Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "КСАМАКС" (Швейцария)

2012 йил 20 январь. Дубай (БАА). “Dubai Matchworld Cup 2012” халқаро турнири. Гуруҳ босқичи. 2-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
"Ксамакс" мағлубиятдан қутулиш учун олдинга ўтди, лекин... ҳисоб ўзгармай қолди.
"Бунёдкор" мавсумдаги халқаро учрашувларда дастлабки ғалабани қўшлга киритди 1:0.
Жамоа мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз.
Хизматингизда Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бўлди.
90+'
Иккинчи таймга ҳакам 2 дақиқа қўшиб беришга қарор қилди
90'
Тўрт футболчимиз бир рақибга қарши тезкор ҳужумга ўтишди, лекин тўп узатишдаги хато ажойиб имкониятни йўққа чиқарди
89'
Яннис Мандзукас Жарима майдонимиз яқинида рақибга нисбатан қўполлиги учун Мандзукасга сариқ карточка кўрсатилди.
Жарима зарбасидан тепилган тўп жонли деворга тегиб қайтди.
88'
Яннис Мандзукас
88'
Камолиддин Мурзоев
87'
Карпенко марказ бўйлаб Евдокимовни олға чорлади. "Ксамакс" дарвозабони тўпга аввалроқ улгурди
85'
"Ксамакс" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Лутфулла Тўраев рақиб оёғи остидан тўпни қайтарди.
83'
Мирабдуллаев чап қанотдан ҳужумга ташланди, ҳакамлар оффсайдни қайд этишди, лекин ТВ орқали намойиш этилган такрор ҳакам адашганини кўрсатди.
82'
"Ксамакс" ҳужумчиси олисдан берган зарбадан кейин Нестеров тўпни қайтариб, сўнгра эгаллаб олди.
80'
Камолиддин Мурзоев эарима майдони ичида қулай вазиятдан берган зарбадан кейин тўп рақиб ҳимоячисиша тешиб қайтди
79'
Пардаевни жарима майдони чизиғи олдида қўполлик билан тўхтатишгани учун белгиланган жарима зарбьасини Шавкат Саломов бажарди - тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
79'
Артём Филипосян
79'
Хайрулла Каримов
77'
"Ксамакс" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Хайрулла Каримов тўпни майдон ташқварисига чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўпни ҳам Каримов қайтарди.
73'
Чап қанотдан Мирабдуллаев тўпни жарима майдонига узатди, Мурзоев рақиб билан курашда тўпни жамоадошига тўхтатиб берди ва Баҳодир Пардаев яқин масофадан туриб дарвозани ишғол қилди - 1:0!!!!
73'
Баҳодир Пардаев
71'
Карпенко қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, дарвозабон "Ксамакс"ни голдан қутқарди.
69'
"Ксамакс" мураббийлари учрашув арафасида қайдномага киритган рўйхатда 15-рақам эгаси йўқ. Бироқ мавсумолди учрашувида ҳамма марса бўлиши мумкин деб ҳитсоблаймиз, шекилли.
68'
номаълум
68'
Жеффри Тренд
68'
Жавлон Мирабдуллаев
68'
Саҳоб Жўраев
66'
Карпенко жарима майдонига кириб бориб, дарвозани нишонга олди, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
65'
Карпенко олдинга ташланган Пардаев томон тўп узатди, аммо дарвозабон тўпга аввалроқ етиб улгурди.
65'
"Ксамакс" ўнг бурчакдан тўп тепганида кескинлик вужудга келди, лекин жамоамиз аъзолари ҳамжиҳатликда хавфни қайтаришди.
64'
Шавкат Саломов Майдон маркази яқинида тўп учун курашда рақибига нисбатан қўпол зйнаган Шавкат Саломов огоғлантирилди.
62'
Пардаев жарима майдонига кираётганда рақиб билан тўқнашиб йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Қайтган тўпни эгаллаган Ғофуров кучли зарба берди, лекин зарбага аниқлик етишмади.
59'
Пардаев ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашиб келди, дарвоза яқинига тўпни оширди, шериклари ҳужумни якунлашга имкон топишмади
58'
Чап бурчакдан тошкентликлар тўпни эарима майдонига йўллашди, Анвар Ғофуровнинг билан берган бош зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди.
57'
Пардаев ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди, ўткир бурчак остидан берилган зарбага аниқлик етишмади.
56'
Баҳодир Пардаев
56'
Артис Лазигнс
55'
Чап қанотдан катта тезликда олдинга ташланган Фачинетти икки ўйинчимиздан ўтиб, кейин мувозанатни сақлолмай йиқилиб тушди ва тўпни йўқотди.
54'
Ткзкор ҳужумда Карпенко ва Мурзоев фаол иштирок этишди, қанотдан оширилган тўпни Камолиддин дарвозага йўллаши учун аниқлик етишмади.
50'
Ҳимоячиларимиз тўпни бир бирларига ошириш билан машғул, бизникилар рақиб олдинга келиб, жарима майдони олдида бўшлиқларни юзага келтиришини кутишаётгандек
49'
Европаликлар ҳужумга ўтишди ва жарима майдонимиз яқинида меҳмонлар стандартдан фойдаланиш имконига эга бўлишди. Жарима жарбасидан тўп пастки бурчак сари йўналтирилди, аммо устун ёнидан ўтиб майдонни тарк этди.
47'
Тўп асосан майдоннинг ўнг ярмида, "Ксамакс" дарвозаси жойлашган тарафида
46'
Иккинчи тайм бошланди.Ташабус тошкентликдарда.
'
"Бунёдкор"да Шораҳмедов, Ражабов ва Белич ўрнига Анвар Ғафуров, Шавкат Саломов ва эстониялик Юрий Евдокимов майдонга тушди.
'
Рақиблар таркибида танаффусдан кейин фақат битта футболчи алмаштирилди. Абду Дамфа ўрнига Аблае Мпенга тушди.
'
Бугунги учрашувда 9 тадан футболчи алмаштириш мумкин.
45'
Биринчи таймга ҳакам вақт қўшмасликка қарор қилди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
44'
Белич ҳимоячилардан қочиб кетди, пешвоз чиққан дарвозабонни алдади, аммо ўткир бурчак остида тўпни дарвозага йўллай олмади. Афсус...
42'
Виктор Карпенко жарима майдони яқинидан хавфли зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
40'
Бурчакдан тепилган тўп учун курашда Ражабов фаоллик кўрсатди, бироқ омад ундан юз ўгирди - тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди. Довдираб қолган ҳимоячи тўпни оёғи билан ўз дарвозабонига узатди, Беденик қўли билан ушлаб олди. Ҳакам бироз каловлангач, ўйинни давом эттириш мумкин деб қарор чиқарди.
39'
Белич марказдан чапга Ражабовга тўп йўллади, у дарвоза яқинига катта тезликда келаётган Мурзоевга узатди, лекин ҳимоячи чаққонроқ ўйнаб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
39'
Белич марказдан чапга Ражабовга тўп йўллади, у дарвоза яқинига катта тезликда келаётган Мурзоевга узатди, лекин ҳимоячи чаққонроқ ўйнаб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
37'
«Ксамакс» футболчиси оффсайд қайд этилганидан кейин тўпни дарвоза тўрига йўллади. Ҳакам танбеҳ билан чекланди.
36'
Жеффри Тренд кучли зарба берди, Нестеров ишончли ўйнади.
35'
ўйин асосан у жарима майдонидан бу жарима майдонигача бўлган ҳудудда кечмоқда. Дарвозаларга айтарли хавф солинмаяпти.
33'
Лазгинсни майдон марказида қўполлик билан йиқитишди. Шу заҳоти уюштирилган ҳужумда унинг ўзи фаоллик кўрсатди, аммо ҳимоячи унинг дарвозага яқинлашишига йўл қўймади.
30'
Артис Лазгинс майдон маркази яқинида тўпни олдириб қўйди, лекин «Ксамакс» футболчиларининг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини Жоржевич ва Шораҳмедов йўққа чиқаришди.
27'
Майдон марказида Белич рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам легионеримизга яна шундай ҳаракат қилса майдондан четлатишини тушунтирди.
25'
Жўраев чап қанотдан дарвоза яқинига тўпни етказди, Белич бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
23'
Жўраев ҳужумга ёрдамга келди ва тўпни дарвоза яқинига узатмоқчи бўлди. Гейгер қўли билан тўпни тўхтатиб қолди. Жарима зарбасини Виктор Карпенко бажарди, лекин тўп жонли девордане чиқиб келган ҳимоячига тегиб қайтди.
22'
Чап қанотдан Анвар Ражабов катта тезликда олдинга ўтди, жарима майдонрига кириб борди ва қулай имкониятни йўққа чиқарди - тўпни шерикларига аниқ узата олмади.
20'
Каримов чап қанотдан олдинга ташланган Жўраевга тўпни етказди, у жарима майдонига узатди, «Ксамакс» марказий ҳимоячиси катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
19'
Лутфулла Тўраев марказдан олдинга интилган Беличга тўп узатди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
17'
Анвар Ражабов рақиб билан тўп учун курашда енгил жароҳат олди. Шифокорлар унга тезлик билан ёрдам кўрсатишди. Ўйин давом этади.
14'
23-24 метрлардан швейцарияликлар кучли зарба беришди. Игнатий Нестеров тўсин остига бораётган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
13'
Ҳозирча рақибларимиз асосан марказдан олис масофага тўп узатиб ҳужумга ўтишга уринмоқда. Ҳимоячиларимиз ишончли ўйин намойиш этишмоқда. «Ксамакс» дарвозабони бир неча бор сўнгги ҳимоячи вазифасини бажариш учун жарима майдонини ташлаб чиқиб келгани эътиборга лойик.
10'
Данило Белич Белич рақиблар жарима майдони яқинида тўп учун курашда қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
8'
«Ксамакс»нинг ҳужумини Хайрулла Каримов йўққа чиқарди - у тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
7'
Саҳоб Жўраев - Анвар Ражабов чап қанотдан ҳужум уюштиришди, жарима майдонига узатилган тўпни европаликлар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
«Бунёдкор» бурчакдан тўп тепди, дарвоза яқинида яна Мурзоев фаоллик кўрсатди.
5'
Макс Велозо дарвозабонимиз билан бирга-бир чиқишга уринди, Нестеров ўз вақтида тўпга етиб келди.
3'
«Бунёдкор» ўнг бурчакдан тўп тепди, дарвоза яқинида баланд сакраган Камолиддин Мурзоев бош билан зарба берди. тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
2'
Саҳоб Жўраев - Данило Билич - Анвар Ражабов комбинацияси хавфли тус олди. Рақиблар посбони жарима майдонини тарк этиб, хавфни баратарф этди.
1'
Тўпни ўйинга "Ксамакс" киритди, лекин тошкентликлар тезда тўпни олиб қўйишди.
0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бош ҳакам ва Сардорлар тўпни ўйинга ким киритиши хусусидаги масалага ойдинлик киритишди.
"Бунёдкор" биринчи таймда майдоннинг чап томонидаги дарвозани қўриқлайди.
0'
Ўйин бошланишига қадар 20 дақиқа қолди. Жамоалар чигалёзди машқларини тугатиб, майдонни тарк этишди.
Дубайда ҳаво очиқ. Ҳарорат 22-23 даража илиқ.
0'
"Бунёдкор" бугунги учрашувда оқ либосда ўйнаса, рақиблар қизил-қора либосда майдонга тушишади.
0'
Учрашувни БАА ҳакамлар ассоциацияси аъзолари бошқариб боришади. Бош ҳакам - Бадир Абдулла, ён чизиқларда - Саид Сереиҳ ва Масъуд Ҳасан, тўртинчи ҳакам - Али Аҳмулла.
0'
Швейцариянинг "Ксамакс" клуби устози Виктор Муньос учравшувни қуйидаги таркиб билан бошлашга қарор қилди:
"Ксамакс" (Нёвшатель, Швейцария)
12 Жан-Фран Беденик (сардор)
3 Михаэль Фаччинетти
4 Тимоти Нгарудендамво
5 Мукуана Пайто
6 Абду Дамфа
11 Жеффри Тренд
13 Бастьиан Гейгер
16 Набил Соуни
20 Макс Велозо
21 Тибаулт де Коулон
23 Майк Гомес
0'
Учрашув ўтказиладиган майдонда чигалёзди машқлари бошланмоқда.
Мураббийларимиз бугунги учрашувни қуйидаги таркиб билан бошлашга қарор қилишди:
1 Игнатий Нестеров
2 Акмал Шораҳмедов
4 Хайрулла Каримов
9 Анвар Ражабов
13 Лутфулла Тўраев
14 Артис Лазгинс
17 Камолиддин Мурзоев
18 Славолюб Жоржевич
21 Данило Белич
22 Виктор Карпенко
23 Саҳоб Жўраев
0'
"Бунёдкор" учрашув ўтказиладиган стадионга етиб келди. Жамоа аъзоларининг кайфияти яхши. Автобус келиб тўхташи билан собиқ жамодашларини Азизбек Хайдаров кутиб олди.
0'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари!
Бугун Бирлашган Араб Амирликларида “Dubai Matchworld Cup 2012” халқаро турнирида иккинчи тур бошланади. А гуруҳида Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" Швейцария чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб турган "Ксамакс" клуби билан куч синашади.
Биринчи турда ҳар иккала жамоа минимал ҳисобда мағлубиятга учраган эди. "Бунёдкор" Россия чемпиони "Зенит"га 1:2 ҳисобида, "Ксамакс" эса Ироқ олимпиячиларига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.
Бугунги баҳс ғолиби гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаши ва 23 январда турнирда учинчи ўрин учун курашиши эҳтимоли катта.
Соат Тошкент вақти билан 18:00 да бошланадиган ўйиндан он-лайн репортажни эътиборингизга ҳавола қиламиз.