Онлайн трансляция

"ЗЕНИТ" (РОССИЯ) - "БУНЁДКОР"

«Dubai Matchworld Cup 2012» халқаро турнири гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви. Дубай шаҳри (Бирлашган Араб Амирликлари). “Мактум бин Рашид Ал-Мактум” стадиони. 2012 йил 18 январь

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Он-лайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Ўйин тугади, ҳисоб 2:1. "Зенит" Дубай турнирини ғалаба билан бошлади.
90+3'
ҚЎшимча дақиқаларда "қалдирғочлар" тўпни назорат қилиб туришди. Аммо "Зенит" яхши ҳимояланиб, ҳисобни бошқа ўзгаришига йўл қўймади.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Баҳодир Пардаевнинг пасидан сўнг Камолиддин Мурзоев дарвозани аниқ нишонга олди.
88'
Камолиддин Мурзоев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
88'
Мандзукаснинг ўнг қанот бўйлаб уюштирган рейди самарали якунланмади. Унинг пасини дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади.
84'
Акмал Шораҳмедов ўрнига Орифжон Мамажонов майдонга тушди.
82'
Акмал Шораҳмедов ўрнига Орифжон Мамажонов майдонга туширилди.
81'
Лазгинснинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
80'
Бистровнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
78'
Виктор Карпенко ва Шавкат Саломов ўрнини Илҳомжон Бойдедаев ва Яннис Мандзукас тўлдиришди.
76'
Кержаковнинг бурама зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
73'
Анвар Ғофуров майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жавлон Мирабдуллаев тушди.
71'
Питерликларнинг навбатдаги хавфли ҳужуми. Аммо ҳужум бурчак зарбаси билан якун топди.
69'
Ғофуровнинг пасидан сўнг Мурзоев боши билан зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
67'
Бистровнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
66'
Лутфулла Тўраев ўрнига Муҳаммад Юсеф майдонга тушди.
64'
Жевнов ўрнига Бородин майдонга тушди.
63'
Даннининг навбатдаги зарбаси ва бу зарба ҳам ноаниқ чиқди.
62'
Данни жудаям қулай вазиятни кўкка совурди.
60'
Анвар Ражабов ўрнига Баҳодир Пардаев майдонга тушди. Дэвид Ония эса ўз ўрнини Артис Лазгинсга бўшатиб берди.
58'
Карпенконинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
58'
Губочан ўрнига Игорь Чеминава майдонга тушди.
57'
Мурзоевнинг зарбаси сустроқ чиқди.
55'
Иккинчи бўлимда бунёдкорчилар тўпни кўпроқ ўзларида назорат қилиб туришибди.
50'
Кержаковнинг 27 метрлар узоқликдан жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
49'
Карпенконинг чиройли пасидан сўнг Мурзоев қулай вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
48'
"Зенит" сафида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди: 6.Николас Ломбертс, 10.Данни, 11.Александр Кержаков, 34.Владимир Быстров, 88.Дмитрий Телегин, 25.Сергей Семак, 15.Роман Широков,
17.Алессандро Розина,
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Славолюб Жоржевич ва Данило Белич майдонни тарк этишди.
'
"Бунёдкор" сафида Камолиддин Мурзоев ва Хайрулла Каримов майдонга тушишди.
'
Иккинчи бўлимда жамоалар таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди.
'
Учрашувни томоша қилиш учун миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов стадионга ташриф буюрган.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:0, "Зенит" олдинда.
45+1'
Виктор Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳавфли кўриниш олди, биров Жевнов тўпни муштлари билан уриб юборди.
44'
Дэвид Ония қўполлиги учун огоҳлантирилди.
43'
Анвар Ражабовнинг бирга бир вазиятга чиқиб йўллаган зарбаси шундоққина дарвоза тўсини уустидан ўтиб кетди.
42'
Александр Бухаров Бухаров тўпни дарвозага боши билан йўллади.
40'
Карпенконинг кутилмаганда йўллаган кучли зарбасини Белич дарвозага буриб юборса бўларди. Аммо Данило бу пасни кутмаган эди.
39'
Константин Зиряновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
36'
"Бунёдкор" ўзига келмоқда. Карпенко ва Шораҳмедовнинг комбинациясидан сўнг Анвар Ражабов боши билан "Зенит" дарвозасини ишғол қилишга уринди. Ражабовга озгина аниқлик етишмади.
34'
Ҳимоячилардан қайтган тўпни Шавкат Саломов дарвозага йўллади. Жудаям ҳавфли зарба. Бироқ ноаниқ.
32'
Бухаровнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.
31'
Александр Анюков Қўполлиги учун огоҳлантирилди.
29'
"Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми. Карпенко узатган пасни Саломов дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо у вазиятни чўзиб юборди.
25'
Александр Бухаров Ҳакам рухсатисиз майдонни тарк этиб, шифокорлар ёрдамидан фойдаланганлиги учун огоҳлантирилди.
23'
Карпенконинг пасидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Тўраев уни жарима майдончасига узатди. Бироқ Бруно Алвеш тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
21'
Саломов ва Ражабов комбинациясидан сўнг тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.
19'
Бруно Алвешнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
17'
Кришитонинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
16'
Шораҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Юрий Жевнов қийинчилик билан уриб юборди.
15'
Бухаровнинг навбатдаги зарбаси. Нестеров бу сафар тўпни эгаллаб олди.
15'
Бухаровнинг навбатдаги зарбаси. Нестеров бу сафар тўпни эгаллаб олди.
14'
Бухаровнинг пасини Хусти боши билан дарвозани осонликча ишғол қилди.
13'
Хусти ГОЛ!
10'
Хусти деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг зарбаси кучсизроқ чиқди ва бу Нестеровга қийинчилик туғдиргани йўқ.
09'
Анюковнинг олис масофадан йўллаган зарбаси жуда кучли чиқди. Лекин ноаниқ.
08'
"Зенит"нинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда.
06'
Карпенконинг пасини Белич чиройли тарзда Саломовга берди. Аммо Шавкат олдинга бора олмади.
04'
Бухаровнинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.
03'
Илк дақиқаларда "Зенит"нинг босими кучли.
02'
Анвар Ғофуров "Зенит" аъзосини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.
01'
Бурчакдан оширилган тўпни Бруно Алвеш дарвозага йўллади. Карпенко тўпни қайтариб қолди.
01'
"Зенит"нинг илк ҳужуми ва бурчак тўпи.
01'
Ўйин бошланди.
'
Ўйинни питерликлар бошлаб беришади.
'
Жамоалар сардорлари - Виктор Карпенко ва Александр Анюков бош ҳакам олдида учрашувни ким бошлашга келишиб олишди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
"ЗЕНИТ" ТАРКИБИ:
30.Юрий Жевнов,
2.Александр Анюков,
3.Бруну Алвеш,
4.Доменико Кришито,
8.Данко Лазович,
9.Александр Бухаров.
14.Томаш Губочан,
18.Константин Зирянов,
19.Максим Канунников,
23.Саболч Хусти,
27.Игорь Денисов,

Заҳирадагилар
Дарвозабонлар:
22.Дмитрий Бородин
1.Артём Леонов,

Ҳимоячилар:
50.Игорь Чеминава,
88.Дмитрий Телегин,
6.Николас Ломбертс,

Ярим ҳимоячилар:
15.Роман Широков,
17.Алессандро Розина,
25.Сергей Семак,
34.Владимир Быстров,

Ҳужумчилар:
11.Александр Кержаков,
10.Данни

Захирадан ташқарида қолганлар:
16.Вячеслав Малафеев,
20.Виктор Файзулин,
24.Александр Лукович,
63.Денис Терентьев,
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
3.Дэвид Ония
5.Артём Филипосян
6.Анвар Ғофуров
9.Анвар Ражабов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
18.Славолюб Жоржевич
21.Данило Белич
22.Виктор Карпенко

Захирадагилар:
35.Виктор Мочалов
4.Хайрулла Каримов
7.Орифжон Мамажонов
8.Баҳодир Пардаев
11.Юрий Евдокимов
14.Муҳаммад Юсеф
15.Жавлон Мирабдуллаев
17.Камолиддин мурзоев
18.Яннис Мандзукас
20.Илҳомжон Бойдедаев
21.Артис Лазгинс

Захирадан ташқарида қолганлар:
Анваржон Солиев
Руслан Мелзиддинов
Нодир Иброхимов

Бош мураббий Миржалол Қосимов
'
Учрашув ҳакамлари: Абдулла Наги; Аҳмад ал Рашди, Ҳамдан Хатер, Султон Абдулараззоқ.
'
Об-ҳаво жуда яхши: 20 даража атрофида иссиқ, енгил шабада эсиб турибди.
'
Ҳозир стадион майдонида чигалёзди машқлари ўтказилмоқда.
'
Учрашув бошланишига роппа-расо икки соат қолганда "Бунёдкор" ва "Зенит" жамоалари жойлашган автобуслар меҳмонхонадан стадион сари йўлга тушди.
'
Дубайдаги "Ал-Шабаб" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!