Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "МАШЪАЛ"

05.11.2011. Олий лига, 26-тур.

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
'
Жамоа сардори Виктор Карпенкога чемпионлик кубоги топширилди. "Бунёдкор" аъзолари ўз чемпионликларини мана шундай юқори савияда ўтказишмоқда.
'
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси, Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев "Бунёдкор" аъзоларига тантанали равишда олтин медалларни топширмоқда.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" аъзоларини чемпионлик билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
'
Ҳозир "Жар" стадионида 20-миллий чемпионатнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
'
Шундай қилиб, ўзаро ўйинлардаги "қуруқ" серия давом этди. Ўзаро ўнинчи учрашувдирки "Машъал" аъзолари дарвозамизга бирон маротаба ҳам тўп кирита олмаяпти.
'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 2:0.
90+2'
Қодирқулов дарвозамиз томон зарба берди. Ҳимоячиларга теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
90'
+3 Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90'
Виктор Карпенко Майдонга тушди.
90'
Анвар Ражабов Майдонни тарк этди.
87'
Майдонга тушиш учун Виктор Карпенко тайёргарлик кўрмоқда.
85'
Саломов парашют усулибда тўпни Қувватов устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Аммо зарба бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
85'
Сўнгги дақиқаларда бунёдкорчилар бироз хотиржамликка берилишмоқда.
84'
"Машаъл" ҳужуми Ўнг қанотдан узатилган хавфли пасни Нестеров оёқлари билан тепиб юборишга эришди.
82'
Анвар Солиев ўйиндан ташқари вазиятда.
81'
Мирзохид Ғофуров билан чиройли комбинация ташкил этган Ботир Қодирқулов яқин масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.
80'
Қарши иҳужум. Ражабов тўпни Иброҳимовга узатди. Жавлон эса ҳимоячилар таъқибидан олдинга ўта олмади.
78'
Солиев чап қанотдан тўпни марказга, Трифуновичга узатди. Аммо Санжар Қувватов тўпга биринчи бўлиб етиб келиб уни эгаллаб олди.
76'
Мирзоҳид Ғофуров Майдонга тушди.
76'
Самандар Шодмонов Майдонни тарк этди.
75'
"Машъал" аъзолари ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Аммо Петкович ҳам, ҚОдирқулов ҳам зарба беришни кечиктириб юборишди.
73'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
73'
Камолиддин Мурзоев Майдонни тарк этди.
70'
Шавкат Саломов тўпга етиб кела олмади. Акс ҳолда у ҳисобни ошириши мумкин эди.
68'
"Машъал" ҳужуми. Ботир Қодирқулов тепган тўпни Саша Жоржевич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
68'
Элдор Эргашев Майдонга тушди.
68'
Зафар Холмуродов Майдонни тарк этди.
68'
Мурзоев тўпни рақибдан олиб қўйди ва Милосавлевични қулай вазиятга чиқарди. Урошнинг зарбаси эса дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
67'
Ботир Қодирқулов чамаси 23 метрлардан дарвоза томон бурама зарба берди. Нестеров тўпни эгаллаб олди.
65'
Қарши ҳужум. Саломов тўпни Трифунович томон оширди. Аммо Алик Ҳайдаров чаққонроқ ўйнаб, тўпни Милошгача келишига имкон бермади.
64'
Бурчакдан оширилган тўпни Ваниев боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Анвар Ғофуров тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
63'
Ражабов томон чиройли пас оширилди. Аммо Анвар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
62'
Урош Милосавлевич Майдонга тушди.
62'
Асқар Жадигеров Майдонни тарк этди.
61'
Яна бир гол ва ҳисоб 2:0. Шавкат Саломов аниқ паси билан Милош Трифуновични дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқарди. Трифунович эса совуққонлик билан Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозага иккинчи тўпни киритди. Бу гол Милошнинг чемпионат баҳсларидаги 17-голи бўлди.
60'
Милош Трифунович ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
59'
Ниҳоят ҳисоб очилди. Акмал Шораҳмедовдан тўпни қабул қилиб олган Анвар Ражабов индвидуал маҳорати эвазига рақиб жарима майдончасига кириб борди ва Қувватовнинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди. - 1:0
58'
Анвар Ражабов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
54'
"Машъал"нинг қарши ҳужуми. Зафар Холмуродов биргина пас билан икки шеригини қулай вазиятга чиқариши мумкин эди. Аммо уни таъқиб этган Жавлон Иброҳимов тўпни эгаллаб олди.
52'
Анвар Ғофуровнинг кучли зарбаси. Бироқ Қувватов тўпни эгаллаб олди.
51'
"Бунёдкор" чамаси 32 метрландан жарима зарбаси тепмоқда.
48'
Холдиродов қулай вазиятга чиқди ва зарба йўлладию Нестеров хушёрлиги эвазига тўпни эгаллаб олди.
46'
Шуҳрат Муҳаммадиев Майдонга тушди.
46'
Аббос Шодмонов Майдонни тарк этди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45'
Тайм сўнггида "Бунёдкор" ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо Қувватов бу сафар ҳам аниқ ўйнади.
44'
Алик Ҳайдаровнинг олис масофадан йўллаган зарбаси кучсизроқ чиқди. Бу эса Нестеровга ҳеч қандай ташвиш туғдирмади.
43'
Қодирқуловнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
42'
Мурзоев тўпни Иброҳимовга тўхтатиб берди. Жавлоннинг кучли зарбасини эса дарвозабон ушлаб қолишга эришди.
39'
Кутилмаганда Анвар Ражабов ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, марказ томон ёриб кирди ва чапроқда очик турган Саломовга тўпни узатди. Шавкатнинг кучли зарбаси эса дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
37'
Майдон эгалари бир-бирларига аниқ пас оширишган ҳолда тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.
34'
Чап қанотдан "Бунёдкор" аъзолари чиройли комбинация ташкил этишди. Аммо яқин масофадан Трифунов ҳам, мурзоев ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишолмади.
30'
Меҳмонларнинг зич ҳимоячи "қалдирғочлар"нинг рақиб жарима майдончасига киришига имкон бермаяпти.
27'
Ўйин сураъти у қадар юқори эмас.
24'
Жарима зарбасини Жадигеров амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Иброҳимов дарвозага йўллади. Қувватов тўпни эгаллаб олди.
23'
Жадегрво аниқ пас билан Трифуновични тўп билан таъминлади. Аммо Сапаргалиев Милошга нисбатан қўпол ўйнаб, уни тўхтатди.
21'
Саломов-Мурзоев комбинациясини Санжар Қувватов бартараф этди.
18'
Зафар Холмуродов жарима майдончамизга кирар-кирмас йиқилиб тушди. Аммо ҳакам унга эътибор қаратгани йўқ.
17'
"Машъал" аъзолари ҳужум ташкил қилишяпти. Аммо уларда якун бўлмаяпти.
16'
Саҳоб Жўраев тўпни Ражабовга узатди. Ражабов тепган тўп ҳимоячиларга теккан ҳолда яна Саҳобга қайтиб келди. Жўраевнинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
14'
Энди Саломов ўйиндан ташқари вазиятга тушиб қолди.
13'
Ражабов рақиб жарима майдончасига кириб бораётганди. Аммо Гапит Сапаргалиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
11'
Таъкидлаш жоизки, ўзаро ўйинларда "Машъал" аъзолари ҳали бирон маротаба ҳам "Бунёдкор"дан очко тортиб ололмаганлар. Ҳатто "қалдирғочлар" дарвозасини ишғол ҳам қилишолмаган.
09'
Меҳмонларнинг қарши ҳужуми. Қодирқулов шериги Петковични қулай вазиятга чиқарди. Аммо Саша Жоржевич ўйин қоидасини бузиб, ҳужумни тўхтатди.
07'
Жадигеров узун пас билан Шораҳмедовни олдинга бошлади. Аммо Акмал рақибдан ўтиб кета олмади.
06'
Акмал Шораҳмедов тўпни Трифуновичга оширди. Аммо Милош ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
04'
"Машъал"нинг сербиялик легионери Игорь Петкович олис масофадан Нестеров дарвозаси томон зарба йўллади. Аммо тўп йўлига Саша Жоржевич тўғаноқ бўлди.
02'
"Қалдирғочлар" рақибдан тўпни олиб қўйишди ва ўз назоратларига олишди.
01'
Учрашувни меҳмонлар бошлашди.
'
ҲАКАМЛАР:
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Тошкент вилояти); Нодир Тошматов (Фарғона)
Захира ҳаками: Мурод Муҳамедов (Бекобод)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
'
«МАШЪАЛ»:
1.Санжар Қувватов
2.Алик Ҳайдаров
3.Дилявер Ваниев
7.Мадиёр Мўминов
8.Самандар Шодмонов
9.Зафар Холмуродов
14.Игорь Петкович
15.Габит Сапаргалиев
18.Аббос Шодмонов
20.Дарко Станажевич
24.Ботир Қодирқулов
'
“БУНЁДКОР”:
12.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов,
5.Саша Жоржевич
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Анвар Ражабов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
23.Саҳоб Жўраев
47.Асқар Жадигеров
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Айни дақиқаларда “Жар” аренасида ҳар доимгидек шоу-концерт дастури бўлиб ўтмоқда. Элимиз суйган хонандалар – Шоҳжахон Жўраев ҳамда Лариса Москалёва ўзларининг дилтортарт тароналари билан мухлислар кайфиятини янада кўтаришмоқда.
'
Жамоалар ўйинолди машғулотларини олиб боришяпти.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ушбу аренада 20-миллий чемпионатнинг сўнгги тури доирасидаги “Бунёдкор” ҳамда “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилади.
'
“Жар” стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари.