Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ШАХТЁР" (Украина)

«Dubai Matchworld Cup 2012» халқаро турнири. Учинчи ўрин учун баҳс. Дубай шаҳри (Бирлашган Араб Амирликлари). “Мактум бин Рашид Ал-Мактум” стадиони. 2012 йил 23 январь

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Шунинг билан он-лайн трансляциямизни якунлаймиз. Ҳизматингизда Баҳодир Мирзаев бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат.
'
Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумдаги илк турнирда муваффақиятли иштирок этгани билан табриклаймиз.
'
Ғалаба муборак, азизлар!
'
"Бунёдкор" "Dubai Matchworld Cup 2012" турнирининг учинчи ўрин соҳиби.
'
"Бунёдкор" пенальтилар сериясида Донецкнинг "Шахтёр" клубидан устун келди.
'
Ракицкий - 5:4. "Шахтёр" аъзосининг зарбаси дарвоза тўсинига теккан ҳолда майдонга қайтди.
'
Нестеров - 5:4
'
Мхитирян - 4:4
'
Ғофуров - 4:3
'
Коста - 3:3
'
Жўраев - 3:2
'
Адриано - 2:2
'
Карпенко - 2:1
'
Срна - 1:1
'
Анвар Солиев - 1:0
'
Биринчи бўлим бунёдкорчилар зарба беришади.
'
Жамоалар майдон марказига жамланишмоқда. Ҳозир бошланади!
'
Иккала жамоа бош мураббийлари "нуқта"га яқинлашадиган футболчилар номини аниқлаб олишмоқда.
'
Энди пенальтилар серияси бошланади ва ғолиб ана шундан сўнг аниқланади.
'
Ўйин тугади. Ҳисоб 1:1
90+3'
Жарима майдончаси бурчак нуқтасида Яннис Мандзукас йиқитилди. Жарима зарбаси.
90+2'
"Бунёдкор" жуда узоқ вақт тўпни ўзида назоарт қилиб турди. Сўнгги лаҳзада Карпенко тўпни Солиевга узатди. Лекин Анваржоннинг дарвоза томон йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Саҳоб Жўраевнинг жудаям ўткир бурчак остида йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
88'
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари тезкор ва ҳужумкор ўтмоқда.
87'
"Шахтёр"нинг комбинацион ҳужуми. Якуний зарбани Мхитирян берди. Ноаниқ.
86'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган пасини бош билан дарвозага тўғриламоқчи бўлган Мурзоев рақиб посбонини туртиб юборди. Ҳакам яна ҳуштак чалди.
85'
Энди украинларнинг қарши ҳужуми. Патрик тепган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
84'
"Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми. Карпенко тепган тўп рақиб аъзосининг қўлига теккандек кўринди. Аммо ҳакам жим.
83'
Баҳодир Пардаев ўз ўрнини Анваржон Солиевга бўшатиб берди.
82'
Адрианонинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
82'
Мандзукас ҳимоячиларга ёрдамга келиб, ҳавфни бартараф этди.
81'
Лутфулла Тўраев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Руслан Мельзиддинов туширилди.
80'
Ҳакамнинг ҳуштаги кўп ҳолларда "Шахтёр" фойдасига чалиняпти.
78'
"Шахтёр" сафида ўзгариш: Гай ўрнига Кобин тушди.
76'
Карпенко ҳужумни ривожлантириш учун тўпни Тўраевга узатди. Аммо Лутфулланинг Мандзукас томон оширган паси ноаниқ чиқди.
74'
Виктор Карпенко чарчаб қолгани сезилиб турибди.
73'
"Бунёдкор" сардорининг навбатдаги зарбаси. Бу сафар тўп бирозгина ноаниқ кетди.
72'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган пасини Мурзоев боши билан Карпенкога узатди. Викторнинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси эса ноаниқ чиқди.
71'
Пардаев ўз тезкорлиги эвазига қарши ҳужумни ривожлантириши мумкин эди. Аммо ундан Мхитирян тўпни олиб қўйди.
70'
Адрианонинг пасинига Мхитирян етиб келолмади. Акс ҳолда "Шахтёр" ҳисобда олдинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди.
69'
Олдинга бораётган Пардаевни Мхитирян қўполлик билан тўхтатиб қолди.
68'
Шораҳмедов биргина "замах" билан Патрикни ортда қолдирмоқчи бўлди. Аммо Акмалнинг режаси иш бермади.
66'
Саҳоб Жўраев тўпга илк бора тегинишидаёқ ҳавфни бартараф этди.
64'
Жавлон Мирабдуллаев ўрнига Саҳоб Жўраев майдонга туширилди.
64'
"Шахтёр"нинг ҳужумлари кескинлашиб бормоқда.
64'
Ражабов ўрнини Мандзукас тўлдирди.
63'
7.Фернандиньо ўрнига майдонга 70.Патрик тушди.
62'
Кутилмаганда Костанинг у қадар кучли бўлмаган зарбаси Нестеров устидан ошиб, дарвозадан жой эгаллади.
61'
Коста ГОЛ!
60'
Анвар Ражабов кутилмаган вазиятда оёғидан жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмаслиги ойдинлашди. Унинг ўрнига ҳозир кимдур тушиши керак.
59'
Коста яна бир бор зарба йўллади. Нестеровга теккан тўп майдонни тарк этди.
58'
Олисдан йўлланган навбатдаги кучли зарбасини ҳам Нестеров эгаллаб олди.
57'
Бугун Анвар Ражабовнинг туғилган куни. "Бунёдкор" аъзоси 23 ёшга тўлди. У бугун ўзининг таваллуд айёмига гол уриб совға ҳозирлайди деган умиддамиз.
56'
Данило Беличнинг ўрнига Камолиддин Мурзоев майдонга тушди.
56'
Карпенко ва Пардаев комбинациясидан сўнг "қалдирғочлар" бурчак тўпи ишлаб олишди.
55'
Дэвид Ониянинг ҳатоси қимматга тушиши мумкин эди. Аммо Филипосян ҳавфни бартараф этди.
54'
Шораҳмедов тўпни узоқлаштирди.
51'
Костанинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
50'
Ония ва Ракицкий тўқнашиб кетишди.
49'
Мхитарян қулай вазиятда тўпни дарвозамизга йўллашга шай турганди. Аммо Филипосян тўпни қайтариб юборди.
48'
Шораҳмедовни нисбатан Тейшейро қўпол ўйнади.
47'
Ражабовнинг чап қанотдан оширган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
23.Шуст, 11.Эдуардо, 17.Селезнев, 26.Рац, 31.Дентиньо майдонни тарк этишди.
'
30.Пятов, 9.Адриано, 13.Шевчук, 22.Мхитарян, майдонга тушишмоқда.
'
"Шахтёр" сафида бир йўла тўртта ўзгариш бўлиши кутиляпти.
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
'
Шавкат Саломовни ўрнига Анвар Ражабов майдонга тушди.
'
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Артис Лазгинч ўрнига Дэвид Ония майдонга тушди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, олдинда "Бунёдкор"!
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Срна томонидан уюштирилган ҳавфли рейдни ФИлипосян қайтариб юборди.
43'
Яна Селезнёв Неетсеров дарвозаси томон ҳавф солди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди.
43'
Селезнёвнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
42'
"Шахтёр"нинг чап қанотидан кўплаб ҳужумлар ташкил этишяпти ва бу уринишлар бесамар кетмоқда. Улар бу қанотдаги ҳимоячимиз Акмал Шораҳмедовни ўйинини яхшилаб кузатишмаган бўлишса керак.
40'
Лутфулла Тўраев ажойиб пас билан Белични бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Данило тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.
37'
Карпенко тўпни Беличга узатди. Аммо Данило икки ҳимоячини қуршовида қолиб кетди.
36'
Костанинг жарима майдончамиз ичига кириб келишига ҳимоячилар йўл қўйиб беришди ва ҳатто дарвозамиз томон зарба ҳам йўллади. Тўп Ғофуровга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
35'
Яна Нестеров "Бунёдкорни муқаррар голдан сақлаб қолди.
35'
Дарвозабоннинг ҳатосидан сўнг тўп Данило Беличга келиб тушди. Ва у тўпни Карпенкога берди. Викторнинг кучли зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
34'
Костанинг чап оёқда йўллаган ўта кучли зарбасини Игнатий қайтаришга эришди. Балли Нестеров!
33'
Шораҳмедов рақибдан тўпни олиб қўйганди. Аммо ҳакам йўқ жойдан ҳуштак чалиб, қоида бузилганлигини қайд этди.
32'
Фернандиньонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
30'
Карпенко жуда чиройли тарзда рақибни алдаб ўтмоқчи бўлди, афсуски унинг ўйлаган режаси амалга ошмай қолди.
28'
"Бунёдкор"нинг ўнг қаноти жудаям фаол.
27'
Карпенконинг ўнг қанотдан оширган пасини Пардаев боши билан дарвозага йўллади. Бироқ Шуст тўпни ушлаб олишга эришди.
25'
Тўраев-Саломов комбинациясидан сўнг Пардаев қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо ҳимоячи тўпни тепиб юборди.
24'
Баҳодир Пардаев Фернандиньо билан тўқнашиб кетди ва юзидан кичик жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
23'
Шавкат Саломов Дарио Срнага нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам чўнтагига мурожат қилмаслиги учун рақиб аъзосидан ўз вақтида узр сўради.
22'
Фернандиньо жарима майдончамизга кириб бориб, ҳавфли тўп оширди. Ғофуров тўпни қайтариб юборди.
20'
Кучли рақибга қарши "қалдирғочлар" бемалол тўпни ўзларида назорат қилиб туришибди.
19'
Шораҳмедов тўпни узиданда қулай вазиятда турган Тўраевга узатди. Лутфулланинг ажойиб пасини Баҳодир Пардаев боши билан "Шахтёр" дарвозасига йўллади. Ҳисоб 1:0.
18'
Баҳодир Пардаев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
17'
"Бунёдкор"нинг ҳавфли ҳужуми. Лазгинс жарима майдончасига ёриб кирди ва Пардаев томон тўп оширди. Тўп ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
15'
Селезнёв жароҳат олиб майдонга қулади. Ваҳоланки унинг ўзи ФИлипосянга нисбатан қўпол ўйнаган эди.
14'
Дентиньо бурчак зарбаси ишлаб олди. Унинг жарима майдончамизга киришига Шораҳмедов йўл қўймади.
13'
"Қалдирғочлар" тўпни бир-бирларига оширишган ҳолда кўпроқ ўзларида назорат қилишяпти.
10'
Ҳаволатиб оширилган ҳавфли пасни Артём Филипосян боши билан бошқа йўналишга буриб юборди.
08'
17 ёшли Жавлон Мирабдуллаевнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳозирча илиқ таассурот қолдирмоқда.
06'
Донецкликлар жарима зарбаси тепишмоқда. Чамаси 26 метрлардан. Аммо зарба жудаям ноаниқ чиқмади.
05'
Костанинг тўп ошириши аниқ чиқмади.
04'
Саломов тўпни Беличга узатди. Аммо Данило тўпни тўхтата олмади.
03'
Тўпни донецкликлар кўпроқ назорат қилиб туришибди.
01'
Баҳодир Пардаев кутилмаганда тўп оширишда ҳатоликка йўл қўйди. Тўпни қабул қилиб олган Эдуардо жарима майдончамизга кирар-кирмас кучли зарба йўллади. Нестеров тўпни қайтарди. Баракалла Игнатий!
01'
Учрашувни "Шахтёр" аъзолари бошлаб беришди. Диққат, бошладик!!!
'
Жамоалар эсдалик учун ўйинолдидан суратга тушиб олишди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Бугунги учрашувда "Бунёдкор" аъзоси Славолюб Жоржевич майдонга туша олмайди. У бетоблиги туфайли меҳмонхонада қолган.
'
Ҳозирга келиб Дубайдаги ҳарорат +20ни ташкил этмоқда. Майин шамол эсиб турибди.
'
"ШАХТЁР" таркиби:
23.Шуст,
33.Срна(сардор),
3.Хюбшман,
44.Ракицкий,
26.Рац,
19.Гай,
7.Фернандиньо,
20.Коста,
31.Дентиньо,
11.Эдуардо,
17.Селезнев.

Захирадагилар:
30.Пятов,
13.Шевчук,
14.Кобин,
22.Мхитарян,
29.Тейшейра,
70.Патрик,
9.Адриано,
77.Агахова.

Бош мураббий ёрдамчиси: Александр Спиридон
'
"БУНЁДКОР" таркиби:
1.Игнатий Нестеров,
2.Акмал Шораҳмедов,
5.Артём Филипосян,
6.Анвар Ғофуров,
8.Баҳодир Пардаев,
10.Шавкат Саломов,
13.Лутфулла Тўраев,
14.Артис Лазгинс,
15.Жавлон Мирабдуллаев,
21.Данило Белич,
22.Виктор Карпенко(сардор)

Захирадагилар:
35.Виктор Мочалов,
3.Дэвид Ония Фарамола,
4.Хайрулла Каримов,
7.Руслан Мельзиддинов,
9.Анвар Ражабов,
11.Илҳомжон Бойдедаев,
17.Камолиддин Мурзов,
19.Яннис Мандзукас,
20.Анваржон Солиев,
23.Саҳоб Жўраев,
24.Орифжон Мамажонов.

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар:
Бош хакам: Фахад Бадр
Қанот ҳакамлари: Жума ал Мухайни ва Исхок Али
Захира ҳаками: Мухаммад Слим Юсуф
'
Айни пайтда иккала жамоанинг ҳам ўйинолди машғулоти якунланди.
'
Дубайдаги "Ал-Шабаб" стадионида яна бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" ва "Шахтёр" жамоалари "Dubai Matchworld Cup 2012" турнирининг учинчи ўрин эгасини аниқлаб берашади.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!