Онлайн трансляция

"ПОХАН СТИЛЕРЗ" - "БУНЁДКОР"

Осиё Чемпионлар лигаси, 2-тур, Е гуруҳи. Похан. 2012 йил, 20 март

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Яна ғалабали онларда учрашгунча доимо соғ-саломат бўлинг!
'
"Қалдирғочлар" ўйинга келган камсонли ўзбек мухлислари олдига бориб, уларга миннатдорчилик билдиришяпти.
90+5'
Ўйин тугади. Барчангизни ғалаба билан чин кўнгилдан табриклаймиз!
"Бунёдкор" Чемпионлар лигаси-2012даги дастлабки 3 очкосини қўлга киритди.
90+3'
"Бунёдкор"да 2та ўзгариш: Мурзоев ўрнига Солиев, Саломов ўрнига Мельзиддиновлар тушишди.
90+2'
Тўпни футболчиларимиз аутдан киритишяпти.
90+1'
Ғофуров тўпни жаримадан киритди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди
89'
Эмиль Кенжисариев тушди.
89'
Девид Карни "Бунёдкор" биринчи ўзгаришни амалга оширяпти: Девид Карни ўрнига
88'
Олисдаги жаримадан Ғофуров тўғри дарвозага зарба берди - баланд.
87'
Ҳужум вақтида корейслар Хайрулла Каримовни йиқитишди.
85'
Мезбонлар бурчакдан тўп киритишади. Карпенко тўпни тепиб юборди.

84'
"Похан" учала ўзгаришни амалга ошириб бўлди. "Бунёдкор"да ҳозирча ўзгариш йўқ.
83'
Ким Чан-Хёи №30 ҳужумчи майдонга тушди.
83'
Ким Тэ-Су №14 ярим ҳимоячи майдонни тарк этди
82'
"Похан" аъзолари шошилишяпти. Шу боис уларнинг зарбаларига аниқлик етишмаяпти. Ҳозир уларнинг яна бир зарбаси баланд кетди.
81'
Саломов офсайдда.
81'
Яна Го Му-Юлнинг зарбаси, яна баланд.
79'
Го Му-Юл берган зарба жуда баланд кетди.
78'
У ерлатиб берган зарба посбон қўлига тегиб, дарвозанинг чап бурчагидан жой эгаллади. Демак, 0:2.
78'
Қаршиҳужумда икки ҳимоячидан қочиб кетиб, Мурзоев ҳисобни 2:0га етказди.
78'
Камоллиддин Мурзоев Гооооооооооооооооооооооолллллллл! Камолиддин Мурзоев! Қойил!!!
76'
Тўпни эгаллаб олдик ва ҳужумга ўтяпмиз. Аммо Карпенконинг паси ноаниқ чиқди.
74'
Парк Сун-Хо 11-рақам остида ҳужумчи тушяпти.
74'
Чо Чан-Хо (№26) майдонни тарк этди
74'
Мезбонларда яна бир ўзгариш.
73'
Рақибнинг жудаям ҳавфли ҳужуми. Но Бюн-Чжун бош билан зарба берди. Тўп, бахтимизга, озгина ноаниқ кетди.
71'
Қарши ҳужумда Камолиддин қоида бузди.
71'
Мурзоев Карнини қулай вазиятга чиқарди. Афсуски, Дэвиднинг зарбаси ноаниқ - баланд.
70'
Мезбонлар офсайдда.
69'
Ўйинни футболчиларимиз тенглаштиришяпти.
67'
Филипосян қайтарди.
66'
"Похан" ташаббусни ўз қўлига олган. Улар бурчак тўпи тепишяпти.
64'
Ўйинга 3449 томошабин келгани эълон қилинди.
63'
Мурзоевга нисбатан қоида бузишди.
61'
Саломовнинг зарбаси ноаниқ.
60'
"Похан" меҳмонларни қамаб олди.Бироқ ҳимоямиз ҳозирча бехато ўйнаяпти. Ҳатто олдинги чизиқ аъзолари ҳам ҳимоячиларга ёрдам беришяпти.
58'
Энди бурчак зарбаси. Тўпни яна Мурзоев қайтарди.
57'
Барибир Нестеров дарвозаси олдида жарима. Зарба ва тўпни Мурзоев ўзига қабул қилди.
56'
Ғофуров ҳозир эпчиллик қилди ва тўпни дарвозамиздан узоқлаштирди.
55'
Жудаям эҳтиёт бўлиш керак. Босим кучайиб боряпти.
55'
Табиийки, мезбонлар айни дамда ҳужумда. "Бунёдкор" эса ҳимояланаяпти.
53'
Шу ўринда эслатма: Но Бюн-Чжун 2009 йили Тошкентда "Бунёдкор" дарвозасига гол киритганди.
52'
Но Бюн-Чжун 22-рақам остида Но Бюн-Чжун тушди.
52'
Ианнис Зику чиқиб кетяпти.
51'
"Похан" ўзгариш тайёрлаяпти.
50'
"Бунёдкор" бурчак зарбаси ишлади.
49'
Ян Козакнинг дарвозага берган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
47'
Хайрулла Каримов тўпни олисга тепиб юборди.
46'
Тўпни мезбонлар узоқ ўзларида ушлаб юришибди.
46'
2-бўлим бошланди.
'
Хабарингиз бор, 2-бўлимни "Похан" бошлайди. Таркибларда ўзгаришлар ҳозирча йўқ.
'
Диққат қилинг, жамоалар майдонга кириб келишяпти.
'
Танаффус, қадрли мухлислар.
45+1'
Биринчи бўлим якунига етди. Жамоалар танаффусга "Бунёдкор"нинг 1:0 ҳисобидаги устунлигида чиқиб кетишяпти.
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшилди.
45'
Рақиб зарбасини Филипосян ўзига олди.
43'
Каримов Зику билан тўқнашувда жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишяпти.
41'
Кван Хун Филипосянни қоидага зид равишда тўхтатиб қолди.
40'
Корейсларнинг барча паслари Зикуга юбориляпти. Лекин уни Каримов яхши қўриқлаяпти.
39'
Мурзоев офсайдда.
38'
Саломов амалга оширди. Муваффақиятсиз
37'
Карни тўпга ишлов бериб, яхши зарба амалга оширди. Рақиб посбони тўпни уриб юборди. Бурчак зарбаси.
36'
Яна "Похан" олдинга ўтяпти.
35'
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми!! Бизни тўсин қутқарди.
34'
Жарима. Карпенко рақибни йиқитди.
33'
Корейслар тўпни яхши назорат қилишяпти.
31'
Қаршиҳужумда Саломовнинг зарбаси дарвозадан баланд кетди.
30'
Мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишди. Ҳимоячиларимиз келган тўпни олисроққа тепиб юборишяпти.
28'
Бу Лутфулланинг янги жамоасидаги илк голи.
28'
Ян Козак зўр пас берди. Лутфулла Тўраев аниқ зарба амалга оширди ва ҳисоб очилди.
28'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!
26'
Карпенконинг зарбасини корейслар тўсишди.
26'
Тэ Су Мурзоевни йиқитди. Жарима биз фойдамизга.
24 '
Вон Ил 13-рақам остидаги Вон Илга сариқ карточка кўрсатилди.
23'
"Похан"нинг навбатдаги ҳужумини вакилларимиз қайтаришди.
23'
Мурзоев тўп учун курашда қоида бузди.
20'
Чан Хо зарба берди - Игнатий тўпни ушлаб олди.
19'
Тўпни эгаллаб олдик.
19'
Саҳоб Зикуни йиқитди. Жарима.
18'
Саҳоб Жўраевнинг олисдан берган зарбаси озгина ноаниқ кетди. У рақиб посбони олдинга чиқиб кетганини кўрганди.
17 '
Карпенко бажарди. Посбон тўпни уриб юборди.
16'
Мурзоев бурчак зарбаси ишлади
14'
Чжин Суннинг зарбаси жонли деворга тегди.
14'
Биз тарафга ҳавфли жарима. Лутфулла Тўраев қоида бузди.
13'
Ян Козак кўп ҳолларда ташаббусни ўз қўлига оляпти.
12'
"Бунёдкор" тўпни олиб, олдинга интилмоқда.
9'
Аммо Чан-Хонинг ғоятда кучли зарбасини Нестеров қойилмақом тарзда қайтарди.
9'
Филипосян ва Каримов тўпни қайтаришди.
8'
Дарвозамиз томон биринчи бурчак зарбаси.
7'
Зику Хайрулла Каримовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
6'
Анвар Ғофуровнинг олисдан зарбаси ноаниқ.
5'
Нестеров қанотдан узатилган пасни қайтарди.
4'
Энди биз рақиб дарвозасига кучли зарба бердик. Шин Хва-Йон ўз ўрнида. Зарба муаллифи Виктор Карпенко
4'
Мезбонларнинг биринчи ҳавфли ҳужуми. Филипосян бартараф этди.
2'
Футболчиларимизнинг илк ҳужуми. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди.
1'
"Похан" 3та аут ташлади.
1'
Ўйинни "Бунёдкор" бошлади.
'
Таблода айнан Зикуни кўрсатишяпти.
'
"Похан"нинг учта легионеридан фақат биттаси майдонда. Аммо айнан энг ҳавфлиси ҳам - шу руминиялик форвард Ианис Зику.
'
Олға, Карпенко ва компания!
'
Мухлислар сони бироз кўпайиб қолди.
'
Барчангизнинг номингиздан "қалдирғочлар"га омад тилаб қоламиз!
'
"Похан Стилерз" ва "Бунёдкор" жамоалари майдонга чиқиб келишяпти. Стадионда ОФК Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда.
'
Ҳарқалай, ўйинолди машғулотида кўплари қўлқоплар билан шуғулланишди.
'
Ҳаво сезиларли равишда совуқ. Мана кўрасиз, баъзи футболчилар майдонга қўлқопларда чиқса керак.
'
Стадион узра рақиблар таркиблари эълон қилинмоқда. Сизлар эса таркибларни билиб бўлдингиз.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотини якунлаб, ечиниш хоналарига кириб кетишган.
'
Стадионда ишқибозлар жудаям оз. Тахминан мингтача одам бор.
0'
Ассалому алайкум, азиз мухлислар! Похан шаҳридаги "Стильярд" стадионидан он-лайн трансляциямизни бошлаймиз.
'
Ҳакамлар:
Али Ҳамад Ал-Бадвави
Солиҳ Муҳаммад Ал-Марзуқи
Омар Сулаймон
Ҳамад Аҳмад (барчаси - БАА)
Комиссар: Муҳаммад Музаммил (Сингапур)
Назоратчи: Азими бин Абдуллоҳ (Малайзия)
'
"Похан Стилерз":
№1 Шин Хва-Йон
№3 Ким Кван-Сук
№8 Хван Чжин-Сун
№13 Вон-Ил
№14 Ким Тэ-Су
№15 Хон-Юн
№17 Шин Кван-Хун
№18 Му-Юл
№20 Шин Хюн-Мин (с)
№26 Чан-Хо
№27 Ианис Зику

Захирадагилар:
№2 Хи-Чул
№7 Зоран Рендулич
№9 Чжи-Су
№11 Парк Сун-Хо
№22 Бюн-Чжун
№30 Чан-Хи
№31 Да-Сол (дарвозабон)

Бош мураббий: Хван Сун-Хон
'
"Бунёдкор":
1. И.Нестеров
4. Х.Каримов
6. А.Ғофуров
7. Д.Карни
10. Ш.Саломов
13. Л.Тўраев
16. А.Филипосян
17. К.Мурзоев
22. В.Карпенко (с)
23. С.Жўраев
33. Я.Козак

Захирадагилар:
11. Э.Кенжисариев
19. Я.Мандзукас
20. А.Солиев
24. Б.Пардаев
28. Р.Мельзиддинов
45. А.Тўраев (дарвозабон)

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидан ўрин олган "Похан Стилерз" - "Бунёдкор" учрашуви старт олади.
'
Похан шаҳридан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!