимиз хатоси. Яхшиямки, мезбонлар зарбаси ноаниқ чиқди.
8'
Ўйин марказда кечяпти ҳозирча.
7'
Шиничи Терада зарба берди. Нестеров ўз ўрнида.
6'
"Бунёдкор" ҳужум бошлаяпти. Афсуски, тўп йўқотилди.
4'
Майдон марказида Козак қоида бузди.
3'
Мурзоев олдинга ташланганди. Рақиблар тўпни тепиб юборишди.
3'
Тўп асосан майдон марказида юрибди. Тўпни "Гамба" назорат қиляпти.
1'
Ўйинни "Бунёдкор" бошлади.
1'
Ўйин бошланди.
'
"Гамба" ва "Бунёдкор" майдонга чиқиб келишмоқда. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграяпти.
'
Осакада бугун кучли ёмғир ёққан. Шунинг учун майдон сирпанчиқ. Футболчиларимиз буни ҳисобга олишлари керак, албатта.
'
Стадионда тахминан 4 мингга яқин томошабин бор.
'
Жамоалар ечиниш хоналарига кириб кетишган.
'
Сезиларли шамол эсяпти.
'
Ҳакамлар бригадаси:
Рефери – Махапаб Чаия (Таиланд)
Рефери ассистенти 1: Ҳассан Камронифар (Эрон)
Рефери ассистенти 2: Муҳаммадризо Мансури (Эрон)
Захирадаги ҳакам: Мохсен Гахремани (Эрон)
Ҳакамлар эксперти: Ричард Лоренц (Австралия)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон)
'
БУНЁДКОР:
1. Игнатий Нестеров
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Дэвид Карни
10. Шавкат Саломов
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
17. Камолиддин Мурзоев
22. Виктор Карпенко (с)
23. Саҳоб Жўраев
33. Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
11. Эмиль Кенжисариев
18. Славолюб Жоржевич
19. Яннис Мандзукас
20. Анваржон Солиев
24. Баҳодир Пардаев
25. Нодир Иброҳимов (GK)
28. Руслан Мельзиддинов

БОШ МУРАББИЙ: Миржалол Қосимов
'
ГАМБА ОСАКА:
1. Йосуке Фужигая
2. Сота Наказава
4. Хироки Фужихару
7. Ясухито Эндо (с)
9. Рафинья
13. Шиничи Терада
14. Шу Курата
15. Ясуюки Конно
20. Ноне Сато
21. Кажи Акира
23. Такуя Такеи

ЗАХИРАДАГИЛАР:
5. Даики Нива
6. Шигеру Йокотани
8. Хаято Сасаки
17. Томоказу Миожин
25. Ноне Абе
29. Ацуши Кимура (GK)
37. Ли Сён-Йеул

БОШ МУРАББИЙ: Масанобу Мацунами
'
Иккала жамоа ҳам майдонда чигалёзди машқларини ўтказишяпти. Биз унгача сизларни рақиблар таркиблари билан таништирамиз.
'
Бу учрашув япон ва ўзбек клубларининг тарихдаги ўзаро илк ўйинидир.
'
Бироздан сўнг эътиборингизга жамоалар таркибларини эълон қиламиз.
'
Яқин вақт оралиғида сиз билан биргамиз, азизлар. Умид қиламизки, "Бунёдкор" бугун ҳам, ҳудди Поханда бўлгани каби, чиройли ва жозибадор ўйин кўрсатади.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол шайдолари! Япониянинг Осака шаҳридаги "Экспо'70" стадионидан сиз билан алоқадамиз. "Бунёдкор" жамоаси билан бирга стадионга етиб келганимизга 10-15 дақиқа бўлди. Сиз билан алоқада клуб медиа-офицери Улуғбек Мирзаев. Камина стадионнинг медиа-трибунасига жойлашиб олган.