Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НЕФТЧИ"

2009 йил, 31 октябрь. 28-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги онлайн трансляцияларимизда учрашгунча хайр
90+2'
Учрашув "Бунёдкор"нинг 5:0 ҳисобидани ғалабаси билан якунланди
90+1'
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккала жамоа аъзоларида ҳам ҳужум уюштириш ҳохиши бироз камроқ
90'
+2 Иккинчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
87'
Ислом Тўхтахўжаев Жоао Викторга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
85'
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров Рақибининг футболкасидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди
83'
Тимур Кападзе ГГГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Ўнг қанотда фаолик ўйнаган Жово Викторнинг пасини Кападзе дарвозага тўғрилаб қўйди ва ҳисоб 5:0
82'
Ривалдонинг суперпасидан сўнг Вильянуэва йўллаган зарбани Цой қайтариб қолди
80'
Акс ҳолда бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди
80'
Кападзе тўпни узидан узоқлаштириб юборди
77'
Абдуқаҳҳор Хожиакбаров Майдонга тушди
77'
Руслан Мельзиддинов Майдонни тарк этди
76'
Шукур Жумабоев Майдонга тушди
76'
Бахтиёр Ёқубов Майдонни тарк этди
74'
Жепаровнинг тўп оширишига Кападзе етиб кела олмади, акс ҳолда ҳисоб янада йириклашиши мумкин эди
70'
Рамоснинг тўп оширишидан сўнг жуда қулай вазиятга чиққан Вильянуэва чап оёғида зарба беришда бироз янглишди
67'
Жепаров ошириб берган тўпни Кападзе дарвозага бош билан тўғрилади аммо зарба ҳимоячига тегиб ўз кучини йўқотди
66'
Юрий Саркисяннинг ушбу ўзгаришлари қандай фойда бераркин? Буни ўйин давомида билиб оламиз
65'
Темур Исломов Майдонга тушди
65'
Санжар Асқаралиев Майдонни тарк этди
63'
Сардор Мирзаевнинг кучли зарбасини Нестеров маҳорат билан қайтариб қолди
62'
Мухсин Низомиддинов Майдонга тушди
62'
Мансур Саидов Майдонни тарк этди
60'
Ривалдо Майдонга тушди
60'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди
58'
Хосе-Луис Вильянуэва Жепаров томонидан бурчакдан оширилган тўпни Хосе-Луис Вильянуэва гавда қисмида дарвозага тўғрилаб, ҳисобни 4:га етказди
56'
Жепаров ва Ҳасанов комбинациясидан сўнг Жасурнинг зарбасини Цой қайтариб қолди
53'
Хосе-Луис Вильянуэва Вильянуэванинг тоза голини чизиқ ҳаками ўз байроқчаси билан бекор қилди. Стадион таблосидаги лавҳанинг такрори ҳам гол тоза киритилганлигини тасдиқлаб турибди
52'
Қарши ҳужумда тезкорлик билан ўйнаган "Нефтчи" аъзолари ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Бироқ Акрамовнинг зарбаси ноаниқ чиқди
52'
Жоао Виктор жуда узоқ масфони бир ўзи тўп билан босиб ўтди, аммо якунда тўпни олдириб қўйди
49'
Тўхтахўжаев ўз омадини узоқ масофадан синаб кўрди, аммо унинг зарбаси ноаниқ
48'
Жепаров-Ҳасанов конбинациясини чиройли якунланишига Ислом Тўхтахўжаев имкон бермади
46'
Хосе-Луис Вильянуэва Майдонга тушди
46'
Анвар Солиев Майдонни тарк этди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш
'
Биринчи бўлим "қалдирғочлар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Танаффус
45'
Иқбол Акрамовнинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини Нестеров ўз вақтиг амуштлари билан уриб юборди
43'
Жасур Ҳасанов Қарши ҳужумда Рамос билан бир-бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашган Жасур Ҳасанов ўткир бурчакдан кучли зарба билан тўпни Цой қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 3:0
41'
Солиевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
39'
"Нефтчи"нинг ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумини Бахтиёр Ёқубов якунлай олмади
37'
Жепаровнинг навбатдаги зарбаси бироз ноаниқ
34'
Иқбол Бобохонов Жепаровни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Бобохонов огоҳлантирилди
34'
Сервер Жепаров ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! 11 метрлик жарима зарбасини Сервер Жепаров аниқ бажариб, ҳисобни 2:0га оширди
34'
Сервер Жепаров Икки ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирган Жепаровни Иқбол Бобохонов чалиб чиқитди
33'
Жасур Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ
31'
Марказда ҳаракат қилишаётган Жепаров ва Кападзе бир-бирларини яхши тушуниб ўйнашмоқда
29'
Рамос ошириб берган Тўпни Кападзе дарвозага тўғримоқчи бўлди, аммо унга рақиб ҳимоячилари имконият беришмади
27'
"Нефтчи"нинг хавфли ҳужуми. Аммо Нестеров ишончли ўйнади
24'
Анвар Солиев яккама-якка вазиятга чиқиб борди аммо тўпни дарвозага тўғрилашга бироз кечикди.
20'
Сардор Мирзаевнинг чамаси 2-4 метрлардан йўллаган зарбасини Нестеров қайтариб қолди
19'
Ҳасанов "Нефтчи" ҳимоячисини оёқлари орасидан тўпни олиб ўтиб, Жепаровга оширди. Сервернинг зарбасини Тўхтахўжаев бош билан қайтариб қолди, кейин эса Мельзиддинов ҳам Цой дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Бу сафар ҳам тўп йўлида фарғоналик ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди
18'
Жепаровнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
18'
17 метрлардан жарима зарбаси
16'
Кападзенинг ўнг қанотдан дарвозага йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди
14'
Бахтиёр Ёқубов томонидан оширилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев дарвозага тўғрилай олмади. Аниқроғи унга Эдсон Рамос ҳалал берди
12'
Жепаровнинг чамаси 22 метрлардан йўллаган зарбасини Юрий Цой эгаллаб олди
11'
Шерзод Ҳакимовнинг бош билан йўллаган зарбаси Нестеровга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади
10'
Фан-клуб аъзолари футболчиларимизни тинимсиз равишда қўллаб қувватлаб туришибди
07'
Ҳисобда олдинга чиқиб олган "Бунёдкор" аъзолари кетма-кет ужумлар ташкил этишмоқда, аммо "Нефтчи" аъзолари имкон беришаётгани йўқ
03'
Анвар Солиев ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тимур Кападзе томонидан қулай вазиятга чиқарилган Анвар Солиев бирга-бир вазиятда Юрий Цойни доғда қолдириб, учрашувдаги ҳисобни очди - 1:0
02'
Дастлабки дақиқалардан бошлаб иккала жамоа аъзолари ҳам эхтиёткорроқ ўйнашмоқда
01'
Ўйиинни "Нефтчи" аъзолари бошлаб беришди
'
"Нефтчи" аъзолари қизил, "Бунёдкор" футболчилари эса одатдагидек оқ рангли футболкаларда майдонга тушишган
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
15:50'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Рефери: Олег Рубаков (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Файзулло Ҳасанов (Наманган) ва Маҳмуд Шарипов (Бухоро)
Захирадаги ҳакам: Мурод Муҳаммедов (Бекобод)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)
15:35'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: “НЕФТЧИ”:
16. Юрий Цой
4. Иқбол Бобохонов
6. Бахтиёр Ёқубов
7. Мансур Саидов
15. Сардор Мирзаев
17. Владимир Радкевич
18. Ислом Тўхтахўжаев
19. Шерзод Ҳакимов
22. Иқбол Акрамов
23. Санжар Асқаралиев
24. Асқар Муҳитдинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1. Ҳислат Чилматов
2. Акмал Холиқов
3. Насим Шоимов
8. Шукур Жумабоев
13. Мухсин Низомиддинов
20. Тимур Исломов
25. Азиз Ибрагимов

15:30'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР”:
1. Игнатий Нестеров
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Азизбек Ҳайдаров
8. Эдсон Рамос
18. Тимур Кападзе
19. Жасур Ҳасанов
20. Анвар Солиев
28. Руслан Мельзиддинов
29. Жоао Виктор
30. Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12. Мурод Зуҳуров
9. Шавкат Саломов
10. Ривалдо
17. Хосе-Луис Вильянуэва
31. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
34. Шавкат Раимқулов
35. Санжар Тўрақулов